Умная подшивка

2024 й. / Газеты на узбекском / СБХ / 6 /

Инвентаризация қандай ўтказилади: умумий қоидалар ("СБХ" 6-сон, 2024 йил 6 февраль)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



ИНВЕНТАРИЗАЦИЯ ҚАНДАЙ

ЎТКАЗИЛАДИ: УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


Молиявий ҳисобот ва ҳисобингиз маълумотларининг ҳақиқийлигига ишонч ҳосил қилиш учун инвентаризация ўтказинг. У корхонанинг мол-мулки мавжудлигини тасдиқлашга, кераксиз ёки "унутилган" активларни аниқлашга, контрагентлар билан ҳисоб-китобларни текширишга ёрдам беради.


Инвентаризацияни расмий равишда ўтказманг. Агар инвентаризация далолатномалари ҳақиқатдаги қолдиқларни ҳисобдагилар билан таққосламасдан ва қайта саналмай, фақат бухгалтерия ҳисобининг маълумотлари бўйича тўлдириладиган бўлса, бу ҳисобда ва пул маблағлари ҳамда бошқа мол-мулкларнинг сақланишида юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни яширишга олиб келиши мумкин. Масалан, ҳисобда ТМҚни қайта саралаш, ортиқчаси ва камомади акс эттирилмасдан қолади. Натижада сиз айбдорлардан зарарни ундира олмайсиз, чунки ҳужжатлар бўйича компанияда камомад мавжуд эмас.

Бундан ташқари, бухгалтер ҳисобда хатога йўл қўйиши мумкин. Масалан, харидорларнинг, етказиб берувчиларнинг қарздорликларини нотўғри акс эттиради. Бироқ, бунда умуман бошқа маълумотлар билан солиштирма далолатномалар бўлиши мумкин. Инвентаризация бундай тафовутларни аниқлашга ёрдам беради.

Агар вақти-вақти билан ҳисоб-китобларни инвентаризациядан ўтказмасангиз, даъво муддати тугаган кредиторлик қарздорликни даромадга қўшмаслик хавфи юзага келади. Бу эса солиқларингизни - кейинги барча оқибатлари билан камайтирганингизни англатади.

Бундан ташқари, ҳисоб юритиш тартибини бузиш ва бухгалтерия ҳисоботларини хато кўрсатиш аниқланса, раҳбар ва бош ҳисобчининг жаримага тортилишига сабаб бўлади.



КИМ, ҚАЙСИ ҲОЛАТЛАРДА ВА ҚАЧОН

ИНВЕНТАРИЗАЦИЯНИ ЎТКАЗИШИ КЕРАК


Инвентаризацияни барча юридик шахслар амалга оширади (13.04.2016 йилдаги ЎРҚ-404-сон таҳрири 30.08.1996 йилдаги 279-I-сон ЎРҚ, 16-м.). У мажбурий ёки ташаббусли бўлиши мумкин. Мажбурий инвентаризация ўтказиш тартиби 19-сон "Инвентаризацияни ташкил этиш ва ўтказиш" Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартида белгиланган.

Мажбурий тартибда инвентаризация қуйидаги ҳолатларда ўтказилади:

  

Т/р



Мажбурий инвентаризацияни ўтказиш ҳолатлари


...
Время: 0.0222
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск