ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Коммунал хўжалик / Тураржойлар ва уй атрофидаги ерлар. Уй атрофини озода сақлаш, маиший чикиндилардан тозалаш ва уларни ташиш /

Кўп квартирали уйларда умумий мол-мулкни сақлаш, ундан фойдаланиш ва уни таъмирлаш ҳамда кўп квартирали уйга туташ ер участкасини ободонлаштириш учун мажбурий бадаллар ёки тўловларнинг энг кам миқдорини аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 15.03.2024 й. 3501-сон билан рўйхатга олинган қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 12.03.2024 й. 01/2-4-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2024 йил 15 мартда 3501-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

қурилиш ва уй-жой коммунал

хўжалиги вазирининг

2024 йил 12 мартдаги

01/2-4-сон буйруғига

ИЛОВА



Кўп квартирали уйларда умумий мол-мулкни сақлаш,

ундан фойдаланиш ва уни таъмирлаш ҳамда кўп квартирали

уйга туташ ер участкасини ободонлаштириш учун мажбурий

бадаллар ёки тўловларнинг энг кам миқдорини аниқлаш

тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом кўп квартирали уйларда умумий мол-мулкни сақлаш, ундан фойдаланиш ва уни жорий таъмирлаш ҳамда кўп квартирали уйга туташ ер участкасини ободонлаштириш (бундан буён матнда кўп квартирали уйларни сақлаш деб юритилади) учун мажбурий бадаллар ёки тўловларнинг (бундан буён матнда мажбурий бадаллар ёки тўловлар деб юритилади) энг кам миқдорини аниқлаш тартибини белгилайди.



1-БОБ. МАЖБУРИЙ БАДАЛЛАР ЁКИ ТЎЛОВЛАРНИНГ

ЭНГ КАМ МИҚДОРИНИ БЕЛГИЛАШДА

ХАРАЖАТЛАР ТАРКИБИ


1. Мажбурий бадаллар ёки тўловларнинг энг кам миқдорини аниқлашда фойдаланиладиган харажатлар қуйидагилардан ташкил топади:

а) мазкур Низомнинг иловасида кўрсатилган кўп квартирали уйларни талаб даражасида сақланишини таъминлаш учун зарур бўлган хизматлар ва ишларнинг минимал рўйхатидаги хизматларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар;

б) кўп квартирали уйни бошқариш билан боғлиқ қуйидаги харажатлар:

кўп квартирали уйни бошқариш органининг (бундан буён матнда бошқариш органи деб юритилади) маъмурий ходимлари ҳамда ишчи хизматчилари меҳнатига ҳақ тўлаш;

бошқариш органининг кўп квартирали уйни бошқариш учун зарур бўлган техника, алоқа ва ахборот-коммуникация технологиялари воситаларини сақлаш ҳамда уларга хизмат кўрсатиш;

бошқариш органининг маъмурий эҳтиёжлари учун бинолар ва хоналар ижараси ҳақини тўлаш;

бошқариш органининг ходимларини мажбурий суғурта қилиш;

кўп квартирали уйни бошқариш билан боғлиқ бўлган тўловлар тижорат банклари ва электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилганда, мазкур тўловлар ўтказилганлиги учун олинадиган воситачилик ҳақлари;

бошқариш органи ходимларининг малакасини ошириш.



2-БОБ. КЎП КВАРТИРАЛИ УЙНИ САҚЛАШДА 1 МЕТР

КВАДРАТ МАЙДОН УЧУН МАЖБУРИЙ БАДАЛЛАР ЁКИ

ТЎЛОВЛАРНИНГ ЭНГ КАМ МИҚДОРИНИ ҲИСОБЛАШ


2. Кўп квартирали уйни сақлашда 1 метр квадрат майдон учун мажбурий бадаллар ёки тўловларнинг энг кам миқдори қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

Бу ерда:

Б3 - кўп квартирали уйдаги турар жой ва яшаш учун мўлжалланмаган жой умумий майдонининг 1 метр квадрати учун ойлик мажбурий бадал ёки тўловнинг энг кам миқдори;

ΣХ - ушбу Низомнинг 1-бандида назарда тутилган йиллик режалаштирилаётган харажатлар суммаси;

ΣФ - режалаштирилаётган зарурий фойда суммаси (ушбу сумма кўп квартирали уй фақат бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи томонидан бошқарилганда инобатга олинади).

Бунда, бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи томонидан ўз фаолиятидан олиниши режалаштирилган зарурий фойда миқдори кўп квартирали уйдаги турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорларининг (бундан буён матнда жойлар мулкдорлари деб юритилади) умумий йиғилишида келишилади ва умумий йиғилиш қарори билан тасдиқланади;

ΣД - умумий харажатларни қоплашга йўналтириладиган (жойлар мулкдорларининг мажбурий бадалидан тушумни ҳисобга олмаган ҳолда) бошқа даромад ва тушум манбалари, жумладан:

кўп квартирали уйнинг ижарага берилган ертўла қисмлари ҳамда бошқа умумий мол-мулки учун ижарачилардан келиб тушадиган маблағлар. Бунда ижарага олувчиларнинг коммунал тўловлари алоҳида юритилиши, мажбурий бадал харажатларига киритилмаслиги лозим;

кўп квартирали уйни капитал ва жорий таъмирлаш ишлари ҳамда кўп квартирали уйга туташ ер участкасини ободонлаштириш учун Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг қўшимча манбаларидан ажратиладиган маблағлар, "Ташаббусли бюджет" лойиҳаси доирасида ғолиб деб топилган лойиҳалар учун ажратилган маблағлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан ажратиладиган маблағлар;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик ва хайрия тарзидаги маблағлари;

бошқариш органи билан коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ўртасида тузилган жойлар мулкдорларидан коммунал хизматлар учун ҳақ йиғишда ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги шартномаларга асосан коммунал хизматлар учун йиғилган маблағлардан бошқариш органига бериладиган ажратмалар;

ўтган ҳисобот даврида жойлар мулкдорларининг мажбурий бадаллари ёки тўловларидан олинган бошқариш органларининг харажатларидан ортиқча маблағлар;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан тушадиган маблағлар;

ΣМумум - кўп квартирали уйдаги турар жой ва яшаш учун мўлжалланмаган жойнинг умумий майдони.


3. Бошқариш органи бошқарувидаги кўп квартирали уйларнинг 1 метр квадрат майдони учун ойлик мажбурий бадал ёки тўловнинг ўртача миқдори қуйидаги формула бўйича аниқланади:

To`r

Т123+...+Тn


n


Бу ерда:

To`r - бошқариш органи бошқарувидаги қаватлар таснифи бўйича кўп квартирали уйлардаги турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг 1 метр квадрати учун ойлик мажбурий бадаллар ёки тўловларнинг ўртача миқдори;

Т123+...+Тn - қаватлар таснифи бўйича ҳар бир кўп квартирали уйларнинг 1 метр квадрат майдони учун мажбурий бадаллар ёки тўловлар миқдори (Б3);

n - бошқариш органи бошқарувидаги қаватлар таснифи бўйича кўп квартирали уйлар сони.

Бунда, мазкур формула қаватлар таснифи, яъни фақат бир хил қаватли (икки, уч, тўрт қаватли ва бошқа қаватли уйлар) кўп квартирали уйлар бўйича қўлланилади ва ҳар хил қаватли уйлар бўйича алоҳида ҳисоб-китоблар қилинади.


4. Бошқариш органи томонидан бир нечта кўп квартирали уй бошқарилганда, мазкур Низом 1-бандининг "б" кичик бандида назарда тутилган тадбирлардан келиб чиқадиган харажатлар бошқарувдаги кўп квартирали уйлар сонига мутаносиб равишда тақсимланган ҳолда ҳар бир кўп квартирали уйни бошқариш билан боғлиқ харажатларга мутаносиб аниқланади.


5. Кўп квартирали уйни бошқариш сметасининг харажатлар қисми даромадлар қисмидан ошиб кетиши мумкин эмас.


6. Жойлар мулкдорларининг мажбурий бадаллар ёки тўловларидан олинган бошқариш органларининг харажатларидан ортиқча маблағлар келгуси давр учун мажбурий бадаллар ёки тўловларни белгилашда инобатга олинади.



3-БОБ. КЎП КВАРТИРАЛИ УЙЛАРНИ САҚЛАШ БЎЙИЧА

МАЖБУРИЙ БАДАЛЛАР ЁКИ ТЎЛОВЛАРНИНГ

ЭНГ КАМ МИҚДОРИНИ БЕЛГИЛАШ


7. Кўп квартирали уйларни сақлаш бўйича мажбурий бадаллар ёки тўловларнинг энг кам миқдори ҳар икки йилда бир марта белгиланади.


8. Бошқариш органлари бошқарувидаги қаватлар таснифи бўйича кўп квартирали уйларнинг 1 метр квадрати учун мажбурий бадаллар ёки тўловларнинг ўртача миқдорлари тўғрисидаги маълумотларни йилнинг 1 декабрига қадар туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимларига (уй-жой коммунал хўжалиги бўлимларига) ёзма шаклда тақдим этади.

Бошқариш органлари томонидан кўп квартирали уйларни сақлашда 1 метр квадрат майдон учун мажбурий бадаллар ёки тўловларни ҳисоблаш учун асос бўлган ҳужжатлар нусхаси ва маълумотлар илова қилинади (далолатнома, ҳисоб-фактура, фото, видеотасвирлар ва бошқалар).

Бошқариш органлари томонидан кўп квартирали уйларни сақлаш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан тузилган далолатномалар жойлар мулкдорлари томонидан имзоланган бўлиши керак.


9. Туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари (уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари) бошқариш органлари томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотларнинг асослилиги ҳамда тўғри ҳисобланганлигини ўрганиб чиқади.

Кўп квартирали уйларнинг 1 метр квадрати учун мажбурий бадаллар ёки тўловларнинг ўртача миқдорларини асословчи ҳужжатлар ва маълумотлар тақдим этилмаган ёхуд тақдим этилган маълумотлар асослантирилмаган тақдирда, бошқариш органи томонидан тақдим этилган маълумотлар инобатга олинмайди.


10. Туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари (уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари) томонидан тақдим этилган маълумотлар умумлаштирилган ҳолда бошқариш органлари кесимида йилнинг 10 декабрига қадар Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари ва Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасига юборилади, бундан мазкур Низомнинг 9-банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган маълумотлар мустасно.


11. Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари ва Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси тақдим этилган кўп квартирали уйларнинг 1 метр квадрати учун мажбурий бадаллар ёки тўловларнинг ўртача миқдорларининг асослилиги ҳамда тўғри ҳисобланганлигини танланма усулда ўрганиб чиқади.

Ўрганиш натижасида кўп квартирали уйларнинг 1 метр квадрати учун мажбурий бадаллар ёки тўловларнинг ўртача миқдорлари асоссиз эканлиги ёки нотўғри ҳисобланганлиги аниқланса, ушбу бошқариш органи томонидан тақдим этилган мажбурий бадаллар ёки тўловлар миқдорлари инобатга олинмайди.


12. Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари ва Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси туманлар ва бошқариш органлари кесимида маълумотларни умумлаштириб, йилнинг 20 декабрига қадар Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига тақдим қилади, бундан мазкур Низомнинг 11-банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган маълумотлар мустасно.


13. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан республика бўйича бошқариш органлари томонидан тақдим этилган қаватлар таснифи бўйича кўп квартирали уйларнинг 1 метр квадрати учун мажбурий бадаллар ёки тўловларнинг ўртача миқдорлари ҳар бир туман (шаҳар) кесимида умумлаштирилади ҳамда мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатилган формуладан фойдаланган ҳолда мажбурий бадаллар ёки тўловларнинг энг кам миқдорлари ҳисоблаб чиқарилади.


14. Мазкур Низомнинг 13-бандида белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқарилган қаватлар таснифи бўйича кўп квартирали уйларнинг 1 метр квадрати учун мажбурий бадаллар ёки тўловларнинг энг кам миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг буйруғи билан йилнинг 30 декабрига қадар ҳар бир туман (шаҳар) кесимида белгиланади.


15. Кўп квартирали уйларнинг 1 метр квадрати учун мажбурий бадаллар ёки тўловларнинг энг кам миқдорлари белгиланган кундан бошлаб 1 иш куни ичида Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади ҳамда бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.



4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


16. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.






Низомга

ИЛОВА



Кўп квартирали уйларни талаб даражасида

сақланишини таъминлаш учун зарур бўлган

хизматлар ва ишларнинг минимал

РЎЙХАТИ


N

Хизматлар ва ишлар


Даврийлиги


Умумий фойдаланишдаги мол-мулкни сақлаш

1.

Кўп квартирали уйлардаги умумий фойдаланишдаги объектларни электр энергияси билан таъминлаш


доимий

2.

Лифт ускуналарини техник мониторинг қилиш (ихтисослашган хизмат кўрсатувчи ташкилот билан шартномлар тузилган ҳолларда)


доимий

3.

Кўп квартирали уйларнинг фасад ва кириш йўлакларини талаб даражасида сақлаш ва таъмирлаш (уйга кириш йўлаги эшик ва деворларини таъмирлаш, суваш, бўяш)


заруратга кўра

4.

Ертўлада ўрнатилган ичимлик суви насосларини техник соз ҳолда бўлишини таъминлаш (қурилишда сув насосларини ўрнатиш лойиҳалаштирилмаган кўп квартирали уйлар бундан мустасно)


доимий

5.

Кўп квартирали уйларнинг том қисми гидроизоляция қатламини тиклаш ва ямаш, ертўладаги коммуникация тармоқлари, шахталардаги коммуникация тармоқлари, электр энергияси тармоқларини соз ҳолда сақлаш ва жорий таъмирлаш (бўяш, оқлаш, ямаш, умумий фойдаланишдаги электр кабелларини алмаштириш, тик ва ётиқ қувурларни, ичимлик суви қувурларини таъмирлаш ва бошқалар)


доимий

6.

Новларни соз ҳолатда сақлаш ва уларни доимий тозалаш


доимий

7.

Иситишнинг уй ичидаги тизимини гидравлик пресслаш ва уни тармоқдаги сув билан тўлдирган ҳолда ювиш (локал ва марказий иситиш тизимида иситиладиган уйлар учун), шунингдек, уй ичидаги иссиқлик тизимларини зарур тарзда сақлаш ва хизмат кўрсатиш


бир йилда бир марта

8.

Кўп квартирали уйларнинг иссиқлик изоляциясини таъминлаш, шу жумладан герметизация ҳамда кириш йўлакларининг дераза ва эшик ёриқларини (шу жумладан шахталар ва туйнукларни) ойна билан беркитиш ишларини бажариш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўриш


куз-қиш мавсумида

9.

Кўп квартирали уйларни дератизациялаш ва дезинсекциялаш, уйга туташ ҳудуддаги маҳаллий тозалаш иншоотлари (септиклар) ва ташқи ҳожатхоналарни дезинфекциялаш


заруратга кўра

10.

Оқова хандақларини (ўраларини) бўшатиш (оқова тармоғига уланмаган уйлар учун)


уч ойда бир марта

11.

Кўп квартирали уйларнинг кириш йўлаклари ва лифт хоналарини тозалаш


ҳафтада бир марта

12.

Ёнғинга қарши тадбирларни амалга ошириш


доимий

Кўп квартирали уйларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш

13.

Бошқарув органлари бошқарувидаги кўп квартирали уйларга тегишли бўлган болалар ва спорт майдончаларининг техник ҳолатини сақлаш, тозалигини таъминлаш ҳамда уларни таъмирлаш


доимий

14.

Ҳудудни ободонлаштириш, ўт ўриш, дарахтларни буталаш


доимий

15.

Ноқулай об-ҳаво шароитида кириш йўлакларини қордан тозалаш ва музларни тушириш


заруратга кўра

16.

Туташ ҳудудларни тозалаш (супуриш)


уч кунда бир марта

           


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 16 март
















































Время: 0.0079
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск