ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Коммунал хўжалик / Тураржойлар ва уй атрофидаги ерлар. Уй атрофини озода сақлаш, маиший чикиндилардан тозалаш ва уларни ташиш /

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 12.03.2024 й. 01/2-4-сон "Кўп квартирали уйларда умумий мол-мулкни сақлаш, ундан фойдаланиш ва уни таъмирлаш ҳамда кўп квартирали уйга туташ ер участкасини ободонлаштириш учун мажбурий бадаллар ёки тўловларнинг энг кам миқдорини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 15.03.2024 й. 3501-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

15.03.2024 й.

N 3501




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚУРИЛИШ ВА УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ

ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ

12.03.2024 й.

N 01/2-4


БУЙРУҒИ



Кўп квартирали уйларда умумий мол-мулкни сақлаш,

ундан фойдаланиш ва уни таъмирлаш ҳамда кўп квартирали

уйга туташ ер участкасини ободонлаштириш учун мажбурий

бадаллар ёки тўловларнинг энг кам миқдорини аниқлаш

тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 15 августдаги ПҚ-278-сон "Кўп квартирали уйларни бошқаришни янада самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Кўп квартирали уйларда умумий мол-мулкни сақлаш, ундан фойдаланиш ва уни таъмирлаш ҳамда кўп квартирали уйга туташ ер участкасини ободонлаштириш учун мажбурий бадаллар ёки тўловларнинг энг кам миқдорини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили ҳамда Савдо-саноат палатаси билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Қурилиш ва уй-жой

коммунал хўжалиги вазири                                              Б.И. Закиров



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 16 март
























Время: 0.0067
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск