Умная подшивка

2024 й. / Газеты на узбекском / СБХ / 8 /

Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни кимлар ва қандай тўлайди ("СБХ" 8-сон, 2024 йил 20 февраль)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



ЕР ҚАЪРИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН

СОЛИҚНИ КИМЛАР ВА ҚАНДАЙ ТЎЛАЙДИ


СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАР


Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қуйидагиларни амалга оширувчи жисмоний ва юридик шахслар томонидан тўланади (СК 449-м.):

q ер қаъридан фойдали қазилмаларни қазиб оладиган;

q техноген минерал ҳосилалардан фойдали қазилмаларни ажратиб оладиган.

Фойдали қазилмалар - бу ер қаъридаги келиб чиқиши ноорганик ва органик бўлган қаттиқ, суюқ ёки газ ҳолидаги табиий минерал ҳосилалар, шу жумладан саноат аҳамиятига молик ер ости сувлари, шўр кўлларнинг туз эритмалари ва рапалари (23.09.1994 йилдаги 2018-XII-сон ЎРҚ 2-м.).

Ер қаъри - ер қобиғининг тупроқ қатламидан қуйида жойлашган, тупроқ қатлами бўлмаганда эса ер юзасидан ёки сув объектлари тубидан қуйида жойлашган, геологик жиҳатдан ўрганиш ва ўзлаштириш мумкин бўлган чуқурликкача ясланган қисми.

Фойдали таркиб - бу фойдали қазилманинг саноат йўсинида ишлатиш мақсадида қазиб олиш технологик жиҳатдан мумкин ва иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлган таркибий қисми.

Техноген минерал ҳосилалар - бу фойдаланиш учун яроқли бўлган ва фойдали таркибларни ўз ичига олган кончилик ва қайта ишлаш саноатининг чиқиндилари ҳисобланади (23.09.1994 йилдаги 2018-XII-сон ЎРҚ 2-м.).

Қимматбаҳо металларни қўлда қазиб олиш фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар томонидан солиқ тўланмайди.

Қўлда қазиб олиш фаолияти - ер қаъри участкаларидан, шу жумладан сочма олтин конларидан тадбиркорлик таваккалчилиги асосида қимматбаҳо металларни носаноат усулида кавлаб олиш.


Юридик ва жисмоний шахслар ер қаъридан фойдаланувчи бўлиши мумкин ("Ер ости бойликлари тўғрисида"ги Қонуннинг 20-м.).



ЕР ҚАЪРИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК

УЧУН СОЛИҚ СОЛИШ ОБЪЕКТИ БЎЛИБ

НИМА ҲИСОБЛАНАДИ


Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солиш объектлари қуйидагилар ҳисобланади (СК 450-м.):

q фойдали қазилмани қазиб олиш (ажратиб олиш) ҳажми;

q қазиб олинган (ажратиб олинган) қора, қимматбаҳо, рангли ва радиоактив металларнинг, шунингдек нодир ва нодир ер элементларининг ҳақиқатда реализация қилинган ҳажми.

Қазиб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилманинг ҳажмини қазиб олиш (ажратиб олиш), бирламчи ишлов бериш, қайта ишлаш ва транспортда ташишнинг бутун технологик жараёни доирасида юзага келадиган технологик йўқотишларни чегирган ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда ваколатли орган томонидан тасдиқланган меъёрлар доирасида аниқланг. Бундай меъёрлар мавжуд бўлмаганда, уларни мустақил равишда аниқланг ва тасдиқланг.

Қуйидагилар технологик йўқотишлар деб эътироф этилади, хусусан (СК 450-м. 3-қ.):

q фойдали қазилмаларни қазиб олиш чоғидаги йўқотишлар, шу жумладан уларнинг қолдиқлари (ажратиб олиб бўлмайдиган захиралари);

q углеводородларни дастлабки саноат мақсадида қайта ишлаш чоғидаги йўқ

...
Время: 0.0299
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск