ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўсимлик дунёси тўғрисидаги қонунчилик / Ўсимлик дунёсини муҳофазаси қилиш, ҳимоя қилиш ва қайта тиклаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.03.2024 й. 126-сон "Яйловлар ва улардаги ер ости сувларини муҳофаза қилиш ҳамда яйлов деградациясига қарши курашиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.03.2024 й.

N 126




ЯЙЛОВЛАР ВА УЛАРДАГИ ЕР ОСТИ

СУВЛАРИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ҲАМДА

ЯЙЛОВ ДЕГРАДАЦИЯСИГА ҚАРШИ КУРАШИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2030 йилгача Ўзбекистон Республикасининг "яшил" иқтисодиётга ўтишига қаратилган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 2 декабрдаги ПҚ-436-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, республикамизда яйловлар ва улардаги ер ости сувларини муҳофаза қилиш ҳамда яйлов деградацияси жараёнларининг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 декабрдаги ПҚ-436-сон қарори билан тасдиқланган 2030 йилгача Ўзбекистон Республикасида "яшил" иқтисодиётга ўтиш ва "яшил" ўсишни таъминлаш дастурида яйловларни барқарор бошқариш тизимини жорий қилиш - яйлов майдонларининг экологик ҳолатини сақлаш ҳамда ер ва ўрмон деградациясини камайтириш орқали яйловларда чорва молларини ўтлатишни барқарор бошқариш усулларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш "Яшил" ўсишнинг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Самарқанд давлат университети ҳамда халқаро ва маҳаллий экспертларнинг "Яйловлар ва улардаги ер ости сувларини муҳофаза қилиш стратегияси"ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


3. Қуйидагилар:

Яйловлар ва улардаги ер ости сувларини муҳофаза қилиш стратегиясини амалга ошириш ҳамда яйловларни барқарор бошқариш тизимини жорий этиш дастури 1-иловага мувофиқ;

Яйловлар ва улардаги ер ости сувларини муҳофаза қилиш стратегиясини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда - Ишчи гуруҳ) таркиби 2-иловага мувофиқ;

2024-2028 йилларда мавжуд яйловларни босқичма-босқич тўлиқ хатловдан ўтказиш ҳамда уларнинг электрон хариталарини ишлаб чиқиш графиги 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Қуйидагилар Ишчи гуруҳнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

"Яйловлар ва улардаги ер ости сувларини муҳофаза қилиш стратегияси"ни илғор халқаро тажрибадан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқиш ҳамда унинг амалга оширилишини назорат қилиш ва мониторингини юритиш;

"Яйловлар ва улардаги ер ости сувларини муҳофаза қилиш стратегияси"да белгиланадиган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун халқаро молия институтларининг маблағларини жалб қилиш чораларини кўриш;

"Яйловлар ва улардаги ер ости сувларини муҳофаза қилиш стратегияси"ни амалга оширишда юзага келадиган муаммоларни барвақт аниқлаш ва бартараф этиш чораларини кўриш.


5. Ишчи гуруҳ (Абдурахмонов) "Яйловлар ва улардаги ер ости сувларини муҳофаза қилиш стратегияси"да қуйидаги тадбирларнинг амалга оширилишини назарда тутсин:

яйловлардан фойдаланиш соҳасини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тўлиқ хатловдан ўтказиш ва қайта кўриб чиқиш;

яйловлардан самарали фойдаланишнинг ташкилий-услубий асосларини такомиллаштириш, яйловларни тоифалаш ва уларнинг деградациясини табақалашган ҳолда баҳолашнинг ягона услубиётини ишлаб чиқиш;

яйловларни хатловдан ўтказиш орқали яйловларнинг рақамли хариталарини ишлаб чиқиш, деградацияга учраган майдонларга аниқлик киритиш, малакали хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда, хатлов натижалари бўйича республикадаги яйловлар ҳолатини экспертлик баҳолаш;

яйловларда чорва моллари босимини камайтириш ва уларни алмашлаб ўтлатишнинг оқилона тизимини йўлга қўйиш, деградацияга учраган яйловларни қайта тиклаш ҳамда уларнинг маҳсулдорлигини оширишнинг энг мақбул усулларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш;

аутсорсинг соҳасида ихтисослашган ташкилотни жалб қилган ҳолда яйловларни бошқаришнинг сунъий йўлдошли интеграциялашган тизимини жорий этиш орқали чорва молларини ўтлатишнинг реал вақт режимида мониторингини олиб боришни таъминлаш;

экологик, ижтимоий ва иқтисодий натижаларга эришишга қаратилган яйловлардан вақтинча фойдаланиш, ерга эгалик ҳуқуқи борасида ҳукумат сиёсати ва дастурларини мувофиқлаштириш;

барқарор яйлов амалиётини кенгайтириш борасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, яйловлар майдонларини чиқиндилар билан ифлослантиришнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар бажарилишини назорат қилиш;

давлат муҳофазасидаги ерларни ҳимоя қилиш борасида замонавий усул ва воситаларни жорий этишни кенгайтириш, шунингдек, яйловларни барқарор бошқаришнинг институционал механизмларини такомиллаштириш;

ҳудудларда яйлов уруғчилиги базасини ривожлантириш ҳамда яйловларни муҳофаза қилиш ва улардан мақсадли фойдаланиш бўйича давлат назорати ва мониторинги тизимини кучайтириш;

яйловларни картограмма асосида минерал ўғитлар билан ўғитлаш, ўсимликларни ҳашарот ва касалликлардан ҳимоя қилиш, шунингдек, яйловлардаги ер ости сувларидан фойдаланишда санитария-ветеринария назоратини кучайтириш;

яйловлар деградацияси ва чўлланишга қарши курашиш тадбирлари доирасида халқаро молия институтлари ва "яшил" грант маблағларини жалб қилиш чораларини кўриш;

яйловлардаги ер ости сувларидан яйловларни ва чорва молларини суғориш учун фойдаланиш бўйича қўлланма ишлаб чиқиш, яйловларни ва ер ости сув ресурсларини барқарор бошқаришга доир таълим дастурларини яратиш ва такомиллаштириш;

яйловлардаги ер ости сувларидан фойдаланишда сувни тежайдиган технологияларни кенг қўллаш, яйловлардаги ер ости сувларидан фойдаланиш меъёрларини белгилаш ва уларга риоя қилиниши устидан назорат ўрнатиш.


6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2024-2028 йилларда мавжуд яйловларнинг босқичма-босқич тўлиқ хатловдан ўтказилишини ҳамда электрон хариталари ишлаб чиқилишини ва электрон ҳисоби юритилишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Яйлов хўжалигини ривожлантириш уюшмаси, Ўрмон хўжалиги агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда:

ҳар йили бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан ўтказиладиган геоботаник тадқиқотлар натижаларига асосан яйловларда чорва молларини ўтлатишнинг энг кўп йўл қўйиладиган фойдаланиш нормаларини белгиласин ҳамда 2024 йилдан бошлаб яйловлардан алмашлаб фойдаланишни ташкил этсин;

яйловларда ресурс тежайдиган технологияларни кенг қўллаш, яйлов мавсумини инобатга олган ҳолда чорва молларини алмашлаб ўтлатиш тизимини тўлиқ жорий этсин;

чўл яйловлари эгаллаган майдонларда мавжуд тик қудуқларни хатловдан ўтказиш ва унинг натижаларига кўра яроқсиз ҳолга келган (беркитилган, фойдаланилмаётган) тик қудуқларни мукаммал таъмирлаш бўйича чора-тадбирларни белгиласин;

деградацияга учраган яйловларни қайта тиклаш ва уларнинг маҳсулдорлигини ошириш мақсадида истиқболли озиқабоп яйлов ўсимликларининг бирламчи уруғчилик майдонларини ташкил этсин;

яйловларни қум босиш ва шамол эрозиясидан ҳимоя қилиш мақсадида ташаббускорларнинг таклифига биноан яйлов иҳотазорларини барпо этиш чораларини кўрсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда:

геоботаник тадқиқотларда аниқланган яйловлардаги мавжуд табиий ўрмонзорларни сақлаб қолиш мақсадида ушбу ерларни тегишли қарорлар билан ўрмонзор ер турига ўтказиш чораларини кўрсин;

2024 йилда Бухоро ва Навоий вилоятларида яйловларни рақамли бошқариш тизимини ташкил этиш бўйича тажриба лойиҳасини хорижий молия институтлари маблағларини жалб қилган ҳолда амалга оширсин;

сув таъминоти мавжуд бўлмаган ҳудудларда тик қудуқларни қазиш, қуёш энергиясида ишлайдиган насос агрегатлари ёрдамида ер ости сувларини чиқариш ҳамда томчилатиб суғориш технологияларини жорий этиш бўйича Бухоро ва Навоий вилоятларида намунавий тажриба лойиҳаларини амалга оширсин;

тажриба лойиҳаларининг натижаларига кўра мазкур тажрибани республиканинг бошқа ҳудудларида босқичма-босқич амалга ошириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан биргаликда яйловларни ҳамда улардаги ер ости сувларини назорат қилиш мақсадида "waterbase.uz" электрон платформасини кенгайтириш ва яйловлар эгаллаган майдонлардаги қудуқларда ер ости сувларининг ҳолати тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, таҳлил қилиш, ўзаро маълумот алмашишни таъминлаш бўйича Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг интеграциялашган геоахборот тизимини Атроф-муҳит мониторинги ягона геоахборот маълумотлар базаси тизими билан интеграция қилиш чораларини кўрсин.


10. Белгилансинки, яйлов ерларини хатловдан ўтказиш ва яйлов ер майдонларининг электрон хариталарини ишлаб чиқиш харажатлари Қишлоқ хўжалиги вазирлигига қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қийматини аниқлаш ва қайта баҳолаш, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни хатловдан ўтказиш, яйловларда геоботаник тадқиқотлар ва мониторингини ўтказиш учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.


11. Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги яйловларни муҳофаза қилиш ва уларнинг деградациясига қарши курашишда ер ости сувларидан фойдаланиш имкониятларини баҳолаш мақсадида яйлов ерларда мақсадли гидрогеологик тадқиқотлар ўтказсин ҳамда ер ости сувлари мониторингини кучайтириш чораларини кўрсин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев ва қишлоқ хўжалиги вазири И.Ю. Абдурахмонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов

      

       




Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 12 мартдаги

126-сон қарорига

1-ИЛОВА



Яйловлар ва улардаги ер ости

сувларини муҳофаза қилиш стратегиясини

амалга ошириш ҳамда яйловларни барқарор

бошқариш тизимини жорий этиш

ДАСТУРИ


Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Молиялаштириш

манбалари

         

Масъул ижрочилар

     

I. ЯЙЛОВЛАРДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШНИНГ

ТАШКИЛИЙ-УСЛУБИЙ АСОСЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

    

1.

Яйловларни тоифалаш ва уларнинг деградациясини табақалашган ҳолда баҳолашнинг ягона услубиётини ишлаб чиқиш.


1. Яйловларни тоифалаш ва уларнинг деградациясини баҳолаш бўйича халқаро мезонлар, усуллар ва индикаторларни таҳлил қилиш ва ўрганиш.


2024 йил

апрель


Ижрочиларнинг

маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И.Абдурахмонов), Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдухакимов), Ўзбекистон Фанлар академияси (Б.Юлдашев)


2. Яйловларни тоифалаш ва уларнинг деградациясини табақалашган ҳолда баҳолашнинг ягона услубиёти лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2024 йил

май


3. Лойиҳани тасдиқлаш бўйича қўшма қарорни қабул қилиш ва ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказиш.


2024 йил

июнь


2.

2024-2028 йилларда 21,2 млн гектар яйловларни контурлар ва фойдаланувчилар кесимида хатловдан ўтказиш.


1. Яйловларни контурлар кесимида хатловдан ўтказиш учун талаб этиладиган маблағларнинг смета-ҳужжатларини ишлаб чиқиш.


2024 йил

апрель


Қишлоқ хўжалиги вазирлигига қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қийматини аниқлаш ва қайта баҳолаш, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни хатловдан ўтказиш, яйловларда геоботаник тадқиқотлар ва мониторингини ўтказиш учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И.Абдурахмонов), Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдухакимов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (А.Хайдаров)


2. Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ҳар йили бюджет маблағлари параметрларида ажратиладиган маблағлар ҳисобидан яйловларни хатловдан ўтказиш ишларини молиялаштириш.


2024 йил

май


3. Ҳар бир контур ва фойдаланувчи кесимида электрон хариталарни яратиш ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ягона геоахборот тизимига киритиш.


2024-2028

йиллар

давомида


4. Хатлов натижаларига кўра захирадаги бўш турган ер участкаларини очиқ электрон танловлар асосида ижарага бериш орқали республика бўйича яйловлардан субъектлар кесимида (фермер, деҳқон хўжалиги ва бошқалар) фойдаланилишини босқичма-босқич таъминлаш.


Хатлов якуни

билан бир ой

муддатда


3.

Деградацияга учраган яйловларни тиклаш ҳамда табиатни муҳофаза қилиш талабларига риоя қилинишини таъминлаш.


1. 15 минг гектарда чўл-яйлов озиқабоп ўсимликлар уруғчилигини ташкил этиш.


2024 йил

май


Ижрочиларнинг

маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси (И.Эргашев), Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги (Н.Бакиров)


2. Ўсимлик қоплами камайган яйловларда чорва молларини алмашлаб ўтлатиш тизимини жорий қилиш.


2024 йил

давомида


3. Делтапланлар ва бошқа учувчисиз учиш қурилмалари ёрдамида уруғларни сепиш ишларини амалга ошириш.


Экиш

мавсумида


4.

Яйловлар сув таъминотини яхшилаш ва қайта тиклашда давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш чораларини кўриш.


1. Бухоро ва Навоий вилоятларида яйловларни сув таъминотида мавжуд бўлган насослар ва сув иншоотлари, суғориш тармоқларини хатловдан ўтказиш.


2024 йил

май


Ижрочиларнинг

маблағлари

Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси (И.Эргашев), Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиков), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


2. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида бўлган насослар ва бошқа гидрографик иншоотларни давлат-хусусий шериклик асосида тадбиркорларга бириктириш учун таклифлар ишлаб чиқиш.


2024 йил

июнь


5.

Яйлов инспекциясини ташкил этиш бўйича таклиф ишлаб чиқиш.


1. Чет мамлакатларда яйловлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш тажрибасини ўрганиш ва таҳлил қилиш.


2024 йил

май


Ижрочиларнинг

маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И.Абдурахмонов), Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдухакимов)


2. Яйловлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратни амалга ошириш юзасидан асосланган таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2024 йил

июль


6.

Яйлов ҳудудларида инфратузилма тармоқларини қайта тиклаш ва ривожлантириш.


1. Яйловлардаги носоз ва таъмирталаб суғориш иншоотларини реконструкция қилиш ҳамда ресурс тежамкор ускуналар ўрнатиш.


График

асосида


Ижрочиларнинг

маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси (И.Эргашев), Автомобиль йўллари қўмитаси (Ж.Турсунов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


2. Чорва молларини сақлаш жойлари ва чўпон уйларини таъмирлаш ҳамда янгидан қуриш.


Доимий


3. Узоқ чўл ҳудудларига олиб борувчи йўлларни таъмирлаш.


График

асосида


4. Яйлов инфратузилмасини яхшилаш бўйича халқаро молия институтлари маблағларини жорий қилган ҳолда экспримент лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.


2024 йил

декабрь


7.

Яйловлардан оқилона ва самарали фойдаланиш мақсадида аҳоли саводхонлигини ошириш бўйича амалий хизмат кўрсатишни жорий қилиш.


1. Ҳудудларда яйловдан фойдаланувчилар учун ўқув-амалий семинарлар ташкил этиш.


2. Яйловлар ва пичанзорларни сақлаш ва келгуси авлодга буст-бутун ҳолда етказиш бўйича "Яйловларимиз эътиборга муҳтож" ва "Келажак авлодга яйловларни етказайлик" каби шиорлар остида кўрсатувлар тайёрлаш, уларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.


Ҳар

чоракда


Ижрочиларнинг

маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси (И.Эргашев), Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдухакимов), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А.Джурабаев)


3. Яйловдан фойдаланувчиларга ҳудудларда яйловлардан самарали фойдаланиш бўйича давра суҳбатларини ташкил этиш.


Ҳар

чоракда


8.

Германиянинг Табиатни муҳофаза қилиш бўйича Зукков фонди билан ҳамкорликда "Ўзбекистонда иқлимни молиялаштириш воситалари орқали чўл яйловларни тиклаш ва улардан барқарор фойдаланиш" лойиҳасини амалга ошириш.


1. Лойиҳа бўйича Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги хулосасини олиш.


2024 йил

июнь


Халқаро молия

институтлари

маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И.Абдурахмонов), Гидрометеорология хизмати маркази (Ш.Хабибуллаев), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Қудратов)


2. Вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда лойиҳа ҳужжатларини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2024 йил

август


3. Лойиҳани белгиланган муддатларда амалга ошириш чораларини кўриш.


Белгиланган

муддатда


     

II. ЯЙЛОВЛАР ВА УЛАРДАГИ ЕР ОСТИ СУВЛАРИНИ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ СТРАТЕГИЯСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

       

9.

Ўзбекистон яйловлари ва ер ости сувларини муҳофаза қилиш ва улардан самарали фойдаланиш стратегиясини молиялаштириш ишларини амалга ошириш.


1. Халқаро ва маҳаллий мутахассислар билан биргаликда амалга ошириладиган ишлар учун смета харажатларини ишлаб чиқиш.


2024 йил

апрель


Ҳисоб-китобларга

асосан халқаро

молия институтлари

маблағлари


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И.Абдурахмонов), Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдухакимов)


2. Амалга ошириладиган ишларни хорижий молия институтлари маблағлари ҳисобидан молиялаштириш чораларини кўриш.


2024 йил

апрель-август


10.

Стратегияни амалга ошириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.


Амалга ошириш мудатларини ва молиялаштириш манбаларини тасдиқлашни назарда тутувчи тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2024 йил

октябрь

Ҳисоб-китобларга асосан халқаро молия институтлари маблағлари


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И.Абдурахмонов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазири (К.Шарипов), Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдухакимов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Қудратов)


        

III. ЯЙЛОВЛАРНИ БАРҚАРОР БОШҚАРИШ

ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

       

11.

Яйловларнинг бугунги экологик ва хўжалик ҳолати бўйича таҳлилий ҳисобот тайёрлаш.


1. Республикада тарқалган асосий яйлов типларининг реал экологик-хўжалик ҳолати ва ўсимликлар қопламининг деградация даражаси бўйича маълумотларни тўплаш.


2024 йил

ноябрь


Ижрочиларнинг

маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги "Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳалаш институти (Р.Тўраев)


2. Яйловлардаги бугунги вазият ва улардан фойдаланиш тартиб-қоидаларининг амалдаги тизимини жойларда ўрганиш бўйича дала кузатув ишларини олиб бориш.


2024 йил

декабрь


3. Олинган натижалар асосида таҳлилий материаллар тайёрлаш ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича амалий таклифлар ишлаб чиқиш.


2024 йил

декабрь


12.

Самарқанд давлат университети ва Тошкент давлат аграр университетида яйлов экологияси ва менежменти бўйича таълим йўналишида кадрлар тайёрлаш тизимини яратиш чораларини кўриш.


1. "Яйлов экологияси ва менежменти" таълим йўналишидаги нуфузли хорижий университетларнинг тажриба ва ютуқларини ўрганиш.


2024 йил

мобайнида


Ижрочиларнинг

маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И.Абдурахмонов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазири (К.Шарипов), Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдухакимов)


2. "Яйлов экологияси ва менежменти" таълим йўналиши бўйича мавжуд эҳтиёжни аниқлаш.


2024 йил

апрель


3. Илғор хорижий тажрибага асосланиб, яйлов экологияси ва менежменти бўйича миллий ўқув дастурларини ишлаб чиқиш.


2024 йил

май


4. "Яйлов экологияси ва менежменти" таълим йўналишини олий таълимнинг бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари классификаторига киритиш бўйича таклифларни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига тақдим этиш.


2024 йил

июнь


13.

"Яйлов экологияси ва менежменти" йўналишида хорижий муассасалар билан ҳамкорликни ривожлантириш.


1. "Яйлов экологияси ва менежменти" йўналишида хорижий муассасалар билан ҳамкорлик келишувини тузиш.


2024 йил

апрель


Ижрочиларнинг

маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И.Абдурахмонов)


2. Яйлов соҳасида етакчи хорижий олий таълим муассасалари ва илмий марказларига, жумладан, Texas А&М University (АҚШ), Darmstadt Technical University (Германия)га амалий ташриф уюштириш ва келишув шартномаларини расмийлаштириш.


2024 йил

май


3. Хорижий ҳамкорлар билан биргаликда Ўзбекистон шароитида яйловлардан самарали фойдаланиш бўйича замонавий илмий-тадқиқот йўналишлари ва амалиёти талабларини ишлаб чиқиш.


2024 йил

июнь


        

IV. ЕР ОСТИ СУВЛАРИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ

ВА УЛАРДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ

        

14.

Ўзбекистонда ер ости сувларини бошқариш ва мониторинг қилиш, илмий ва маъмурий базасини таҳлил қилиш.


1. Яйловларда ер ости сувларини мониторинг қилишнинг ҳолати ва мавжуд илмий-техник инфратузилмаси бўйича маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш.


2024 йил

апрель


Ижрочиларнинг

маблағлари

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б.Исламов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И.Абдурахмонов)


2. Яйловларда кузатув қудуқларини оптимал жойлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.


2024 йил

май


3. Яйлов мониторингини автоматлаштирилган тизимга (замонавий ўлчов ускуналари, электрон маълумотлар базаси, ер ости сувларининг электрон рақамли харитаси) айлантириш чораларини кўриш.


2024 йил

июнь


15.

Қишлоқ хўжалигида ер ости сувларига бўлган талабни ўрганиш ва хронометражли таҳлиллар ўтказиш.


1. Яйлов ўсимликларининг сувга бўлган талабидан келиб чиқиб, ер ости сувларига нисбатан эҳтиёжни аниқлаш.


2024 йил

апрель


Ижрочиларнинг

маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси (И.Эргашев), Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б.Исламов)


2. Ер ости сувларидан фойдаланиш тартиби асосида хронометражли таҳлиллар ўтказиш.


2024 йил

июнь


3. Ер ости сувларидан фойдаланиш ва уларни бошқариш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқиш.


2024 йил

июль


4. Ер ости сувларидан фойдаланиш ҳисобини юритиш бўйича электрон маълумот алмашинувини йўлга қўйиш.


Доимий


16.

Яйловлардан вақтинча фойдаланиш ва ерга эгалик ҳуқуқий кафолатларини амалиётга татбиқ қилиш.


1. Яйловлардан фойдаланувчиларнинг ерга нисбатан эгалик қилиш ҳуқуқлари давлат рўйхатидан ўтказилган ва ижара шартномалари тузилганлик ҳолатини таҳлил қилиш.


2024 йил

апрель


Ижрочиларнинг

маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси (И.Эргашев), Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги (Н.Бакиров)


2. Ердан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш юзасидан амалий семинарлар ташкил қилиш.


2024 йил

май


3. Яйловларнинг экологик ҳолатини сақлаш, ижтимоий инфратузилмасини яхшилаш ва иқтисодий самарадорлигини таъминлаш бўйича жорий ҳолатни ўрганиш ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф қилиш чораларини кўриш.


Доимий


17.

Яйловлардаги ер ости сувларидан фойдаланиш тартибини белгилаш.


1. Яйловлардаги ер ости сувларидан яйловларни ва чорва молларини суғориш учун фойдаланиш бўйича йўриқнома ишлаб чиқиш.


2024 йил

июнь


Ижрочиларнинг

маблағлари

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б.Исламов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси (И.Эргашев), Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги (Н.Бакиров)


2. Яйловлардаги ер ости сувларидан яйловларни ва чорва молларини суғориш учун фойдаланиш бўйича йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида қўшма қарор қабул қилиш.


2024 йил

август


         

        




Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 12 мартдаги

126-сон қарорига

2-ИЛОВА



Яйловлар ва улардаги ер ости сувларини

муҳофаза қилиш стратегиясини ишлаб чиқиш

ҳамда амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ

       

1. И.Ю. Абдурахмонов

-

қишлоқ хўжалиги вазири, ишчи гуруҳ раҳбари


2. Т.Ю. Рапиков

-

Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, экспорт, савдо, қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари котибияти мудири, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари


3. А.А. Абдухакимов

-

экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири


4. Б.Ф. Исламов

-

тоғ-кон саноати ва геология вазири


5. И.Ф. Хамраев

-

Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, экспорт, савдо, қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари котибияти бош мутахассиси


6. Н.Ж. Бакиров

-

Ўрмон хўжалиги агентлиги директори


7. Э.Ш. Ҳайитов

-

Яйлов хўжалигини ривожлантириш уюшмаси раиси


8. Р.А. Тўраев

-

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги "Ўздаверлойиҳа" давлат илмий лойиҳалаш институти бош директори


9. Т.Ф. Ражабов

-

Самарқанд давлат университети қошидаги Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти директори


10. О.И. Соатов

-

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Тупроқ унумдорлигини ошириш ва ерлар деградациясига қарши курашиш бошқармаси бошлиғи, ишчи гуруҳ котиби

          

Изоҳ.

Ишчи гуруҳ аъзоси бошқа ишга ўтганда, унинг ўрнига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахс киритилади.

Ишчи гуруҳ томонидан малакали хорижий ва маҳаллий экспертлар белгиланган тартибда жалб қилишини мумкин.

        

        




Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 12 мартдаги

126-сон қарорига

3-ИЛОВА



2024-2028 йилларда мавжуд яйловларни

босқичма-босқич тўлиқ хатловдан ўтказиш ҳамда

уларнинг электрон хариталарини ишлаб чиқиш

ГРАФИГИ

          

Тадбир номи

Масъул ташкилот

Молиялаштириш

манбаи

      

Яйлов ва пичанзор

майдонлари

(млн. гектар)

     

Шундан:

    

2024

йилда

  

2025

йилда

  

2026

йилда

  

2027

йилда

  

2028

йилда

  

2024-2028 йилларда яйловларни хатловдан ўтказиш ва электрон хариталарини

ишлаб чиқиш


"Ўздаверлойиҳа" давлат илмий лойиҳалаш

институти


Қишлоқ хўжалиги вазирлигига Давлат бюджетидан

ажратиладиган

маблағлар


21,2

3,5

4,4

4,4

4,4

4,5

         

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 14 март




























































Время: 0.0412
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск