Умная подшивка

2024 й. / Газеты на узбекском / СБХ / 9 /

Фойда солиғини тўлаш ва ҳисоботини тақдим этиш қандай амалга оширилади ("СБХ" 9-сон, 2024 йил 27 февраль)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



ФОЙДА СОЛИўИНИ ТЎЛАШ

ВА ҲИСОБОТИНИ ТАҚДИМ ЭТИШ ҚАНДАЙ

АМАЛГА ОШИРИЛАДИ


ФОЙДА СОЛИҒИ БЎЙИЧА БЎНАК

ТЎЛОВЛАРИНИ КИМ ТЎЛАЙДИ


Бўнак тўловлари тузатишларни ҳисобга олган ҳолда ўтган йил учун 10 млрд сўмдан ортиқ жами даромадга эга бўлган корхоналар томонидан тўланади (СК 340-м. 2-қ.). Президентнинг 2023 йил 4 сентябрдаги ПҚ-292-сон қарорига асосан фойда солиғи бўйича ҳар ой бўнак тўловларини тўлайдиган тадбиркорлик субъектларининг даромад чегараси 10 млрд сўмгача оширилди (4.09.2023 йилдаги ПҚ-292-сон 8-б. "в" кичик банди).

Яъни, 2023 йилнинг IV чорагидан бошлаб ўтган йилдаги тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда жами 10 млрд сўмдан ортиқ даромадга эга бўлган корхоналар томонидан бўнак тўловлари тўланади.

Бўнак тўловларини ҳар ойнинг 23-санасидан кечиктирмай (дам олиш кунларини ҳисобга олган ҳолда) тўланг, яъни:

q 23 январдан;

q 23 февралдан;

q 23 мартдан ва ҳ.к.


Жами даромадга қуйидаги даромадларни киритинг (СК 297-м.):

q Ўзбекистон ва унинг ҳудудидан ташқаридаги манбалардан олинган даромадларни;

q ҳар қандай шаклда ва (ёки) ҳар қандай фаолиятдан олиниши лозим бўлган даромадларни.

Уни ҚҚС ва акциз солиғини инобатга олмаган ҳолда аниқланг.


Агар йил давомида корхонангизнинг даромади ўрнатилган миқдордан ошиб кетган бўлса, ушбу чегарага эришилган чоракнинг кейинги чорагидан бошлаб бўнак тўловларини амалга оширинг (СК 340-м. 8-қ.).

Ушбу қоида янги ташкил этилган корхоналарга ҳам тегишли.


МИСОЛ. Янги ташкил этилган корхона томонидан бўнак тўловларини тўлаш

Корхона январь ойида рўйхатдан ўтган.

Биринчи ярим йилликда жами даромад 9,8 млрд сўмни, 7 ойда (январь-июль) эса 10,1 млрд сўмни ташкил этди.

III чоракда даромад 10 млрд сўмдан ошганлиги сабабли корхона IV чоракдан бошлаб бўнак тўловларини тўлашни бошлайди.

Яъни, биринчи бўнак тўлови 23 октябрдан кечиктирмай амалга оширилади.


Бўлиниш ёки бошқа корхонадан ажратиб чиқариш натижасида ташкил этилган корхоналар ташкил этилган пайтдан эътиборан иккита чорак мобайнида бўнак тўловларини тўлайди, агар қайта ташкил этилган корхона қайта ташкил этиш пайтида уларни тўлаган бўлса (СК 340-м. 9-қ.). Икки чорак ўтгач, бўнак тўловлари тўлашнинг умумий қоидалари амал қила бошлайди.


Қуйидагилар даромад суммасидан қатъи назар, бўнак тўловларини тўламайди (СК 340-м. 12-

...
Время: 0.0211
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск