ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Маҳаллий давлат ҳокимият органлари / Хокимиятлардаги комиссиялар ва органлар /

Туман (шаҳар) ҳокимликларининг рақамли иқтисодиётни жорий этиш бўйича лойиҳалар менежерларининг иш фаолияти самарадорлигини баҳолаш ва уларни рағбатлантириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 18.03.2024 й. 141-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 18 мартдаги

141-сон қарорига

ИЛОВА



Туман (шаҳар) ҳокимликларининг рақамли

иқтисодиётни жорий этиш бўйича лойиҳалар

менежерларининг иш фаолияти самарадорлигини

баҳолаш ва уларни рағбатлантириш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом ҳудудларни рақамли трансформация қилиш дастурлари доирасида туман (шаҳар) ҳокимликларининг рақамли иқтисодиётни жорий этиш бўйича лойиҳалар менежерлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш ва уларни рағбатлантириш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


лойиҳалар менежери - туман (шаҳар) ҳокимликларининг ходимлар штат жадвалида асосий иш жойи сифатида меҳнат шартномаси асосида рўйхатга олинган ва мазкур туман (шаҳар) ҳудудида рақамли иқтисодиёт лойиҳаларининг жорий қилинишини мувофиқлаштириш, комплекс мониторингини олиб бориш ва ҳисоботларини тайёрлашга масъул бўлган ходим;


nis.egov.uz тизими - республика ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ва туман (шаҳар) ҳокимликларида рақамли трансформация ҳолатини ҳамда ҳудудларда рақамли иқтисодиёт ҳолатини рейтинг баҳолаш тадбирларини автоматлаштиришга мўлжалланган идоралараро ахборот тизим;


самарадорликнинг мақсадли кўрсаткичлари - Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги (кейинги ўринларда - Вазирлик) томонидан жорий йилда келгуси йил мобайнида лойиҳалар менежери томонидан бажарилиши лозим бўлган, ҳар йилда бир марта тасдиқланувчи, лойиҳалар менежерлари фаолияти самарадорлигининг мақсадли кўрсаткичлари режаси.


3. Лойиҳалар менежери иш ҳақига қўшимча устама ҳақи тўловлари Вазирликнинг Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринда - Жамғарма) маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


4. Лойиҳалар менежерларининг иш ҳақига қўшимча устама ҳақи Туман (шаҳар) ҳокимликларининг рақамли иқтисодиётни жорий этиш бўйича лойиҳалар менежерлари иш фаолиятини самарадорлигини баҳолаш ва устамалар белгилаш бўйича комиссия (кейинги ўринларда - Комиссия) қарори асосида амалга оширилади.


5. Комиссия қарори ҳар олти ойлик давр якуни бўйича қабул қилинади ва унга асосан лойиҳалар менежерининг лавозим окладига нисбатан 100 фоизгача миқдорда устама белгиланади.


6. Лойиҳалар менежерининг лавозим маошига Жамғарма ҳисобидан тўланадиган ҳар ойлик устама кейинги олти ойлик давр учун Комиссия қарори қабул қилингунга қадар амал қилади.


7. Лойиҳа менежерларига ойлик устама ҳақи тўловлари Вазирлик тизимидаги "Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасаси томонидан харажатлар сметаси доирасида Жамғармадан ажратилган маблағлар ҳисобидан туман (шаҳар) ҳокимлигининг бюджетдан ташқари ҳисобварағига ўтказиб берилади.



2-БОБ. ЛОЙИҲАЛАР МЕНЕЖЕРИ ЛАВОЗИМИ БЎЙИЧА

НОМЗОДЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР, УЛАРНИНГ

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФАОЛИЯТИНИНГ

УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ


8. Лойиҳалар менежери лавозими бўйича номзодларга қўйиладиган талаблар, уларнинг асосий вазифалари ва фаолиятининг устувор йўналишлари туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан тасдиқланадиган лавозим йўриқномаларида белгиланади.


9. Лойиҳалар менежери лавозимига номзодлар, тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликларининг рақамлаштириш бўйича маслаҳатчилари ва Вазирликнинг тегишли ҳудудий бўлинмаси билан келишилган тартибда лавозимга тайинланади.


10. Рақамлаштириш дастурларида белгиланган устувор вазифалар ва лойиҳаларда бир қатор камчиликларга йўл қўйилиши ҳамда бу каби камчиликларга муайян давр мобайнида таъсирчан чоралар кўрилмаганлиги борасида асослантирилган маълумотлар тақдим этилган тақдирда, тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликларининг рақамлаштириш бўйича маслаҳатчилари ва Вазирликнинг тегишли ҳудудий бўлинмаси тегишли туман (шаҳар) ҳокимликларига лойиҳалар менежерини эгаллаб турган лавозимдан озод этиш масаласини кўриб чиқиш бўйича таклифлар киритиши мумкин.



3-БОБ. ЛОЙИҲАЛАР МЕНЕЖЕРИ

ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИНИНГ

МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ


11. Лойиҳалар менежери фаолияти самарадорлигининг мақсадли кўрсаткичлари Вазирлик томонидан намунавий кўринишдаги ҳужжат сифатида ишлаб чиқилади ва белгиланган тартибда идоравий ҳужжат сифатида тасдиқланиб, ҳудудларда лойиҳа менежерлари томонидан ишлашга қабул қилиниши учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тақдим этилади.


12. Лойиҳалар менежери фаолияти самарадорлиги фоизли тизимда ўлчанади ва 100 фоиз энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.


13. Лойиҳалар менежерининг шахсий мақсадли кўрсаткичлари режасида, ушбу режа ишлаб чиқилишида киритилиши мажбурий бўлган, қуйидаги баҳолаш мезонлари ва уларга ажратиладиган самарадорликнинг нисбий миқдорлари кўрсатилади:

ҳудудларда рақамли иқтисодиёт ҳолатини рейтинг баҳолаш натижаси - 10 фоиз;

туман (шаҳар) ҳокимликларининг рақамли ривожланиш даражасини рейтинг баҳолаш натижаси - 10 фоиз;

ахборот-коммуникация технологиялари бўйича саводхонлиги тест синовларидан муваффаққиятли ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома мавжудлиги - 10 фоиз.


14. Қўшимча мақсадли кўрсаткичлар Вазирлик томонидан ҳудудда мавжуд эҳтиёж ва заруриятлардан келиб чиқиб, рақамли инфратузилма, электрон давлат хизматларини кўрсатиш улушини ошириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, ҳудуддаги IT-таълим кўламини ошириш, ахборот тизимлари ва рақамлаштириш лойиҳаларини жорий этиш йўналишлари бўйича лойиҳалар менежерларининг фаолияти самарадорлигининг намунавий мақсадли кўрсаткичлари режаси билан тасдиқланади.



4-БОБ. ЛОЙИҲАЛАР МЕНЕЖЕРЛАРИ ИШ

ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ

ВА УСТАМАЛАР БЕЛГИЛАШ


15. Жорий йил учун тасдиқланган самарадорликнинг мақсадли кўрсаткичларига мувофиқ лойиҳалар менежерлари томонидан амалга оширилган ишлар Комиссия томонидан кўриб чиқилади.


16. Комиссия текшируви натижасига кўра самарадорликнинг мақсадли кўрсаткичлари бажарилганлик даражаси фоизларда қайд этилади ва қуйидагича тоифаланади:

71 фоиздан 100 фоизгача - яхши ("яшил");

55 фоиздан 70 фоизгача - қониқарли ("сариқ");

55 фоиздан паст - қониқарсиз ("қизил").


17. Самарадорликнинг мақсадли кўрсаткичлари Комиссия томонидан яхши бажарилган деб қайд этилиши ҳамда "яшил" рўйхатга киритилиши ушбу ҳудуднинг лойиҳалар менежери иш ҳақига қўшимча устама ҳақ белгиланишига асос бўлади.


18. Устама ҳақ миқдори лойиҳа менежери томонидан самарадорликнинг мақсадли кўрсаткичлари бажарилганлик фоизига тенг миқдорда белгиланади ва лойиҳалар менежерининг лавозим окладига нисбатан кўпи билан 100 фоизгача бўлиши мумкин.


19. Лойиҳалар менежери фаолияти самарадорлигининг мақсадли кўрсаткичларини тасдиқлаш, мақсадли кўрсаткичлар асосида бажарилган ишлар ҳисоботларини топшириш, ҳисоботларни қабул қилиш, текшириш, баҳолаш ва устама ҳақ белгиланиши ёки устама ҳақ белгиланишида рад этилиши босқичлари nis.egov.uz идоралараро рейтинг баҳолаш тизимида ушбу Низомнинг иловасида кўрсатилган тартибда амалга оширилади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


20. Рағбатлантириш чора-тадбирларининг самарадорлигини ошириш мақсадида лойиҳалар менежерларининг илғор тажрибасини ва фаолияти самарадорлиги оммавий ахборот воситаларида ёритилади.


21. Вазирлик зарурат бўлганда, баҳолаш кўрсаткичлари рўйхати ҳамда уларни ҳисоблаш усулларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ваколатига эга.


22. Ушбу Низом юзасидан келиб чиқадиган низоли масалалар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


23. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.






Низомга

ИЛОВА



Лойиҳалар менежери фаолияти самарадорлигининг

мақсадли кўрсаткичларини тасдиқлаш, мақсадли кўрсаткич

асосида бажарилган ишлар ҳисоботларини топшириш,

ҳисоботларни қабул қилиш, текшириш, баҳолаш

ва устама ҳақ белгилаш

СХЕМАСИ

         

     

Босқичлар

      

      

Масъуллар

      

    

Тадбирлар

    

    

Муддат

 

1-босқич

Рақамли

технологиялар

вазирлиги

     

Кейинги йил давомида лойиҳалар менежерлари фаолияти самарадорлигининг мақсадли кўрсаткичларининг намунавий режа жадвали тасдиқланади ва ишлаш учун nis.egov.uz тизимига киритилган ҳолда эълон қилинади

      

ҳар йили

1 декабрга

қадар

2-босқич

Лойиҳалар

менежерлари

     

Намунавий режа жадвал асосида шахсий мақсадли кўрсаткичлар режаси nis.egov.uz тизимида ишлаб чиқилади ва тегишлилиги бўйича Рақамли технологиялар вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси ва рақамлаштириш бўйича маслаҳатчи билан келишиш учун тақдим этади

          

наъмунавий

режа жадвал

тасдиқланган

кундан 10 иш

куни ичида

3-босқич

Рақамли технологиялар

вазирлигининг ҳудудий

бўлинмаси

    

1. Шахсий мақсадли кўрсаткичлар режасини nis.egov.uz тизимида келишади ва Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан тасдиқланиши учун юборилади.


2. Шахсий мақсадли кўрсаткичлар режасини қайта ишлаб, такрорий келишувга киритилиши талаб этилади.

        

  

10 иш кунида




3 иш кунида

4-босқич

Рақамли технологиялар

вазирлиги

      

1. Шахсий мақсадли кўрсаткичлар режаси тасдиқланади ва nis.egov.uz тизимида алоҳида бандлар кўринишида тегишли лойиҳалар менежери учун ижрога қаратилади.


2. Шахсий мақсадли кўрсаткичлар режаси қайта ишлаб, тасдиқлаш учун такроран киритилиши талаб этилади.

        

     

10 иш кунида




3 иш кунида

5-босқич

Лойиҳалар

менежерлари

  

Мақсадли кўрсаткичлар режасига асосан ижрога қаратилган вазифалар бажарилиши юзасидан ҳисоботлар nis.egov.uz тизимига киритиб борилади.

        

Доимий

6-босқич

     

Лойиҳалар менежери иш

фаолияти самарадорлигини

баҳолаш ва устамалар белгилаш

бўйича комиссия

         

Лойиҳалар менежерлари томонидан шахсий мақсадли кўрсаткичлар бажарилганлик даражаси таҳлил қилинади ва баҳоланади

Ҳар ярим йиллик

якунидан кейинги ойнинг

25 санасига қадар

7-босқич

              

Лойиҳалар менежери иш

фаолияти самарадорлигини

баҳолаш ва устамалар белгилаш

бўйича комиссия

         

Лойиҳалар менежерлари рейтинги ҳамда устама ҳақ белгиланишига тавсияланган лойиҳалар менежерлари рўйхати nis.egov.uz тизимида эълон қилиниши

Ҳар ярим йиллик

якунидан кейинги ойнинг

30 санасига қадар

          

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 18 март













































































Время: 0.0197
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск