ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Соғлиқни сақлашни молиялаштириш, моддий-техник жиҳатдан таъминлаш /

Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 07.03.2024 й. 3500-сон билан рўйхатга олинган соғлиқни сақлаш вазирининг 07.02.2024 й. 6-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2024 йил 7 мартда 3500-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

соғлиқни сақлаш вазирининг

2024 йил 7 февралдаги

6-сон буйруғига

ИЛОВА



Тиббиётни ривожлантириш давлат

мақсадли жамғармаси тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси (бундан буён матнда Жамғарма деб юритилади) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш ҳамда унинг фаолиятини бошқариш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди ва унинг маблағлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги шахсий ғазна ҳисобварағида жамланади.


2. Жамғарма маблағларини шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.



2-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ


3. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:

Давлат бюджетидан ҳар йили ажратиладиган маблағлар;

спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган болаларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва дори воситаларини бепул етказиб бериш харажатлари учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;

иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш учун Давлат бюджетидан ҳар йили ажратиладиган маблағлар;

Вазирлик тизимидаги муассасалар ва ташкилотларнинг бўш турган бинолари, кўчмас мулк объектлари ва ер участкаларини оммавий савдолар (аукцион)да сотишдан тушадиган маблағларнинг республика бюджетига ўтказиладиган 50 фоизи;

Вазирлик тизимидаги муассаса ва ташкилотларнинг мол-мулкини ижарага беришдан тушадиган тушумларнинг, Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш марказининг операцион харажатларини чегириб ташлаган ҳолда, маҳаллий бюджетларга ўтказиладиган 100 фоизи;

халқаро молия институтларининг, ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотларнинг грантлари ва техник кўмак маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси томонидан Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


4. Жамғарма маблағлари қуйидаги мақсадларга сарфланади:

соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ва Вазирлик тизимидаги давлат тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, дастурий маҳсулотлар сотиб олиш ва ахборот-коммуникация тармоқларига техник хизмат кўрсатиш;

тиббий асбоб-ускуналар, компьютерлар, планшетлар, мультимедиа ва тармоқ қурилмалари, дастурий таъминотларни харид қилиш, ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш ва ривожлантириш;

соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ва Вазирлик тизимидаги давлат тиббиёт муассасаларининг ходимларини хорижда тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек, ўқитиш, малака ошириш ва тажриба алмашишни республикада ташкил этиш учун хорижий мутахассисларни жалб этиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш;

соғлиқни сақлашни бошқариш органлари, шунингдек, Вазирлик тизимидаги муассасалар ва ташкилотларнинг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлашга қаратилган тадбирларни молиялаштириш;

онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликлар бўйича юқори технологик мураккаб операцияларни амалга ошириш учун мутахассисларни, шу жумладан хорижий мутахассисларни жалб қилиш;

маҳаллий ва хорижий экспертлар ва консалтинг ташкилотларини жалб қилиш, соғлиқни сақлаш соҳасидаги кенг кўламли вазифаларни амалга ошириш мақсадида экспертлик гуруҳи фаолиятини ташкил этиш ва молиялаштириш;

онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун тегишли тиббиёт муассасаларини капитал ва жорий таъмирлаш, қуриш ва реконструкция қилиш, уларга асбоб-ускуналар, дори воситалари, тиббий буюмлар, лаборатория реактивлари ва бошқа сарфлаш воситаларини харид қилиш;

Вазирлик томонидан тасдиқланган рўйхат асосида оғир касалликка чалинган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг республикада амалга оширилмайдиган жарроҳлик амалиётларини хорижий мамлакатларда ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш;

онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларга республика ҳудудидаги давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотларининг юқори технологик ташхис ва даволаш-профилактика хизматларини харид қилиш харажатларини қоплаш;

Вазирлик тизими ходимларини ўқитиш, қайта тайёрлаш ва стажировкасини ташкил этиш, шу жумладан хорижий мамлакатларга ташрифларини, Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида ўтказиладиган конференциялар, семинарлар ва бошқа тадбирларда иштирок этишини, хизмат сафарига юборилишини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш;

олий ва ўрта тиббиёт таълим муассасаларининг иқтидорли талабаларига махсус стипендиялар тўлашга сарфланадиган харажатларни молиялаштириш;

Жамғарма ва унинг дирекцияси, шунингдек, Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш;

Вазирлик зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришга қаратилган бошқа тадбирларни ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни, шу жумладан қуйидагиларни:

тез тиббий ёрдам хизматининг махсус автотранспортини харид қилиш ва транспорт паркини ўз вақтида янгилаш, шунингдек, уларни замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш, эҳтиёт қисмлар ва сарфланадиган материалларни харид қилиш;

тез тиббий ёрдам хизматининг ходимларини ўқитиш, малакасини ошириш ва амалиёт ўташини, шу жумладан хорижий давлатларнинг илмий-тадқиқот, таълим ва бошқа муассасаларида амалиёт ўташини ташкил этиш;

тез тиббий ёрдам хизмати ходимларига устамалар, мукофот пуллари ва бошқа рағбатлантирувчи тўловларни тўлаш;

тез тиббий ёрдам хизмати фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;

спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган бемор болаларни дори воситалари билан даволаш, тиббий, реабилитацион, паллиатив, шу жумладан юқори технологик ихтисослашган амалиёт тадбирларини молиялаштириш.


5. Жамғарманинг жорий молия йилида фойдаланилмаган (ўзлаштирилмаган) маблағлари кейинги молия йилига ўтказилади.



3-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ

САРФЛАШ ВА БОШҚАРИШ


6. Жамғарманинг маблағлари ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ таркибда шакллантирилган Жамғарма кузатув кенгаши (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) қарорига кўра сарфланади.


7. Жамғарма маблағлари бўйича даромад ва харажатлар сметаси Вазирлик, унинг тизимидаги тегишли муассасалар ва органларнинг мазкур Низомнинг 4-бандида белгиланган йўналишлар бўйича тақдим этган ҳисоб-китоблари асосида Жамғарма дирекцияси томонидан ишлаб чиқилади ҳамда Кенгаш томонидан тасдиқланади.

Жамғарма маблағлари ҳисобидан ташхис қўйиладиган ва даволанадиган онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликлар рўйхати Вазирлик томонидан тасдиқланади.


8. Кенгаш тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметасига мувофиқ ҳар йили 10 январга қадар, заруратга кўра, йил давомида бир неча маротаба Жамғарма маблағлари ҳисобидан онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган ҳамда "Спинал мушак атрофияси" ташхиси қўйилган беморларга (бундан буён матнда беморлар деб юритилади) тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ҳажмини (бундан буён матнда тиббий-ижтимоий ёрдам ҳажми деб юритилади) тасдиқлайди.

Бунда, Кенгаш:

а) Жамғарма маблағлари ҳисобидан ҳар йили, заруратга кўра, йил давомида бир неча маротаба тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиладиган беморлар рўйхатини (бундан буён матнда рўйхат деб юритилади) Вазирлик тақдим этган статистик маълумотлар ҳамда ушбу беморларга тегишли тиббиёт ходимлари томонидан қўйилган ташхис ва хулосалар асосида тасдиқлайди.

рўйхатга киритиладиган беморлар уларга қўйилган ташхис асосида уларнинг ҳолатининг енгил, ўрта оғир, оғир ва ўта оғирлигидан келиб чиқиб ажратилади;

б) Жамғарма маблағларидан беморларга:

тиббий ёрдам кўрсатиш учун тегишли тиббиёт муассасаларига асбоб-ускуналар, тиббий буюмлар, лаборатория реактивлари ва бошқа сарфлаш воситаларини сотиб олиш юзасидан таклифларни ишлаб чиқади;

йил давомида бир нафар бемор учун касаллик турига қараб Жамғарма маблағлари ҳисобидан кўрсатиладиган ёрдам ҳажми, қиймати ва етказиб бериладиган дори воситаларининг турлари юзасидан режалаштирилган кўмак ҳажмини ишлаб чиқади;

юқори технологияли мураккаб операцияларни амалга ошириш учун хорижий мутахассисларни республикага жалб қилиш учун мураккаб операциялар рўйхати, шунингдек, ушбу мутахассисларни келиши ва кетиши билан боғлиқ (меҳмонхона ҳамда хизмат ҳақи ва бошқалар) харажатлари миқдорини тасдиқлайди;

республика ҳудудидаги давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотларидан харид қилинадиган юқори технологик ташхис қўйиш ва тиббий ёрдам кўрсатиш хизмат турларини тасдиқлайди.


9. Мазкур Низомнинг 4-бандида белгиланган бошқа йўналишлар учун маблағларни сарфлаш уларнинг аниқ мақсадлари, йўналишлари ва унинг миқдорини кўрсатган ҳолда Кенгашнинг қарори асосида амалга оширилади.


10. Кенгаш мажлислари заруратга кўра, бироқ ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади. Кенгаш мажлисларини Кенгаш раиси, Кенгаш раиси бўлмаган тақдирда, Кенгаш раиси ўринбосари бошқаради.


11. Кенгаш мажлиси унда Кенгаш аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашганда ўтказилган ҳисобланади.


12. Кенгаш мажлисини ўтказиш учун кворум ёки раис ва унинг ўринбосари бўлмаганда, Кенгаш мажлисини ўтказишнинг янги санаси эълон қилинади.


13. Кенгаш мажлисига унда кўриб чиқиладиган масалаларнинг хусусиятига кўра манфаатдор вазирлик ва идораларнинг вакиллари, тиббиёт соҳасида фаолият юритувчи ташкилотлар вакиллари таклиф этилиши мумкин.


14. Кенгаш қарори унинг мажлисда қатнашган аъзоларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда, Кенгаш раисининг ёки раислик қилувчининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.


15. Кенгаш қарорлари Кенгаш мажлиси баёни билан расмийлаштирилади. Кенгаш мажлисининг баёни Кенгаш раиси томонидан тасдиқланади.


16. Кенгаш:

Жамғарма даромадлари ва харажатларининг прогноз параметрларини ҳамда йиллик харажатлар сметасини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқлайди;

Жамғарма маблағларини сарфлаш юзасидан қарорлар қабул қилади;

Дирекция томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларни эшитади ва тасдиқлайди;

Жамғарма маблағлари ҳисобидан муассасалар томонидан қабул қилинган маҳсулотларнинг сарфланиши юзасидан ҳисоботларни эшитади;

Дирекция фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатларни тасдиқлайди;

Дирекция фаолиятини, шу жумладан, унинг даромад ва харажатлар прогноз параметрлари ижросини, маблағларнинг мақсадли ишлатилишини назорат қилади;

тез тиббий ёрдам хизматини ривожлантиришга амалий кўмаклашиш ва унинг моддий-техник базасини яхшилаш бўйича маблағларни ажратиш, сарфлаш, ижроси ва натижадорлигини таъминлаш юзасидан қарорлар қабул қилади;

иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш юзасидан маблағларни ажратиш, сарфлаш, ижроси ва натижадорлигини таъминлаш юзасидан қарорлар қабул қилади;

соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ва Вазирлик тизимидаги давлат тиббиёт муассасаларининг ходимларини хорижда тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек, ўқитиш, малака ошириш ва тажриба алмашишни республикада ташкил этиш учун хорижий мутахассисларни жалб этиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш масалаларини кўриб чиқади;

Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатлар сметасини тасдиқлайди;

Жамғарма маблағлари ҳисобидан белгиланган мақсадлар бўйича оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали, шу жумладан, тегишли расмий веб-сайтлар орқали охирги олти ой давомида амалга оширилган ишлар юзасидан йилда икки маротаба ҳисоботни эълон қилади;

қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.


17. Қуйидагилар Кенгаш аъзоларининг вазифалари ҳисобланади:

мажлисларда кўриб чиқиладиган масалаларни муҳокама қилиш ва ҳал этишда иштирок этиш;

кўриб чиқиладиган масалалар бўйича овоз бериш;

мажлисларда шахсан қатнашиш, агар қатнашиш имкони бўлмаган тақдирда, мажлис кун тартиби бўйича ўз фикрини ёзма равишда тақдим этишга ҳақлидирлар.


18. Кенгаш раиси:

Кенгаш мажлиси кун тартибини белгилайди ва тасдиқлайди;

Кенгаш қарорларини тасдиқлайди ва уларнинг бажарилишини назорат қилади;

Кенгаш аъзоларига юкланган вазифаларнинг бажарилиши юзасидан уларнинг ишини мувофиқлаштиради;

Кенгашнинг самарали ишлашини таъминлаш учун бошқа ваколатларни амалга оширади.


19. Кенгаш котиби:

ушбу Низомда белгиланган мақсадларга Жамғармадан маблағ ажратишга оид мурожаатларни Кенгаш мажлисида кўриб чиқишга тайёрлаш учун Кенгашнинг аъзоларига тегишлилиги бўйича тақсимлайди;

Кенгаш мажлисига барча зарур ҳужжатларнинг ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди;

мажлисни ўтказиш муддатлари ва жойи бўйича Кенгаш раисига таклифлар киритади;

кун тартибидаги масалалари бўйича Кенгаш мажлислари ўтказилишини ташкил этади;

Кенгаш аъзолари ва таклиф этилган шахсларни мажлис санаси, вақти, жойи ва кун тартиби лойиҳаси бўйича хабардор қилади;

Кенгаш баённомаларини расмийлаштиради ва тасдиқланган баённомаларни Кенгаш аъзоларига ва бошқа манфаатдор ташкилотларга юборади;

Кенгаш қарорлари ижросининг назоратини юритади ҳамда Кенгашга мунтазам равишда ахборот киритиб боради.



4-БОБ. ЖАМҒАРМА ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


20. Жамғарма дирекцияси Жамғарманинг ишчи органи ҳисобланади.


21. Қуйидагилар Дирекциянинг вазифалари ҳисобланади:

маблағлар ва моддий бойликларнинг бухгалтерия ҳисоби юритилишини, статистика ва бухгалтерия ҳамда бошқа турдаги ҳисоботлар тузилишини ҳамда улар Кенгаш ва тегишли давлат органларига белгиланган тартибда тақдим этилишини ташкил қилади;

Жамғарма маблағларини олувчиларининг жамланган ҳисоботларини қабул қилади ва ўрганади;

Жамғарма даромадлари ва харажатларининг йиллик молиявий режасини ишлаб чиқади;

даромадлар ва харажатлар сметаларини тайёрлайди, шунингдек уларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар киритади;

Жамғарма тушумларини кўпайтириш ва унинг маблағларидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар тайёрлайди;

Жамғармага хорижий инвестициялар, грантлар ҳамда ҳомийлик хайрияларини жалб қилиш чораларини кўради;

қўшимча даромадларни жалб этиш мақсадида вақтинча бўш маблағларни белгиланган тартибда тижорат банклари депозитларига жойлаштириш бўйича Кенгашга таклиф киритади;

Жамғарманинг тушумлар манбалари бўйича даромадлари ҳамда асосий харажатлари йўналишлари бўйича ҳисобини юритади;

Жамғарма маблағлари ҳисобидан Кенгаш қарорлари асосида белгиланган тадбирлар доирасида харидларни ташкил этиш бўйича тақдим қилинган буюртмаларни (эхтиёж, техник топшириқларни) Кенгашда кўриб чиқилиши учун киритилишини таъминлайди;

Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари бўйича ҳисоботларини мунтазам равишда Кенгашга киритади ва Кенгаш йиғилишларида иштирок этади;

ҳар чорак якуни бўйича Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тўғрисида ҳисобот тайёрлайди ҳамда Кенгашга кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун тақдим этади;

Жамғарма томонидан ажратилган маблағлар бўйича Кенгаш билан келишган ҳолда тегишли ўзгартиришлар киритади;

Жамғарма маблағлари сарфлашининг шаффофлигини, унинг даромадлари ва харажатлари тўғрисида ҳисобдорликни, шунингдек фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралигини ҳамда ушбу маблағлардан белгиланган тартибда фойдаланишни таъминлайди;

Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган ушбу тадбирлар ва уларнинг натижалари тўғрисида вазирликнинг расмий веб-сайтида йилда камида икки маротаба ҳисоботларни эълон қилади.


22. Кенгаш тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметасига мувофиқ ҳар йили 10 январга қадар, заруратга кўра, йил давомида бир неча маротаба Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган тадбирлар ҳажмини тасдиқлайди.



5-БОБ. ҲИСОБГА ОЛИШ, ҲИСОБОТ ВА НАЗОРАТ


23. Кенгаш ва Дирекция ажратилаётган маблағлардан мақсадли ҳамда самарали фойдаланиш учун жавобгардир.


24. Дирекция Кенгаш ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига белгиланган муддатларда ҳисоботларни тақдим этади.


25. Кенгаш Жамғарма маблағларидан белгиланган тартибда фойдаланилишини назорат қилиб боради.



6-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


26. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси

маблағларини шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари



I-босқич

Жамғарма кузатув кенгаши ва дирекцияси


1. Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси (бундан буён матнда Жамғарма деб юритилади) дирекцияси Жамғарма маблағлари бўйича даромад ва харажатлар сметасини Жамғарма маблағларидан фойдаланиш йўналишлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади), унинг тизимидаги муассасалар ва ташкилотларнинг ҳисоб-китоблари асосида ишлаб чиқади.



белгиланган муддатларда


2. Жамғарма кузатув кенгаши Жамғарманинг келгуси йил учун даромадлари ва харажатлари сметаларини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқлайди.



ҳар йили 25 декабрга қадар


3. Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилади.



доимий


4. Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари тўғрисидаги ҳисоботини кўриб чиқади ва тасдиқлайди.



ҳар чорак якуни бўйича


5. Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметасини бажариш бўйича чораклик ва йиллик ҳисоботларни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим қилади.



белгиланган муддатларда







II-босқич

Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази, Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази, Жамғарма кузатув кенгаши


1. Жамғарма маблағларини Жамғарма кузатув кенгаши қарорига мувофиқ сарфлайди.



доимий


2. Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази томонидан ишлаб чиқилган Жамғарма маблағлари ҳисобидан ташхис қўйиладиган ва даволанадиган онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликлар рўйхати Вазирлик томонидан тасдиқланади.



3. Жамғарма кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметасига мувофиқ Жамғарма маблағлари ҳисобидан онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган ҳамда "Спинал мушак атрофияси" ташхиси қўйилган беморларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ҳажмини тасдиқлайди.


ҳар йили 1 февралга қадар, заруратга кўра, йил давомида бир неча маротаба







III-босқич

Вазирлик, унинг тизимидаги муассаса ва ташкилотлар


1. Жамғарма маблағларини Жамғарма кузатув кенгаши қарорига мувофиқ сарфлайди.


доимий


2. Мазкур Низомнинг 4-бандида белгиланган бошқа йўналишлар бўйича даромадлар ва харажатлар сметасини тузиш учун ҳисоб-китобларни Жамғарма дирекциясига тақдим этади.


             





Низомга

2-ИЛОВА



Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли

жамғармаси кузатув кенгаши

ТАРКИБИ

          

А.А. Худаяров

-

соғлиқни сақлаш вазири, Кузатув кенгаши раиси


Ф.М. Ташпулатов

-

соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари, Кузатув кенгаши раиси ўринбосари


Э.И. Баситханова

-

соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари


Ф.Р.Шарипов


соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари


Лавозимга кўра

-

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Молия-иқтисодиёт бошқармаси бошлиғи


Лавозимга кўра

-

Соғлиқни сақлаш вазир Котибияти бошлиғи


Лавозимга кўра

-

Илм-фан ва таълим бошқармаси бошлиғи


Лавозимга кўра

-

Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи


Лавозимга кўра

-

Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази директори


Лавозимга кўра

-

Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази директори


Лавозимга кўра

-

Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази директори


Лавозимга кўра

-

Республика тез тиббий ёрдам маркази директори


Лавозимга кўра

-

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Жамғармалар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими (Дирекция) бошлиғи, Кузатув кенгаши котиби


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 11 март
























































Время: 0.1962
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск