ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Тадбиркорлик бирлашмалари, ривожланиш ва кўмак жамғармалари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.03.2024 й. ПҚ-126-сон "Ташқи савдо ва ҳудудий саноатни ривожлантиришда тадбиркорлар бирлашмаларининг ролини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

14.03.2024 й.

N ПҚ-126



ТАШҚИ САВДО ВА ҲУДУДИЙ

САНОАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА

ТАДБИРКОРЛАР БИРЛАШМАЛАРИНИНГ

РОЛИНИ ЯНАДА ОШИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Тармоқлар ва ҳудудларнинг саноат ва ташқи савдо имкониятларини кенгайтириш, соҳада давлат аралашувини камайтириш орқали тадбиркорлар бирлашмаларининг ролини ошириш, экспорт фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари учун экспорт ва экспортолди молиялаштириш механизмларини самарали ва шаффоф ташкил этиш мақсадида:


1. Вазирлар Маҳкамаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Савдо-саноат палатасининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:

Экспортни рағбатлантириш агентлиги ҳамда Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси негизида Давлат активларини бошқариш агентлиги муассислигида "Савдони ривожлантириш компанияси" акциядорлик жамиятини (кейинги ўринларда - Компания) ташкил этиш ва унинг устав капиталидаги давлат улушини бошқариш функциясини ишончнома асосида Савдо-саноат палатасига бериш;

ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига кўмаклашиш (экспортолди ва экспорт билан боғлиқ савдо операцияларини молиялаштириш бундан мустасно) учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларни Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида юридик шахс ташкил этмасдан очиладиган Савдога кўмаклашиш жамғармасига (кейинги ўринларда - Жамғарма) йўналтириш ҳамда Жамғарма маблағларини бошқариш ҳуқуқини Компанияга бериш;

"Ўзбекэкспертиза" АЖ устав капиталидаги давлат улуши ва 1-иловага мувофиқ давлат иштирокидаги корхоналарга тегишли улушларни Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказган ҳолда давлат улушини бошқариш функциясини ишончнома асосида Савдо-саноат палатасига бериш;

махсус иқтисодий, кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарига инвесторларни жалб қилиш, уларнинг иштирокчиларига кўмаклашишни Савдо-саноат палатасининг вазифаларидан бири сифатида белгилаш.


2. Савдо-саноат палатасининг Компанияни ва "Ўзбекэкспертиза" АЖни халқаро тажриба асосида трансформация қилиш ишларини давом эттирган ҳолда уларнинг фаолиятини қуйидагиларга йўналтириш ҳақидаги таклифига розилик берилсин:

а) Компания фаолияти бўйича:

ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш чораларининг Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги асосида самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш, давлат маблағларининг юқори қўшилган қийматли маҳсулот экспорт қиладиган ҳамда янги бозорларга чиқадиган корхоналарга етказилишини таъминлаш;

тадбиркорлик субъектларини транспорт логистикаси, сертификатлаш, стандартлаштириш ва сифат назорати, солиқ ва божхона маъмуриятчилиги ҳамда экспорт фаолияти билан боғлиқ бошқа масалалар бўйича ахборот ва маслаҳат билан қўллаб-қувватлаш;

миллий брендлар ва маҳсулотларни хорижда тарғиб қилиш бўйича "Made in Uzbekistan" дастурини амалга ошириш, шу жумладан миллий кўргазмалар, тармоқ ва минтақавий кўргазмалар ҳамда товарлар ярмаркаларини ўтказишда иштирок этиш ҳамда молиялаштириш;

б) "Ўзбекэкспертиза" АЖ фаолияти бўйича:

жамият томонидан кўрсатиладиган хизматларни ва бизнес жараёнларни рақамлаштириш, моддий-техник базасини яхшилаш, лабораториялар салоҳиятини ошириб бориш орқали ишлаб чиқарувчи ва экспорт қилувчи корхоналарга консультатив хизматларни кенгайтириш;

тадбиркорлик субъектларига хорижий давлатларда маҳсулотларга қўйилган мажбурий ва қўшимча талаблар бўйича маълумотлар тақдим этиб бориш;

тадбиркорлик субъектлари учун бизнес-режа ишлаб чиқиш ва уларга тайёр бизнес лойиҳаларини таклиф этиш, бизнесни юритиш ва корпоратив бошқарувни йўлга қўйишда амалий ёрдам берадиган лойиҳа офислари фаолиятини йўлга қўйиш.


3. Давлат активларини бошқариш агентлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:

Компания бошланғич устав капитали Экспортни рағбатлантириш агентлиги ва Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси активлари баланс қийматида шакллантирилишини ҳамда давлат улушини бошқариш функцияси ишончнома асосида кейинчалик шу муддатга узайтириш шарти билан уч йил муддатга;

мазкур қарорга асосан "Ўзбекэкспертиза" АЖ устав капиталидаги улушларнинг Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилишини ҳамда улушни бошқариш функцияси ишончнома асосида кейинчалик шу муддатга узайтириш шарти билан уч йил муддатга Савдо-саноат палатасига берилишини таъминласин.


4. Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига Компания томонидан тақдим этиладиган қўллаб-қувватлаш чоралари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Белгилансинки:

мазкур қарорга 2-илованинг 1-бандида назарда тутилган молиявий кўмак Жамғарма ҳисобидан тақдим этилади;

Экспортни рағбатлантириш агентлиги учун 2024 йил Давлат бюджети параметрида ажратилиши назарда тутилган маблағлар Жамғарма орқали молиялаштирилади;

2024 йил 1 майдан бошлаб Компания томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги асосида тақдим этилади;

Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар доирасида экспортни қўллаб-қувватлаш мақсадида давлат томонидан тақдим этилаётган субсидия ва преференциялар Тарифлар ва савдо бўйича бош битимга (GATT) ҳамда Субсидиялар ва компенсация чоралари тўғрисидаги битимга (ASCM) мувофиқлаштирилади.


6. Белгилаб қўйилсинки:

а) Компания томонидан тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш шартлари ҳамда Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тартиби Савдо-саноат палатаси таклифига асосан Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси (кейинги ўринларда - Ҳукумат комиссияси) томонидан белгиланади;

б) Компанияга ўз даромадлари ҳисобидан савдони ривожлантириш чораларини кўришга рухсат этилади;

в) Компаниянинг Кузатув кенгашига:

тадбиркорлик субъектларининг талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб, уларни Компания даромадлари ҳисобидан қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча ёрдам инструментларини жорий этиш;

самарадорлик кўрсаткичлари паст бўлган ҳолларда молиявий ёрдамни тўхтатиш бўйича Ҳукумат комиссиясига таклифлар киритиб бориш ваколати берилади;

г) Компанияга Кузатув кенгаши тасдиқлаган низомга асосан малакали мутахассислардан иборат танлов комиссияси томонидан мустақил равишда:

халқаро юридик, аудиторлик, инвестиция маслаҳатчилари, консалтинг компаниялари, малакали маҳаллий ва хорижий экспертлар ҳамда консультантларни жалб этиш;

ахборотлаштириш қурилмалари ва хизматлари ҳамда дастурий таъминотларни етказиб берувчи корхоналар билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш ҳуқуқи берилади.


7. Савдо-саноат палатаси Экспортни рағбатлантириш агентлиги ҳузуридаги Тўқимачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг бошқарувини вақтинчалик амалга оширсин ҳамда бир ой муддатда уни самарали бошқариш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


8. Тадбиркорлик субъектларига бизнесни ташкил этиш, юритиш ва янада ривожлантиришга кўмаклашиш, уларнинг маҳсулотларини халқаро бозорларга олиб чиқиш мақсадида Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида қуйидаги вазифаларни амалга оширувчи Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш лойиҳа офисларини (кейинги ўринларда - лойиҳа офислари) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қўллаб-қувватлансин:

тадбиркорлик субъектлари учун бизнес-режа ишлаб чиқиш ва уларга тайёр бизнес лойиҳаларини таклиф этиш, бизнесни юритиш ва корпоратив бошқарувни йўлга қўйишда амалий ёрдам бериш;

тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ зарур ахборотларни олиш ва амалий масалаларни ҳал этишда эксперт, ҳуқуқий ва маслаҳат ёрдами кўрсатиш, тадбиркорларнинг инфратузилма, хизматларни кўрсатиш (ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш) ва экспорт қилишдаги муаммоларини "ягона дарча" тамойили асосида тегишли вазирлик ва идоралар вакилларини жалб этган ҳолда тезкор ҳал этиш;

ҳудудларда электрон платформаларни йўлга қўйиш орқали тадбиркорлик субъектларининг малакасини ошириш, молиявий-иқтисодий ва ҳуқуқий маслаҳатлар бериш;

тадбиркорлик субъектларининг инвестиция ва ишлаб чиқариш жараёнларини ташкил этиш бўйича амалий кўникмаларни ўзлаштиришига ёрдам бериш;

тадбиркорлик субъектларига молиявий ва товар-хомашё ресурслари, муҳандислик-коммуникация тармоқлари, технологик машиналар ва қурилмалар, ишлаб чиқариш объектлари ҳамда ер майдонларидан фойдаланишда амалий ёрдам кўрсатиш.

Савдо-саноат палатасига лойиҳа офислари фаолиятини йўлга қўйишга "Ўзбекэкспертиза" АЖнинг молиявий ва бошқа имкониятларини сафарбар этиш ваколати берилсин.


9. Савдо-саноат палатасининг 3-иловага мувофиқ уюшмаларнинг ўз фаолиятини Савдо-саноат палатаси билан биргаликда олиб бориш тизимини жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Бунда, Савдо-саноат палатаси раисига уюшмалар фаолиятини ташкилий-бошқарув масалалари, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, ишлаб чиқариш, савдо ва экспорт ҳажмини кенгайтириш юзасидан йўналтириб бориш ваколати берилади.


10. Вазирлар Маҳкамаси (А.Арипов) ўн кун муддатда уюшмаларни бир бинода жойлаштириш, уларнинг бўшаган давлат мулки бўлган бино ва иншоотларини Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказган ҳолда сотувга чиқариш чораларини кўрсин.

11. "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмасининг барча тўқимачилик корхоналарига юқори сифатли маҳсулотларни экспорт қилишда "Uztextile" товар белгисидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


12. Ҳисоб палатаси Савдо-саноат палатаси ва Компания фаолиятида ҳар йили самарадорлик аудитини ўтказган ҳолда, молиявий қўллаб-қувватлаш чораларининг самарадорлиги ва натижадорлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот бериб борсин.


13. Савдо-саноат палатаси:

бир ой муддатда тармоқ ва саноат уюшмалари фаолиятини танқидий ўрганиш натижаси бўйича уларни трансформация қилиш, жумладан уюшмалар вазифаларини кенгайтириш, тадбиркорлик субъектларига тақдим этилаётган қўллаб-қувватлаш чоралари самарадорлигини ошириш ҳамда уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича таклифларни;

2025 йил 1 январга қадар хорижий консультантларни жалб қилган ҳолда Савдо-саноат палатасини ривожлантириш стратегиясини;

икки ой муддатда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 4-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 14 мартдаги

ПҚ-126-сон қарорига

1-ИЛОВА



Давлат активларини бошқариш агентлигига

ўтказиладиган "Ўзбекэкспертиза" АЖ

УСТАВ КАПИТАЛИДАГИ УЛУШЛАР

         

Т/р

Акциядор

    

Ўтказиш механизми

   

номи

      

улуши, фоизда

    

1.

Инвестициялар, саноат

ва савдо вазирлиги


51

Бепул ўтказилади


2.

"Ўзсаноатэкспорт" АЖ


13,1

"Ўзсаноатэкспорт" АЖ устав капиталидаги Экспортни рағбатлантириш агентлигига тегишли улуш бепул бериш ҳисобига ўтказилади


3.

"Ўзинтеримпекс" АЖ


10,8

"Ўзинтеримпекс" АЖ устав капиталидаги давлат улуши ва "Ўзтрейд" АЖ

улуши ҳамда "Ўзтрейд" АЖ устав капиталидаги давлат улушини

камайтириш ҳисобига ўтказилади


4.

"Ўзмарказимпекс" АЖ


6,4

"Ўзмарказимпекс" АЖ устав капиталидаги давлат улуши ва "Ўзтрейд"

АЖ улуши ҳамда "Ўзтрейд" АЖ устав капиталидаги давлат улушини

камайтириш ҳисобига ўтказилади


        

Изоҳ: корхоналарнинг бошқарув органлари йиғилишларида давлат ва давлат иштирокидаги корхоналар улушини номинал қийматда камайтириш ташаббуси билан чиқилади.

       

     




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 14 мартдаги

ПҚ-126-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига

"Савдони ривожлантириш компанияси" акциядорлик

жамияти томонидан тақдим этиладиган

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЧОРАЛАРИ


1. Молиявий кўмак кўрсатиш бўйича:

стандартлаштириш ва сертификатлашнинг халқаро тизимларини жорий этиш, шунингдек, хорижий ваколатли органларда миллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) рўйхатдан ўтказишда экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий кўмак кўрсатиш;

экспорт қилувчиларга улар суғурта хизматларидан фойдаланганда суғурта мукофотини қоплаш учун компенсациялар тақдим этиш;

тадбиркорлик субъектлари (уларнинг ваколатли вакиллари)га маҳсулотларни экспорт қилишда автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортида ташиш бўйича транспорт харажатларининг бир қисмини қоплаш учун компенсациялар тақдим этиш;

молиявий ҳисоботларни халқаро стандартлар асосида юритишни жорий қилиш харажатларини қисман қоплаб бериш;

маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларнинг савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шу билан бирга, реклама компанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш;

кўргазма стендларини ташкил этишда ва халқаро кўргазмалар-ярмаркаларда иштирок этишда, шунингдек, хорижий мамлакатларда бўлиб ўтадиган ўқув семинарлари, бизнес-семинарлар, тренинглар, савдо миссиялари ва бизнес-форумларда иштирок этиш ҳамда маҳаллий маҳсулотлар, хизматлар ва брендлар (товар белгилари) бўйича рақамли рекламани хорижий Интернет жаҳон тармоғи ахборот ресурсларида, шу жумладан, ижтимоий тармоқлар, савдо майдончалари ва мобиль иловаларда жойлаштиришда, маҳсулотлар намуналарини таништириш мақсадида хорижий мамлакатларга юборишда молиявий ёрдам кўрсатиш;

қишлоқ хўжалиги ва саноат корхоналарига хориждан малакали дизайнерлар, технологлар, маркетологлар, сифат назоратчилари ва агрономларни жалб қилиш харажатларини қоплаб бериш;

тадбиркорлик субъектларига нуфузли халқаро брендларни жалб қилишга кўмаклашиш, шунингдек, уларнинг нуфузли халқаро брендлар эгалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, жумладан, халқаро стандартларни жорий қилиш, экологик ва мувофиқлик бўйича сертификатлаш, мутахассисларни ўқитиш харажатларини қоплаш учун грантлар ажратиш;

экспорт акселератори ("тадбиркордан-экспортчигача") дастури доирасида хорижий консалтинг компанияларни жалб қилишда молиявий кўмаклашиш.


2. Тижорат банкларига экспортолди ва экспорт билан боғлиқ савдо операцияларини молиялаштириш учун ресурслар ажратиш.

        

      




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 14 мартдаги

ПҚ-126-сон қарорига

3-ИЛОВА



Фаолиятини Савдо-саноат палатаси билан

биргаликда олиб борадиган уюшмалар

РЎЙХАТИ


1. "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси


2. "Ҳунарманд" уюшмаси


3. "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси


4. "Ўзчармсаноат" уюшмаси


5. "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси


6. "Ўзёғмойсаноати" уюшмаси


7. "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси


8. "Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари" уюшмаси


9. "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси


10. "Паррандасаноат" уюшмаси


11. "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси


12. "Гул етиштирувчилар" уюшмаси


13. "Ўзбекистон асаларичилари" уюшмаси

         

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 14 мартдаги

ПҚ-126-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

         

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 июлдаги "Экспорт фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш тўғрисида"ги ПҚ-5184-сон қарорининг 1-банди қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси мазкур бандга асосан ажратилган маблағларни 2026 йил 1 январдан бошлаб 2026 йил 1 июлга қадар қайтариш шарти билан "Савдони ривожлантириш компанияси" акциядорлик жамиятига қайта расмийлаштирсин".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 15 декабрдаги "Пахтачиликда уруғчилик тизимини ривожлантириш ҳамда пахта ҳосилдорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-391-сон қарорининг 11-бандида:


а) биринчи хатбошининг иккинчи жумласи қуйидаги мазмундаги иккинчи - бешинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

"Бунда:

"Пахтасаноат илмий маркази" АЖга тегишли мол-мулклар (Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Ш.Руставели кўчаси, 8-уй манзилида жойлашган маъмурий бинодан ташқари) қонунчиликда белгиланган тартибда мазкур институтга ўтказилади;

институт Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Университет кўчаси, 2-уй манзилига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилади;

"Пахтасаноат илмий маркази" АЖга тегишли Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Ш.Руставели кўчаси, 8-уй манзилида жойлашган маъмурий бино жамиятнинг устав капиталидаги давлат улушини мазкур бинонинг баланс (қолдиқ) қийматига камайтириш ҳисобига Давлат активларини бошқариш агентлигига давлат мулки сифатида оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ўтказилади";


б) иккинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 майдаги "Республика ижро этувчи ҳокимият органлари маъмурий биноларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Ф-26-сон фармойишида:


а) 1-илованинг 2-бўлимида:


2-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

2.

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

    

Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Форобий кўчаси, 333а-уй

    

";

       

4-позициядаги "Экспортни рағбатлантириш агентлиги" сўзлари "Савдони ривожлантириш компанияси" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-илованинг 9-позицияси чиқариб ташлансин;


в) 3-илованинг 3-позицияси чиқариб ташлансин.

         

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 15 март







































































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск