ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Март, 2024 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Давлат бюджети /

Иқтисодиёт ва молия вазирининг 02.02.2024 й. 102-сон "Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (3-сонли БҲС) "Бюджет ҳисоботи"га ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 06.03.2024 й. 3124-6-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

06.03.2024 й.

N 3124-6




ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

02.02.2024 й.

N 102


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг

стандарти (3-сонли БҲС) "Бюджет ҳисоботи"га

ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 18 декабрдаги 157-сон буйруғи (рўйхат рақами 3124, 2019 йил 18 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.01.2019 й., 10/19/3124/2524-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (3-сонли БҲС) "Бюджет ҳисоботи"га иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                               Д.А. Кучкаров






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти

(3-сонли БҲС) "Бюджет ҳисоботи"га киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 10-банддаги "(рўйхат рақами 2837, 2016 йил 8 ноябрь)" деган сўзлар "(рўйхат рақами 3255, 2020 йил 30 июнь)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 137-банддаги ва 147-банднинг биринчи хатбошисидаги "тегишли ғазначилик бўлинмалари" деган сўзлар "тегишлилиги бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, ҳудудий иқтисодиёт ва молия органлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 138-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"138. Дастурий мажмуа орқали бюджет ташкилоти раҳбари ва бош ҳисобчисининг электрон имзоси билан тасдиқланган электрон шаклдаги молиявий ҳисоботларни қоғозга чоп этилиши талаб этилмайди.".


4. 139-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"139. Бюджет маблағларини тақсимловчилар ва марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизмати жамланма молиявий ҳисоботларни дастурий мажмуа орқали ваколатли ходимлари томонидан электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда электрон шаклда тегишлилиги бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, ҳудудий иқтисодиёт ва молия органларига тақдим этади.".


5. 140-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


6. 141-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"141. Молиявий ҳисоботларни электрон шаклда тақдим қилиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда, бюджет ташкилотлари молиявий ҳисоботларни тегишлилиги бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, ҳудудий иқтисодиёт ва молия органларига қоғоз шаклида имзоланган ҳолда бир нусхада тақдим этади.

Мазкур ҳисоботларда бюджет ташкилотларининг муҳри, раҳбари ва бош ҳисобчисининг имзолари мавжуд бўлмаса, улар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.".


7. 142 ва 148-бандлардаги "тегишли ғазначилик бўлинмаларига" деган сўзлар "тегишлилиги бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, ҳудудий иқтисодиёт ва молия органларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. 143-банддагиқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасига" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлигига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9. 155-бандда:

биринчи хатбошидаги "ғазначилик бўлинмалари, молия ва" деган сўзлар "ғазначилик хизмати бўлинмалари, иқтисодиёт ва молия ҳамда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Давлат солиқ қўмитасини" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасини" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


10. 167-банднинг биринчи хатбошиси ва 168-банднинг биринчи хатбошисидаги "Ғазначилик хизмати бошқармалари" деган сўзлар "иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


11. 169-банднинг учинчи хатбошисидаги "молия бош бошқармалари" деган сўзлар "иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


12. 1-илованинг 290-қаторидан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"

ПАССИВ





".

13. 2-илованинг 120-қатори номидаги "020" рақамлари "030" рақамлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 11 март














































Время: 0.1930
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск