ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Чет эл фуқароларининг Ўзбекистонга келиши, бўлиши ва кетиши /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.03.2024 й. ПФ-43-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 августдаги "Саудия Арабистони Подшоҳлиги фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасига кириш режимини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-190-сон Фармонига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

04.03.2024 й.

N ПФ-43



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2022 ЙИЛ 16 АВГУСТДАГИ "САУДИЯ

АРАБИСТОНИ   ПОДШОҲЛИГИ   ФУҚАРОЛАРИ   УЧУН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИГА КИРИШ РЕЖИМИНИ

ЯНАДА СОДДАЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА"ГИ ПФ-190-СОН ФАРМОНИГА

ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни янада фаоллаштириш ҳамда мамлакатимизда қулай инвестиция муҳитини яратиш ва туризм салоҳиятини ривожлантириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 августдаги "Саудия Арабистони Подшоҳлиги фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасига кириш режимини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-190-сон Фармонининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. 2024 йил 15 мартдан бошлаб Саудия Арабистони Подшоҳлиги фуқаролари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кунлик муддатга визасиз режим белгилансин".


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                       Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 11 март










































































Время: 0.0544
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск