ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Озиқ-овқат саноати /

Идишларда қадоқланган ичимлик ва табиий минерал сувларни қайта ишлаш ва қуйиш билан шуғулланувчи корхоналар учун санитария қоидалари (0058-23-сон СанҚваН) (ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг 21.11.2023 й. 25-сон)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги

Санитария-эпидемиологик осойишталик

ва жамоат саломатлиги қўмитасининг

2023 йил 21 ноябрдаги

25-сон қарорига

ИЛОВА



Идишларда қадоқланган ичимлик ва табиий минерал

сувларни қайта ишлаш ва қуйиш билан шуғулланувчи

корхоналар учун санитария қоидалари

(0058-23-сон СанҚваН)


Мазкур санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (бундан буён матнда санитария қоидалари деб юритилади) идишларда қадоқланган ичимлик ва табиий минерал сувларни қайта ишлаш ва қуйиш билан шуғулланувчи корхоналарнинг санитария-техник ҳолати, ишлаб чиқаришни ташкил этиш, шунингдек ишлаб чиқаришда меҳнат шароитларига қўйиладиган санитария-гигиена талабларини белгилайди.

Мазкур санитария қоидалари Кодекс Алиментариус Комиссиясининг "Озиқ-овқат маҳсулотлари гигиенаси. Асосий матнлар" (3 нашр, 2006 йил), "Ичимлик сувлари" (2007 йил) ва "Жараён бўйича қўлланма" (21 нашр, 2013 йил) асосида ишлаб чиқилган.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу санитария қоидаларида қуйидаги атама ва тушунчалар қўлланилади:


идишларда қадоқланган ичимлик суви - сув манбасига боғлиқ бўлмаган карбонат ангидрид миқдори камида 0,2 г/дм3 бўлган, темирли табиий минерал ичимлик сувлар учун темир миқдори камида 0,4 г/дм3, кимёвий хавфсизлик кўрсаткичлари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда назарда тутилган меъёрлардан юқори бўлмаган, реализация қилинадиган бирламчи қадоқлаш идишларига қуйилган ичимлик суви;


ишлов бериш - сувни тозалаш билан боғлиқ жараён бўлиб, сувни тозалаш ёки қайта тозалаш (фильтрлаш, ионсизлантириш, микробларга қарши ишлов бериш ва бошқалар), карбонат ангидрид билан тўйинтириш ёки муҳим макро ва (ёки) микрокомпонентлар билан бойитишни ўз ичига олган жараён;


табиий минерал ичимлик суви - антропоген таъсирлардан ҳимояланган сувли қатламлардан ёки сувли комплекслардан олинадиган, табиий кимёвий таркибини сақлаб қолган, алоҳида биологик фаол компонентлари (бром, бор, мишяк, умумий темир, йод, кремний, органик моддалар, эркин карбонат ангидрид) ёки минераллашуви кўп миқдорда бўлган, даволовчи ва профилактик таъсирга эга бўлган ер ости сувлари;


тригалометанлар - таркибида галогенлар бўлган зарарли органик моддаларнинг (хлороформ, бромоформ, дибромохлорид, бромодихлорометан) умумий миқдори;


хавф - озиқ-овқат маҳсулотида мавжуд бўлган потенциал хавф-хатарларнинг (биологик, кимёвий, физикавий ва бошқа омиллар) истеъмолчилар ҳаёти ва соғлиғига салбий таъсир кўрсатиш эҳтимоли;


хавфни баҳолаш - илмий маълумотлар ва усулларга асосланган ҳолда хавфли омилларнинг хусусиятларини аниқлаш, таъсирини баҳолаш ва хавфни тавсифлаш босқичларидан иборат бўлган жараён;


хавфни бошқариш - хавф-хатарларни ва бошқа омилларни баҳолаш натижасида уларни бартараф қилиш мақсадида огоҳлантирувчи чораларни ишлаб чиқиш ва қўллаш жараёни;


ер ости сувлари - ер сатҳидан пастда ер қобиғининг тоғ жинслари қатламларида жойлашган сувлар;


ер усти сувлари - ер қобиғининг устида жойлашган сувлар.


2. Хавфни баҳолашда ишлаб чиқариш жараёнининг барча занжирларидаги қуйиш, ташиш ва сақлаш инсон саломатлигида нохуш оқибатлар келиб чиқишининг олдини олишга қаратилган бўлиши керак.


3. Идишларга қадоқланган ичимлик сувини ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш, сотиш ва утилизация қилишга оид мажбурий талаблар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 октябрдаги 861-сон қарори билан тасдиқланган Идишда қадоқланган ичимлик сувининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентга мувофиқ белгиланади.



2-БОБ. КОРХОНАЛАР ҲУДУДИНИ САҚЛАШ,

СУВ ТАЪМИНОТИ ВА КАНАЛИЗАЦИЯСИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН САНИТАРИЯ ТАЛАБЛАРИ


4. Сув таъминоти манбасини танлаш ва унинг санитария жиҳатдан ишончлилиги СанҚваН 0200-06-сон "Ўзбекистон аҳолисини марказлаштирилган хўжалик ичимлик суви билан таъминлаш учун ер усти ва ер ости сув манбалари синфларини аниқлаш, гигиеник баҳолашнинг санитария қоидалари ва нормалари" талабларига мувофиқ сифатли ичимлик суви олиш имкониятини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши лозим.


5. Сув объектларининг санитария-муҳофаза зонаси ва санитария-ҳимоя минтақаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 декабрдаги 981-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.



6. Корхона иккита канализация қувурлари тизими (саноат чиқиндилари учун ва ички маиший оқава сувлари (ҳожатхоналар ва душ хоналаридан чиққан сув учун) билан жиҳозланган бўлиши керак. Бунда саноат чиқиндиларини тўплаш алоҳида тизимлар томонидан амалга оширилиши ва шундан сўнг марказлаштирилган тармоққа чиқарилиши лозим.


7. Ифлосланган саноат ва маиший чиқиндиларнинг механик ва биологик тозалаш, зарарсизлантириш ҳамда чўкмага ишлов бериш усуллари асосида тозаланмаган ҳолда очиқ сув ҳавзаларига чиқарилиши, шунингдек марказлаштирилган канализация тизими бўлмаган ҳудудларда чиқиндиларни йиғиш қудуқларининг ўрнатилиши қатъиян ман этилади.


8. Корхоналарни канализация ўрнатилмаган ҳудудларга жойлаштиришда саноат ва маиший оқава сувларнинг алоҳида-алоҳида оқими учун маҳаллий канализация тизими назарда тутилиши лозим. Корхонада ҳосил бўлувчи саноат оқава сувларини йиғиш учун мажбурий равишда гидравлик насосга эга бетон ўра бўлиши лозим.


9. Корхоналарда таралар, қурилиш ва хўжалик буюмлари махсус жиҳозланган шийпонли омборларда асфальт ёки бетонланган майдонларда сақланиши керак.


10. Корхона ҳудудида яроқсиз идишларни, синган шиша ва чиқиндиларни йиғиш ва вақтинча сақлаш учун асфальтланган ёки бетонланган жойларга чиқинди қутилари ёки контейнерлари ўрнатилиши зарур.

Бунда полимер, металл, қоғоз, шиша, тетрапак ва бошқа турдаги яроқсиз идишларни алоҳида-алоҳида қутиларда йиғиш (бошқа турдаги маиший чиқиндилар билан аралаштирмаслик) талаб этилади.


11. Чиқинди қутилари тўлиши билан тозаланиши керак. Дезинфекциялаш совуқ мавсумда ойига камида бир марта, иссиқ мавсумда ҳафтасига камида бир марта дезинфекцияловчи эритма воситасида амалга оширилиши керак.


12. Корхона ҳовлисида жойлашган ҳожатхоналар доимо тоза сақланиши, ҳар куни дезинфекцияловчи воситалар билан зарарсизлантирилиши керак. Ҳовлида жойлашган ҳожатхоналарга қуруқ кукун билан ишлов бериш тақиқланади. Ҳовли ҳожатхоналари ишлаб чиқариш биноларидан камида 25 метр масофада жойлашган бўлиши зарур.



3-БОБ. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ОБЪЕКТЛАРИ,

ХОНАЛАР ВА УСКУНАЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН

САНИТАРИЯ-ГИГИЕНА ТАЛАБЛАРИ


13. Иссиқ мавсумда ишлаб чиқариш объектлари ва хоналардаги барча очиладиган ойна ва деразалар ҳашаротлар киришидан ҳимоялаш мақсадида металл ва полимер тўрлар билан ҳимояланиши лозим.


14. Умумий дезинфекция сувларни сақлаш учун резервуарлардан бошланиб, технологик жараён линияси бўйлаб сувларни қадоқларга қуйиш жойларигача йилига камида бир марта амалга оширилади. Агар бактериал ифлосланиш аниқланса, ифлосланиш аниқланган бўлимларда навбатдан ташқари дезинфекция ишлари амалга оширилади.


15. Дезинфекция, дезинсекция ва дератизация тадбирларини ўтказишдан олдин асбоб-ускуналарни яхшилаб механик тозалаш амалга оширилади. Дезинфекция, дезинсекция ва дератизация учун фақат янги тайёрланган эритмалар қўлланилиши керак, унинг концентрацияси тегишли ишчилар ва лабораториялар томонидан назорат қилиниши лозим.


16. Дезинфекция, дезинсекция ва дератизациялаш воситалари алоҳида ёпиқ хонада сақланиши зарур.


17. Ҳар бир дезинфекциялашдан сўнг, фойдаланилган сувнинг охирги қисми бактериологик назорат учун олиниши лозим.


18. Кроненпробкаларни (метал тунукадан ясалган, идишларни ёпиш учун мўлжалланган тиқин) сақлаш ва корхона ичида ташиш учун ишлатиладиган инвентар ва қутилар гигиеник қопламага эга бўлиши ва ҳар ҳафта 0,5 фоизли кальцийланган сода ёки бошқа дезинфекцияловчи воситаларнинг эритмаси билан ювилиши ва тоза сув билан чайилиши керак.


19. Хавфни бошқариш учун барча ишлаб чиқариш объектлари ва хоналар, шунингдек инвентарлар сменадан-сменага тоза ҳолда ва тартиб билан ўтказилиши лозим.


20. Барча ишлаб чиқариш объектлари ва хоналар, жиҳозлар ва инвентарлар иш охирида нам усулда тозаланиши зарур.


21. Тозалаш тугагандан сўнг, барча тозалаш инвентарлари сув билан ювилиши ва дезинфекцияловчи эритма билан зарарсизлантирилиши керак. Ишлаб чиқариш объектларининг тозалаш инвентарлари тамғаланиши ва алоҳида жавонларда сақланиши керак. Улардан бошқа мақсадларда фойдаланиш тақиқланади.


22. Тоза ва кир кийимлар алоҳида хоналарда сақланиши лозим.


23. Раковиналар олдида ва ҳожатхоналарда совун, қоғоз сочиқ ёки қўлларни қуритиш мосламаси ва халатлар учун илгаклар бўлиши керак.


24. Унитазлар ва писсуарларни ҳар ҳафтада камида бир марта техник хлорид кислота билан урат кислотаси тузларидан тозалаш зарур. Ҳожатхонага киришдан олдин оёқ кийимларни дезинфекциялаш учун дезинфекцияловчи эритмада намланган латта (мато) бўлиши лозим.


25. Ҳожатхоналарни тозалаш ва дезинфекция қилиш учун алоҳида тамғаланган махсус инвентарлар (челак, хокандоз, латта, чўткалар ва бошқалар) бўлиши лозим. Ҳожатхоналарни тозалаш инвентарлари бошқа маиший биноларни тозалаш инвентарларидан алоҳида сақланиши керак.


26. Турли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарда ичимлик ва табиий минерал сувларни бошқа турдаги маҳсулотларни қуйиш учун мўлжалланган ускуналар жамланмасида қуйиш тақиқланади.



4-БОБ. ТАБИИЙ МИНЕРАЛ ИЧИМЛИК СУВИ ВА

ИДИШЛАРДА ҚАДОҚЛАНГАН ИЧИМЛИК СУВИ

УЧУН САНИТАРИЯ-ГИГИЕНА ТАЛАБЛАРИ


27. Табиий минерал ичимлик суви ва идишларда қадоқланган ичимлик сувини ишлаб чиқариш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан белгиланган тартибда фойдаланишга яроқлилиги ҳақида хулоса берилган марказлаштирилган, марказлаштирилмаган ва автоном ичимлик суви манбалари ёки тизимларидан фойдаланиш керак.


28. Қадоқланган ичимлик сувининг ион-туз, газ, микрокомпонент таркибининг сифати, хавфсизлиги, барқарорлиги ва ўзига хос хусусиятларини (радиоактивлик, ҳарорат, рН қиймати ва бошқалар) текшириш давомида кўрсаткичларнинг мавсумий ўзгариши инобатга олиниши лозим.


29. Қадоқланган ичимлик сувини қадоқлашдан олдин сув олиш пунктларида сувнинг ион-туз, газ, микрокомпонент таркиби ва ўзига хос хусусиятларининг барқарорлигини баҳолаш камида бир йил муддатга ҳар бир манба учун алоҳида ўтказилиши керак.


30. Қадоқланган ичимлик суви учун хом ашё сифатида фойдаланиладиган ер ости ва ер усти манбаларидан олинадиган табиий сув ҳамда ичимлик суви таъминоти тизимидаги сувлар СанҚваН 0211-06-сон "Ўзбекистон аҳолисининг хўжалик-ичимлик сув таъминоти марказлаштирилган тизими сувининг гигиеник мезонлари ва улар сифатининг назорати" талабларига мувофиқ бўлиши зарур.


31. Ер ости ва ер усти манбаларидан олинадиган табиий сувни қадоқлаш учун бошқа ҳудудларга ташишда инсон саломатлигига зарар етказмайдиган ташувчи материаллардан фойдаланиш лозим.


32. Қадоқланган ичимлик сувини ишлаб чиқаришда сувни тозалаш ёки қайта тозалаш СанҚваН 0200-06-сон "Ўзбекистон аҳолисини марказлаштирилган хўжалик ичимлик суви билан таъминлаш учун ер усти ва ер ости сув манбалари синфларини аниқлаш, гигиеник баҳолашнинг санитария қоидалари ва нормалари" талабларида белгиланган технологиялардан (реагент, реактивсиз, аралаш) фойдаланилади.


33. Қадоқланган ичимлик сувини қадоқлашдан олдин микроорганизмлардан тозалаш учун озонлашдан фойдаланиш, шунингдек ҳаво ва кислород қўшиш мумкин. Бунда қолдиқ озоннинг концентрацияси 0,1 мг/дм3 дан ошмаслиги керак.


34. Қадоқлашдан олдин ичимлик сувига қайта ишлов берилади. Қайта ишлов бериш жараёнида пайдо бўлувчи учувчи фенол бирикмаларининг (хлорфеноллар) миқдори болалар овқати учун мўлжалланган сувда 0,0005 мг/дм3 дан, бошқа барча турдаги қадоқланган сувлар учун эса 0,001 мг/дм3 дан ошмаслиги зарур.


35. Қадоқланган ичимлик сувида қолдиқ боғланган ва эркин хлор, хлороформ, формалдегид, тригалометанлар (хлороформ, бромоформ, дибромохлорид, бромодихлорометан) бўлишига йўл қўйилмайди.


36. Болалар овқатини тайёрлаш учун қадоқланган ичимлик сувида кумушдан консервант сифатида фойдаланиш тақиқланади.


37. Қадоқланган ичимлик сувининг умумий қаттиқлиги камида 1,5 ммол/дм3 бўлиши зарур.


38. Қадоқланган ичимлик сувини қадоқлашдан олдин унинг таркибидаги темир, марганец, маргимуш ва олтингугурт бирикмалари каби беқарор таркибий қисмлардан сувни аэрациялаш, чўктириш ва/ёки фильтрлаш йўли билан чекланган миқдорда тозалашга рухсат берилади, бунда сув таркибидаги асосий моддалар сақланиб қолиши керак.


39. Қадоқланган ичимлик сувининг сифати уни қадоқлаш, ташиш, сақлаш вақтида ҳам Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 октябрдаги 861-сон қарори билан тасдиқланган Идишда қадоқланган ичимлик сувининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент талабларига мос келиши керак.


40. Хавфни баҳолаш ҳамда сувда мавжуд бўлган барча компонентларни аниқлаш учун ишлаб чиқарувчи корхона томонидан тўлиқ кимёвий ва микробиологик ҳамда радиологик таҳлил ўтказилиши лозим. Мазкур таҳлиллар давомида сувдаги мавжуд меъёрий кўрсаткичлар СанҚваН 0211-06-сон "Ўзбекистон аҳолисининг хўжалик-ичимлик сув таъминоти марказлаштирилган тизими сувининг гигиеник мезонлари ва улар сифатининг назорати" талабларига мувофиқ бўлиши лозим.


41. Қисқартирилган кимёвий таҳлил қуйидаги ҳолларда ўтказилади:

қудуқларни қидириш ва бурғулаш жараёнида, ер усти манбаларини танлашда, ичимлик сувини дастлабки баҳолаш учун ва манбаларни мониторинг қилишда;

ичимлик суви сифати ва хавфсизлигини назорат қилишда;

қадоқланган ичимлик сувининг асосий кўрсаткичларининг барқарорлигини аниқлаш мақсадида.


42. Тўлиқ ва қисқартирилган кимёвий таҳлилни ўтказиш даврийлиги сув манбаларини тадқиқ қилиш қадоқланган ичимлик сувини идишларга қуйиш билан шуғулланувчи корхоналар томонидан белгиланади.


43. Микробиологик таҳлил сувдаги микроорганизмларни миқдор ва сифат кўрсаткичларини аниқлаш учун ўтказилади. Микробиологик таҳлилнинг салбий натижалари олинганда тайёр маҳсулотлар карантинга ўтказилади. Карантин даврининг давомийлиги микробиологик таҳлил натижаларига қараб белгиланади. Агар намуналарнинг бирида коли-индекс (1 литр суюқликда аниқланувчи ичак таёқчаси микроорганизмлари миқдори) 6 дан ортиқ ёки икки ва ундан ортиқ намуналарда 3 - 6 оралиғида бўлса, тайёр маҳсулот каратинда 5 кун давомида сақланади. Карантинга олинган маҳсулотларнинг такрорий таҳлиллари камида 3 кундан кейин амалга оширилади. Намуналарнинг коли-индекс қиймати 3 ва ундан паст бўлганда таҳлиллар тўхтатилади. Микробиологик таҳлилнинг салбий натижалари олинганда тайёр маҳсулот 90 кун давомида карантинда бўлиши лозим.


44. Барча турдаги қадоқланган ичимлик сувларида фаол хлор, учувчи хлорфенолларнинг хлороформи (учувчи феноллар), формалдегид мавжудлиги сувларни қуйишда фойдаланилувчи ускуналарни тозалаш ва ювиш жараёнидан кейин аниқланади.


45. Қадоқланган ичимлик сувлари қуруқ, вентиляццияланувчи, қоронғи омборларда намликнинг тушишини истисно қиладиган шароитларда, 5°C дан 20°C гача бўлган ҳароратда сақланиши керак. Қадоқланган ичимлик сувини ўткир ҳидли маҳсулотлар (нефт маҳсулотлари, кир ювиш кукунлари, бўёқлар, пигментлар, ароматик моддалар) билан биргаликда сақлашга йўл қўйилмайди.



5-БОБ. МЕҲНАТ ШАРОИТИ ВА ШАХСИЙ

ГИГИЕНАГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


46. Корхоналардаги микроиқлим СанҚваН 0324-16-сон "Ишлаб чиқариш корхоналари микроиқлимининг санитария-гигиеник нормалари" талабларига ҳамда жиҳозлар, машиналар ва ускуналарнинг тебраниш даражаси СанҚваН 0326-16-сон "Иш жойларидаги умумий ва локал тебранишларнинг санитария нормалари" талабларига мувофиқ бўлиши лозим.


47. Ишчи ходимларни ишга киришдан олдин дастлабки ва кейинчалик даврий тиббий кўрикдан ўтказиш Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) мувофиқ амалга оширилади.


48. Хавфни олдини олиш мақсадида ишчи ходимлар шахсий гигиенага риоя қилишлари лозим, хусусан:

очиқ яралар, тирналган, кесилган ёки бошқа тери жароҳати бўлганда, жароҳатни пластир билан беркитиш;

иш жойида заргарлик буюмлари тақиб юрмаслик;

иш жойида махсус ҳимоя кийимлари, бош кийим, поябзал ва бахиллалар кийиш.


49. Ишлаб чиқариш жараёнларида иштирок этувчи ишчи ходимларнинг иш бошланишидан аввал тана ҳарорати ўлчаниши лозим. Тана ҳарорати юқори бўлган, шамоллаш, ўткир респиратор касалликлар аломатлари бўлган, бурун, оғиз бўшлиғи, томоқда, йирингли касалликлари бўлган, қўлларида ва тананинг очиқ юзаларида яралари бўлган ходимларни ишлаб чиқариш жараёнларига жалб қилиш тақиқланади.


50. Ишлаб чиқариш жараёнлари билан боғлиқ хоналарда чекиш, тупуриш, овқатланиш, очиқ маҳсулотлар устида аксириш ёки йўталиш каби ишларни амалга ошириш тақиқланади.


51. Мазкур санитария қоидаларини ишлаб чиқувчилар рўйхати иловада келтирилган.

          

          




Санитария қоидалари

ИЛОВА



Ишлаб чиқарувчилар рўйхати:

          

Тузувчилар:


О.Л. Элинская

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармаси Санитария-эпидемиологик назорат бошқармаси лаборатория мудири, т.ф.д., катта илмий ходим


Н.В. Воронина

-

Тошкент Фармацевтика институти бош мутахассиси, т.ф.д., доцент, катта илмий ходим


О.П. Миршина

-

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бош мутахассиси, т.ф.н.


А.Д. Исмаилов

-

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бош мутахассиси, т.ф.н.


Б.О. Сагдуллаева

-

Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти катта илмий ходим


Тақризчилар:


М.А. Мирзакаримова

-

Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти катта илмий ходими, б.ф.д.


Г.М. Исраилова

-

Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази гигиена кафедраси доценти, т.ф.н.


А. Н. Шукуров

-

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Жаҳон савдо ташкилоти масалалари билан ишлаш бўлими бошлиғи, т.ф.н.

          

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz).





































































Время: 0.0246
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск