Внимание!

NB! Мазкур Конун расмий эълон килинган кундан эътиборан уч ой ўтгач амалга киритилади.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Конституциялар ва кодекслар / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси /

Ўзбекистон Республикасининг 13.03.2024 й. ЎРҚ-919-сон "Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ёнғинлар профилактикаси самарадорлигини оширишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 26.12.2023 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 09.02.2024 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

13.03.2024 й.

N ЎРҚ-919



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ КОДЕКСИГА

ЁНҒИНЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ САМАРАДОРЛИГИНИ

ОШИРИШГА ҚАРАТИЛГАН ҚЎШИМЧА ВА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2023 йил 26 декабрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2024 йил 9 февралда маъқулланган



Кейинги йилларда республикамизда ёнғинлар профилактикаси самарадорлигини ошириш ва ёнғин хавфсизлиги соҳасида давлат назоратини такомиллаштириш, фуқаролар ҳаёти ҳамда соғлиғининг, шунингдек жисмоний ва юридик шахслар мулкининг ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш имкониятини берувчи яхлит ёнғин хавфсизлиги тизимини яратиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга ёнғинлар профилактикаси самарадорлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар тушунтириш ва профилактика чора-тадбирларини кучайтириш билан бир қаторда ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилишини тақозо этмоқда.

Шунингдек ҳуқуқий таъсир чораларини қўллашдаги мутаносиблик ва етарлиликнинг конституциявий принципларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши билан боғлиқ айрим маъмурий жавобгарлик чораларини либераллаштириш талаб этилади.

Мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик чораларини кучайтиришни, ўрмонларда ёнғин хавфсизлиги талабларини бузиш ёнғин чиқишига олиб келганлиги учун маъмурий жавобгарлик белгилашни, шунингдек ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик чораларини тадбиркорлик субъектларига нисбатан тўғридан-тўғри қўллаш ҳуқуқи давлат ёнғин назорати органларига берилишини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

Бундан ташқари шахсларнинг эҳтиётсизлиги ёки ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлиги туфайли уй-жой фондида одамларнинг соғлиғига зарар етиши ёхуд ўзганинг мол-мулки шикастланиши ёки унинг йўқ қилиниши билан боғлиқ бўлмаган тарзда ёнғин содир бўлганда бундай шахсларни жавобгарликдан озод қилиш белгиланмоқда.

Ушбу Қонун ёнғинлар профилактикаси самарадорлигини оширишга, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун маъмурий таъсир кўрсатиш чораларининг янада самарали қўлланилишини таъминлашга, шунингдек давлат ёнғин назорати органларининг ваколатларини аниқлаштиришга хизмат қилади.


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда, N 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 9, 498-модда, N 10, 536-модда, N 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, N 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, N 9, 416, 421-моддалар, N 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 181, 189, 192-моддалар, N 9, 486, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 9, 334, 335, 337-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, N 5, 175, 179-моддалар, N 6, 231-модда, N 9, 335, 339, 341-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, N 1, 1-модда, N 4, 104, 105-моддалар, N 9, 247, 252-моддалар, N 12/2, 365-модда; 2012 йил, N 4, 108-модда, N 9/1, 242-модда, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда, N 9, 244-модда, N 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, N 6, 228-модда, N 8, 310, 312-моддалар, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 1, 2-модда, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, N 4, 137-модда, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда, N 10, 605-модда; 2018 йил, N 1, 1, 4, 5-моддалар, N 4, 224-модда, N 7, 430, 431, 432-моддалар, N 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, N 1, 1, 3, 5-моддалар, N 2, 47-модда, N 3, 161, 165, 166-моддалар, N 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, N 7, 386-модда, N 8, 469, 471-моддалар, N 9, 591, 592-моддалар, N 10, 674, 676-моддалар, N 11, 787, 791-моддалар, N 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, N 1, 4-модда, N 3, 203, 204-моддалар, N 7, 449-модда, N 9, 539, 540-моддалар, N 10, 593, 596-моддалар, N 11, 651-модда, N 12, 691-модда; 2021 йил, N 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар, N 2, 142-модда, N 3, 217-модда, N 4, 290, 293-моддалар, 4-сонга илова, N 8, 800, 802, 803-моддалар, N 9, 903-модда, N 10, 966, 967, 968, 973-моддалар, N 11, 1066-модда; 2022 йил, N 1, 1, 2-моддалар, N 2, 80, 81-моддалар, N 3, 215, 216-моддалар, N 4, 337-модда, N 5, 464, 465, 466, 467-моддалар, N 8, 787-модда, N 10, 981, 984-моддалар, N 12, 1188-модда; 2023 йил, N 3, 184, 185, 188, 189-моддалар, N 4, 265, 266, 268-моддалар, N 5, 319, 320-моддалар, N 7, 533, 534, 535, 537, 539-моддалар, N 8, 634-модда, N 10, 798-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:


1) 84-модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этиш, агар ёнғин чиқишига олиб келган бўлса, -

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса - йигирма бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


2) 211-модда:

биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса - уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";

иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса - етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";

учинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса - ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";

қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Шахснинг эҳтиётсизлиги ёки ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлиги туфайли уй-жой фондида одамларнинг соғлиғига зарар етиши ёхуд ўзганинг мол-мулки шикастланиши ёки унинг йўқ қилиниши билан боғлиқ бўлмаган тарзда ёнғин содир бўлганда мазкур шахс ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликдан озод қилинади";


3) 245-модданинг учинчи қисмидаги "ва 283-моддасида" деган сўзлар "211 ва 283-моддаларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) 249-модда иккинчи қисмининг:

иккинчи хатбошисидаги "фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса - ўн бараваригача" деган сўзлар "фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса - йигирма бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошисидаги "фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт бараваригача, мансабдор шахсларга эса - саккиз бараваригача" деган сўзлар "фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса - ўн беш бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошисидаги "фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваригача, мансабдор шахсларга эса - уч бараваригача" деган сўзлар "фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт бараваригача, мансабдор шахсларга эса - ўн бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошисидаги "фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса - икки бараваригача" деган сўзлар "фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса - етти бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошисидаги "фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмигача, мансабдор шахсларга эса - бир бараваригача" деган сўзлар "фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса - уч бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2-модда. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                Ш. Мирзиёев

         

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 14 март


"Халқ сўзи", 2024 йил 14 март



































































Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск