Умная подшивка
2024 й. / Газеты на узбекском / СБХ / 10 /Дивидендлар тарзидаги даромадлардан олинадиган солиқ бўйича ҳисобот қандай тўлдирилади ("СБХ" 10-сон, 2024 йил 5 март)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*
ДИВИДЕНДЛАР ТАРЗИДАГИ ДАРОМАДЛАРДАН
ОЛИНАДИГАН СОЛИҚ БЎЙИЧА ҲИСОБОТ
ҚАНДАЙ ТЎЛДИРИЛАДИ
ДИВИДЕНДЛАР ВА ФОИЗЛАР ТАРЗИДА ТЎЛАНАДИГАН
ДАРОМАДЛАРДАН ОЛИНАДИГАН СОЛИҚ ҲИСОБ-КИТОБИ
КИМЛАР ТОМОНИДАН ТАҚДИМ ЭТИЛАДИ
Корхонангиз дивидендлар ва фоизларни тўлайдиган бўлса, у:
q солиқ агенти ҳисобланади;
q зиммасида корхонадаги солиқ солиш тартибидан қатъи назар, ушбу тўловлардан солиқларни (фойда солиғи ва ҚҚС ёки айланмадан олинадиган солиқ) тўлаш мажбурияти бўлади.
Ҳисоб-китоб фойда солиғи бўйича ҳисобот таркибига киритилган (3-илова, АВ рўйхат рақами 3221, 24.02.2020 й.). Уни ҳисобот ойида қуйидаги даромадлар ҳисобланган ёки берилган бўлса, тақдим этинг:
q жисмоний ва юридик шахсларга дивидендлар;
q жисмоний ва юридик шахсларга, нотижорат ва бюджет ташкилотларига депозитга маблағларни жойлаштиришдан олинадиган фоизлар (СК 344-м. 2-қ.).
Дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботи ўзининг солиқ ҳисобига олинган жойидаги солиқ органига дивидендлар ва фоизлар ҳисобланган ойдан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай солиқ агентлари томонидан тақдим этилади (СК 345-м. 5-қ.).
Жисмоний шахсларга дивиденд тўланганда ҳисоботни дивиденд ва (ёки) фоиз ҳисобланган ойдан кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмай тақдим қилинг (СК 389-м. 1-қ. 2-б.).
Норезидентларга тўланадиган дивидендлар ва фоизлар бўйича маълумотлар Солиқ агенти томонидан тўлов манбаида норезидентларнинг даромадларидан ушлаб қолинадиган юридик шахсларнинг даромадларидан олинадиган фойда солиғи ҳисоб-китобининг алоҳида шаклида акс эттирилади.
Солиқ суммаси дивидендларни ва фоизларни тўлаш муддатидан кечиктирмай бюджетга тўланади (СК 345-м. 6-қ.).
Солиқ суммаси ушлаб қолинмаган тақдирда солиқ агенти солиқнинг ушлаб қолинмаган суммасини ва у билан боғлиқ пеня суммасини бюджетга киритиши шарт (СК 346-м.).
ДИВИДЕНДЛАР ТАРЗИДАГИ ДАРОМАДЛАРДАН
СОЛИҚ ҚАНДАЙ УШЛАБ ҚОЛИНАДИ
Солиқ солиш мақсадларида қ
...