Внимание!

NB! Мазкур Карор расман эълон килинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ёнғин хавфсизлиги. Ёнғинга қарши тадбирлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.03.2024 й. 121-сон "Ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш, ташиш, улардан фойдаланиш ва уларни йўқ қилиш соҳасидаги фаолиятни назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.03.2024 й.

N 121




ЁНИШ ВА ПОРТЛАШ ХАВФИ

ЮҚОРИ БЎЛГАН КИМЁВИЙ МОДДАЛАРНИ

(МАҲСУЛОТЛАРНИ) САҚЛАШ, ТАШИШ, УЛАРДАН

ФОЙДАЛАНИШ   ВА   УЛАРНИ   ЙЎҚ   ҚИЛИШ

СОҲАСИДАГИ ФАОЛИЯТНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбир самарадорлигини ошириш тўғрисида" 2023 йил 6 ноябрдаги ПҚ-357-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш, ташиш, улардан фойдаланиш ва уларни йўқ қилиш соҳасидаги фаолиятни назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш учун омборнинг ёнғин ва саноат хавфсизлиги талаблари;

кимёвий моддаларни ташишда белгиланган талаблар;

кимёвий моддаларни сақлаш, улардан фойдаланиш ва уларни йўқ қилишда белгиланган талаблар;

давлат органларининг кимёвий моддаларни сақлаш, ташиш, улардан фойдаланиш ва уларни йўқ қилиш соҳасидаги асосий функциялари.


2. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ички ишлар вазирлиги, Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси, Божхона қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда мазкур қарор билан тасдиқланган низом талаблари жойларда бир хил ва тўғри бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.


3. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан биргаликда мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ҳамда мақсад ва вазифаларининг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.


4. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда фавқулодда вазиятлар вазири А.Ҳ. Қўлдошев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 11 март


































































Время: 0.0250
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск