Внимание!

NB! Мазкур Конун 2-моддаси 6, 7 ва 9-бандларининг коидалари 2024 йил 1 январдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан хам татбик этилади.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Март, 2024 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар /

Ўзбекистон Республикасининг 18.03.2024 й. ЎРҚ-922-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 26.12.2023 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 09.02.2024 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

18.03.2024 й.

N ЎРҚ-922



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ФУҚАРОЛАРНИНГ

ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯСИНИ ЯНАДА КУЧАЙТИРИШГА

ҚАРАТИЛГАН ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2023 йил 26 декабрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2024 йил 9 февралда маъқулланган


Мамлакатимизда кексаларни ва меҳнатга лаёқатсиз шахсларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган ислоҳотлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Жумладан, пенсия тайинлаш тартиб-таомиллари соддалаштирилмоқда ва рақамлаштирилмоқда, ортиқча бюрократик тўсиқлар бартараф этилмоқда, пенсия таъминоти тизимида давлат хизматлари кўрсатиш сифати тубдан яхшиланмоқда, шунингдек кексаларни ва имконияти чекланган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилишни ижтимоий адолат принципларидан келиб чиққан ҳолда янада кучайтириш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга фуқароларга пенсия тайинлашда инсон омилини камайтириш, кексаларга, ногиронлиги бўлган ва боқувчисини йўқотган шахсларга давлат хизматлари кўрсатиш сифатини янада ошириш, шунингдек мазкур соҳада илғор ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш учун фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш дастурларининг самарадорлигини "Инсон қадри учун" принципи асосида қайта кўриб чиқиш талаб этилмоқда.

Ушбу Қонун билан "Ижара тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ижарачининг ногирон бўлиб қолганлиги ижара шартномасини тугатиш учун асос бўлишини бекор қилишни, шунингдек Қонунда қўлланилган айрим тушунчаларни амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлаштиришни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

Бундан ташқари "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида пенсионерга ҳисобланган, лекин унинг томонидан талаб қилиб олинмаган пенсия суммасини тўлаш муддатини ўн икки ойдан йигирма тўрт ойгача узайтириш, шунингдек фуқароларнинг пенсия тайинлаш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиш ҳуқуқи назарда тутилмоқда. Қонунда пенсиянинг энг кам миқдори энг кам истеъмол харажатлари даражасидан оз бўлмаслигини белгилаш, пенсиялар миқдорларини йил давомида товарлар ва хизматларнинг истеъмол нархлари индекси даражасининг ўсиш суръатларини инобатга олган ҳолда ошириб бориш тартиби, шунингдек маҳкумларнинг озодликдан маҳрум қилинган даврда амалга оширган фаолияти даврини пенсия олиш ҳуқуқини берадиган фаолият тури сифатида ҳисобга олишга доир талаб ҳам аниқланмоқда.

Шу билан бирга "Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига фуқарода давлат пенсия таъминоти ҳуқуқи юзага келганлиги тўғрисида Пенсия жамғармаси томонидан Халқ банкига ахборот тизими орқали электрон шаклда юбориладиган маълумотлар фуқаронинг пенсия тўловларини олиши учун асос бўлишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

Ушбу Қонун Янги Ўзбекистоннинг ижтимоий давлат принципини амалга оширишга қаратилган бўлиб, пенсионерларнинг моддий фаровонлигини янада юксалтиришга, фуқароларнинг электрон давлат хизматларини мустақил равишда олиш имкониятларини кенгайтиришга, пенсия миқдорини қайта ҳисоб-китоб қилишда инфляция даражасини ҳисобга олиш тизимини жорий этишга, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижара муносабатларига оид ҳуқуқларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 19 ноябрда қабул қилинган "Ижара тўғрисида"ги 427-ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 1, 45-модда; 1993 йил, N 9, 329-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, N 5-6, 153-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:


1) 5-модда учинчи қисми еттинчи хатбошисининг ўзбекча матнидаги "шартноманинг амал қилиши тўхтатилганидан кейин" деган сўзлар "шартнома тугатилганидан кейин" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 9-модда:

учинчи қисмининг ўзбекча матнидаги "ижара шартномасининг амал қилиши тўхтатилгач" деган сўзлар "ижара шартномаси тугатилгач" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмининг русча матнидаги "действия" деган сўз чиқариб ташлансин;

саккизинчи қисмининг ўзбекча матнидаги "тўхтатган" деган сўз "тугатган" деган сўз билан алмаштирилсин;


3) 13-модда:

номининг ўзбекча матнидаги "тўхтатиш" деган сўз "тугатиш" деган сўз билан алмаштирилсин;

биринчи қисмининг ўзбекча матнидаги "тўхтатилишига" деган сўз "тугатилишига" деган сўз билан алмаштирилсин;

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ижарачи муомалага лаёқатсиз деб топилган тақдирда шартнома Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда ва шартларда тугатилади. Бу ҳолда ижарачининг оила аъзоларидан бири ижара шартномаси тузишда устун ҳуқуққа эга бўлади. Ижарачи содир этган жинояти учун келгусида шартномани бажара олишига имкон бўлмайдиган усулда жазоланган тақдирда ҳам ижара шартномаси тугатилади";


4) 17-модда биринчи қисмининг ўзбекча матнидаги "тўхтатилгач" деган сўз "тугатилгач" деган сўз билан алмаштирилсин;


5) 31-модданинг ўзбекча матнидаги "тўхтатиш" деган сўз "тугатиш" деган сўз билан алмаштирилсин;


6) 32-модда:

биринчи қисми бешинчи хатбошисининг ўзбекча матнидаги "тўхтатиш" деган сўз "тугатиш" деган сўз билан алмаштирилсин;

биринчи қисми бешинчи хатбошисининг русча матнидаги "действия" деган сўз чиқариб ташлансин.


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги 938-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 9, 338-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 269-модда; 1997 йил, N 4-5, 126-модда; 1998 йил, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 5, 112-модда; 2001 йил, N 5, 89-модда; 2002 йил, N 4-5, 74-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 5, 152-модда; 2007 йил, N 12, 590, 608-моддалар; 2008 йил, N 12, 640-модда; 2010 йил, N 5, 178-модда, N 9, 334-модда, N 12, 472-модда; 2012 йил, N 1, 4-модда; 2013 йил, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 12, 341-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда, N 12, 383, 384-моддалар; 2018 йил, N 1, 1-модда, N 10, 676-модда, N 12, 783-модда; 2019 йил, N 5, 265-модда, N 8, 469-модда, N 9, 592-модда, N 11, 792-модда, N 12, 880-модда; 2020 йил, N 11, 652-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, N 10, 973-модда; 2022 йил, N 2, 79-модда, N 5, 464-модда, N 10, 979, 982-моддалар; 2023 йил, N 2, 104-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 8-модданинг матнидаги "37-моддаси биринчи қисмининг "а", "б", "в" ва "г" бандларида" деган сўзлар "37-моддаси биринчи қисмининг "а" - "г" ва "к" бандларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 12-1-модданинг матнидаги "37-моддасининг "а", "б", "в" ва "г" бандларида" деган сўзлар "37-моддаси биринчи қисмининг "а" - "г" ва "к" бандларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 25-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Пенсия миқдори расман белгиланган энг кам истеъмол харажатларидан оз бўлиши мумкин эмас";


4) 29-модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Иш стажи тўлиқ бўлмаганда пенсиянинг миқдори расман белгиланган энг кам истеъмол харажатларидан оз бўлиши мумкин эмас";


5) 37-модданинг:

иккинчи қисмидаги "ушбу модданинг "а" - "г" бандларида" деган сўзлар "ушбу модда биринчи қисмининг "а" - "г" ва "к" бандларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмидаги "ушбу модданинг "а" - "г" бандларида" деган сўзлар "ушбу модда биринчи қисмининг "а" - "г" ва "к" бандларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6) 43-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"43-модда. Пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этиш тартиби


Фуқаро ёки унинг қонуний вакили пенсия тайинлашни сўраб ўз танловига кўра қуйидаги усуллардан бирини қўллаган ҳолда мурожаат қилиш ҳуқуқига эга:

доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига ариза билан;

яшаш жойидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги давлат хизматлари марказида сўровнома тўлдирган ҳолда;

Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали сўровнома тўлдирган ҳолда.

Манзил-колонияларда жазони ўтаётган озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар пенсия тайинлашни сўраб ариза билан манзил-колония жойлашган ердаги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг бевосита туман (шаҳар) бўлимига ёки сўровнома тўлдирган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этиши мумкин.

Пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этилганда шахснинг пенсияга бўлган ҳуқуқи ушбу Қонунда белгиланган шартларга ва нормаларга мувофиқ ахборот тизимларидан олинган маълумотларга асосан аниқланади.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг бўлимлари пенсияларни тайинлаш масалалари юзасидан тушунтиришлар ва маълумотлар бериши, шунингдек аризачига зарур ҳужжатларни олишида кўмаклашиши шарт.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари корхоналардан, ташкилотлардан ва айрим шахслардан тегишли ҳужжатларни талаб қилиб олиш, зарур ҳолларда эса, уларнинг берилиши асослилигини текшириш ҳуқуқига эга.

Корхоналар ва ташкилотлар пенсия учун (пенсия қайта ҳисоб-китоб қилиниши учун) ҳужжатларни ўз вақтида тақдим этмаслик ёки ишончсиз маълумотлари бўлган ҳужжатларни тақдим этиш оқибатида пенсионерга етказилган зарар учун унинг олдида қонунчиликда белгиланганидек жавобгар бўлади.

Корхона ёки пенсионер томонидан маълумотлари ишончсиз ҳужжатлар тақдим этилганлиги оқибатида давлатга зарар етказилган тақдирда, етказилган зарарнинг ўрни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига қопланади. Бунда корхона томонидан етказилган зарарнинг ўрни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимидан тегишли хабарнома олинган кундан эътиборан бир ой ичида, пенсионер томонидан етказилган зарарнинг ўрни эса ушбу Қонуннинг 65-моддасида назарда тутилган тартибда қопланади";


7) 45 ва 46-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"45-модда. Пенсия тайинлаш тўғрисидаги ҳужжатларни

ва маълумотларни қараб чиқиш муддатлари


Пенсия тайинлаш тўғрисидаги ҳужжатлар ва маълумотлар улар келиб тушган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмасдан қараб чиқилади.

Пенсия тайинлаш рад этилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими тегишли қарор чиқарилганидан кейин беш кун ичида аризачига пенсия тайинлаш рад этилганлиги ҳақида рад этиш сабаблари ва шикоят бериш тартиби кўрсатилган хабарномани беради ёки жўнатади ҳамда айни чоғда барча ҳужжатларни қайтаради.

Агар пенсия тайинлаш тўғрисидаги мурожаат Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали сўровнома тўлдирган ҳолда берилган бўлса, пенсия тайинлаш рад этилганлиги тўғрисида қарор чиқарилган куннинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими мурожаат қилган шахсга пенсия тайинлаш рад этилганлиги ҳақида рад этиш сабабларини ва шикоят бериш тартибини кўрсатган ҳолда хабар юборади.


46-модда. Пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этилган кун


Ариза қабул қилиб олинган кун ёки сўровнома келиб тушган кун пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этилган кун деб ҳисобланади.

Аризага барча зарур ҳужжатлар илова қилинмаган ёки ахборот тизимларида зарур маълумотлар мавжуд бўлмаган ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими мурожаатчига қўшимча равишда қайси ҳужжатлар ёки маълумотлар тақдим этилиши кераклиги ҳақида хабар қилади. Башарти улар қўшимча ҳужжатлар ёки маълумотлар тақдим этилиши зарурлиги ҳақидаги хабарнома олинган кундан эътиборан уч ой ичида тақдим этилса, пенсия тайинланиши тўғрисидаги ариза ёки сўровнома қабул қилинган кун пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этилган кун деб ҳисобланади";


8) 49-модда биринчи қисмининг олтинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги олтинчи ва еттинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

"ёшга доир энг кам пенсия миқдори ўзгарганда;

даромадлар индексация қилинган тақдирда амалга оширилади. Бунда пенсия миқдори йил давомида товарлар ва хизматларнинг истеъмол нархлари (тарифлари) индекси (инфляция) даражасининг ўсиш суръатлари ҳисобга олинган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатларига асосан индексация қилинади (оширилади)";


9) 59-модданинг биринчи қисмидаги "ўн икки ойдан" деган сўзлар "йигирма тўрт ойдан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 2 декабрда қабул қилинган "Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида"ги 702-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 1, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, N 9, 334-модда; 2015 йил, N 8, 312-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, N 3, 216-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:


1) 18-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"18-модда. Жамғариб бориладиган пенсия

тўловларини олиш учун асос


Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ахборот тизими орқали электрон шаклда юбориладиган фуқарода давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи юзага келганлиги тўғрисидаги маълумотлар фуқаронинг жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиши учун асос бўлади";


2) 20-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жамғариб бориладиган пенсия тўловлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ахборот тизими орқали электрон шаклда юбориладиган фуқарода давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи юзага келганлиги тўғрисидаги маълумотларга асосан бундай тўловларни олувчининг яшаш жойидаги Халқ банки филиали томонидан тўланади".


4-модда. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


5-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


6-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ушбу Қонун 2-моддаси 6, 7 ва 9-бандларининг қоидалари 2024 йил 1 январдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                 Ш. Мирзиёев

         

        

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 19 март















































































Время: 0.1794
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск