ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан бошлаб қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланиши устидан назорат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.03.2024 й. 132-сон "Камерал солиқ текширувини ўтказиш тартиби соддалаштирилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сон қарори билан тасдиқланган Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.03.2024 й.

N 132



КАМЕРАЛ СОЛИҚ ТЕКШИРУВИНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

СОДДАЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИНИНГ 2021 ЙИЛ 7 ЯНВАРДАГИ 1-СОН ҚАРОРИ

БИЛАН ТАСДИҚЛАНГАН СОЛИҚ ТЕКШИРУВЛАРИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



Камерал солиқ текширувини ўтказиш тартибини соддалаштириш ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2023 йилдаги очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 4 сентябрдаги ПҚ-292-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сон қарори билан тасдиқланган Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

камерал солиқ текширувини ўтказишда солиқ органларининг қуйидаги ҳуқуқларини бекор қилиш (қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплашда (қайтаришда) ўтказиладиган камерал солиқ текширувлари бундан мустасно):

солиқ тўловчининг ҳудудига кириш;

солиқ тўловчининг ҳудудини ва биноларини кўздан кечириш;

солиқ тўловчидан ҳужжатларни талаб қилиб олиш ва уни чақиртириш;

солиқ тўловчининг ҳужжатлари ва буюмларини олиб қўйиш.


2. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                     А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 13 мартдаги

132-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги

1-сон қарори билан тасдиқланган Солиқ текширувларини

ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 6-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Камерал солиқ текширувида Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида тақиқланган солиқ назорати тадбирлари ўтказилмайди";

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


2. 19-бандда:

учинчи-бешинчи ва еттинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

олтинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

саккизинчи-ўттиз иккинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи-йигирма саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


3. 23-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"23. Камерал солиқ текшируви солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатувчи солиқ органи жойлашган жойда ўтказилади".


4. 30 ва 31-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. 32-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"32. Камерал солиқ текшируви жараёнида солиқ органи солиқ тўловчининг фаолиятига тааллуқли ҳужжатларга (ахборотга) эга бўлган учинчи шахслардан Солиқ кодексининг 147-моддасида белгиланган тартибда ҳужжатларни (ахборотни) талаб қилиб олиши мумкин".


6. 33 ва 34-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. 5-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. 6-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Солиқ текширувларини ташкил

этиш ва ўтказиш тартиби

тўғрисидаги низомга

6-ИЛОВА





"ТАСДИҚЛАЙМАН"

_______________________________

_______________________________

_______________________________

(солиқ органи номи, солиқ органи

раҳбарининг (ўринбосарининг)

Ф.И.О., тасдиқланган сана)


да солиқ тўловчи сифатида ҳисобда турувчи

(ҳудудий солиқ органи номи)


да ўтказилган солиқ текшируви натижалари юзасидан

(солиқ тўловчи (солиқ агенти) номи)


Х У Л О С А

нинг _______ йил ___ ________ даги

(ҳудудий солиқ органи номи)

(йил)           (кун)        (ой)

______-сон буйруғига асосан _______________________________ манзилда жойлашган юқорида номи келтирилган солиқ тўловчида жорий йилнинг ____________________ кунларида ўтказилган камерал солиқ текширувида қуйидагилар аниқланди.


Текширувда қуйидагилар амалга оширилди:


1. Ўрганилган солиқ ва йиғим тури - _______________________________________


2. Қамраб олинган солиқ даври - ___________________________________________

3.

нинг _____ йил "____" ___________ даги


(ҳудудий солиқ органи номи)

(йил)          (кун)             (ой)

             

сўровномаси асосида Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 147-моддасига асосан учинчи шахслардан ҳужжатлар (ахборот) талаб қилиб олинди.


4. Текширув жараёнида учинчи шахслардан талаб қилиб олинган ҳамда ўтказилган сайёр солиқ текширувларида олинган ахборотни (ҳужжатларни) ўрганиш ва таҳлил қилиш натижалари ҳам кўрсатилади:

        

     

     

5. Тўпланган ҳужжатлар ва ахборот асосида ўтказилган текширувда қуйидаги камчиликлар аниқланди. Жумладан:

а)


(солиқ ҳисоботлари тўғри тўлдирилиши бўйича)

б)


(солиқ имтиёзларининг тўғри қўлланилиши бўйича)

в)


(солиқ ставкаларини тўғри белгилаш ва солиқларни ҳисоблаб чиқаришда)

г)


(бошқа тафовут ва хатолар)

Юқоридагиларга асосан солиқ тўловчи томонидан бир вақтнинг ўзида тафовут ва хатоларни тузатиш билан:

а)

бўйича

йилнинг


(солиқ тури)


(йил)


(солиқ даври)

    

учун қайта ҳисобот топширган ҳолда ______________________ сўм:

         

б)

бўйича

йилнинг


(солиқ тури)


(йил)


(солиқ даври)

      

учун қайта ҳисобот топширган ҳолда _____________________________________ сўм, жами __________________ сўм солиқларни тўлаб берилиши лозимлиги аниқланган.


6. Текшириш жараёнида солиқ тўловчи томонидан солиқ тўловларидан қочиш ёки солиқларни камроқ тўлаш мақсадини англатувчи турли схемалардан фойдаланганлигини билдирувчи ҳолатлар аниқланди / аниқланмади, хусусан:

7. Камерал солиқ текшируви натижасида солиқ ҳисоботида тафовутлар ва хатолар аниқланди / аниқланмади.


Юқорида келтирилганларга асосланиб


ХУЛОСА ҚИЛИНДИ:


да ўтказилган камерал солиқ текширувида


(солиқ тўловчи номи)


аниқланган тафовут ва хатоларни бартараф этиш бўйича солиқ тўловчига белгиланган тартибда талабнома юборилиши (ёки камерал солиқ текшируви натижасида солиқ ҳисоботида тафовут ва хатолар ҳамда солиққа оид ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланмаганлигини инобатга олиб, ушбу солиқ текшируви якунланган деб ҳисобланиши) лозим.

(ҳудудий солиқ органи ва текширувни

амалга оширган масъул ходим лавозими)

(сана)

(ходимнинг Ф.И.О.)".

          


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 14 март











































Время: 0.0361
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск