Внимание!

NB! Мазкур Низомга расман эълон килинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ёнғин хавфсизлиги. Ёнғинга қарши тадбирлар /

Ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш, ташиш, улардан фойдаланиш ва уларни йўқ қилиш соҳасидаги фаолиятни назорат қилиш тартиби тўғрисидаги Низом (ЎзР ВМ 07.03.2024 й. 124-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 7 мартдаги

121-сон қарорига

ИЛОВА



Ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий

моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш, ташиш,

улардан фойдаланиш ва уларни йўқ қилиш

соҳасидаги фаолиятни назорат қилиш

тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Божхона қўмитаси, Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда - ваколатли органлар) томонидан ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар (кейинги ўринларда - кимёвий моддалар) ушбу моддалардан фойдаланувчилар томонидан сақланишини, ташилишини, улардан фойдаланилишини ҳамда уларнинг йўқ қилинишини назорат қилиш тартибини белгилайди.

Мазкур Низом талаблари республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, идоравий бўйсунувидан ҳамда мулкчилик шаклидан қатъи назар, кимёвий моддаларни сақлаш, ташиш, улардан фойдаланиш ва уларни йўқ қилиш билан шуғулланадиган жисмоний ҳамда юридик шахслар учун мажбурийдир.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


кимёвий моддалар - ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар (маҳсулотлар) рўйхатига киритилган ҳамда ўзига хос хоссалари ва хусусиятлари туфайли муайян омиллар мавжуд бўлган тақдирда бошқа объектларнинг ёниши ёки портлашига шунингдек, одамлар ҳаёти ва соғлиғига, атроф-муҳитга зарар етказилишига сабаб бўлиши мумкин бўлган моддалар, материаллар, буюмлар ва чиқиндилар;


кимёвий моддалардан фойдаланувчилар - ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни сақлаш, ташиш, улардан фойдаланиш ва уларни йўқ қилиш билан шуғулланадиган жисмоний шахслар, юридик шахслар ва хўжалик юритувчи субъектлар;


божхона омбори - махсус жиҳозланган иншоот бўлиб, ишлатилмаган товарларни божхона назорати остида сақлашга мўлжалланган мажмуа;


омборхона - ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни сақлашга мўлжалланган объект;


хавфли ишлаб чиқариш объекти (кейинги ўринларда - ХИЧО) - Ўзбекистон Республикасининг "Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонунида белгиланган корхоналар ёки уларнинг цехлари, участкалари, майдончалари, шунингдек, бошқа ишлаб чиқариш объектлари;


Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими - республика ҳудудига олиб кирилган ҳамда белгиланган тартибда божхона расмийлаштирувидан ўтказилган кимёвий моддалар (маҳсулотлар) ва уларни олиб кирувчи субъектлар тўғрисидаги маълумотлари жамланган ҳамда Божхона қўмитаси ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимлари билан интеграция қилинган, реал вақт режимида тақдим этиб бориладиган электрон маълумотлар базаси.


3. Кимёвий моддаларни сақлаш, ташиш, улардан фойдаланиш ва уларни йўқ қилиш билан шуғулланувчи кимёвий моддалардан фойдаланувчилар фаолияти ёнгин хавфсизлиги ва саноат хавфсизлиги соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шунингдек, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши шарт.



2-БОБ. КИМЁВИЙ МОДДАЛАРНИ САҚЛАШ

УЧУН БЕЛГИЛАНГАН ТАЛАБЛАР


4. Кимёвий моддаларни сақловчи омбор эгалари мазкур Низомга 1-иловада кўрсатилган кимёвий моддаларни сақлаш учун омборнинг ёнгин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясидан (кейинги ўринларда - Контехназорат) ҳар уч йилда бир маротаба ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда хулоса олиши зарур.

Бунда мазкур хулоса Низомга 3-иловадаги схемага мувофиқ олинади.


5. Янги қурилаётган кимёвий моддаларни сақлаш омбори бинолари учун ер майдонларини ажратиш, ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш, қурилиш-монтаж ишлари қурилиши тугалланган объектлардан фойдаланиш учун рухсатнома бериш жараёнида шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида белгиланган ёнгин хавфсизлиги талабларига риоя этган ҳолда, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


6. Кимёвий моддалардан фойдаланувчилар республика ҳудудида ишлаб чиқарилган кимёвий моддаларни омборхонада жойлаштиришдан (сақлашдан) олдин кимёвий моддаларни ташиш маршрути, тури, миқдори ва уларни ишлаб чиқарувчи тўғрисидаги маълумотларни бир иш кунида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармасига хулоса олиш учун юборади. Бунда, тақдим қилинган барча ҳужжатлар келиб тушган санадан эътиборан уни кўриб чиқиб, хулоса бериш ёхуд уни беришни рад этиш муддати ўн иш кунидан ошмаслиги керак.


7. Омборхоналарда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш учун масъул бўлган, ёнғинга қарши кўрсатмалар (йўл-йўриқ) бериш вазифаси юкланган ходимлар, шунингдек, ёнгин-техник комиссияси аъзолари ёнғин ва техника хавфсизлиги талабларига асосан тайёргарликдан ўтказилган бўлиши лозим.


8. Омборхонада кимёвий моддаларнинг хавфсиз сақланишини таъминлаш мақсадида юк эгаси томонидан омбор эгасига кимёвий моддаларнинг "Модда (материал) хавфсизлик паспорти" тақдим этилиши мажбурий ҳисобланади.


9. Кимёвий моддаларни омборда сақлашда ва улар билан боғлиқ юк кўтариш ва тушириш ишларини бажаришда амалдаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талаб ҳамда шартларга риоя қилиниши зарур.


10. Республика ҳудудига кириб келаётган ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кимёвий моддаларни ишлаб чиқарувчи корхона ёки ташкилотлар томонидан кимёвий моддалар "Модда (материал) хавфсизлик паспорти" билан таъминланиши шарт.


11. Корхона ёки ташкилот томонидан ишлаб чиқарилган ва импорт қилинган кимёвий модданинг "Модда (материал) хавфсизлик паспорти"да қуйидаги маълумотлар акс этиши лозим:

кимёвий моддаларнинг идентификацияси ва уни ишлаб чиқарувчи ёки етказиб берувчи ҳақидаги маълумотлар;

хавф(лар)нинг идентификацияси;

кимёвий таркиби (компонентлари ҳақида маълумот);

биринчи ёрдам кўрсатиш чоралари;

ёнғин ва портлаш хавфсизлигини таъминлаш чоралари ҳамда воситалари;

фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш;

кимёвий моддаларни сақлаш ва юклаш-туширишда хавфсизлик қоидалари;

назорат ўлчов асбоблари ва шахсий ҳимоя воситалари;

физик-кимёвий хоссалар;

барқарорлиги ва реакцияга киришувчанлиги;

заҳарлилик хусусиятлари тўғрисидаги маълумотлар;

атроф-муҳитга таъсири тўғрисидаги маълумотлар;

қолдиқ ва чиқиндиларни йўқ қилиш бўйича тавсиялар;

кимёвий моддани ташиш (ташилиши) тўғрисидаги маълумотлар;

миллий ва халқаро қонунчилик тўғрисидаги маълумотлар;

қўшимча маълумотлар.


12. Кимёвий моддалар сақланадиган омбор эгаси "Модда (материал) хавфсизлик паспорти"да белгиланган маълумотлардан ташқари амалдаги қонунчилик ҳужжатлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талабларни бажарган ҳолда кимёвий моддаларни сақлаш, шунингдек, қуйидаги қўшимча тадбирларни амалга ошириши зарур:

омборнинг очиқ сақлаш майдонида табиий ёки омборнинг ёпиқ сақлаш майдонида сунъий шамоллатиш шароитининг яратилиши;

бинонинг ички қисми ҳароратига қўйиладиган талабларни бажариш;

кимёвий моддага офтоб нурлари таъсирини ҳисобга олиш;

омборда ўзаро алоқада экзотермик реакцияларга киришиши мумкин бўлган кимёвий моддалар ораси махсус ажратилган, авария ҳолатларида ҳам бир-бири билан таъсирлашишига имкон бермайдиган жойларга жойлаштирилиши;

омбор биносида бир вақтнинг ўзида кимёвий модда миқдорининг максимал сақланишини ҳисобга олиш;

омбор ишчи-ходимларининг шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланиши;

кимёвий моддаларни сақлаш, ташиш, улардан фойдаланиш ва уларни йўқ қилишга қўйиладиган қўшимча хавфсизлик талаблари бажарилиши лозим.


13. Омборларда сақланаётган кимёвий моддалар ҳолатини доимий назорат қилиб бориш учун ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқ маҳсулотлар орасидан эркин ҳаракатланиш имкони яратилган бўлиши лозим.


14. Омборларда кимёвий маҳсулотлар билан амалга ошириладиган юк кўтариш ва тушириш ишлари портлашлардан ҳимояланган ҳамда учқун чиқармайдиган воситалар ва жиҳозлардан фойдаланган ҳолда бажарилиши керак. Мазкур ҳудудларда ишлайдиган ходимлар антистатик воситалар ёрдамида ишлов берилган ҳимоя кийимлари билан таъминланиши лозим.


15. Омборда хизмат кўрсатадиган ходимлар енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар ҳамда ёнувчи газлар билан ишлашда синтетик матолардан тикилган махсус кийимлардан фойдаланиши тақиқланади.


16. Омборларда ёғланган матоларни (кийимларни), шунингдек, гугурт, чақнатгичлар (ёндирувчилар) ва ёнувчи материаллари бўлган кийимларни сақлаш тақиқланади.


17. Кимёвий моддалар сақланаётган даврда омборда қурилиш-монтаж ишлари Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари билан келишилган ҳолда амалга оширилади.


18. Ишчи-ходимлар меҳнат ва техника хавфсизлиги қоидаларига тўлиқ риоя этишлари, шахсий ҳимоя воситаларидан мақсадли фойдаланиш, жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш, шунингдек, юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар ва ёнғинларда тўғри ҳаракат қилиш қоидаларини билишлари зарур.


19. Хавфсизликни таъминлаш мезонлари ишчи-ходимлар учун давлат тилида ёзилган бўлиши ва уларга риоя этилиши доимий назорат қилиниши керак.



3-БОБ. КИМЁВИЙ МОДДАЛАРНИ ТАШИШДА

БЕЛГИЛАНГАН ТАЛАБЛАР


20. Кимёвий моддаларнинг тегишли манзилга хавфсиз тарзда етказилиши (ташилиши) учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ички ишлар органларининг кузатуви остида амалга оширилади.


21. Ўзаро алоқада экзотермик реакцияларга киришиши мумкин бўлган кимёвий моддалар ва материалларни ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини биргаликда транспорт юкхонасига жойлаштириш ва ташиш тақиқланади.


22. Кимёвий моддалар ташувчи томонидан ташилишида ҳамда улар билан боғлиқ юк кўтариш ва тушириш ишларини бажаришда амалдаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талаб ва шартларга риоя қилиниши зарур.



4-БОБ. КИМЁВИЙ МОДДАЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ

ВА ЙЎҚ ҚИЛИШДА БЕЛГИЛАНГАН ТАЛАБЛАР


23. Кимёвий моддалардан фойдаланувчилар кимёвий моддаларни ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчидан "Модда (материал) хавфсизлик паспорти"ни талаб қилиши шарт.


24. Фойдаланиш муддати ўтган ҳамда яроқсиз ҳолга келган кимёвий моддаларни омборда сақлаш ва улардан фойдаланиш тақиқланади.


25. Кимёвий моддалардан фойдаланувчилар томонидан кимёвий моддаларни сақлаш, юклаш, ташиш ҳамда ундан фойдаланиш бўйича ишчи-ходимларнинг хавфсизлигини таъминлаш мезонларини ишлаб чиқиши ва тасдиқлаши шарт.


26. Кимёвий моддалардан фойдаланувчилар томонидан омборда содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича ҳаракатлар режаси ишлаб чиқилади ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бошқармалари билан келишилган ҳолда тасдиқланади.


27. Кимёвий моддаларни "Модда (материал) хавфсизлик паспорти"да кўрсатилган яроқлилик муддатининг ўтиб кетиши ҳолатларини камайтиришга доир тадбирлар кимёвий модданинг мулкдори ёки ундан фойдаланувчилар томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


28. Фойдаланишга яроқсиз ҳолга келган, яроқлилик муддати ўтган ёки қайта ишлаш имкони бўлмаган кимёвий моддаларни йўқ қилиш омбор эгасининг мурожаати асосида, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



5-БОБ ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИНИНГ КИМЁВИЙ

МОДДАЛАРНИ САҚЛАШ, ТАШИШ, УЛАРДАН

ФОЙДАЛАНИШ ВА УЛАРНИ ЙЎҚ ҚИЛИШ

СОҲАСИДАГИ НАЗОРАТИ


29. Кимёвий моддаларни сақлаш, ташиш, улардан фойдаланиш ва уларни йўқ қилиш соҳасида белгиланган талабларга риоя этилишида, шунингдек, техноген авариялар ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича ҳамкорлик қилишда тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ўзларига юкланган функцияларга мувофиқ тадбирларни амалга оширадилар.


30. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги кимёвий моддаларни сақлаш, ташиш, улардан фойдаланиш ва уларни йўқ қилиш соҳасида қуйидагиларни амалга оширади:

а) кимёвий моддаларни сақлаш, ташиш, улардан фойдаланиш ва уларни йўқ қилиш соҳасидаги фаолиятни мувофиқлаштиради, шунингдек, ушбу соҳадаги белгиланган талабларга риоя этилишини назорат қилади;

б) кимёвий моддалардан фойдаланувчилар томонидан кимёвий моддаларни сақлаш, ташиш, улардан фойдаланиш ва уларни йўқ қилишда белгиланган хавфсизлик талабларига риоя этилишини назорат қилади;

в) республика ҳудудига олиб кирилган ва республика ҳудудида ишлаб чиқарилаётган ҳамда сақланаётган кимёвий моддалар тўғрисида ягона марказлашган маълумотлар базасини яратади ва мониторингини юритади;

г) кимёвий моддаларни сақлаш, ташиш, улардан фойдаланиш ва уларни йўқ қилишда юзага келадиган техноген авариялар ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, шунингдек, оқибатларини бартараф этиш ишларини бошқаради ҳамда мувофиқлаштиради;

д) кимёвий моддаларни сақлаш, ташиш, улардан фойдаланиш ва уларни йўқ қилиш соҳасидаги назоратни Божхона қўмитаси, Контехназорат, Ички ишлар вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда амалга оширади;

е) ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни сақлаш учун объектнинг (омборнинг) ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан хулоса беради;

ж) кимёвий моддалар бўйича талабларнинг бузилишида айбдор бўлган шахсларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда чоралар кўради;

з) Божхона қўмитаси билан биргаликда республика ҳудудига олиб кириладиган кимёвий моддалар бўйича Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали маълумот алмашинувини амалга оширади;

и) Ички ишлар вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Божхона қўмитаси ҳамда Контехназорат мутахассисларини жалб этган ҳолда, бўлим (бўлинмалар) ходимларининг малакасини ошириб боради;

к) кимёвий моддаларни сақлаш омборларида бир йилда кўпи билан бир маротаба батафсил (дастлабки) ва назорат тартибида кимёвий моддаларни сақлаш, улардан фойдаланиш ва уларни йўқ қилишда белгиланган талабларга риоя этилишини назорат қилади, шу жумладан, уларнинг омборда тўғри жойлаштирилганлиги, емирувчи ёки бошқача таъсирга чидамли тарзда сақланаётганлиги, шунингдек, бир-бирига ўзаро таъсир қилмаслиги ва хавфли оқибатларни келтириб чиқарувчи реакцияга киришмаслигини таъминловчи шароитлар яратилганлигини текширади;

л) жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ва бошқа манбалардан олинган маълумотлар асосида белгиланган тартибда тезкор текширувлар ўтказади;

м) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича йиллик асосий тадбирлар режалари асосида кимёвий моддалар билан боғлиқ фаолиятни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимлари иштирокида кимёвий моддаларни сақлаш, ташиш, улардан фойдаланиш ва уларни йўқ қилиш тадбирларини хавфсиз ташкил этиш бўйича кўргазмали ўқув машқ ва машғулотлар ўтказиб боради.


31. Божхона қўмитаси кимёвий моддаларни сақлаш, ташиш, улардан фойдаланиш ва уларни йўқ қилиш соҳасидаги қуйидагиларни амалга оширади:

а) республика ҳудудига олиб кирилган кимёвий моддаларни белгиланган тартибда божхона расмийлаштирувидан ўтказади ҳамда бир кун муддатда Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимига кимёвий моддалар тури, миқдори ва уларни олиб кирувчи субъект тўғрисидаги маълумотларни киритиб боради:

божхона чегарасидан олиб кирилганлиги тўғрисида;

божхона назорати остида сақланаётган омбор тўғрисида;

маҳсулотлар якуний божхона режимига расмийлаштирилганлиги тўғрисида маълумот;

б) омбор эгасига "Божхона омборини таъсис этиш учун" лицензия беради;

в) божхона назорати остидаги кимёвий моддаларни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан талабларга жавоб бериши бўйича берилган хулосаси асосида божхона омборларига жойлаштирилишига рухсат беради ва назоратини таъминлайди;

г) Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Контехназорат билан кимёвий моддаларни сақлаш, ташиш, улардан фойдаланиш ва уларни йўқ қилишда доимий ҳамкорлик қилади.


32. Контехназорат - кимёвий моддаларни сақлаш, ташиш, улардан фойдаланиш ва уларни йўқ қилиш соҳасида қуйидагиларни амалга оширади:

а) мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ кимёвий моддалар омборда чекланган миқдорда ва ундан ортиқ меъёрда сақланса, ушбу омборларни ХИЧО сифатида рўйхатга олади;

б) омборларда, кимёвий моддаларни сақлаш учун мўлжалланган ХИЧОларини лойиҳалаштириш, қуриш ҳамда кимёвий моддаларни сақлаш учун мўлжалланган ХИЧОда портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш фаолияти учун лицензияси мавжудлигини назорат қилади;

в) Ўзбекистон Республикасининг "Хавфли ишлаб чиқариш объектларнинг саноат хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонунига кўра қуйидаги омборларда кимёвий моддаларни сақлаш учун мўлжалланган ХИЧОларда белгиланган тартибда:

хавфли ишлаб чиқариш объектини қуриш, кенгайтириш, қайта қуриш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, консервациялаш ва тугатишга доир лойиҳа ҳужжатларини;

хавфли ишлаб чиқариш объектида қўлланиладиган техника қурилмаларини;

хавфли ишлаб чиқариш объектидаги бинолар ва иншоотларни;

г) омборларда, кимёвий моддаларни сақлаш учун мўлжалланган ХИЧОда авария юз берганда, бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга зарар етказганлик учун жавобгарлик қонунчилик ҳужжатларида белгиланадиган тартибда суғурта қилинганлигини текширади;

д) омборлар, кимёвий моддаларни сақлаш учун мўлжалланган ХИЧОни монтаж, таъмирлаш, ишга тушириш-созлаш ва фойдаланиш ишларини бажариш учун қуйидаги фаолият турлари бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Контехназорат томонидан:

ускуналар, қувурлар, цистерна ва бошқа сиғимларни кимёвий ҳимоя қилиш ишларини бажариш учун рухсатнома;

хавфли юкларни ташиш учун сиғимларнинг яроқлилиги тўғрисида хулоса;

портлаш хавфи бўлган технологик янги жараёнлар ва асбоб-ускуналарни, истироҳат боғлари аттракционларини монтаж қилиш, таъмирлаш ва ишга тушириш, шунингдек, хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган техник қурилмалардан фойдаланиш учун рухсатнома;

Контехназорат назоратидаги объектларда электр қурилмаларини созлаш ишларини бажариш учун рухсатнома;

Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни сақлаш учун объектнинг (омборнинг) саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан хулоса беради;

е) ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни сақлаш, ташиш, улардан фойдаланиш ва уларни йўқ қилиш соҳасида фаолият юритадиган раҳбарларни уч йилда бир маротаба, мутахассисларнинг бир йилда бир маротаба ўтказиладиган меҳнат муҳофазаси қоидалари ва йўриқномалари бўйича билим синовларида иштирок этади;

ж) омборларда кимёвий моддаларни сақлаш учун мўлжалланган ХИЧОда авария ёки бахтсиз ҳодисалар содир бўлган тақдирда, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда махсус текшириш ўтказади.


33. Ички ишлар вазирлиги кимёвий моддаларни сақлаш, ташиш, улардан фойдаланиш ва уларни йўқ қилиш соҳасида қуйидагиларни амалга оширади:

кимёвий моддалар тегишли манзилга хавфсиз етказилиши (ташилиши) учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда кузатувни амалга оширади;

кимёвий моддалар билан боғлиқ техноген авариялар ва фавқулодда вазиятларда жамоат тартибини сақлаш чораларини кўради.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


34. Кимёвий моддаларни сақлаш, ташиш, улардан фойдаланиш ва уларни йўқ қилишда хавфсизлик талабларига риоя этилишини таъминлашга қуйидагилар жавобгар ҳисобланади:

кимёвий моддалар омборга жойлаштирилгунга қадар - ташувчи;

кимёвий моддалар омборга жойлаштирилганда - омбор эгаси;

кимёвий моддалардан фойдаланиш ва уларни йўқ қилишда - улардан фойдаланувчи субъект.


35. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

       

        




Низомга

1-ИЛОВА



Омборнинг ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига

мувофиқлиги юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

ҳамда Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат

қилиш инспекцияси томонидан хулоса олиниши зарур

бўлган ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган

кимёвий моддалар (маҳсулотлар)

РЎЙХАТИ

          

Т/р

ТИФ ТН коди

   

Товар номи

      

1.

2207

80 фоиз ва ундан кўп бўлган спирт концентрацияли денатурацияланмаган этил спирти; этил спирти ва бошқа денатурацияланган, ҳар қандай концентрацияли спирт дамламалари


2.

2209 00

Сирка ва сирка кислотасидан олинган унинг ўрнини босувчилар


3.

2503 00

Сублимацияланган, тиндирилган ёки коллоид олтингугуртдан ташқари барча кўринишдаги олтингугурт


4.

2511 20

Табиий барий карбонати (витерит), кальцийланган ёки кальцийланмаган, ТИФ ТНнинг 2816-товар позициясидаги барий оксидидан ташқари


5.

2522 10

Сўндирилмаган оҳак, ТИФ ТНнинг 2825-товар позициясида кўрсатилган кальций оксиди ва гидроксидидан ташқари


6.

2801 10

Хлор


7.

2801 30

Фтор; бром


8.

2802 00

Чўктирилган ёки сублимацияланган олтингугурт; коллоид олтингугурт


9.

2804 10

Водород


10.

2804 21

Инерт газлар: аргон


11.

2804 29

Инерт газлар: бошқалар, аргондан ташқари


12.

2804 30

Азот


13.

2804 40

Кислород


14.

2804 70

Фосфор


15.

2804 80

Маргимуш (мишьяк)


16.

2804 90

Селен


17.

2805 11

Ишқорий ёки ишқорий ер металлари: натрий


18.

2805 12

Ишқорий ёки ишқорий ер металлари: кальций


19.

2805 19

Ишқорий ёки ишқорий ер металлари: бошқалар, натрий ва кальцийлардан ташқари


20.

2805 30

Аралашмалардаги ёки қотишмалардаги соф шаклдаги скандий ва иттирий, нодир ер металлари


21.

2806

Водород хлориди (хлорид кислотаси); хлорсульфон кислотаси


22.

2807

Сульфат кислотаси; олеум


23.

2808

Азот кислотаси; сульфоазотли кислоталар


24.

2809 20

Фосфор кислотаси; аниқ ёки ноаниқ кимёвий таркибга эга полифосфор кислоталари


25.

2811

Бошқа ноорганик кислоталар ва нометалларнинг кислород билан бошқа ноорганик бирикмалари


26.

2812 11

Хлоридлар ва оксид хлоридлар: карбонил дихлориди (фосген)


27.

2812 13

Хлоридлар ва оксид хлоридлар: фосфор трихлориди


28.

2812 14

Хлоридлар ва оксид хлоридлар: фосфор пентахлориди


29.

2812 19

Хлоридлар ва оксид хлоридлар: бошқалар


30.

2812 90

Нометалларнинг галогенли бирикмалари ва галогенли оксидлари: бошқалар, хлоридлар ва оксид хлоридлардан ташқари


31.

2813

Нометалларнинг сульфидлари; техник фосфор трисульфиди


32.

2814 20

Сувли эритмадаги аммиак


33.

2815

Натрий гидроксиди (каустик сода); калий гидроксиди (уювчи калий); натрий ёки калий пероксидлари


34.

2816

Магний гидроксиди ва пероксиди; стронций ёки барий оксидлари, гидроксидлари ва пероксидлари


35.

2819

Хром оксидлари ва гидроксидлари


36.

2821 10

Темир оксидлари ва гидроксидлари


37.

2824 90

Қўрғошин оксидлари; қўрғошинли сурик (қизил ва тўқ сариқ): бошқалар, қўрғошин монооксиди (қўрғошин глети)лардан ташқари


38.

2825 10

Гидразин ва гидроксиламин ва уларнинг ноорганик тузлари


39.

2825 90

Бошқа ноорганик асослар; металларнинг бошқа оксидлари, гидроксидлари ва пероксидлари: бошқалар


40.

2826 19

Бошқа фторидлар, алюминийдан ташқари


41.

2826 90

Фторосиликатлар, фтороалюминатлар ва фторнинг бошқа мураккаб тузлари: бошқалар


42.

2827 20

Кальций хлориди


43.

2827 31

Бошқа хлоридлар: магний


44.

2827 32

Бошқа хлоридлар: алюминий


45.

2827 39

Бошқа хлоридлар: бошқалар, магний, алюминий ва никельлардан ташқари


46.

2827 51

Бромидлар ва бромид оксидлари: натрий ёки калий бромидлари


47.

2827 59

Бромидлар ва бромид оксидлари: бошқалар, натрий ёки калий бромидларидан ташқари


48.

2827 60

Йодидлар ва йодид оксидлари


49.

2828 90

Гипохлоритлар; хлоритлар; гипобромитлар: бошқалар


50.

2829

Хлоратлар ва перхлоратлар; броматлар ва перброматлар; йодатлар ва перйодатлар


51.

2831 10

Дитионитлар ва сульфоксилатлар: натрий


52.

2833 19

Натрий сульфатлари: бошқалар, динатрий сульфатидан ташқари


53.

2833 27

Бошқа сульфатлар: барий


54.

2833 29

Бошқа сульфатлар: бошқалар


55.

2833 40

Пероксосульфатлар (персульфатлар)


56.

2834

Нитритлар; нитратлар


57.

2837 11

Цианидлар ва цианид оксидлар: натрий


58.

2837 19

Цианидлар ва цианид оксидлар: бошқалар, натрийдан ташқари


59.

2841 50

Бошқа хроматлар ва дихроматлар; пероксохроматлар


60.

2841 61

Манганитлар, манганатлар ва перманганатлар: калий перманганати


61.

2841 69

Манганитлар, манганатлар ва перманганатлар: бошқалар, калий перманганатидан ташқари


62.

2843 21

Кумуш бирикмалари: кумуш нитрати


63.

2843 90

Бошқа бирикмалар; амальгамалар


64.

2845 90

ТИФ ТНнинг 2844-товар позициясидаги изотоплардан бошқа изотоплар; ушбу изотопларнинг аниқ ёки ноаниқ кимёвий таркибга эга органик ёки ноорганик бирикмалари: бошқалар


65.

2846 90

Нодир ер металлари, иттрий ёки скандий, ёки ушбу металларнинг аралашмалари, органик ёки ноорганик бирикмалари: бошқалар


66.

2847 00

Мочевина билан қотирилган ёки қотирилмаган водород пероксиди


67.

2849 10

Карбидлар, кимёвий таркиби аниқ ёки ноаниқ: кальций


68.

2849 90

Карбидлар, кимёвий таркиби аниқ ёки ноаниқ: бошқалар, кальций ва кремнийлардан ташқари


69.

2850 00

ТИФ ТНнинг 2849-товар позициясига тааллуқли карбид бирикмаларидан бошқа, аниқ ёки ноаниқ кимёвий таркибга эга гидридлар, нитридлар, азидлар, силицидлар ва боридлар


70.

2852

Амальгамалардан бошқа симобнинг аниқ ёки ноаниқ кимёвий таркибга эга, органик ёки ноорганик бирикмалари:


71.

2901

Ациклик углеводородлар


72.

2902

Циклик углеводородлар


73.

2903

Углеводородларнинг галлогенланган ҳосилалари


74.

2904

Углеводородларнинг сульфирланган, нитроланган ёки нитрозирланган ҳосилалари, галогенлашган ёки галогенлашмаган


75.

2905 11

Тўйинган моноспиртлар: метанол (метил спирти)


76.

2905 12

Тўйинган моноспиртлар: пропил спирти ва изопропил спирти


77.

2905 13

Тўйинган моноспиртлар: бутил спирти


78.

2905 14

Тўйинган моноспиртлар: бошқа бутаноллар


79.

2905 16

Тўйинган моноспиртлар: октанол (октил спирти) ва унинг изомерлари


80.

2905 19

Тўйинган моноспиртлар: бошқалар


81.

2905 59

Ациклик спиртларнинг галогенланган, сульфинланган, нитроланган ёки нитрозаланган ҳосилалари: бошқалар


82.

2906 19

Циклоалкан, циклоалкен ёки циклотерпен: бошқалар


83.

2907 12

Монофеноллар: крезоллар ва уларнинг тузлари


84.

2907 19

Монофеноллар: бошқалар


85.

2907 29

Полифеноллар; фенолоспиртлар: бошқалар


86.

2908 19

Таркибида фақат галогено гуруҳлар бўлган ҳосилалар ва уларнинг тузлари: бошқалар


87.

2908 99

Фенол ёки фенолоспиртларнинг галогенланган, сульфинланган, нитроланган ёки нитрозаланган ҳосилалари: бошқалар


88.

2909

Оддий эфирлар, оддий эфирларнинг, ацеталларнинг, яримацеталларнинг ва кетонларнинг (маълум ва номаълум кимёвий таркибдаги) эфирспиртлари, эфирфеноллари, эфирспиртфеноллари, спиртларнинг пероксидлари ва уларнинг галогенланган, сульфирланган, нитроланган ёки нитрозирланган ҳосилалари


89.

2910 20

Таркибида уч бензол ҳалқа бўлган эпоксидлар, эпокси спиртлар, эпоксифеноллар ва эпоксиэфирлар ва уларнинг галлогенланган, сульфинланган, нитроланган ёки нитрозаланган ҳосила бирикмалари: метилоксиран (пропиленоксид)


90.

2910 30

Таркибида уч бензол ҳалқа бўлган эпоксидлар, эпокси спиртлар, эпоксифеноллар ва эпоксиэфирлар ва уларнинг галлогенланган, сульфинланган, нитроланган ёки нитрозаланган ҳосила бирикмалари: эпоксипропан (эпихлоргидрин)


91.

2911 00

Таркибида бошқа кислородли функционал гуруҳ бўлган ацеталлар ва яримацеталлар ҳамда уларнинг галлогенланган, сульфинланган, нитроланган ёки нитрозаланган ҳосила бирикмалари


92.

2912

Таркибида бошқа кислородли функционал гуруҳ бўлган ёки бўлмаган альдегидлар; циклик альдегид полимерлари; параформальдегид


93.

2913 00

Галлогенланган, сульфинланган, нитроланган ёки нитрозаланган бирикмаларнинг ҳосила бирикмалари


94.

2914 11

Таркибида бошқа кислородли функционал гуруҳ бўлган ёки бўлмаган ациклик кетонлар: ацетон


95.

2914 12

Таркибида бошқа кислородли функционал гуруҳ бўлган ёки бўлмаган ациклик кетонлар: бутанон (метилэтилкетон)


96.

2914 19

Таркибида бошқа кислородли функционал гуруҳ бўлган ёки бўлмаган ациклик кетонлар: бошқалар


97.

2914 22

Таркибида бошқа кислородли функционал гуруҳ бўлган ёки бўлмаган циклоалкан, циклоалкен ёки циклотерпен кетонлар: циклогексанон ва метилциклогексанонлар


98.

2914 29

Таркибида бошқа кислородли функционал гуруҳ бўлган ёки бўлмаган циклоалкан, циклоалкен ёки циклотерпен кетонлар: бошқалар


99.

2914 40

Кетоноспирт ва кетоноалдегидлар


100.

2914 79

Галлогенланган, сульфинланган, нитроланган ёки нитрозаланган ҳосилалари: бошқалар


101.

2915 11

Чумоли кислотаси


102.

2915 13

Чумоли кислотасининг мураккаб эфирлари


103.

2915 21

Сирка кислота


104.

2915 24

Сирка ангидрид


105.

2915 33

Сирка кислота мураккаб эфирлари: п-бутилацетат


106.

2915 39

Сирка кислота мураккаб эфирлари: бошқалар


107.

2915 40

Моно-, ди- ёки трихлорсиркали кислотлар, уларнинг тузлари ва мураккаб эфирлари


108.

2915 50

Пропион кислота, унинг тузлари ва мураккаб эфирлари


109.

2915 90

Ациклик кўп карбонли тўйинган кислоталар ва уларнинг ангдрид, галлогенангидрид, пероксид ҳамда пероксикислоталари; уларнинг галлогенланган, сульфинланган, нитроланган ёки нитрозаланган ҳосила бирикмалари: бошқалар


110.

2916 11

Ациклик кўп карбонли тўйинмаган кислоталар, уларнинг ангдрид, галлоген ангидрид, пероксид, пероксикислоталари ва ушбу бирикмаларнинг ҳосилалари: акрил кислота ва унинг тузлари


111.

2916 12

Ациклик кўп карбонли тўйинмаган кислоталар, уларнинг ангидрид, галлоген ангидрид, пероксид, пероксикислоталари ва ушбу бирикмаларнинг ҳосилалари: акрил кислотанинг мураккаб эфирлари


112.

2916 13

Ациклик кўп карбонли тўйинмаган кислоталар, уларнинг ангдрид, галлоген ангидрид, пероксид, пероксикислоталари ва ушбу бирикмаларнинг ҳосилалари: метакрил кислота ва унинг тузлари


113.

2916 32

Ароматик кўп карбонли кислоталар, уларнинг ангдрид, галогенангидрид, пероксид, пероксикислоталари ва уларнинг ҳосилалари: бензоил пероксид ва бензоилхлорид


114.

2916 34

Ароматик кўп карбонли кислоталар, уларнинг ангдрид, галогенангидрид, пероксид, пероксикислоталари ва уларнинг ҳосилалари: фенилсирка кислота ва уларнинг тузлари


115.

2917 14

Поликарбон ациклик кислоталар, уларнинг ангидрид, галлоген ангидрид, пероксид, пероксикислоталари ва уларнинг ҳосилалари: малеин ангидрид


116.

2920 90

Нометалларнинг бошқа ноорганик кислоталари мураккаб эфирлари (галлогенводородлар мураккаб эфирларидан ташқари) ва уларнинг тузлари; уларнинг галлогенланган, сульфинланган, нитроланган ёки нитрозаланган ҳосилалари: бошқалар


117.

2921 11

Ациклик моноаминолар ва уларнинг ҳосилалари; ушбу бирикмалар тузлари: метиламин, ди- ёки триметиламин ва уларнинг тузлари


118.

2921 19

Ациклик моноаминолар ва уларнинг ҳосилалари; ушбу бирикмалар тузлари: бошқалар


119.

2921 21

Ациклик полиаминлар ва уларнинг ҳосилалари; ушбу бирикмалар тузлари: этилендиамин ва уларнинг тузлари


120.

2921 22

Ациклик полиаминлар ва уларнинг ҳосилалари; ушбу бирикмалар тузлари: гексаметилендиамин ва уларнинг тузлари


121.

2921 29

Ациклик полиаминлар ва уларнинг ҳосилалари; ушбу бирикмалар тузлари: бошқалар


122.

2921 30

Моно- ёки полиаминлар циклоалкан, циклоалкен ёки циклотерпен ва уларнинг ҳосилалари; ушбу бирикмалар тузлари


123.

2921 41

Ароматик моноаминлар ва уларнинг ҳосилалари; ушбу бирикмалар тузлари: анилин ва уларнинг тузлари


124.

2921 42

Ароматик моноаминлар ва уларнинг ҳосилалари; ушбу бирикмалар тузлари: анилин ҳосилалари ва уларнинг тузлари


125.

2921 43

Ароматик моноаминлар ва уларнинг ҳосилалари; ушбу бирикмалар тузлари: толуидинлар ва уларнинг ҳосилалари; ушбу бирикмалар тузлари


126.

2921 44

Ароматик моноаминлар ва уларнинг ҳосилалари; ушбу бирикмалар тузлари: дифениламин ва унинг ҳосилалари; ушбу бирикмалар тузлари


127.

2921 45

Ароматик моноаминлар ва уларнинг ҳосилалари; ушбу бирикмалар тузлари: 1-нафтиламин (α-нафтиламин), 2-нафтиламин (β-нафтиламин) ва уларнинг ҳосилалари; ушбу бирикмалар тузлари


128.

2921 49

Ароматик моноаминлар ва уларнинг ҳосилалари; ушбу бирикмалар тузлари: бошқалар


129.

2921 51

Ароматик полиаминлар ва уларнинг ҳосилалари; ушбу бирикмалар тузлари: о-, м-, п-фенилендиамин, диаминотолуоллар ва уларнинг ҳосилалари; ушбу бирикмалар тузлари


130.

2921 59

Ароматик полиаминлар ва уларнинг ҳосилалари; ушбу бирикмалар тузлари: бошқалар


131.

2922 11

Аминоспиртлар, таркибида бир турдан ортиқ кислородли функционал гуруҳ бўлган бирикмалардан ташқари ва уларнинг оддий ва мураккаб эфирлари; ушбу бирикмалар тузлари: моноэтаноламин ва унинг тузлари


132.

2922 19

Аминоспиртлар, таркибида бир турдан ортиқ кислородли функционал гуруҳ бўлган бирикмалардан ташқари ва уларнинг оддий ва мураккаб эфирлари; ушбу бирикмалар тузлари: бошқалар


133.

2922 29

Аминоспиртлар ва бошқа аминофеноллар, таркибида бир турдан ортиқ кислородли функционал гуруҳ бўлган бирикмалардан ташқари ва уларнинг оддий ва мураккаб эфирлари; ушбу бирикмалар тузлари: бошқалар


134.

2922 43

Аминокислоталар, таркибида бир типдан ортиқ кислородли функционал гуруҳ бўлган бирикмалардан ташқари ва уларнинг оддий ва мураккаб эфирлари; ушбу бирикмалар тузлари: антранил кислота ва уларнинг тузлари


135.

2923 90

Тўртламчи аммоний асослар тузлари ва гидроксидлари; кимёвий таркиби аниқ ва ноаниқ бўлган лецитин ва фосфор аминолипидлари ва бошқалар: бошқалар


136.

2924 19

Ациклик амидлар (ациклик карбаматларни киритган ҳолда) ва уларнинг ҳосилалари; ушбу бирикмалар тузлари: бошқалар


137.

2925 29

Иминлар ва уларнинг ҳосилалари; ушбу бирикмалар тузлари: бошқалар


138.

2926 10

Таркибида нитрил функционал гуруҳ бўлган бирикмалар: акрилонитрил


139.

2926 90

Таркибида нитрил функционал гуруҳ бўлган бирикмалар: бошқалар


140.

2928 00

Органик гидразин ёки гидроксиламин ҳосилалари


141.

2929

Таркибида бошқа азотли функционал гуруҳлар бўлган бирикмалар


142.

2930 90

Органиксульфид бирикмалар: бошқалар


143.

2931 10

Тетраметил қўрғошин ва тетраэтил қўрғошин


144.

2931 90

Органо-ноорганик бирикмалар бошқалар: бошқалар


145.

2932 11

Тузилишида конденсирланмаган фуранли ҳалқани ўз ичига олган бирикмалар (гидрирланган ёки гидрирланмаган): тетрагидрофуран


146.

2932 19

Тузилишида конденсирланмаган фуранли ҳалқани ўз ичига олган бирикмалар (гидрирланган ёки гидрирланмаган): бошқалар


147.

2932 91

Таркибида фақат кислород гетеро атом(лар) бўлган бошқа бирикмалар: изосафрол


148.

2932 92

Таркибида фақат кислород гетеро атом(лар) бўлган бошқа бирикмалар: 1-(1, 3-бензодиоксол-5-ил) пропан-2-он


149.

2932 99

Таркибида фақат кислород гетеро атом(лар) бўлган бошқа бирикмалар: бошқалар


150.

2933 31

Тузилишида конденсирланмаган пиридин ҳалқани ўз ичига олган (гидрирланган ёки гидрирланмаган) бирикмалар: пиридин ва унинг тузлари


151.

2933 59

Тузилишида пиримидин ҳалқа (гидрирланган ёки гидрирланмаган) ёки пиперазин ҳалқани ўз ичига олган бирикмалар: бошқалар


152.

2933 69

Тузилишида конденсирланмаган триазин ҳалқани ўз ичига олган (гидрирланган ёки гидрирланмаган) бирикмалар: бошқалар


153.

2933 99

Таркибида фақат азот гетероатом(лар)и бўлган бирикмалар: бошқалар


154.

2934 99

Аниқ ёки ноаниқ кимёвий таркибдаги нуклеин кислоталар ва уларнинг тузлари; гетероциклик бошқа бирикмалар: бошқалар


155.

2939 20

Хин дарахти алкалоидлари ва уларнинг ҳосилалари; ушбу бирикмалар тузлари


156.

2939 79

Алкалоидлар, табиий ёки синтез қилинган; уларнинг тузлари, оддий ва мураккаб эфирлар ва бошқа ҳосила бирикмалари; ўсимликдан келиб чиққан: бошқалар


157.

3102 30

Минерал ёки кимёвий, азотли ўгитлар: аммоний нитрати, шу жумладан, сувли эритмада


158.

3102 50

Минерал ёки кимёвий, азотли ўғитлар: натрий нитрати


159.

3102 90

Минерал ёки кимёвий, азотли ўғитлар: бошқалар, шу жумладан, олдинги субпозицияларда номланмаган аралашмалар


160.

3104 20

Минерал ёки кимёвий, калийли ўғитлар: калий хлориди


161.

3104 30

Минерал ёки кимёвий, калийли ўғитлар: калий сульфати


162.

3206 49

Бошқа ранг берувчи моддалар ва препаратлар: бошқалар


163.

3604 10

Мушакбозликлар


164.

3606

Ферроцерий ва ҳар қандай шаклдаги бошқа пирофорик қотишмалар


165.

3707 10

Фотокимёвий моддалар (лаклар, елимлар, ёпиштирувчи моддалар ва шунга ўхшаш препаратлардан ташқари); ўлчанган дозаларда тақдим этилган ёки фойдаланишга тайёр шаклда чакана савдога чиқарилган фотографик мақсадлар учун аралаштирилмаган маҳсулотлар: сезгирлаштирилган эмульсиялар


166.

3805 90

Ёғоч ёки сульфат скипидар ва қарағай ёғи ёки ҳайдаш ёки нина баргли дарахтлар ёғочини қайта ишлашнинг бошқа йўли билан олинган терпен мойлари; тозаланмаган дипентен; сульфит скипидар ва бошқа тозаланмаган пара-цимол; асосий компонент сифатида альфа-терпинеол сақловчи қарағай ёғи: бошқалар


167.

3808 59

Инсектицидлар, родентицидлар, фунғицидлар, гербицидлар, пайдо бўлишга қарши воситалар ва ўсимликларнинг ўсиши учун регуляторлар, дезинфекцияловчи ва шунга ўхшаш воситалар, чакана савдо учун формаларга ёки қадоқларга қадоқланган ёки тайёр препаратлар ёки маҳсулотлар кўринишида тақдим этилган (масалан, олтингугурт билан ишланган ленталар, фитил ва шамлар ва чивинлардан ёпишқоқ қоғоз): бошқалар


168.

3808 99

Инсектицидлар, родентицидлар, фунгицидлар, гербицидлар, пайдо бўлишга қарши воситалар ва ўсимликларнинг ўсиши учун регуляторлар, дезинфекцияловчи ва шунга ўхшаш воситалар, чакана савдо учун формаларга ёки қадоқларга қадоқланган ёки тайёр препаратлар ёки маҳсулотлар кўринишида тақдим этилган (масалан, олтингугурт билан ишланган ленталар, фитил ва шамлар ва чивинлардан ёпишқоқ қоғоз): бошқалар


169.

3815 90

Бошқа жойда номланмаган ёки киритилмаган реакция ташаббускорлари, реакция тезлаштиргичлари ва катализаторлари: бошқалар


170.

3824 84

Таркибида алдрин (ISO), камфехлор (ISO) (токсафен), хлордан (ISO), хлордекон (ISO), ДДТ (ISO) (клофенотан (INN), 1,1,1-триклоро-2,2-бис п-хлорофенил, этан), диелдрин (ISO, INN), эндосулфан (ISO), эндрин (ISO), гептахлор (180)ёки мирекс (ISO) мавжуд моддалар


171.

3824 99

Қолиплар ёки қуйиш ядроларини ишлаб чиқариш учун тайёр боғловчилар; бошқа жойда кўрсатилмаган ёки киритилмаган кимё ёки унга алоқадор саноат маҳсулотлари ва препаратлари (шу жумладан, табиий маҳсулотлар аралашмаларидан ташкил топган препаратлар): бошқалар


172.

3827 68

Таркибида метан, этан ёки пропаннинг галогенли ҳосилалари ва гидрофторуглеродлар бўлган моддалар


173.

7603 10

Алюминий кукун ва пўстлоқлари: қатламсиз тузилишли кукунлар


174.

7903

Рух заррачалари, кукуни ва чанги


175.

8109

Цирконий ва ундан тайёрланган буюмлар, шу жумладан лом ва чиқиндилар


176.

8112

Бериллий, хром, гафний, рений, таллий, кадмий, германий, ванадий, галлий, индий ва ниобий (колумбий), ва улардан тайёрланган буюмлар, шу жумладан, металл парчалари ва чиқиндилар


         

Изоҳ.

Мазкур рўйхатга янги турдаги ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар (маҳсулотлар) ишлаб чиқилганда, ваколатли органлар томонидан ўзгартириш киритилиши мумкин.

         

         




Низомга

2-ИЛОВА



Электрон ҳужжатнинг идентификация рақами


       

Ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий

моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш учун объектнинг

(омборнинг) ёнғин ва саноат хавфсизлиги

талабларига мувофиқлиги юзасидан

ХУЛОСА

           
































Серия








Рақам











           

Ушбу хулоса (вилоят, туман/шаҳар, қишлоқ/кўча/уй)


         


            


манзилда жойлашган,

           


            

(жисмоний ва юридик Ф.И.О.) га тегишли бўлган,


         


(омборхона номи) нинг

         

иловада рўйхати келтирилган ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш учун ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан берилди.

         

















20 ___ йил "___" _______________


















________________________________


______________________

(ваколатга эга раҳбарнинг лавозими)


(Ф.И.О.)





























































м2: ______________________________________


м3: ______________________________________


Бинолар ва (ёки) очиқ майдонлар
































QR-код
























































































       

          




Низомга

3-ИЛОВА



Ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган

кимёвий моддаларни омборхоналарда сақлаш

фаолияти учун рухсатнома олиш

СХЕМАСИ

           

    

Босқичлар

     


    

Субъектлар

   


     

Тадбирлар

    


      

Бажариш муддатлари

    











1-босқич


Кимёвий моддаларни сақловчи

омбор эгалари


     

Кимёвий моддаларни сақлаш омборини ташкил этиш бўйича Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бошқармасига талаб этиладиган материаллар билан бирга ариза билан ёзма ёки вазирлик электрон манзили орқали мурожаат қилади.

       


Кимёвий моддалар омборга

жойлаштирилгунга қадар








2-босқич


Фавқулодда вазиятлар

вазирлиги ҳудудий

бошқармаси


      

1. Контехназоратга аризада кўрсатилган омборхонани саноат хавфсизлиги талабларига жавоб бериши юзасидан тегишли хулоса олиш учун зарур материалларни юборади.



бир иш куни



2. Омборхонани ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан жойига чиққан ҳолда тегишли ўрганишларни амалга оширади.

    


уч иш куни








3-босқич


Контехназорат


   

Аризани жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқиб омборнинг саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан тегишли хулосани Фавқулодда вазиятлар вазирлигига тақдим қилади.

     


етти иш куни








4-босқич


Фавқулодда вазиятлар

вазирлиги ҳудудий

бошқармаси


        

Контехназорат хулосаси ва омборнинг ёнгин хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини ўрганиш натижалари асосида ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни сақлаш омборхонаси фаолияти учун тегишли рухсатнома ёки омборхонанинг саноат ва/ёки ёнгин хавфсизлиги қоидаларига мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулоса беради.

         


ўн иш куни

      

          




Низомга

4-ИЛОВА



Контехназорат назорати остида бўлган

хавфли кимёвий моддаларнинг

РЎЙХАТИ

         

Т/р

Хавфли модданинг номи, тури ва заҳарли моддалар

Минимал чекланган меъёр

(тонна)

    

       

I. ХАВФЛИ МОДДАНИНГ НОМИ

     

1.

Аммиак


500

2.

Аммоний нитрат (таркибидаги аммоний нитратдан ҳосил бўлган азот массасининг 28 фоизидан ортиғини ташкил этадиган аммоний нитрат ва аммоний аралашмаси, шунингдек, аммоний нитрат концентрацияси массанинг 90 фоизидан ортиқ бўлган аммоний нитратнинг сувли эритмалари)


2500

3.

Ўгит шаклидаги аммоний нитрат (аммоний нитрат асосидаги оддий ўгитлар, шунингдек, таркибидаги аммоний нитратдан ҳосил бўлган азот массасининг 28 фоизидан ортиғини ташкил этадиган мураккаб ўғитлар (мураккаб ўғитлар таркибида аммоний нитрат фосфат ва (ёки) калий билан биргаликда мавжуд бўлади)


10 000

4.

Акрилонитрил


200

5.

Хлор


25

6.

Этилен оксиди


50

7.

Водород цианид


20

8.

Водород фторид


50

9.

Водород сульфид


50

10.

Олтингугурт диоксиди


250

11.

Олтингугурт триоксиди


75

12.

Қўрғошин алкили


50

13.

Фосген


0,75

14.

Метилизоцианат


0,15

     

II. ХАВФЛИ МОДДАЛАР ТУРЛАРИ

   

1.

Алангаланадиган газлар


200

2.

Товар-хомашё омборлари ва базалардаги ёнадиган суюқликлар


50 000

3.

Технологик жараёнда фойдаланиладиган ёки магистрал қувурлар билан узатиладиган ёнадиган суюқликлар


200

4.

Заҳарли моддалар


200

5.

Юқори заҳарли моддалар


20

6.

Оксидланадиган моддалар


200

      

III. ЗАҲАРЛИ МОДДАЛАР

       

1.

Акрилонитрил (вентокс)


-

2.

Метил спирти


-

3.

Маргимушли ангидрид


-

4.

Маргимушсимон ангидрид


-

5.

Дихлорид симоблар (сулема) ва бошқа симоб тузлари


-

6.

Никель тетракарбонили


-

7.

Сариқ фосфор


-

8.

Қизил фосфор


-

9.

Водород цианид ва унинг тузлари (натрий цианид, калий цианид, кадмий цианид, кумуш цианид, симоб цианид ва оксицианид, қўрғошин цианид, мис цианид, рух цианид, кальций цианид)


-

10.

Циан қотишма


-

11.

Циклон


-

12.

Этилмеркурхлорид


-

13.

Этилмеркоптан


-

        

Изоҳ.

Мазкур рўйхатга янги турдаги ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар (маҳсулотлар) ишлаб чиқилганда, ваколатли органлар томонидан ўзгартириш киритилиши мумкин.

        

       

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 11 март





































































Время: 0.0066
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск