ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш / Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.03.2024 й. 117-сон "Халқаро иссиқхона гази савдоси бўйича лойиҳаларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.03.2024 й.

N 117




ХАЛҚАРО ИССИҚХОНА ГАЗИ САВДОСИ

БЎЙИЧА   ЛОЙИҲАЛАРНИ   АМАЛГА

ОШИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Саноат ва унинг базавий тармоқларини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2023 йил 12 октябрдаги ПФ-169-сон Фармони ва "2030 йилгача Ўзбекистон Республикасининг "яшил" иқтисодиётга ўтишига қаратилган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 2 декабрдаги ПҚ-436-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2030 йилгача Ўзбекистон Республикасининг "яшил" иқтисодиётга ўтишига қаратилган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 2 декабрдаги ПҚ-436-сон қарорига мувофиқ Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:

Париж битимининг (Париж, 2015 йил 12 декабрь) 6-моддасига мувофиқ Барқарор ривожланишни қўллаб-қувватлаш механизми бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштирувчи ваколатли миллий орган этиб;

халқаро ва республика даражасида иссиқхона гази савдосини тартибга солиш, амалга оширишни мувофиқлаштириш ва бошқариш, шунингдек, ушбу соҳадаги лойиҳаларни амалга ошириш доирасида мониторинг ва ҳисоботларни юритиш учун масъул бўлган ижро этувчи орган сифатида фаолият олиб бориши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Халқаро иссиқхона гази савдосини ташкил қилиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Энергетика вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда энергетика соҳасида, жумладан, давлат-хусусий шериклик асосида хорижий инвесторлар иштирокида амалга ошириладиган лойиҳалардан юзага келадиган углерод бирликларини халқаро стандартлар бўйича рўйхатдан ўтказиш учун ушбу лойиҳалар доирасида зарур молиявий ва техник маълумотларни миллий орган билан самарали алмашиш механизми йўлга қўйилсин.


3. Белгилансинки:

2024 йил 10 мартдан бошлаб хорижий ва маҳаллий инвесторлар билан давлат-хусусий шериклиги ёки бошқа шаклда давлат ташкилотлари ва корхоналари иштирокида (буюртмачилигида) амалга оширилган лойиҳалардан юзага келадиган қисқартирилган иссиқхона газлари ҳажми тўлиқ Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан тасарруф қилинади;

иссиқхона газларини қисқартириш ва углерод бирликларини ишлаб чиқиш бўйича барча лойиҳалар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилади;

мамлакат ҳудудида ишлаб чиқилган углерод бирликлари такрорий ҳисобланишининг (double counting) олдини олиш мақсадида углерод бирликлари ихтиёрий бозори лойиҳаларини биттадан ортиқ миллий, халқаро ёки мустақил углерод бирликлари стандартлари талаблари бўйича ва бозорларида рўйхатга олиш тақиқланади.


4. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:

Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2024 йил 1 майга қадар углерод бирликлари ихтиёрий бозори лойиҳалари бўйича таклифларни кўриб чиқиш, тасдиқлаш ва мониторинг қилиш тизимини тўлиқ рақамлаштирсин ҳамда ушбу лойиҳалар амалга оширилишининг ҳар бир босқичини кузатиб бориш имкониятини таъминласин;

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан биргаликда 2024 йил 1 октябрга қадар Париж битимининг 6-моддаси 2 ва 4-бандларига мувофиқ кооперацион ёндашув механизми ҳамда Барқарор ривожланиш механизми қоидалари, усуллари ва тартибларини мамлакатда қўллаш йўриқномаларини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасида халқаро углерод бозорлари ва нобозор воситаларини жорий қилиш дастурини ишлаб чиқсин;

углерод бирликлари ихтиёрий бозорига оид лойиҳалар, қисқартирилган иссиқхона газлари эмиссияси ҳажми ва ишлаб чиқиладиган верификацияланган углерод бирликлари ҳисобини юритиш учун Миллий углерод бирликлари реестри юритилишини йўлга қўйсин;

иқлим ўзгариши соҳасида мониторинг, ҳисобот бериш ва текшириш (MRV) электрон ахборот тизими йўлга қўйилганидан кейин унга Миллий углерод бирликлари тизимини интеграция қилсин.


5. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:

углерод бирликлари ихтиёрий бозори лойиҳалари бўйича таклифларнинг ўз вақтида кўриб чиқилиши ва амалга оширилиши, верификацияланган углерод бирликлари реализация қилиниши ҳамда тушумларнинг Давлат бюджетига йўналтирилишини мувофиқлаштириб борсин;

ҳар ойда углерод бирликлари ихтиёрий бозорига инвестиция лойиҳаларини жалб қилиш ва уларни амалга ошириш натижадорлиги тўғрисидаги таҳлилий ахборотни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиб борсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                        А. Арипов

       

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 11 март

























































Время: 0.0078
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск