ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Март, 2024 й. / Ижтимоий таъминот /

Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисида Регламент (ЎзР ВМ 11.03.2024 й. 123-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 11 мартдаги

123-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий

хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисида

РЕГЛАМЕНТ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестрига (кейинги ўринларда - реестр) киритилган ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизматларни кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Реестрга киритилган шахсларнинг ҳар бири учун "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизимида (кейинги ўринларда - "Ижтимоий ҳимоя" АТ) шакллантириладиган индивидуал тартибдаги ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш режасига (кейинги ўринларда - индивидуал ижтимоий хизматлар режаси) мувофиқ ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш таъминланади.


3. Индивидуал ижтимоий хизматлар режасида ўзгалар парваришига муҳтож шахслар учун уларнинг эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар белгиланади:

чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш, диспансеризация кўригидан ўтказиш, санаторий-соғломлаштириш, зарурат бўлганда стационар, ихтисослаштирилган, амбулатор ёки уйда тиббий хизмат кўрсатиш, имтиёзли дори воситаси билан таъминлаш, ногиронликни белгилаш учун тиббий кўрикдан ўтказиш, патронаж ҳамшира қатнови сонини белгилаш тадбирларини ўз ичига олувчи соғломлаштириш тадбирлари;

ижтимоий ходим ассистенти томонидан амалга ошириладиган овқат тайёрлаш, супуриш-йиғиштириш, кийим-кечакларни ювиш, гигиена тадбирларини амалга ошириш, зарур озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонларни уйга етказиб бериш, хонадондаги сантехника жиҳозларини таъмирлашда (уй-жойни бошқарувчи ташкилотлар ва бошқарувчиларни жалб қилиш) кўмаклашиш, сартарошлик хизматидан фойдаланишда ва қариндош ва дўстлар билан ёзишмаларда кўмаклашиш ҳамда ҳамроҳлик хизматини (тиббиёт ва спорт муассасаларига) кўрсатиш тадбирларини ўз ичига олувчи уйда маиший хизмат кўрсатиш тадбирлари;

ўзгалар парваришига муҳтож шахсларнинг турар жойини куз-қиш мавсумига тайёрлашда кўмаклашиш, сантехника, газ, электр ускуналаридаги носозликларни бартараф этиш ва марказлашган иситиш тизимини профилактик кўрикдан ўтказиш, ётоқхона, ошхона, ҳожатхона, ювиниш хонаси ва йўлакларни тўсиқсиз ҳаракат учун мослаштириш, санитария-эпидемияга қарши тадбирларни масъул ташкилотларни жалб қилиш орқали кўрсатишни ўз ичига олувчи уй-жой-маиший шароитларни яхшилаш тадбирлари;

ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан бепул таъминлаш, зарурат бўлганда, нафақалар ва моддий ёрдам олиш, Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларида ижтимоий ва реабилитация хизматларини олиш, васийлик ва ҳомийлик қилишни хоҳлайдиган шахсларни, шунингдек уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш имкониятига эга бўлган кўнгиллиларни жалб этиш, психологик хизмат, васий ва ҳомий бириктирилишида кўмаклашиш, тюторлик орқали мустақил (такси ва етказиб бериш хизматига) буюртма бериш ва онлайн давлат хизматларидан фойдаланишга ўргатиш тадбирларини ўз ичига олувчи ижтимоий муҳофаза қилиш тадбирлари;

шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни тиклашда, шахсни доимий ёки вақтинча яшаш жойи бўйича рўйхатга қўйишда, алиментларни олишда, мол-мулкка, шу жумладан уй-жой ва шу кабиларга бўлган ҳуқуқларни белгилашда ҳамда тазйиқ ва камситилиш ҳолатларини бартараф этишда кўмаклашишни, шунингдек, ҳуқуқий маслаҳат беришни ўз ичига олувчи ҳуқуқий муҳофаза қилиш тадбирлари;

қариндошлар, дўстлар ва бошқа шахслар билан мулоқотини тиклашда, маданий (мусиқа ва санъат мактаблари ҳисобот концертлари, театр, давра суҳбатлари, учрашувлар, тренинглар) тадбирларига боришни ва спорт билан шуғулланишларини ташкил қилиш, кўнгиллиларни жалб қилиш тадбирларини ўз ичига олувчи мулоқот ва дам олиш доирасини кенгайтириш тадбирлари.

Мазкур бандда назарда тутилган тадбирлар тегишлилиги бўйича масъул давлат органлари ва ташкилотлари томонидан амалга оширилади.


4. Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга кўрсатилган ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар тўғрисидаги маълумотлар "Ижтимоий ҳимоя" АТга киритиб борилади.



2-БОБ. "ИНСОН" ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТЛАР МАРКАЗИ

ТОМОНИДАН КЎРСАТИЛАДИГАН ИЖТИМОИЙ

ХИЗМАТЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


1-§. Ўзгалар парваришига муҳтож шахсни чуқурлаштирилган

тиббий кўрикдан ўтказиш хизмати


5. Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш бир йилда бир маротаба бепул асосда амалга оширилади.

Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари (кейинги ўринларда - "Инсон" маркази томонидан ташкил этилади.


6. "Инсон" маркази ҳар йили 30 ноябрдан кечиктирмай оилавий поликлиника билан биргаликда кейинги йил учун туман (шаҳар) кесимида ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича реестрдаги маълумотлар асосида жадвал тузади.


7. Шакллантирилган жадвал бир иш куни ичида тасдиқлаш учун "Инсон" маркази директорига ва туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси бошлиғига киритилади.


8. Тасдиқланган жадвал асосида туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш йил давомида амалга оширилади.


9. Заруратга кўра, ижтимоий ходим ассистенти томонидан ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишда ҳамроҳлик хизмати кўрсатилади.


10. Касаллик ёки жароҳат туфайли беморни ташишга қарши кўрсатма бўлганда ҳамда эпидемиологик кўрсатмага мувофиқ юқумли касалликка чалинган шахсларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш ушбу шахсларнинг яшаш жойида ўтказилади.


11. Оилавий поликлиника тасдиқланган жадвалга асосан ҳар ой якунида чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилган ўзгалар парваришига муҳтож шахслар ҳақидаги маълумотларни "Инсон" марказига юборади.

"Инсон" маркази томонидан тақдим этилган маълумотларга мувофиқ ушбу хизматни тасдиқланган жадвалга асосан кўрсатилиши мониторинг қилиб борилади.


12. Тасдиқланган жадвалга мувофиқ тиббий кўрикдан ўтказилмаган шахслар аниқланган тақдирда, "Инсон" марказлари ушбу шахсларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш бўйича туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларига талабнома юборади.


13. Йил давомида реестрга янги киритилган ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш "Инсон" маркази талабномасига асосан туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари томонидан талабнома келиб тушгандан сўнг, 10 иш куни ичида амалга оширилади.

Бунда туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари томонидан ўзгалар парваришига муҳтож шахс чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилгандан сўнг, "Инсон" марказларига бу тўғрисида маълумот берилади.



2-§. Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга

уйда ижтимоий-маиший хизмат


14. Уйда кўрсатиладиган ижтимоий-маиший хизматлар ўзгалар парваришига муҳтож шахсларнинг ўзгалар парваришига муҳтожлиги ва яшаш шароитларини баҳолаш натижаларига мувофиқ индивидуал ижтимоий хизматлар режасига киритилади.


15. Ушбу хизмат ижтимоий хизмат кўрсатиш шартномаси асосида кўрсатилади.

Бунда индивидуал ижтимоий хизматлар режаси тасдиқлангандан сўнг, "Инсон" маркази ва ўзгалар парваришига муҳтож шахс ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) томонидан тасдиқланадиган намунадаги ижтимоий хизмат кўрсатиш шартномаси (кейинги ўринларда - ижтимоий шартнома) расмийлаштирилади.

Ижтимоий ходим ўзгалар парваришига муҳтож шахсни ижтимоий шартнома шартлари билан таништиради. "Инсон" маркази ва ўзгалар парваришига муҳтож шахс томонидан имзоланган ижтимоий шартнома "Ижтимоий ҳимоя" АТга юкланади.


16. Уйда ижтимоий-маиший хизматларни кўрсатиш индивидуал ижтимоий хизматлар режасида белгиланган муддатларда амалга оширилади.

Бунда Реестрга киритилган икки ва ундан ортиқ ўзгалар парваришига муҳтож шахслар биргаликда яшаган тақдирда, ижтимоий ходим ассистентининг уларга хизмат кўрсатиш частотаси ва давомийлиги ушбу шахсларнинг ўзгалар парваришига муҳтожлигининг энг юқори даражаси бўйича белгиланади.


17. Юқумли ҳамда руҳий касалликларга чалинган ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга уйда ижтимоий-маиший хизмат кўрсатилмайди.


18. Уйда ижтимоий-маиший хизмат кўрсатувчи ижтимоий ходим ассистентлари лавозими ҳар бир ўзгалар парваришига муҳтож шахс учун ажратилган вақт нормаларидан келиб чиққан ҳолда жорий этилади.

Мазкур вақт нормаларига кўра ҳисоблаб чиқилган юклама уйда ижтимоий-маиший хизмат кўрсатувчи ижтимоий ходим ассистентлар штат бирлигини аниқлаш учун асос бўлади.

Бунда 1 штат бирлигидаги ижтимоий ходим ассистентининг вақт нормаси меҳнат қонунчилигига мувофиқ белгиланади.

Дам олиш ва байрам кунлари уйда ижтимоий-маиший хизмат кўрсатиш фақат Бартел ва Лаутон шкаласи бўйича 53 ва ундан паст балл тўплаган ўзгалар парваришига муҳтож шахслар учун амалга оширилади. Дам олиш ва байрам кунлари ишлаганлик учун меҳнат қонунчилигига мувофиқ ҳақ тўланади.


19. Ижтимоий ходим ассистентлари меҳнат таътилида, иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътилда, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даврида ёки бошқа сабабларга кўра ўз вазифаларини бажара олмаган тақдирда, "Инсон" маркази директорининг буйруғига асосан унинг вазифалари бажариш бошқа ижтимоий ходим ассистентларига уларнинг розилиги билан юклатилади.

Қўшимча вазифаларни юклатиш ижтимоий ходим ассистентларига амалда юклатилган вазифаларнинг ҳажми ҳамда қўшимча хизмат кўрсатиш талаб этиладиган ҳудуднинг улар томонидан амалда хизмат кўрсатилаётган ҳудуд билан узоқ ёки яқинлигини инобатга олган ҳолда юклатилади.

Бунда меҳнат таътилида, иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътилда, вақтинча меҳнатга лаёқатсиз бўлган ёки бошқа сабабларга кўра ўз вазифаларини бажара олмайдиган ижтимоий ходим ассистенти томонидан уйда ижтимоий-маиший хизмат кўрсатилаётган ўзгалар парваришига муҳтож шахсга ушбу хизматни кўрсатиш вақти унга вақтинчалик бириктирилаётган ижтимоий ходим ассистентининг иш вақтига мослаштирилади.

Ижтимоий ходим ассистентлари томонидан қўшимча вазифа бажарилганлиги учун ҳақиқатда ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳақ, шу жумладан йўл ҳақи учун компенсация тўланади.

Агар меҳнат таътилида, иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътилда, вақтинча меҳнатга лаёқатсиз бўлган ёки бошқа сабабларга кўра ўз вазифаларини бажара олмайдиган ижтимоий ходим ассистентининг вазифаларини бошқа ижтимоий ходим ассистентига юклаш имконияти мавжуд бўлмаган тақдирда, ушбу ходим ўз вазифаларини бажаришга киришгунга қадар унинг вазифаларини бажариш учун ўриндошлик асосида бошқа ходим ишга қабул қилиниши мумкин.


20. Ижтимоий ходим ассистентлари бюджет маблағлари ҳисобидан ишга кирган пайтда ҳамда ҳар йили 1 тадан махсус хўжалик сумкаси ва йилига 2 марта махсус форма (ёзги, қишки), шунингдек, ижтимоий ходим ассистентлари хизмат кўрсатаётган ҳар бир ўзгалар парваришига муҳтож шахс учун 2 ойда бир маротаба хўжалик қўлқоплари билан таъминланади.


21. Уйда ижтимоий-маиший хизмат кўрсатувчи ижтимоий ходим ассистентларнинг лавозим-маошлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.


22. Уйда ижтимоий-маиший хизмат кўрсатувчи ижтимоий ходим ассистентларининг асосий самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) баҳоланади ва баҳолаш натижаларига асосан рағбатлантирилади.


23. Ижтимоий ходим ассистентининг фаолиятини баҳолаш ҳамда уларни рағбатлантириш Агентлик томонидан тасдиқланадиган тартибга мувофиқ амалга оширилади.


24. Ижтимоий ходим ассистенти томонидан ўзгалар парваришига муҳтож шахсларнинг уйидан туриб шу куни кўрсатилган хизматлар тўғрисидаги маълумот "Ижтимоий ҳимоя" АТга киритилади ва маълумот киритилган геолокация сақланиб қолади.


25. Кўрсатилаётган ижтимоий ёрдам ва хизматлардан ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг қониқиш даражаси қуйидаги тартиблардан бирига мувофиқ бир ойда камида бир маротаба ушбу шахс томонидан баҳолаб борилади:

маҳалладаги ижтимоий ходим томонидан уйма-уй юриш вақтида ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга сўровнома бериш орқали;

"Инсон" маркази томонидан ўзгалар парваришига муҳтож шахсга СМС-хабарнома юборилади, ўзгалар парваришига муҳтож шахс СМС-хабарнома орқали 5 баллик тизим бўйича баҳолайди. Бунда ўзгалар парваришига муҳтож шахс қўшимча шахсий изоҳ қолдириши мумкин бўлади.



3-§. Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга

кўрсатиладиган ҳамроҳлик хизмати


26. Бартел ва Лаутон шкаласи бўйича 54 - 62 балл тўплаган ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга тиббиёт ва спорт муассасаларига боришда ижтимоий ходим ассистентлари томонидан ҳамроҳлик хизмати кўрсатилади.


27. Ҳамроҳлик хизматини кўрсатиш индивидуал ижтимоий хизматлар режасида белгиланган муддатларда, бироқ бир ойда кўпи билан 3 марта амалга оширилади.

Ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг хоҳишига кўра, ҳамроҳлик хизмати кўрсатиладиган кунлар индивидуал ижтимоий хизматлар режасидаги соатлардан ошмаган ҳолда ўзгалар парваришига муҳтож шахсга белгиланган бошқа куни кўрсатилиши мумкин.


28. Ижтимоий ходим ассистентларига ўзгалар парваришига муҳтож шахсга кўрсатилган ҳамроҳлик хизматлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида қўшимча компенсация тўланади.

Бунда тиббиёт ёки спорт муассасалари ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг яшаш жойидан 1 кмгача бўлган масофада жойлашган бўлган тақдирда, ҳамроҳлик хизмати учун қўшимча компенсация тўланмайди.


29. Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга тиббиёт ва спорт муассасаларига боришда ҳамроҳлик хизмати волонтёрлар томонидан кўрсатилиши мумкин.



4-§. Ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг уй-жой-маиший

шароитларини тўсиқсиз ҳаракатланиш учун

мослаштириш хизмати


30. Ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг уй-жой-маиший шароитларини тўсиқсиз ҳаракатланиш учун мослаштириш (кейинги ўринларда - мослаштириш) заруратини аниқлаш ўзгалар парваришига муҳтож шахсларнинг функционаллигини баҳолаш натижаларига мувофиқ амалга оширилади.


31. Мослаштириш учун зарурат аниқланган тақдирда, ушбу хизмат индивидуал ижтимоий хизматлар режасига киритилади.

Индивидуал ижтимоий хизматлар режасига асосан ижтимоий ходим 5 иш куни ичида ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг уйига бориб, мослаштириш бўйича талабларни шакллантиради ва "Инсон" маркази директорига киритади.

Бунда агар ўзгалар парваришига муҳтож шахс яшаш жойида (уй ёки хонадон) ижара асосида яшаётган тақдирда белгиланган тартибда ижарага берувчининг розилигини олиш талаб этилади.


32. Мослаштириш хизмати ошхона, ётоқхона, ювиниш жойлари, ҳожатхона деворига тутқич, кириш жойларидаги тўсиқларни бартараф этиш, кириш йўлларини кенгайтириш, кириш йўлига пандус қўйиш, ювиниш жойларини мослаштириш, шунингдек, сантехника, газ, электр ускуналаридаги носозликларни бартараф этиш ва заруратга кўра бошқа ишларни амалга оширишни ўз ичига олади.


33. "Инсон" маркази мослаштириш бўйича талабларни шакллантирганидан кейин 3 иш куни ичида унга киритилган ишларнинг амалга оширилишини ташкил этиш тўғрисидаги сўровнома тайёрлайди ва келишиш учун туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлимига киритади.

Туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлими мазкур бандда кўрсатилган сўровномани 3 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда келишади ёхуд асосланган эътирозлар билан қайта кўриб чиқиш учун "Инсон" марказига юборади.


34. "Инсон" маркази талабномага мувофиқ ишларнинг амалга оширилишини ташкил этиш тўғрисидаги келишилган сўровномани туман (шаҳар) ҳокимлигига киритади.

Туман (шаҳар) ҳокимлиги 3 иш кунида "Инсон" марказининг сўровномасида кўрсатилган ишларни бажаришга масъул бўлган ижрочилар, молиялаштириш манбалари ҳамда аниқ муддатларини кўрсатган ҳолда мослаштириш ишларини ташкил этиш тўғрисидаги қарор қабул қилади ва қарор нусхаси "Инсон" марказига ҳамда сўровномада кўрсатилган ўзгалар парваришига муҳтож шахсга юборилади.

Бунда сўровномадаги ишлар бир ойдан кўп бўлмаган муддатда "Инсон" марказининг мунтазам назорати остида бажарилади.


35. Мослаштириш тадбирларига талаб этиладиган маблағлар "Саховат ва кўмак" жамғармаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси ва унинг ҳудудий Кенгашлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳомийлар ҳамда қонунчилик ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.


36. "Инсон" марказининг сўровномасига асосан мослаштириш ишлари якунлангандан сўнг, ушбу ишларни бажарган ташкилот, "Инсон" маркази ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож шахс томонидан Ишларни топшириш-қабул қилиш далолатномаси имзоланади.



5-§. Ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг

яшаш жойида санитария-эпидемияга қарши

тадбирларни ўтказиш хизмати


37. Ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг яшаш жойида дезинфекция ва дезинсекция тадбирларини ўтказиш туман (шаҳар) санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимлари томонидан ўзгалар парваришига муҳтож шахс номидан "Инсон" маркази томонидан киритилган сўровномага асосан бепул асосда амалга оширилади.


38. Ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг яшаш жойида дезинфекция ва дезинсекция тадбирларини ўтказиш зарурати қуйидагича аниқланади:

маҳалладаги ижтимоий ходим томонидан - уйма-уй юриш орқали ҳар бир хонадон (оила) аҳволини ўрганиш натижасида;

ижтимоий ходим ассистентлари томонидан - уйда ижтимоий-маиший хизмат кўрсатиш натижасида.


39. Қуйидаги ҳолатларда ижтимоий ходим томонидан 1 иш куни ичида туман (шаҳар) санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимига дезинфекция ва дезинсекция тадбирларини амалга ошириш тўғрисида сўровнома юборади:

ушбу регламентнинг 38-бандидаги асосларга кўра дезинфекция ва дезинсекция тадбирларини ўтказиш зарурати аниқланганда;

ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг индивидуал ижтимоий хизматлар режасига дезинфекция ва дезинсекция тадбирларини ўтказиш киритилган тақдирда.


40. Туман (шаҳар) санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими сўровнома келиб тушгандан сўнг, 3 иш куни ичида ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг яшаш жойида дезинфекция ва дезинсекция тадбирларини ўтказади.



6-§. Ўзгалар парваришига муҳтож шахсни

ҳуқуқий муҳофаза қилиш хизмати


41. Ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг ҳуқуқий муҳофаза чораларига эҳтиёжи қуйидагилар асосида аниқланади:

ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг оғзаки, ёзма ёки электрон шаклдаги мурожаатларига асосан;

индивидуал ижтимоий хизматлар режасига ҳуқуқий муҳофаза чораларини кўриш белгиланган тақдирда;

ижтимоий ходимлар томонидан рента тўловчи томонидан умрбод рента шартномаси шартларига риоя этилишини мониторинг қилиш натижасида аниқланган ҳолатлар бўйича;

ижтимоий ходим ассистентлари томонидан - уйда ижтимоий-маиший хизматлар кўрсатиш жараёнида аниқланган ҳолатлар бўйича.


42. "Инсон" маркази томонидан мазкур регламентнинг 41-бандидаги асосларга кўра ҳуқуқий муҳофаза қилиш чораларини кўриш зарурати юзага келган тақдирда, қуйидаги ҳуқуқий муҳофаза қилиш чораларини кўриш учун "Инсон" маркази директори томонидан тасдиқланган талабнома юборилади:

туман (шаҳар) адлия бўлимига - ҳуқуқий маслаҳат бериш, алимент ундириш, юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш, мол-мулкка, шу жумладан уй-жой ва шу кабиларга бўлган ҳуқуқларни белгилаш юзасидан судга киритиладиган аризаларни тайёрлаш учун;

туман ички ишлар органларига - шахсни доимий ёки вақтинча яшаш жойи бўйича рўйхатга қўйиш, шунингдек тазйиқ ва камситилиш ҳолатларини бартараф этиш учун;

туман ички ишлар органлари ёки туман (шаҳар) адлия бўлимига - ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг биометрик паспортларини (идентификация ID-карталарини) тиклаш ёки алмаштириш, вояга етмаган фарзандларига туғилганлик ҳақида маълумотнома олишда кўмаклашиш учун.


43. Туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан "Инсон" марказининг ўзгалар парваришига муҳтож шахсга ҳуқуқий маслаҳат бериш тўғрисидаги талабномаси келиб тушгандан сўнг, 15 кун ичида ёзма шаклда талабномада кўрсатилган масала юзасидан ҳуқуқий тушунтириш ва амалга оширилиши зарур бўлган тадбирлар тўғрисида маълумот тақдим этилади.

Ҳуқуқий тушунтириш ўзгалар парваришига муҳтож шахсга ва "Инсон" марказига юборилади.


44. Ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг биометрик паспортларини (идентификация ID-карталарини) тиклаш ёки алмаштириш "Инсон" маркази талабномаси асосида давлат божи ундирилмаган ҳолда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда амалга оширилади.


45. Туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан "Инсон" марказининг ўзгалар парваришига муҳтож шахс фойдасига алимент ундириш, юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш юзасидан судга киритиладиган аризаларни тайёрлаш тўғрисидаги талабномаси келиб тушгандан сўнг, 5 иш кунида ариза ёки даъво аризаси лойиҳаси шакллантирилиб, "Инсон" марказига юборилади.

"Инсон" маркази туман (шаҳар) адлия бўлими томонидан шакллантирилган ариза ёки даъво ариза асосида судга мурожаат қилади.



7-§. Ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг қариндошлар,

дўстлар ва бошқа шахслар билан мулоқоти ҳамда кундалик

ҳаётдаги ижтимоий фаоллигини ошириш хизмати


46. Мазкур хизматлар маҳалладаги ижтимоий ходим томонидан индивидуал ижтимоий хизматлар режасига мувофиқ амалга оширилади.

Қариндошлар, дўстлар ва бошқа шахслар билан мулоқотини тиклашда ижтимоий ходим мулоқот тикланиши зарур бўлган шахслар тўғрисидаги маълумотларни реестрга киритилган шахслардан олади. Мулоқотни тиклаш учун зарур кўмак шаклини аниқлайди.

Бунда мулоқотни тиклаш қуйидаги шаклларда амалга оширилиши мумкин:

имтиёзли транспорт чиптасини харид қилишда кўмаклашиш;

телефон алоқасидан имтиёзли фойдаланиш бўйича сўров киритиш;

ижтимоий тармоқлар орқали аудио ва видео қўнғироқларни амалга ошириш.


47. Ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг қариндошлари, дўстлари ва бошқа шахслар билан боғланиш имкони бўлмаганида, "Инсон" маркази ички ишлар органларига сўровнома киритади.


48. Ички ишлар органлари ўз ваколатлари доирасида "Инсон" марказининг сўровномасига асосан ўзгалар парваришига муҳтож шахсларнинг қариндошларини топиш чораларини кўради.

Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларнинг қариндошлари топилган тақдирда, бу ҳақида "Инсон" марказига хабарнома юборилади.


49. "Инсон" маркази тўпланган маълумотлар ёки ички ишлар органларининг хабарномасига асосан ўзгалар парваришига муҳтож шахсларнинг қариндошлари билан боғланади (телефон қилиш, хат юбориш ёки бошқа усуллар орқали), уларнинг ўзгалар парваришига муҳтож қариндоши ҳолати тўғрисида хабар беради ва ушбу Регламентнинг 46-бандида белгиланган шаклларда қариндошлик алоқаларини тиклаш чорасини кўради.


50. Маҳалладаги ижтимоий ходим икки ҳафтада бир маротаба ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг хоҳишига кўра тюторлик орқали мустақил (такси ва етказиб бериш хизматига) буюртма бериш, онлайн давлат хизматларидан фойдаланишга ўргатади.

Бунда тюторлик хизмати ўзгалар парваришга муҳтож шахснинг уйига борган ҳолда кўрсатилади.


51. Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларнинг вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида улар "Нуронийлар маскани" мажмуаларида ва маҳаллаларда ўтказиладиган тўгарак ва тадбирларга, мусиқа ва санъат мактаблари ҳисобот концертларига, театр томошаларига, шунингдек, оммавий спорт ва воркаут майдончаларига жалб қилинади.


52. Мусиқа ва санъат мактаблари ҳисобот концертлари, туман (шаҳар) маданият бўлимлари театр томошалари, "Нуронийлар маскани" мажмуалари тадбир ва тўгараклар ўтказилиш вақти ва жойи ҳақида олдиндан "Инсон" марказларига доимий хабар бериб боради.

Маҳалладаги ижтимоий ходим ҳисобот концертлари ва театр томошалари, шунингдек, "Нуронийлар маскани" мажмуалари ва маҳаллаларда бўладиган тўгарак ва тадбирлар ўтказиш вақти ва жойи ҳақида ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга хабар беради ва улар концертга ва театр томошасига боришга рози бўлган тақдирда, концерт ва театр томошасига бориб келишда уларга ҳамроҳлик қилади.

Бунда ўзгалар парваришига муҳтож шахсга ижтимоий ходим ассистенти ёки волонтерлар томонидан ҳам ҳамроҳлик қилиниши мумкин.


53. Маҳалладаги ижтимоий ходим ва ижтимоий ходим ассистенти томонидан ўзгалар парваришига муҳтож шахсга у яшаётган ҳудуд атрофидаги оммавий спорт ва воркаут майдончалари жойлашган жойи ва иш тартиби тўғрисида маълумот бериб боради.

Ўзгалар парваришига муҳтож шахслар жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш учун оммавий спорт ва воркаут майдончаларига бориб келишда ҳамроҳлик қилади.



8-§. Ўзгалар парваришига муҳтож шахсга васийлик ва

ҳомийлик қилишни хоҳлайдиган шахсларни, шунингдек,

уни ижтимоий қўллаб-қувватлаш имкониятига эга

бўлган кўнгиллиларни жалб этиш


54. Ўзгалар парваришига муҳтож шахсга васийлик ёки ҳомийлик қилишни хоҳлайдиган шахсларни жалб қилиш маҳалла раислари томонидан маҳалладаги ижтимоий ходим билан ҳамкорликда амалга оширилади.

Маҳалладаги ижтимоий ходим:

маҳалла раисларига ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар ва уларга зарур ёрдамлар тўғрисидаги маълумотни киритиб боради;

маҳалладаги кўнгилли сифатида зарур ёрдамни кўрсатиш истагида бўлган шахсларни аниқлайди ва улар тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантиради;

бириктирилган ҳудудда ижтимоий хизмат кўрсатувчи нодавлат нотижорат ташкилотлар ва олий таълим муассасалари мавжуд бўлган тақдирда, мазкур ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлаш чораларини кўради.

Маҳалла раислари ва маҳалладаги ижтимоий ходимлар томонидан ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш ёшлар учун ўрнак бўлиши, маҳалла фаровонлигига хизмат қилиши ва жамият учун бошқа муҳим аҳамияти ҳақидаги ташвиқот ишларини амалга оширади.


55. Ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг розилиги асосида кўнгиллилар (волонтерлар) ижтимоий ходим ёки ижтимоий ходим ассистенти билан биргаликда уларга уйда ижтимоий-маиший хизмат кўрсатиш, улар билан сайр ва (ёки) мулоқот қилиш, маданий ва спорт тадбирларига боришда ҳамроҳлик қилишлари мумкин.



9-§. Шошилинч ижтимоий хизмат кўрсатиш


56. Шошилинч ижтимоий хизмат шахснинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирувчи омиллар аниқланган тақдирда, 24 соат ичида ташкил этилади.

Шошилинч ижтимоий хизмат қуйидагиларни ўз ичига олади:

туман (шаҳар) адлия бўлимлари орқали - бирламчи юридик ёрдам;

"Инсон" марказлари орқали - ижтимоий ва психологик маслаҳат бериш;

ички ишлар органлари орқали - вақтинчалик бошпана билан таъминлаш учун тегишли ихтисослаштирилган муассасага жойлаштириш хизматларини кўрсатиш;

туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари орқали - тиббий-ёрдам кўрсатиш учун даволаш-профилактика муассасаларини жалб этиш.

Шошилинч равишдаги хизматларни ташкил этиш учун "Инсон" маркази директори ўзгалар парваришига муҳтож шахсга шошилинч ижтимоий хизматни кўрсатиш тўғрисида зудлик билан қарор қабул қилади ҳамда масъул ижтимоий ходимни белгилайди. Зарурат бўлганда, тегишли даволаш-профилактика муассасалари жалб этилади.


57. Шошилинч ижтимоий хизмат ўзгалар парваришига муҳтож шахс реестрга киритилгунга қадар ҳам амалга оширилиши мумкин.



10-§. Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги

бўлган шахсларни параспорт билан шуғулланишлари

учун спорт объектларига йўналтириш


58. Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган шахсларга "Параспорт ўйинлари тасниф қоидалари ва принциплари"га кўра параспорт билан шуғулланишлари бўйича ваколатли орган томонидан берилган тавсияларига асосан спорт объектларига йўналтирилади.


59. Ваколатли орган томонидан тавсия берилган ўзгалар парваришига муҳтож шахслар тўғрисидаги маълумотлар мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ шаклда ҳар 15 кунда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, вилоятлардаги ҳудудий бўлинмаларига (кейинги ўринларда - ҳудудий параспорт бўлинма) киритилади.


60. Ҳудудий параспорт бўлинмаси ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган шахсларга мос келадиган секция ва секция жойлашган спорт муассасаси тўғрисидаги маълумотларини киритиб, "Инсон" марказига юборади.


61. "Инсон" маркази ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган шахсларга тавсия этилган спорт муассасасига мазкур Регламентга 2-иловага мувофиқ йўлланма беради.



3-БОБ. ЎЗГАЛАР ПАРВАРИШИГА МУҲТОЖ

ШАХСЛАР УЧУН ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТЛАР

КЎРСАТИШНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ


62. "Инсон" марказлари томонидан уйда ижтимоий-маиший хизмат кўрсатувчи ижтимоий ходим ассистентлари лавозими ҳар бир ўзгалар парваришига муҳтож шахс учун ажратилган вақт нормаларида ўзгаришлар бўлганда, ҳар ой якуни билан Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларига (кейинги ўринларда - ҳудудий бошқарма) киритади.


63. Ҳудудий бошқармалар томонидан штатлар жадвалига киритилаётган ўзгартиришлар белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш учун Агентликка киритилади.


64. Агентлик томонидан штатлар сонига киритилаётган ўзгартиришлар жами амалдаги штатлар сонидан кўп ёки кам бўлганда, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади.


65. Ижтимоий хизматлар кўрсатилишини молиялаштириш давлат бюджети маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


66. "Инсон" марказлари ходимлари, ижтимоий ходимлар ҳамда ижтимоий ходим ассистентлари ўзгалар парваришига муҳтож шахсларнинг шахсига доир маълумотларини сир сақланишини таъминлаши шарт.


67. Ижтимоий инспекция ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бошқармалари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича Инсон" марказлари ходимлари, ижтимоий ходимлар ҳамда ижтимоий ходим ассистентлари ҳамда давлат органлари ва бошқа ташкилотларининг фаолияти устидан, доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.


68. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

        

         




Регламентга

1-ИЛОВА



Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги

бўлган шахсларга "Параспорт ўйинлари тасниф

қоидалари ва принциплари"га кўра параспорт

билан шуғулланишлари бўйича берилган

тавсияларига асосан спорт объектларига

йўналтириш бўйича

МАЪЛУМОТ

     

__.__.20__ й.

А-қисми


Б-қисми

    

Тиббий ижтимоий эксперт комиссияси томонидан "Параспорт ўйинлари

тасниф қоидалари ва принциплари"га кўра параспорт билан шуғулланиш

тавсия этилган ногиронлиги бўлган шахслар


Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси

ҳудудий бўлими томонидан тавсия этилган

спорт объекти ва спорт секцияси

    

N

Ф.И.О

Туғилган

санаси

    

Яшаш манзили

Ногиронлик

гуруҳи,

Белгиланган

муддати

    

Тавсия

берилган сана

ва параспорт

тури

    

Спорт объекти

номи/манзили

     

Спорт

секцияси

   

Изоҳ

1.

      

    








2.

    

   








3.

    

      
















ТИЭК раиси

имзо (муҳр)

Ф.И.О.

Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси ҳудудий бўлими бошлиғи

имзо (мухр)

Ф.И.О.

          

          




Регламентга

2-ИЛОВА



       

      

________________ туман (шаҳар) "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази


20___ йил ___ ______даги ___-сон

       

         

Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги

бўлган шахсларга "Параспорт ўйинлари тасниф

қоидалари ва принциплари"га кўра параспорт

билан шуғулланишлари бўйича берилган

тавсияларига асосан спорт объектларига

ЙЎЛЛАНМА

      


манзилида яшовчи

       


йилда туғилган






(Ф.И.О.)


(туман (шаҳар) номи)

          

тумандаги




спорт объектига





(спорт объекти номи)




(спорт секцияси номи)

        

спорт секциясида спорт билан бепул шуғулланиш учун йўналтирилмоқда.

Ногиронлиги бўлган шахслар тўғрисидаги маълумотлар:

       


ташхиси билан гуруҳ ногиронлиги,

         


тавсия этилган параспорт тури.

        

        

Марказ директори


М.Ў. ________________



         (имзо)

         

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 12 март







































































Время: 0.1722
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск