ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат дастурлари, концепциялари ва уларни амалга ошириш / Умумий концептуал саволлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.03.2024 й. 128-сон "Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини 2024-2025 йилларда амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.03.2024 й.

N 128




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНИШ СТРАТЕГИЯСИНИ

2024-2025 ЙИЛЛАРДА АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини амалга ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 6 июлдаги ПҚ-307-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, 2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июлдаги ПҚ-307-сон қарорининг 2-бандида 2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясида эришилган натижалар ва мақсадли кўрсаткичлар ҳамда тегишли давр учун иқтисодиётни инновацион ривожлантиришнинг асосий йўналишларидан келиб чиқиб, мазкур Стратегияни амалга ошириш юзасидан келгуси икки йилга мўлжалланган "Йўл харитаси"ни тасдиқлаш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини 2024-2025 йилларда амалга ошириш бўйича "йўл харитаси" (кейинги ўринларда - "Йўл харитаси") иловага мувофиқ тасдиқлансин:

инновацион инфратузилма субъектлари тармоғини шакллантириш орқали стартап ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ҳамда йирик ҳажмли ишлаб чиқаришни ташкил этиш;

инновацион фаолиятни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг институционал механизмларини такомиллаштириш орқали инновацион фаол ташкилотлар улушини ошириш;

кичик тадбиркорликнинг инновацион фаоллигини ошириш орқали ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий жадал ривожлантиришни таъминлаш;

янги турдаги маҳсулотлар ва инновацион технологияларни яратишнинг ғоядан якуний истеъмолчигача бўлган комплекс тизимини таъминлаш орқали инновацияларга бўлган талабни рағбатлантириш;

яратилган капитални "тубдан янгиловчи" инновацияларга қайта йўналтириш тизимини шакллантириш;

таълимнинг барча босқичларида яратувчанлик, инновацион тадбиркорлик ва рационализаторлик кўникмаларини ривожлантириш орқали инновацион фаолият бошқарувида инсон капиталини янада ривожлантириш.


3. Белгилансинки, вазирликлар ва идоралар раҳбарлари "Йўл харитаси"да белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда шахсан масъул ҳисобланади.

Вазирликлар ва идоралар "Йўл харитаси"да белгиланган вазифалар ижроси бўйича ҳар чорак якунида амалга оширилган ишлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига маълумот киритиб борсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А. Шарипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 13 мартдаги

128-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг инновацион

ривожланиш стратегиясини 2024-2025

йилларда амалга ошириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Тадбир номи


Амалга ошириш механизми


Ижро

муддати


Молиялаштириш

манбалари


Масъул ижрочилар

I. ИННОВАЦИОН ИНФРАТУЗИЛМА СУБЪЕКТЛАРИ ТАРМОҒИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

ОРҚАЛИ СТАРТАП ТАШАББУСЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ҲАМДА ЙИРИК

ҲАЖМЛИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ (КАПИТАЛ ЯРАТИШ) ТАШКИЛ ЭТИШ

1.

Инновацияларни ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, кичик ва ўрта ташкилотларнинг илм-фан ва таълим билан интеграция қилиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш.

1. Инновацияларни ишлаб чиқарувчи кичик ва ўрта ташкилотлар тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш.


2024 йил

июль

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари, тармоқ корхоналари

2. Ёшлар академияси аъзолари, олий таълим муассасалари талабалари ва ёш олимларнинг инновацияларни ишлаб чиқарувчи кичик ва ўрта ташкилотларга ташриф буюриши ва учрашувларини ташкил этиш.


2024 йил

ноябрь

3. Инновацияларни ишлаб чиқарувчи кичик ва ўрта ташкилотлар буюртмалари асосида илмий-тадқиқот ишларини амалга оширишни йўлга қўйиш.


Доимий

2.

Кластерлар ва йирик инновацион ташкилотлар томонидан мунтазам равишда ўз эҳтиёжлари ва муаммолари ечимига қаратилган "тубдан янгиловчи" инновацияларга сармоя киритиш кўникмасини шакллантириш, бунда илмий-амалий ва услубий семинар-тренинглар ташкил этиш ва уларнинг бошқарув фаолияти сифатини ошириш.


1. "Тубдан янгиловчи" инновацияларга сармоя киритиш кўникмасини шакллантириш учун маҳаллий ва халқаро даражада ташкил этиладиган семинар-тренинглар режа графигини ишлаб чиқиш.


2024 йил

июль

Ижрочилар маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), вазирлик ва идоралар, барча тармоқ корхоналари

2. Семинар-тренингларда иштирок этувчи ташкилотлар рўйхатини шакллантириш.


2024 йил

август

3. Соҳадаги етакчи халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда, режа графиги асосида семинар-тренингларни ўтказиш, якуни бўйича Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот киритиш.


2024 йил

декабрь

3.

Халқаро экспертларни саноат кластерларини ривожлантириш учун жалб этиш.


1. Саноат кластерларини ривожлантириш бўйича халқаро семинар ва форумларни ўтказиш графигини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2024 йил

август

Ижрочилар маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), вазирлик ва идоралар, барча тармоқ корхоналари


2. Соҳадаги етакчи халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда, халқаро семинар ва форумларни ташкил этиш.


2025 йил

март


4.

Инновацион ғояларни прототиплаш ва кичик серияли бирламчи ишлаб чиқаришни ташкил қилиш учун ёшлар инновацион технопаркларини ташкил этиш.


1. Ҳудудларда ташкил этилган ёшлар технопаркларида бизнес-инкубация ва бошқа консалтинг хизматларини кўрсатишни ўз ичига олган жамоавий фойдаланиш марказлари ва ҳудудий "ФабЛаб" тажриба-конструкторлик майдончалари тармоқларини ҳамда прототиплаш устахоналарини ташкил этиш.


2024 йил

декабрь


Ижрочилар маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


2. Мазкур ҳудудий "ФабЛаб" тажриба-конструкторлик майдончаларига ёшларни жалб қилиш.


2025 йил

июнь

II. ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШНИНГ

ИНСТИТУЦИОНАЛ МЕХАНИЗМЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ОРҚАЛИ

ИННОВАЦИОН ФАОЛ ТАШКИЛОТЛАР УЛУШИНИ ОШИРИШ

5.

Давлат илмий дастурлари доирасида хусусий секторнинг инновацион фаоллигини оширишда уларнинг илмий-тадқиқот лойиҳаларини танловлар асосида молиялаштиришнинг янги таъсирчан механизмларини жорий этиш.


1. Хусусий сектор вакилларининг қисқа муддатли (бир йил) ва тезкор илмий натижа берувчи лойиҳаларини илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида танловлар асосида саралаб олиш.


2024 йил

декабрь


Ижрочилар маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


2. Лойиҳаларни саралаб олишда хусусий сектор ва илмий-тадқиқот субъектларининг узвий ҳамкорлиги йўлга қўйилганлиги ва тижоратлаштириш истиқболларига эътибор қаратиш.


2025 йил

25 январь


6.

Илмий-тадқиқот фаолият сифатини ошириш ҳамда уни тижоратлаштириш даражаси самарадорлигини таъминлаш.


Илмий ташкилотлар томонидан маълум бир соҳада учрайдиган муаммоларнинг муҳим илмий ечимини таъминлашга қаратилган таклифларни соҳанинг етук илмий мутахассислари, зарур ҳолларда саноат корхоналари вакилларининг хулосаси асосида қабул қилиш орқали тадқиқот сифатини ошириш.


2025 йил

1 майдан

бошлаб

доимий


Ижрочилар маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов)


7.

Инновацион экотизимни ривожлантириш учун халқаро молия ташкилотлари ва жамғармалар маблағларини жалб қилиш.

1. Инновацион экотизимни ривожлантириш мақсадида халқаро молия ташкилотлари ва жамғармалар фаолиятини ўрганиш.


2024 йил

июль


-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Инвестициялар, савдо ва саноат вазирлиги (Л. Қудратов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов)


2. Халқаро молия ташкилотлари ва жамғармалар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.


2024 йил

декабрь


3. Халқаро молия ташкилотлари ва жамғармалардан маблағлар жалб қилиш чераларини кўриш.


2025 йил

март -

ноябрь


8.

Илмий ташкилотларда бошқарув ва илмий фаолият самарадорлигини оширишда уларни модернизация қилишнинг намунавий тизимини ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш.

1. Илмий ташкилотларда бошқарув ва илмий фаолият самарадорлигини оширишда уларни модернизация қилишнинг намунавий тизими лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2024 йил

август


Ижрочилар маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Фанлар академияси (Б. Юлдашев), барча илмий-тадқиқот институтлари


2. Ишлаб чиқилган намунавий тизимни синовдан ўтказиш.


2024 йил

ноябрь


3. Намунавий тизимни босқичма-босқич амалиётга татбиқ этиш.


2025 йил

март


9.

Яшил иқтисодиёт тамойилларига асосланган қайта тикланувчи энергетика, янги композит материаллар, робототехника, биотехнология, озиқ-овқат хавфсизлиги, ақлли қишлоқ хўжалиги, ақлли тиббиёт, ақлли саноат ва кластерлаш (мис ва виночилик) каби стратегик йўналишлар бўйича сунъий интеллект, буюмлар интернети ҳамда рақамлаштириш технологияларини жорий этишда ресурсларни жамлаш, янги иш ўринлари ва маҳсулот яратиш ҳамда янги хизматлар ташкил қилиш.


1. Стратегик йўналишлар бўйича молиялаштириладиган стартап ва тижоратлаштириш лойиҳаларида сунъий интеллект, буюмлар интернети ҳамда рақамлаштириш технологияларини қўллаш талабларини ишлаб чиқиш.


2024 йил

декабрь


-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Қудратов), Рақамли технологиялар вазирлиги (III. Шерматов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


2. Ишлаб чиқилган талаблар асосида амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш.


2025 йил

апрель

3. Зарур ҳолларда, тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қўшимчалар киритиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.


2025 йил

сентябрь


10.

Тадбиркорлик ва бизнесни бошқариш соҳаларининг зарур кўникмаларини ривожлантириш учун инновация марказлари ва ёшлар технопарклари асосида кичик ва инновацион тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича ихтисослаштирилган ўқув дастурларини амалга ошириш.


1. Кичик ва инновацион тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича ихтисослаштирилган ўқув дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2024 йил

ноябрь


Ижрочилар маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов)


2. Ёшларни инновация марказлари ва ёшлар технопаркларида кичик ва инновацион тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича ихтисослаштирилган ўқув дастурлари асосида ўқитиш.


Режа-

график

асосида


11.

Хусусий секторнинг ишланма ва тадқиқотларга бўлган қизиқишини ошириш ва илмий ташкилотлар билан ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, хусусий сектор томонидан инновацияларни молиялаштиришни (co-finance) рағбатлантириш, шу жумладан, хусусий ишланма ва тадқиқот ёки молиялаштириш фаолияти билан шуғулланаётган ташкилотлар учун махсус қўллаб-қувватлаш чораларини жорий этиш.


1. Иқтисодиётнинг устувор йўналишларида хусусий сектор билан қўшма молиялаштириш тамойилларига асосланган лойиҳалар кўламини кенгайтириш орқали аҳоли турмуш тарзини яхшилаш.


2024 йил

декабрь


Ижрочилар маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


2. Қўшма молиялаштириш орқали хусусий сектор вакилларининг ишланма ва тадқиқотларини қўллаб-қувватлаш ҳамда илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини кучайтириш.


2025 йил

май


12.

Илм-фан намояндалари ва тадбиркорлар ҳамда ёшлар ўртасида интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилишнинг аҳамияти ҳақида маърифий-тарғибот тадбирларини ташкил этиш.


1. Соҳа мутахассисларидан иборат таркибда ишчи гуруҳ тузиш.


2024 йил

октябрь


Ижрочилар маблағлари


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), манфаатдор вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


2. Ишчи гуруҳ томонидан илм-фан намояндалари ва тадбиркорлар ҳамда ёшлар ўртасида интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилишнинг аҳамияти ҳақида маърифий-тарғибот тадбирлари режа графигини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2025 йил

февраль

3. Маърифий-тарғибот ҳақида маълумот берувчи видеомаҳсулотларни тайёрлаш ҳамда тайёрланган видеомаҳсулотларни оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш.


Режа-

график

асосида


13.

Жамоатчилик ва хусусий сектор вакиллари орасида инновацион лойиҳалар ва стартап компанияларни венчур ташкилотлар томонидан молиялаштириш механизмларини кенг ёритиш.

1. Венчур молиялаштириш механизмлари ҳамда маҳаллий ва хорижий венчур ташкилотлар тўғрисида таҳлилий маълумот тайёрлаш.


2024 йил

июль


Ижрочилар маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов)


2. Тайёрланган таҳлилий маълумотларни оммавий ахборот воситалари орқали кенг жамоатчиликка етказиш чораларини кўриш.


2024-2025

йиллар


3. Тадбиркорлар билан венчур молиялаштириш механизмларига бағишланган учрашув ва семинар-тренинглар ташкил этиш.


Доимий


III. КИЧИК ТАДБИРКОРЛИКНИНГ ИННОВАЦИОН ФАОЛЛИГИНИ

ОШИРИШ ОРҚАЛИ ҲУДУДЛАРНИ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ

ЖАДАЛ РИВОЖЛАНТИРИШНИ ТАЪМИНЛАШ

14.

Аҳолининг инновацион ишлаб чиқариш фаолиятини давомли равишда қўллаб-қувватлашда ҳудудий олий таълим ва илмий ташкилотларнинг маҳалла институтлари билан яқин ҳамкорлигини ўрнатишга қаратилган самарали механизмларни жорий этиш.


1. Ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммолари базасини шакллантириш.


2025 йил

март


-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), манфаатдор вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


2. Ҳудудларда жойлашган олий таълим ва илмий ташкилотлар салоҳиятидан самарали фойдаланиш мақсадида магистрлик, докторлик диссертация ишлари ва илмий лойиҳаларни шакллантирилган базадаги муаммолар асосида ташкил этиш.


2025 йил

август


3. Амалга оширилган илмий-тадқиқот ишлари натижалари амалиётга жорий этилишини назорат қилиш.


Доимий


15.

Маҳаллий илмий, рационализаторлик ва стартап ишланмаларни тижоратлаштиришни кенгайтириш.


1. Маҳаллий бюджет ҳамда ҳомийлик хайриялари ҳисобидан молиялаштиришни назарда тутувчи инновацион ва стартап лойиҳалар танловларини ўтказиш механизмини ишлаб чиқиш.


2024 йил

июнь


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан илмий-тадқиқот лойиҳалари бўйича ўтказиладиган танлов натижалари асосида ажратиладиган грантлар, маҳаллий бюджет ҳамда ҳомийлик хайриялари


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), манфаатдор вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


2. Инновацион ривожланиш агентлиги кўмагида ҳар бир ҳудудда инновацион ғоялар ва стартап лойиҳалар танловларини ўтказиш.


2024 йил

сентябрь


3. Стартап лойиҳаларни белгиланган тартибда маҳаллий бюджет ҳамда ҳомийлик хайриялари ҳисобидан молиялаштириш.


2024 йил

октябрь


16.

Алоҳида танлаб олинган туманларда юқори самарадор инновацияларни жорий этиш.

1. Ҳудуд аҳолисининг турмуш даражасини ошириш, юқори технологик янги иш ўринларини яратиш, ижтимоий инфратузилмани яхшилаш ва ҳудудни комплекс инновацион ривожлантириш йўналишларида мавжуд аналогларига нисбатан ҳам нарх ва сифат устунликларига ҳамда инновация элементларига эга лойиҳаларни ўз ичига олган комплекс технологик ечимлардан иборат инновацион бизнес модель асосида Инновацион ҳудудларни ривожлантириш учун "Рақамли ҳокимият", "Ақлли тиббиёт", "Ақлли транспорт", "Ақлли таълим", "Ақлли қишлоқ хўжалиги", "Ақлли энергетика тизими" ва "Ақлли маҳалла" концепциясини ишлаб чиқиш.


2024 йил

декабрь


Ижрочилар маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Қудратов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги


2. Инновацион ҳудудларда "Рақамли ҳокимият", "Ақлли тиббиёт", "Ақлли транспорт", "Ақлли таълим", "Ақлли қишлоқ хўжалиги", "Ақлли энергетика тизими" ва "Ақлли маҳалла" концепциясини амалиётга татбиқ қилиш.


2025 йил

май


17.

Ҳудудлардаги иқтидорларни аниқлаш, рағбатлантириш ва уларнинг илм-фан билан шуғулланишлари учун марказий олий таълим муассасалари, Ёшлар академияси ва Фанлар академияси тизимига "Академик ҳаракатчанлик" ва "Бўлажак олим" дастурлари орқали жалб қилиш, янги авлод илм-фан жамоалари ва мактабларини шакллантириб бориш.


1. "Бўлажак олим" танлови бўйича ҳудудларда жойлашган ёшлар технопаркларида семинар-тренинглар ўтказиш, танловга эълон берилгандан сўнг аризаларни танловга йўналтириш.


2024 йил

август


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан илмий-тадқиқот лойиҳалари бўйича ўтказиладиган танлов натижалари асосида ажратиладиган грантлар

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов)


2. Ҳудудларда мавжуд бўлган олий таълимдан кейинги таълимда илм-фан билан шуғулланаётган ёш олимлар учун "Академик ҳаракатчанлик" дастури тўғрисида мунтазам семинар-тренинглар ташкил этиб бориш ҳамда дастурга эълон берилгандан сўнг ёш олимларни дастур доирасида қатнашиб боришларини ташкил этиш.


2024 йил

сентябрь


3. "Бўлажак олим" ва "Академик ҳаракатчанлик" дастури доирасида ғолибликни қўлга киритган ёш олимларни рағбатлантириш.


2024 йил

декабрь


IV. ЯНГИ ТУРДАГИ МАҲСУЛОТЛАР ВА ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ

ЯРАТИШНИНГ ҒОЯДАН ЯКУНИЙ ИСТЕЪМОЛЧИГАЧА БЎЛГАН КОМПЛЕКС

ТИЗИМИНИ ТАЪМИНЛАШ ОРҚАЛИ ИННОВАЦИЯЛАРГА БЎЛГАН

ТАЛАБНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ

18.

Инновацион фаолиятнинг институционал самарадорлигини оширишда миллий инновацион тизимда (илмий фаолият, технология ва инновация) ислоҳотлар изчиллигини таъминлаш.

1. Илмий-тадқиқот + олий таълим + ишлаб-чиқариш уйғунлигини таъминлаш мақсадида тармоқ эҳтиёжлари ва талаблари асосида танловлар эълон қилиш.


2024 йил

ноябрь


Ижрочилар маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Фанлар академияси (Б. Юлдашев), манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Илмий-тадқиқот ишлари натижасида қўлга киритилган муҳим илмий ишланмаларнинг маҳаллий бозорини ташкил этишга кўмаклашиш, кўргазмалар ташкил этиш.


2024 йил

давомида


3. Миллий илмий-тадқиқот фаолиятининг жаҳон илм-фани ютуқлари билан интеграциясини таъминлаш мақсадида замонавий лаборатория асбоб-ускуна ва қурилмаларини харид қилишга кўмаклашиш.


2025 йил

август


4. Илм-фан, технология ва инновацион фаолиятни мувофиқлаштирган ҳолда, нуфузли ҳамда соҳада катта тажрибага эга якка тартибдаги консультант ва консалтинг компанияларни жалб этиш.


2025 йил

декабрь


19.

Олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар ҳамкорлигини ривожлантиришга қаратилган тижоратлаштириш форумини ташкил этиш.

1. "InnoWeek-2024" инновацион ғоялар ҳафталиги давомида Кузги тижоратлаштириш форумини ўтказиш.


2024 йил

ноябрь


Ижрочилар маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Қудратов), Фанлар академияси (Б. Юлдашев), вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


2. Форум доирасида олий таълим, илмий-тадқиқот муассасалари ҳамда тармоқ корхоналари ўртасида имзоланган шартномалар асосида яратилган тайёр маҳсулот ва хизматларни намойиш этиш.


2024 йил

декабрь


V. ЯРАТИЛГАН КАПИТАЛНИ "ТУБДАН ЯНГИЛОВЧИ" ИННОВАЦИЯЛАРГА

ҚАЙТА ЙЎНАЛТИРИШ ТИЗИМИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

20.

Ресурс сафарбарлигининг узлуксиз занжирини яратиш орқали илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини мустаҳкамлаш.

1. Давлат дастури доирасида амалга ошириладиган илмий лойиҳаларни "Фан-таълим-ишлаб чиқариш" занжири негизида ташкил этиш.


2024 йил

август


Ижрочилар маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), тармоқ корхоналари


2. Илмий лойиҳалар натижаларини амалиётга татбиқ этиш ва тижоратлаштириш бўйича илм-фан ва тармоқ вакиллари учрашувларини ташкил этиш.


2024 йил

декабрь


3. Амалга оширилган илмий лойиҳалар самарадорлигини таъминлаш бўйича доимий мониторингни йўлга қўйиш.


Доимий


21.

Саноат муаммоларини ҳал этишга республика илмий салоҳиятини кенг жалб қилиш.

1. Саноат корхоналарига олимлар ташрифини ташкил этиш режа графигини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2024 йил

июнь

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), манфаатдор хўжалик субъектлари


2. Режа-график асосида корхоналарга олимларнинг ташрифини, мутахассислар билан учрашувлар ҳамда муаммоларни ўрганишларни ташкил этиш.


Режа-

график асосида


VI. ТАЪЛИМНИНГ БАРЧА БОСҚИЧЛАРИДА ЯРАТУВЧАНЛИК,

ИННОВАЦИОН ТАДБИРКОРЛИК ВА РАЦИОНАЛИЗАТОРЛИК КЎНИКМАЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ОРҚАЛИ ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТ БОШҚАРУВИДА

ИНСОН КАПИТАЛИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ

22.

Талаба ёшларда инновациянинг дастлабки илмий, терминологик, технологик тушунчаларини шакллантириш орқали инновацион фаолиятда уларнинг ролини ошириш.

1. Олий таълим ҳамда илмий-тадқиқот муассасаларида амалга оширилаётган илмий лойиҳаларга талабаларни жалб этиш билан уларда инновацияларга бўлган қизиқишни ошириш.


2024 йил

август


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан илмий-тадқиқот лойиҳалари бўйича ўтказиладиган танлов натижалари асосида ажратиладиган грантлар, ижрочиларнинг маблағлари


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Фанлар академияси (Б. Юлдашев), Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев), манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Олий таълим ҳамда илмий-тадқиқот муассасаларида ёш тадқиқотчи ва талабалар ўртасида терминологик, технологик тушунчаларни шакллантириш учун доимий семинар-тренинг ўтказиб бориш.


Доимий


23.

Илм-фан ва инновацион фаолиятга кириб келаётган ёшлар, стажёр-тадқиқотчи ва таянч докторантларнинг билими ва савиясини ошириш мақсадида ўз иқтидорларини ва рационализаторлик қобилиятларини намоён қилишлари учун жозибадор рағбатлантириш механизмларини, интеллектуал рақобат муҳитини яратиш.


1. Ўзбекистон Ихтирочилар ва рационализаторлар жамияти томонидан ҳар йили ҳудудлар, тармоқлар ва соҳалар кесимида ихтирочилик ва рационализаторлик бўйича ўтказиладиган кўргазмалар ва кўрик-танловларда стажёр-тадқиқотчи ва таянч докторантларнинг фаол иштирокини таъминлаш.


2024 йил

август


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан илмий-тадқиқот лойиҳалари бўйича ўтказиладиган танлов натижалари асосида ажратиладиган грантлар, ижрочиларнинг маблағлари


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Ихтирочилар ва рационализаторлар жамияти, манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Ихтирочилик ва рационализаторлик бўйича ўтказиладиган кўрик-танловларда ғолиб бўлган стажёр-тадқиқотчи ва таянч докторантларни муносиб мукофотлаш.


2024 йил

ноябрь


3. Ғолибларнинг ихтирони патентлаш билан боғлиқ харажатларини Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш.


2025 йил

март


24.

Иқтидорли мактаб ўқувчилари ва талаба ёшларни ўзида жамлаган Ёшлар академияси фаолиятини янада ривожлантириш ва қамров доирасини ошириш орқали ёшларнинг илмий ҳамда инновацион фаоллигини қўллаб-қувватлаш.

1. Ёшлар академияси томонидан ҳудудлар, олий таълим муассасалари ва республика миқёсида ташкил этиладиган тадбирлар ҳамда танловлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2024 йил

июнь


Ижрочилар маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), тизимида олий таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар


2. Тадбирлар ва танловларни ташкил этиш ҳамда ғолибларга республика босқичига йўлланма бериш.


Режа-

график

асосида


3. Тадбирлар ва танловларнинг республика босқичини ташкил этиш, ғолиб ёшларнинг илмий ҳамда инновацион фаоллигини қўллаб-қувватлаш ва Ёшлар академияси аъзолигига қабул қилиш.


Режа-

график

асосида


25.

Олий таълим муассасаларидаги инновацион марказлар, технопарклар ҳамда ҳудудий инновация марказлари ва бизнес-инкубаторларда стартап лойиҳаларни акселерациядан ўтказиш дастурларини кенг жорий этиш.

1. Олий таълим муассасалари ва технопарклар учун интенсив акселератор дастурларини ишлаб чиқиш.


2024 йил

август


Олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), тизимида олий таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар


2. Белгиланган тартибда акселератор дастури учун шароит яратиш ва менторлар базасини шакллантириш.


2024 йил

декабрь


3. Акселератор дастурларини ҳар бир ташкилотда бир йил давомида камида бир маротаба эълон қилиш.


2025 йил

давомида


26.

Инновация ва технологик фаолиятни бошқариш йўналишида юқори малакали кадрларни тайёрлаш ва уларнинг мунтазам илмий-амалий стажировкаларини ташкил қилиш.

1. Ҳар йили камида бир марта стажировкага юбориш учун танлов эълон қилиш.


2024 йил

июнь


Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Фанлар академияси (Б. Юлдашев) манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Номзодларни саралаб олиш ва стажировкага юбориш.


2025 йил март -

декабрь


3. Стажировка якунига кўра белгиланган илмий ҳисоботни қабул қилиш.


Доимий

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 14 март









































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск