Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Монополияга қарши сиёсат. Табиий монополиялар /

Ўзбекистон Республикасининг 27.12.1996 й. 355-I-сон "Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

27.12.1996 й.

N 355-I



ТОВАР БОЗОРЛАРИДА МОНОПОЛИСТИК

ФАОЛИЯТНИ ЧЕКЛАШ ВА РАҚОБАТ

ТЎҒРИСИДА


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1-модда. Қонуннинг мақсади

Ушбу Қонун товар бозорларида монополистик фаолият ва инсофсиз рақобатнинг олдини олиш, уни чеклаш, тўхтатишнинг ташкилий ва ҳуқуқий асосларини белгилаб беради, рақобат муносабатларининг шаклланиши ва самарали амал қилиши учун шароитлар таъминлашга қаратилган.



2-модда. Қонунни татбиқ этиш соҳаси

Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан чет эллик шахслар, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қатнашадиган товар бозорларидаги рақобатга таъсир кўрсатувчи муносабатларга нисбатан татбиқ этилади. Қонун мазкур шахслар ва органларнинг Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги тегишинча ҳаракатлари ёки тузаётган битимлари Ўзбекистон Республикаси товар бозорларидаги рақобатнинг чекланишига олиб келаётган ёки олиб келиши мумкин бўлган ёхуд бошқа салбий оқибатларга сабаб бўлаётган ҳолларда ҳам қўлланилади.

Ушбу Қонун ихтиролар, саноат намуналари, товар белгилари, селекция ютуқлари ва муаллифлик ҳуқуқларини ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш нормалари билан тартибга солинадиган муносабатларга нисбатан татбиқ этилмайди, тегишли ҳуқуқлардан қасддан фойдаланиш рақобатнинг чекланишига олиб келадиган ҳоллар бундан мустасно.

Меҳнат, қимматли қоғозлар ва молиявий хизмат бозорларидаги монополистик фаолият ва инсофсиз рақобат билан боғлиқ муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади, бу бозорларда вужудга келадиган муносабатлар товар бозорларидаги рақобатга таъсир кўрсатадиган ҳоллар бундан мустасно.

Қонун ҳужжатларида табиий монополиялар субъектлари фаолиятини давлат томонидан қўшимча равишда тартибга солиш назарда тутилиши мумкин.

Ушбу Қонуннинг қоидалари табиий монополиялар субъектларига нисбатан бу қоидаларнинг қўлланилиши ана шу субъектларнинг ўзига хос вазифаларини бажаришини чекламайдиган қисмигина қўлланилади.


3-модда. Асосий тушунчалар

Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


товар - сотиш (алмаштириш) учун мўлжалланган фаолият маҳсули бўлиб, ишлар ва хизматлар ҳам шунга киради;


бир-бирининг ўрнини босадиган товарлар - белгиланган вазифаси, қўлланилиши, сифати ва техникавий тавсифлари, нархи ва бошқа жиҳатларига кўра таққосланиши мумкин бўлган товарлар гуруҳи;


товар бозори - товарнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ёки унинг бир қисмидаги муомала доираси бўлиб, у республиканинг маъмурий-ҳудудий бўлинишига мос келиши ёки мос келмаслиги мумкин;


хўжалик юритувчи субъектлар - товарлар ишлаб чиқариш, сотиш, сотиб олиш ва хизматлар кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи барча ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги юридик шахслар, шу жумладан хорижий юридик шахслар, уларнинг бирлашмалари, шунингдек юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган жисмоний шахслар;


рақобат - хўжалик юритувчи субъектларнинг мусобақалашуви бўлиб, бунда уларнинг мустақил ҳаракатлари ҳар бир субъект томонидан тегишли товар бозоридаги товарлар муомаласининг умумий шарт-шароитларига таъсир кўрсатиш имкониятини чеклайди;


инсофсиз рақобат - хўжалик юритувчи субъектларнинг тадбиркорлик фаолиятида устунликни қўлга киритишга қаратилган, қонун ҳужжатларига ва иш муомаласи одатларига зид бўлган, улар ўртасида мусобақалашувни истисно этадиган ва амалга оширилиши натижасида хўжалик юритувчи субъектларга тегишли товар бозорида товарлар муомаласининг умумий шарт-шароитларига таъсир кўрсатиш имконини берадиган ҳаракатлари;


устун мавқе - ўрнини босувчиси бўлмаган товар бозорида ёки бир-бирининг ўрнини босадиган товарлар бозорида хўжалик юритувчи субъектнинг (бир гуруҳ шахсларнинг) ўзига (ўзларига) рақобатни чеклашга ҳал қилувчи таъсир кўрсатиш, бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг бозорга кириш эркинлигини қийинлаштириш ёки уларнинг иқтисодий фаолият эркинлигини бошқача тарзда чеклаш имкониятини берадиган ҳукмрон мавқе. Бозордаги улуши олтмиш беш ва ундан ортиқ фоизни ташкил этадиган хўжалик юритувчи субъектнинг (бир гуруҳ шахсларнинг) мавқеи устун мавқе деб эътироф этилади.

Шунингдек хўжалик юритувчи субъектнинг бозордаги улуши ўттиз беш фоиздан олтмиш беш фоизгача бўлиб, бу ҳол монополияга қарши давлат органи томонидан:

хўжалик юритувчи субъектнинг бозордаги улуши барқарорлигига;

бозордаги рақобатчиларга тегишли улушларнинг нисбий миқдорига;

ушбу бозорга янги рақобатчиларнинг кириши мумкинлигига;

муайян товар бозорини тавсифловчи бошқа мезонларга қараб аниқланган бўлса, унинг бозордаги мавқеи устун мавқе деб ҳисобланади;


мутлақ монополия - хўжалик юритувчи субъект товар бозорида ягона сотувчи ёки харидор бўлган вазият;


монополистик фаолият - хўжалик юритувчи субъектларнинг, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг монополияга қарши кураш ҳақидаги қонун ҳужжатларига хилоф бўлган, рақобатга йўл қўймасликка, уни чеклаш ёки бартараф этишга қаратилган ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги;


нарх соҳасида камситиш - маҳсулот етказиб берувчининг бошқа шароитлар тенг бўлгани ҳолда ўз маҳсулотини муайян бир харидорга бошқа харидорларга нисбатан юқорироқ ёки пастроқ нархда сотиши;


камситувчи шартлар - маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхонанинг истеъмолчиларга шартнома моҳиятига дахли бўлмаган турли шартларни мажбуран қабул қилдириши;


нотўғри таққослаш - муайян рақобатчини ёки умуман барча рақобатчиларни, шунингдек ишлаб чиқарилаётган ва (ёки) сотилаётган товарларни бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг товарларига нисбатан ёмонлаб таққослаш ёки фикр билдириш;


монопол қиммат нарх - товар бозорида устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектнинг ишлаб чиқариш қувватларидан тўлалигича фойдаланмаслик туфайли қилган асоссиз харажатларини қоплаш ёки товар сифатини пасайтириш натижасида қўшимча фойда олиш мақсадида товарга белгилаган нархи;


монопол арзон нарх - товар бозорида харидор сифатида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектнинг сотиб олаётган товарига қўшимча фойда олиш ёки қилинган асоссиз харажатларни сотувчи ҳисобига қоплаш мақсадида белгилайдиган нархи ёхуд товар бозорида сотувчи сифатида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектнинг сотаётган товарига онгли равишда шу товарни сотишдан зарар кўрадиган даражада белгилайдиган нархи бўлиб, уни белгилаш натижасида бозордан рақобатчиларни сиқиб чиқариш йўли билан рақобат чекланади ёки чекланиши мумкин;


шахслар гуруҳи - шахслар йиғиндиси, уларга татбиқан қуйидаги бир ёки бир неча шартлар бажарилади:

битим ёки келишиб олинган ҳаракатлар натижасида, шу жумладан олди-сотди, мол-мулкни ишончли бошқариш, биргаликдаги фаолият, топшириқнома, ижара шартномалари асосида ёки бошқа битимлар асосида ҳал этувчи таъсир кўрсатиш учун етарли бўлган акциялар назорат пакетини ёки овозлар сонини бевосита ёки билвосита биргаликда тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўлган шахс ёки бир неча шахслар. Бунда юридик шахснинг овозларини билвосита тасарруф этиш деганда бу овозларни учинчи шахслар орқали амалда тасарруф этиш имконияти тушунилади, биринчи шахс учинчи шахсларга нисбатан юқорида санаб ўтилган ҳуқуқ ва ваколатга эга бўлади;

икки ёки ундан ортиқ шахслар ўртасида шартнома тузилиб, унга кўра шартнома қатнашчиларидан бири ёки бир қанчасининг ёхуд бошқа шахсларнинг тадбиркорлик фаолиятини юритиш шартларини белгилаш ёинки улар ижроия органи вазифаларини бажариш ҳуқуқи қўлга киритилади;

шахс юридик шахс ижроия органи ва (ёки) директорлар кенгаши (кузатув кенгаши) таркибининг эллик фоизидан ортиғини тайинлаш ҳуқуқига эга бўлади;

айни бир жисмоний шахсларнинг ўзи икки ва ундан ортиқ юридик шахс ижроия органи ва (ёки) директорлар кенгаши таркибининг эллик фоиздан ортиқроғини ташкил этади.

Ушбу Қонуннинг мақсадларини назарда тутган ҳолда шахслар гуруҳига ягона хўжалик юритувчи субъект деб қаралади.



4-модда. Халқаро шартномалар

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида товар бозорларидаги рақобат ва уларда монополистик фаолиятни чеклаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, унда халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.



II. МОНОПОЛИСТИК ФАОЛИЯТ

5-модда. Хўжалик юритувчи субъектнинг

ўз устун мавқеини суиистеъмол қилиши

Устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектнинг рақобатни чеклайдиган ва (ёки) бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг манфаатларини камситган ёхуд камситиши мумкин бўлган қуйидаги ҳаракатлари тақиқланади:

товарларни муомаладан олиб қўйиш, бундан кўзланган мақсад ёки эришилган натижа бозорда тақчилликни келтириб чиқариш ёки сақлаб туришдан ёхуд нархларни оширишдан иборат бўлса;

монопол қиммат ёки монопол арзон нархларни белгилаш;

контрагентга шартнома моҳиятига тааллуқли бўлмаган шартларни, шу жумладан молиявий маблағлар, бошқа мол-мулк, мулкий ҳуқуқларни ўтказишга доир асоссиз талабларни мажбуран қабул қилдириш;

контрагентни бошқа хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан тенг бўлмаган вазиятга солиб қўядиган камситувчи шартларни шартномага киритиш;

контрагент томонидан бошқа товарларни сотиб олиш ёки сотиш ёхуд контрагентнинг бошқа хўжалик юритувчи субъектлардан товарлар сотиб олишдан ёки бошқа хўжалик юритувчи субъектларга товарлар сотишдан ўзини тийиш шарти билангина шартнома тузишга розилик бериш;

тегишли товарни ишлаб чиқариш ёки етказиб бериш имкониятлари мавжуд бўлган тақдирда шартнома тузишдан асоссиз бош тортиш;

бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг бозорга киришига тўсқинлик қилиш;

Алоҳида ҳолларда хўжалик юритувчи субъектнинг ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳаракатлари монополияга қарши давлат органи томонидан тўғри деб топилиши мумкин, башарти хўжалик юритувчи субъект ўз ҳаракатларининг ижобий самараси, шу жумладан, ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ижобий самараси кўриб чиқилаётган товар бозори учун салбий оқибатлардан ортиқ бўлишини исботлай олса.



6-модда. Хўжалик юритувчи субъектларнинг рақобатни

чеклайдиган битимлари (келишиб қилинган ҳаракатлари)

Муайян товар бозорида жами ўттиз беш ва ундан ортиқ фоиз улушга эга бўлган ўзаро рақобатлашаётган ёки рақобатлашиши мумкин бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг рақобатни чеклаб қўйган ёки чеклаб қўйиши мумкин бўлган битимлари (келишиб қилинган ҳаракатлари), шу жумладан:

қатъий нархлар, тарифлар, чегирмалар, устамалар, қўшимча тўловлар ёки ортиқча нархлар белгилаш ёки уларни сақлаб туришга;

эркин бозор нархлари қарор топишига тўсқинлик қилиб, уларни сунъий равишда ўстириш ёки пасайтиришга;

ишлаб чиқариш, маҳсулот сотиш бозорлари ва капитал қўйилмалар устидан назорат ўрнатишга;

таклиф ҳажмини сунъий равишда ўзгартириш мақсадида ишлаб чиқариш ҳажмларини келишиб олишга;

аукционлар, биржалар ва бошқа кимошди савдоларида нархларни ошириш, пасайтириш ёки сақлаб туришга;

нарх соҳасида камситишларни белгилашга;

бозорни ҳудуд бўйича, сотув ёки харид ҳажми, товарлар хиллари бўйича, сотувчилар ва харидорлар, буюртмачилар доираси бўйича бўлиб олишга;

муайян товарларнинг сотувчилари ёки уларнинг харидорлари, буюртмачилари сифатида бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг бозорга киришини чеклаб қўйиш ёки уларни бозордан четлатишга қаратилган битимлари (келишиб қилинган ҳаракатлари) тақиқланади ва белгиланган тартибда тўла ёки қисман ҳақиқий эмас деб топилади.

Агар бири устун мавқени эгаллаб турган, бошқа бири эса унинг маҳсулот етказиб берувчиси ёки харидори бўлган ўзаро рақобатлашмаётган хўжалик юритувчи субъектларнинг битимлари (келишиб қилинган ҳаракатлари) рақобатни чеклаб қўйса ёки чеклаб қўйиши мумкин бўлса, бундай битимлар (келишиб қилинган ҳаракатлар), шу жумладан:

харидорлар ҳудуди ёки доирасини чеклайдиган;

ўзидан харидор сотиб олган товарларни қайта сотиш учун нархга чеклашлар белгилайдиган;

хўжалик юритувчи субъектларга рақобатчилар ишлаб чиқарган товарларни сотишни ман этадиган битимлар (келишиб қилинган ҳаракатлар) тақиқланади ва белгиланган тартибда тўла ёки қисман ҳақиқий эмас деб топилади.

Хўжалик юритувчи субъектларнинг ушбу моддада назарда тутилган битимлари (келишиб қилинган ҳаракатлари) алоҳида ҳолларда монополияга қарши давлат органи томонидан қонуний деб ҳисобланиши мумкин, башарти хўжалик юритувчи субъектлар ўз ҳаракатларининг бозорда савдо қилиш шароитларини яхшилашга, товарнинг рақобатбардошлигини оширишга кўмаклашувчи, харидорларга сезиларли наф келтирувчи ижобий самараси кўриб чиқилаётган товар бозори учун салбий оқибатлардан ортиқ бўлишини исботлаб бера олсалар.

Юридик шахслар бирлашмалари (иттифоқлари, уюшмалари), хўжалик ширкатлари ва жамиятларининг уюшмага кирган хўжалик юритувчи субъектлар хўжалик фаолиятига рақобатни чеклайдиган ёхуд чеклаши мумкин бўлган тарзда аралашиши тақиқланади. Ушбу талабни бузиш монополияга қарши давлат органи (ўз ваколатлари доирасида ҳудудий орган)нинг даъвосига биноан юридик шахслар бирлашмаси (иттифоқи, уюшмаси)нинг, хўжалик ширкати ёки жамиятининг суд орқали тугатилишига асос бўлиши мумкин.



7-модда. Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат

ҳокимияти органларининг ҳужжатлари ва ҳаракатлари

Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига қуйидагилар тақиқланади:

бирор-бир фаолият соҳасида янги хўжалик юритувчи субъектларни ташкил қилишга чеклашлар жорий этиш, шунингдек айрим фаолият турларини амалга ошириш ёки муайян бир товарларни ишлаб чиқаришни тақиқлаш, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно;

хўжалик юритувчи субъектга шартномалар тузишда кимгадир устунлик бериш, истеъмолчиларнинг муайян доираларига товарларни биринчи навбатда етказиб бериш тўғрисида кўрсатмалар бериш;

баъзи бир хўжалик юритувчи субъектларга айни бир товар бозорининг ўзида ишлайдиган бошқа хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан устунлик берувчи солиқ ёки бошқа имтиёзларни, лицензиялаш бўйича ҳуқуқларни асоссиз равишда бериб қўйиш;

хўжалик юритувчи субъектларнинг акцияларини (улушларини) сотиб олиш, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

айрим хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолияти учун бошқа камситувчи ёки имтиёзли шарт-шароитларни белгилаш.

Айрим ҳолларда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари табиий офатлар, фалокатларнинг оқибатларини тугатиш ҳамда касалликлар тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатиб ўтилган мазмундаги қарорларни қабул қилиши мумкин.

Бошқарув органининг бошқа бир бошқарув органи билан ёхуд хўжалик юритувчи субъект билан бозорнинг меъёрида фаолият кўрсатишига, рақобатни ривожлантиришга тўсқинлик қилувчи ва истеъмолчиларнинг қонуний манфаатларига зарар етказувчи битимларига (келишиб олинган ҳаракатларига), шу жумладан:

нархлар ёки тарифларни ошириш, пасайтириш, сақлаб туришга;

бозорни ҳудудий принцип бўйича, сотувлар ва харидлар ҳажми, товар хиллари ёхуд сотувчилар ёки харидорларнинг, буюртмачиларнинг доираси бўйича тақсимлаб олишга;

хўжалик юритувчи субъектларнинг бозорга киришини чеклаш ёки уларни бозордан четлатишга қаратилган битимларига (келишиб қилинган ҳаракатларига) йўл қўйилмайди ва улар белгиланган тартибда тўла ёки қисман ҳақиқий эмас деб топилади.

Юридик шахслар ва бошқарув органларининг товарлар ишлаб чиқариш ёки сотишни монополиялаш мақсадида бирлашиши, мавжуд давлат бошқаруви органларига рақобатни чеклаб қўйиши мумкин бўлган ваколатларни бериш, шунингдек бошқарув органларининг вазифаларини хўжалик юритувчи субъектлар вазифалари билан қўшиб юбориш, хўжалик юритувчи субъектларга мазкур органларнинг вазифалари ва ҳуқуқларини, шу жумладан, давлат бошқаруви органларининг вазифалари ва ҳуқуқларини бериш тақиқланади.



8-модда. Инсофсиз рақобатни тақиқлаш

Инсофсиз рақобатга, чунончи:

бошқа хўжалик юритувчи субъектга зарар келтирадиган ёки унинг тадбиркорлик обрўсига путур етказадиган ёлғон, ноаниқ ёки бузиб кўрсатилган маълумотларни тарқатишга;

юридик шахснинг интеллектуал фаолияти натижаларидан ва уларга тенглаштирилган индивидуаллаштириш воситаларидан, маҳсулотни, хизматлар бажаришни индивидуаллаштириш воситаларидан қонунсиз фойдаланиб товар сотишга;

товарнинг хусусияти, уни тайёрлаш усули ва жойи, истеъмол хоссалари, сифати хусусида истеъмолчиларни чалғитишга;

хўжалик юритувчи субъектнинг, шу жумладан, унинг реклама фаолияти жараёнида ҳам, ўзи ишлаб чиқарадиган ёки сотадиган товарларни бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг товарлари билан қўпол таққослашига;

илмий-техникавий, ишлаб чиқариш ёки савдо ахборотини, шу жумладан, тижорат сирини эгасининг розилигисиз олиш, ундан фойдаланиш, уни ошкор этишга;

янги хўжалик юритувчи субъектнинг товарлар ва хизматлар бозорига киришини тўсишга йўл қўйилмайди.



III. МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ ДАВЛАТ ОРГАНИ

9-модда. Монополияга қарши давлат органининг

асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари

Товар бозорларида рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш, хўжалик юритувчи субъектлар, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг монополистик фаолиятини ва инсофсиз рақобатини чеклаш ҳамда тўхтатиб қўйиш соҳасида давлат сиёсатини монополияга қарши давлат органи олиб боради.

Монополияга қарши давлат органи ўз фаолиятида бошқа бошқарув органларидан мустақилдир, унинг қарорлари устидан судга шикоят қилиниши мумкин.

Монополияга қарши давлат органининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари қуйидагилардан иборатдир:

монополияга қарши қонун ҳужжатлари ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини олиб бориш;

давлат мулкини бошқариш давлат органи билан биргаликда товар бозорларида рақобат муҳитини яратишга, монополиядан холи қилишнинг тармоқ ва минтақавий дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишни мувофиқлаштиришга нисбатан ягона услубий ёндашувни таъминлаш;

рақобат ва тадбиркорликни ривожлантириш асосида бозор муносабатларини шакллантиришга кўмаклашиш;

монополистик фаолиятнинг, хўжалик юритувчи субъектлар товар бозорларидаги ўз устун мавқеини суиистеъмол қилишининг олдини олиш ва унга йўл қўймаслик, инсофсиз рақобатга ва истеъмолчилар манфаатлари камситилишига чек қўйиш чора-тадбирларини кўриш;

монополиячи бирлашмалар (корхоналар)нинг Ўзбекистон Республикаси Давлат реестрини юритиш (бундан кейин реестр деб аталади);

ишда ошкораликни таъминлаш, иқтисодиётни монополиядан холи қилиш, рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишнинг бориши тўғрисида оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, махсус даврий нашрлар орқали фуқароларни хабардор қилиш;

монополияга қарши курашни тартибга солиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги чет эл тажрибасини таҳлил этиш.



10-модда. Монополияга қарши

давлат органининг ваколатлари

Монополияга қарши давлат органи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

товар бозорларида хўжалик юритувчи субъектларнинг устун мавқеи мавжудлигини аниқлаш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, хўжалик юритувчи субъектларга ва уларнинг мансабдор шахсларига монополияга қарши қонун ҳужжатлари бузилишларини тугатиш ёки бундай бузилишларнинг оқибатларини бартараф этиш тўғрисида, дастлабки ҳолатни тиклаш ҳақида, монополияга қарши қонун ҳужжатларига хилоф шартномаларни бекор қилиш ёки ўзгартириш тўғрисида, монополияга қарши қонун ҳужжатларини бузувчи ўзлари қабул қилган қарорларни, ҳужжатларни бекор қилиш ёки ўзгартириш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш ва берилган кўрсатмаларнинг ижросини назорат қилиш;

давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ўзлари қабул қилган ва монополияга қарши қонун ҳужжатларига зид бўлган ҳужжатларни бекор қилиш ёки ўзгартириш тўғрисида кўрсатмалар бериш;

хўжалик юритувчи субъектлардан монополистик фаолият натижасида асоссиз олинган даромадни (фойдани) олиб қўйиш ва жарима солиш ҳақида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарор қабул қилиш;

монополияга қарши қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисида, шу жумладан, монополияга қарши қонун ҳужжатларига хилоф шартномаларни тўла ёки қисман ҳақиқий эмас деб ҳисоблаш тўғрисида аризалар билан судга мурожаат қилиш, шунингдек монополияга қарши қонун ҳужжатларини қўллаш ва уларни бузиш билан боғлиқ ишларни судда кўриб чиқишда қатнашиш;

монополияга қарши қонун ҳужжатларини бузиш билан боғлиқ жиноят аломатлари бўйича жиноят иши қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун материалларни тегишли органларга юбориш;

лицензиялашни жорий этиш ёки уни бекор қилиш, божхона тарифларини ўзгартириш, квоталар жорий этиш ёки уларни бекор қилиш, шунингдек солиқ имтиёзлари, имтиёзли кредитлар ва давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг бошқа турларини татбиқ этиш ёки бекор қилиш тўғрисида тегишли органларга таклифлар киритиш;

монополияга қарши қонун ҳужжатларини қўллаш масалалари юзасидан тушунтиришлар бериш;

товар бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектларнинг реестрини шакллантириш тартибини белгилаш;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга ошириш.



11-модда. Ахборот олиш ҳуқуқи

Монополияга қарши давлат органининг мансабдор шахслари хўжалик юритувчи субъектнинг ҳудудига кириш ҳамда сўров асосида зарур ҳужжатлар ва маълумотлардан фойдаланиш ҳуқуқига эгадир.



12-модда. Монополияга қарши давлат

органига ахборот тақдим этиш

Хўжалик юритувчи субъектлар, давлат бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар, уларнинг раҳбарлари, шунингдек мансабдор шахслар монополияга қарши давлат органининг талабига биноан унга керакли ҳужжатлар ва бошқа ахборотларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақдим этиши шарт.


13-модда. Монополияга қарши давлат органининг

тижорат сирини сақлаш борасидаги мажбуриятлари

Монополияга қарши давлат органи ушбу Қонунга мувофиқ ўзига берилган ваколатларни амалга ошириш чоғида олган тижорат сири ҳисобланган маълумотларни ошкор қилмаслиги шарт.

Монополияга қарши давлат органи ходимлари тижорат сири ҳисобланган маълумотларни ошкор этганлари тақдирда, улар етказган зарар қонун ҳужжатларига мувофиқ ундириб олиниши лозим.



IV. РАҚОБАТ УСТИДАН ДАВЛАТ НАЗОРАТИ

14-модда. Хўжалик субъектларини ташкил этиш, қайта

ташкил этиш, тугатиш устидан давлат назорати

Монополияга қарши давлат органи қуйидагилар устидан назоратни амалга оширади:

юридик шахслар бирлашмаларини ташкил этиш, қўшиб юбориш ва бирлаштириш;

хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва бирлаштириш, молия-саноат гуруҳлари, холдинг компаниялари ташкил этиш;

корхоналарни тугатиш ва бўлиш устидан, агар бу бозорда устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектнинг пайдо бўлишига олиб келадиган бўлса, тугатиш суднинг қонуний кучга кирган қарорига мувофиқ амалга оширилган ҳоллар бундан мустасно.

Ушбу модда биринчи қисмининг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда хўжалик субъектларини қўшиб юбориш, бирлаштириш ва тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган шахслар ёки органлар монополияга қарши давлат органига қуйидагиларни тақдим этадилар:

хўжалик юритувчи субъектларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш, тугатишга розилик бериш тўғрисидаги илтимоснома;

бирлашаётган хўжалик юритувчи субъектлардан ҳар бирининг асосий фаолият турлари, уларнинг тегишли товар бозоридаги улуши ва бирлашмага киришга розилиги тўғрисидаги маълумотлар.

Монополияга қарши давлат органи қарор чиқариш учун зарур бўлган бошқа ахборотларни ҳам сўраб олишга ҳақлидир. Кўрсатиб ўтилган маълумотларни тақдим этиш хусусияти ва шаклларига қўйиладиган талаблар монополияга қарши давлат органи томонидан тасдиқланадиган қоидаларда белгиланади.

Монополияга қарши давлат органи зарур ҳужжатларни олган вақтдан бошлаб ўттиз кундан кечиктирмай аризачига қабул қилинган қарор ҳақида ёзма равишда маълум қилади.

Агар илтимосноманинг қондирилиши тегишли хўжалик юритувчи субъектнинг устун мавқеи юзага келиши ёки кучайишига ва (ёки) рақобатни чеклашга олиб келиши мумкин бўлса, агар тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш чоғида уларда баён этилган ва қарор қабул қилиш учун аҳамиятга эга бўлган ахборот ишончсиз бўлса, монополияга қарши давлат органи илтимосномани рад этишга ҳақлидир.

Монополияга қарши давлат органи илтимосномани қондиришни рақобатни таъминлашга қаратилган талабларни бажаришга боғлиқ қилиб қўйишга ҳақлидир. Бунда мазкур талаблар, шунингдек уларни бажариш муддатлари монополияга қарши давлат органининг ушбу модда биринчи қисмининг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳаракатларни амалга ошириш учун розилик бериши тўғрисидаги қарорида акс этмоғи лозим.

Агар хўжалик юритувчи субъектларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш, тугатиш тўғрисида қарор қабул қилаётган шахслар ва органлар ўзларининг ҳаракатлари бозорда савдо шароитларини яхшилашга хизмат қилишини, харидорларга сезиларли даражада наф келтиришини исботлаб берсалар, монополияга қарши давлат органи ҳатто юқорида кўрсатиб ўтилган нохуш оқибатлар юз бериши мумкин бўлганида ҳам илтимосномани қондиришга ҳақлидир.

Хўжалик юритувчи субъектни ташкил этиш, қўшиб юбориш, бирлаштириш тегишли хўжалик юритувчи субъектнинг устун мавқеи юзага келиши ёки кучайишига ёхуд рақобатнинг чекланишига олиб келган ҳолларда хўжалик юритувчи субъектнинг муассислари, қўшиб юбориш, бирлаштириш тўғрисида қарор қабул қилган шахслар ёки органлар монополияга қарши давлат органининг талабига биноан рақобат учун зарур шароитларни тиклаш чора-тадбирларини кўришлари шарт.

Ушбу модда биринчи қисмининг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда хўжалик юритувчи субъектларни давлат рўйхатидан ўтказиш, шунингдек хўжалик юритувчи субъектлар тугатилиши муносабати билан уларни реестрдан чиқариш тўғрисида ёзиб қўйиш рўйхатга олувчи орган томонидан фақат монополияга қарши давлат органининг олдиндан розилигини олиб амалга оширилади.

Ушбу моддада белгиланган тартибни бузган ҳолда юридик шахсларни ташкил этиш, қўшиб юбориш ёки бирлаштириш, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориб ва бирлаштириб, молия-саноат гуруҳлари, холдинг компаниялар ташкил этиш, шунингдек ушбу модданинг иккинчи қисмига мувофиқ монополияга қарши давлат органи қўйган талабларни бажармаслик давлат рўйхатига олишни монополияга қарши давлат органининг даъвосига биноан суд тартибида ҳақиқий эмас деб топиш учун асос бўлади.

Хўжалик юритувчи субъектлар қўшиб юборилган, бирлаштирилган тақдирда хўжалик юритувчи субъектнинг муассислари, қўшиб юбориш, бирлаштириш тўғрисида қарор қабул қилган шахслар ёки органлар бу ҳақда фаолиятнинг турини, маҳсулот ишлаб чиқариш ва реализация қилиш ҳажмларини кўрсатган ҳолда монополияга қарши давлат органини ўн беш кунлик муддат ичида хабардор қилишлари лозим.


15-модда. Акциялар, улушлар ва бошқа мулкий

ҳуқуқларни олиш вақтида монополияга қарши курашга

доир қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назорати

Монополияга қарши давлат органининг олдиндан олинган розилиги билан хўжалик юритувчи субъектнинг илтимосномаси асосида қуйидагилар амалга оширилади:

бир шахснинг, бир гуруҳ шахсларнинг хўжалик юритувчи субъектнинг акцияларини, устав капиталидаги овоз ҳуқуқига эга бўлган улушларини олиши, бунда ушбу шахс, бир гуруҳ шахслар мазкур акциялар, улушларнинг ўттиз беш фоиздан ортиғини тасарруф этиш ҳуқуқини олади. Ушбу талаб хўжалик юритувчи субъектни ташкил этиш чоғида унинг таъсис этувчиларига татбиқ этилмайди, молия-саноат гуруҳлари, холдинг компанияларни ташкил этиш ҳоллари бундан мустасно;

бир шахснинг, бир гуруҳ шахсларнинг хўжалик юритувчи субъектнинг тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш ёхуд унинг ижроия органи вазифаларини амалга ошириш шартларини белгилаш имконини берувчи ҳуқуқларни олиши, шу жумладан битимлар, шартномалар, топшириқномалар, контрактлар воситасида ёки бошқа йўллар билан олиши.

Тегишли битимда қатнашувчи шахслар активларининг жами баланс қиймати энг кам иш ҳақининг тўрт минг баробари миқдоридан ортиқ бўлса ёки битим қатнашчиларидан бири товар бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар реестрига киритилган хўжалик юритувчи субъект бўлса ёхуд ушбу хўжалик юритувчи субъект фаолиятини назорат қилувчи бир гуруҳ шахслар сотиб олувчи бўлса, ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган битимларни тузиш учун олдиндан розилик олиниши зарур.

Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган битимларни тузиш учун шахслар монополияга қарши давлат органига бундай битимларни тузиш учун розилик бериш ҳақида илтимоснома тақдим этишлари ва қарор чиқариш учун зарур бўлган ахборотни маълум қилишлари лозим.

Агар битим қатнашчилари ўз ҳаракатларининг бозорда савдо шароитларини яхшилашга, товарнинг рақобатбардошлигини оширишга кўмаклашувчи, харидорларга сезиларли тарзда наф келтирувчи ижобий самараси кўриб чиқилаётган товар бозори учун келиб чиқадиган салбий оқибатлардан устун бўлишини исботласалар, ҳатто рақобатни чеклаш эҳтимоли бўлган тақдирда ҳам монополияга қарши давлат органи илтимосномани қондиришга ҳақлидир.

Жисмоний шахс активларининг жами баланс қиймати энг кам иш ҳақининг икки минг баробари миқдоридан ортиқ бўлган икки ва ундан ортиқ хўжалик юритувчи субъектларнинг ёки айни бир турдаги товар гуруҳи бўйича реестрга киритилган ёхуд айни бир турдаги ишлаб чиқариш-сотиш жараёнининг турли босқичидаги товарлар гуруҳи бўйича реестрга киритилган хўжалик юритувчи субъектларнинг ижроия органлари, директорлар кенгашлари ёки кузатув кенгашларида иштирок этган тақдирда бу шахс кўрсатилган органларга ёки кенгашларга киргани ёки сайланганидан сўнг ўн беш кун ичида монополияга қарши давлат органига хабар бериши зарур. Монополияга қарши давлат органига хабар берилаётганида аризачи унга ариза билан бирга ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ахборотни ҳам тақдим этади.

Ушбу моддада белгиланган тартибни бузган ҳолда тузилган, устун мавқенинг вужудга келиши ёки кучайишига ёки рақобатнинг чекланишига олиб келадиган битимлар ёки ҳаракатлар ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.



16-модда. Хўжалик юритувчи субъектларни

мажбурий тарзда бўлиб юбориш

Устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъект монополияга қарши қонун ҳужжатларини бузган тақдирда, монополияга қарши давлат органи рақобатни ривожлантириш мақсадида уни мажбурий тарзда бўлиб юбориш ёки ундан таркибий бўлинмалар негизида бир ёки бир неча юридик шахсни ажратиб чиқариш ҳақида судга даъво аризаси беришга ҳақлидир.

Хўжалик юритувчи субъектни мажбурий тарзда бўлиб юбориш қуйидаги шартларнинг ҳаммаси бўлганида, яъни:

бўлиб юборилаётган таркибий бўлинмалар ташкилий ва ҳудудий жиҳатдан ажралиб чиқиши мумкин бўлса;

унинг таркибий бўлинмалари ўртасида технология жиҳатидан ўзаро узвий боғланиш бўлмаганида;

бўлиб юбориш натижасида таркибий бўлинмалар муайян товар бозорида мустақил ишлаш имкониятига эга бўлганида амалга оширилиши мумкин.



V. МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ ҚОНУН

ҲУЖЖАТЛАРИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК

17-модда. Монополияга қарши қонун

ҳужжатларини бузиш оқибатлари

Хўжалик юритувчи субъектлар, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари монополияга қарши қонун ҳужжатларини бузган тақдирда:

монополияга қарши давлат органининг кўрсатмаларини белгиланган муддатда бажаришлари;

етказилган зарарнинг ўрнини қоплашлари;

жарима, пеня тўлашлари шарт.

Монополияга қарши қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ маъмурий, жиноий ва бошқа тарзда жавобгарликка тортилиши мумкин.


18-модда. Монополияга қарши қонун

ҳужжатларини бузганлик учун жарималар

Монополияга қарши давлат органи қуйидаги қоидабузарликлар учун хўжалик юритувчи субъектларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жарималар солишга ҳақлидир:

1) монополияга қарши қонун ҳужжатлари бузилишларини тугатиш, дастлабки ҳолатни тиклаш, шартномаларни бекор қилиш ёки ўзгартириш тўғрисидаги кўрсатмаларни бажаришдан бўйин товлаганлик ёки ўз вақтида бажармаганлик учун, шунингдек монополияга қарши давлат органининг олдиндан розилигини олмай туриб, ушбу Қонун 15-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳаракатларни амалга оширганлик ёки битимлар тузганлик учун қуйидаги миқдорларда:

давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ва юридик шахс бўлган хўжалик юритувчи субъектларга - энг кам иш ҳақининг етмиш бараваридан юз бараваригача миқдорда ва етказилган зарарнинг беш фоизи миқдорида, бироқ энг кам иш ҳақининг икки юз бараваридан кўп бўлмаган миқдорда;

жисмоний шахс бўлган хўжалик юритувчи субъектларга - энг кам иш ҳақининг беш бараваридан етти бараваригача миқдорда;

2) монополияга қарши давлат органига ахборот тақдим этмаганлик ёки атайлаб нотўғри маълумотлар тақдим этганлик учун қуйидаги миқдорларда:

давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ва юридик шахс бўлган хўжалик юритувчи субъектларга - энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда;

жисмоний шахс бўлган хўжалик юритувчи субъектларга - энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда;

3) хўжалик юритувчи субъектларнинг рақобатни чеклашга олиб келган келишуви (келишилган ҳаракатлари) учун қуйидаги миқдорларда:

юридик шахс бўлган хўжалик юритувчи субъектларга - энг кам иш ҳақининг олтмиш бараваридан саксон бараваригача миқдорда ва етказилган зарарнинг беш фоизи миқдорида, бироқ энг кам иш ҳақининг юз эллик бараваридан кўп бўлмаган миқдорда;

жисмоний шахс бўлган хўжалик юритувчи субъектларга - энг кам иш ҳақининг беш бараваридан етти бараваригача миқдорда.

Жарима солиш суд томонидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ёки хўжалик юритувчи субъект содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбига иқрор бўлган ва жаримани ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда эса, монополияга қарши давлат органи томонидан амалга оширилади.

Жарима давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ёки хўжалик юритувчи субъект томонидан монополияга қарши давлат органининг жарима солинганлиги тўғрисидаги қарори олинган пайтдан эътиборан ўттиз кун муддатда тўланади ва бюджетга ўтказилади.

Хўжалик юритувчи субъектнинг охирги ҳисобот санасидаги жорий активлари суммасининг жами йигирма фоизидан ортиқ миқдорда жарима ундириш унга ундириладиган суммани ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан олти ой мобайнида ойма-ой бўлиб тўлаш имкони берилган ҳолда амалга оширилади.

Жарима тўлаш монополияга қарши давлат органининг қарори ёки кўрсатмасини бажариш ёки монополияга қарши қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳаракатларни бажариш мажбуриятидан озод қилмайди.


19-модда. Хўжалик юритувчи

субъектга етказилган зарарни тўлаш

Агар давлат бошқаруви органи ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органи, шу жумладан, монополияга қарши давлат органи томонидан монополияга қарши қонун ҳужжатларига хилоф равишда қабул қилинган норматив ҳужжат туфайли хўжалик юритувчи субъектга ёхуд бошқа шахсга зарар келтирилса, зарар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўланиши лозим.

Агар хўжалик юритувчи субъектнинг монополияга қарши қонун ҳужжатларини бузувчи ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги туфайли бошқа хўжалик юритувчи субъектга ёхуд бошқа шахсга зарар келтирилган бўлса, у зарар етказган хўжалик субъекти томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ тўланиши лозим.



VI. МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ ДАВЛАТ ОРГАНИНИНГ

ҚАРОРЛАР ҚАБУЛ ҚИЛИШИ, УЛАР УСТИДАН

ШИКОЯТ ҚИЛИШ ВА УЛАРНИ ИЖРО ЭТИШ ТАРТИБИ

20-модда. Монополияга қарши қонун ҳужжатларини

бузганлик тўғрисида монополияга қарши давлат органи

томонидан иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш асослари

Монополияга қарши давлат органи монополияга қарши қонун ҳужжатларини бузиш фактларини кўриб чиқади ҳамда улар юзасидан ўз ваколатлари доирасида қарорлар чиқаради ва кўрсатмалар беради.

Монополияга қарши қонун ҳужжатларини бузганлик тўғрисида иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш учун монополияга қарши давлат органининг ўз текширувлари, хўжалик юритувчи субъектлар, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг аризалари ҳамда прокуратуранинг тақдимномалари асос бўлади.



21-модда. Монополияга қарши қонун ҳужжатларини

бузганлик тўғрисидаги ишларни қўзғатиш ва кўриб чиқиш

Монополияга қарши қонун ҳужжатларини бузганлик тўғрисида ишларни қўзғатиш ва кўриб чиқиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Монополияга қарши давлат органи томонидан ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилинган қарор манфаатдор томонларга ушбу қарор қабул қилинганидан сўнг беш кундан кечиктирмай ёзма равишда жўнатилади. Қабул қилинган қарор асосида бериладиган кўрсатма ҳам худди шу муддатда жўнатилади.



22-модда. Монополияга қарши давлат

органининг қарорларини ижро этиш

Монополияга қарши давлат органининг қарори (кўрсатмаси) унда белгиланган муддатда ижро этилиши лозим. Қарорни (кўрсатмани) белгиланган муддатида ижро этмаслик қонун ҳужжатларида назарда тутилган оқибатларга сабаб бўлади.



23-модда. Монополияга қарши давлат органининг

қарорлари устидан шикоят қилиш тартиби ва асослари

Бошқарув органлари, хўжалик юритувчи субъектлар, мансабдор шахслар монополияга қарши давлат органи қабул қилган қарордан норози бўлганлари тақдирда бундай қарорни тўла ёки қисман ҳақиқий эмас деб топиш ёхуд бекор қилиш ёки иқтисодий жазоларни қўллашга доир қарорни ўзгартириш тўғрисида ариза билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир.

Монополияга қарши давлат органининг қарори (кўрсатмаси) устидан ушбу қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир ой мобайнида шикоят қилиниши мумкин.



24-модда. Монополияга қарши қонун ҳужжатларига

риоя қилиниши устидан жамоат назорати

Ўз уставларига мувофиқ рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш ва истеъмолчиларнинг манфаатларини монополистик фаолиятдан ҳимоя қилиш мақсадини кўзловчи жамоат бирлашмалари тегишли органлар билан биргаликда монополияга қарши қонун ҳужжатларига риоя қилиниши устидан жамоат назоратини амалга оширишга ҳақлидир.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                           И. Каримов









































Время: 0.1919
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск