ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Санитария-эпидемиология назорати /

Пестицидларни заҳарлилиги ва хавфлилигига кўра таснифларга ажратишга доир гигиеник талаблар (0067-24-сон СанҚваН) (ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг 13.02.2024 й. 6-сон)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги

Санитария-эпидемиологик осойишталик

ва жамоат саломатлиги қўмитасининг

2024 йил 13 февралдаги

6-сон қарорига

ИЛОВА



Пестицидларни заҳарлилиги ва хавфлилигига кўра

таснифларга ажратишга доир гигиеник талаблар

(0067-24-сон СанҚваН)


Мазкур санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (бундан буён матнда санитария қоидалари деб юритилади) пестицидларни заҳарлилиги ва хавфлилигига кўра таснифларга ажратишга доир гигиеник талабларини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур санитария қоидалари микробиологик препаратлар (мураккаб биологик комплекслар, бактериялар ва микроорганизмлар) учун татбиқ этилмайди.


2. Мазкур санитария қоидаларида қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


пестицидлар - зарарли организмларга қарши курашиш учун қўлланиладиган моддалар;


пестицидларнинг ҳаводаги ўртача ўлим концентрацияси - икки соатдан тўрт соатгача ингаляцион таъсир қилганда тажриба ҳайвонларининг эллик фоизи нобуд бўлишига олиб келувчи пестицидлар миқдори;


пестицидларнинг терига юбориладиган ўртача ўлим дозаси - терига бир маротаба юборилганда тажриба ҳайвонларининг эллик фоизи нобуд бўлишига олиб келувчи пестицидлар миқдори;


пестицидларнинг кумуляция коэффициенти - пестицидни тажриба ҳайвонларига кўп марта юборилиши натижасида аниқланадиган ўртача ўлим дозасига (2 ой давомида ҳафтасига беш маротаба юбориладиган ўртача ўлим дозасини (0,1 мг/кг) пестицидни тажриба ҳайвонларига бир маротаба юборилган ҳолатдаги ўртача ўлим дозасига нисбати;


кучли аллерген - пестицидни тажриба ҳайвонларининг териси остига 1:2000 мг/кг дан ортиқ концентрацияда суюлтирилган ҳолда юборилганида, тажриба ҳайвонларида сенсибилизация (юқори даражадаги сезувчанлик) жараёни юзага келиши натижасида аллерген реакция чақириши;


кучсиз аллерген - 1:100 мг/кг нисбатидан кам бўлмаган суюлтирилган пестицидни тажриба ҳайвонлари териси ости ва устига юборилганида, тажриба ҳайвонларида сенсиблизация жараёни юзага келганида, шунингдек эллик фоиз ва ундан юқорироқ концентрацияли пестицидни тажриба ҳайвонлари териси устига аппликация (ёпиштириш) қилинганда 20 кундан сўнг ўттиз фоиз тажриба ҳайвонларида юзага келувчи реакция;


мутагенлик - пестицидларнинг хавфлилик гуруҳига мансуб бўлган минимал таъсир даражасини ва мутация частотаси ошишининг қисқалигини акс эттирадиган коэффициентларни қўшиш йўли билан аниқланувчи пестицидлар даражаси;


кучсиз теротоген - тажриба ҳайвонларининг ҳомила органларида камдан-кам учрайдиган ўзгаришларни чақирувчи пестицид миқдори;


репродуктив заҳарлилик - тажриба ҳайвонларининг репродуктив функциясини бир ёки бир неча кўрсаткичлар бўйича ўзгариши, шунингдек гонадаларнинг функционал ёки морфологик ҳолатининг бузилишига олиб келувчи заҳарлилик;


кансерогенлик - пестицид таъсири натижасида тирик мавжудотлар организмида онкологик (хавфли ўсма) касалликларнинг пайдо бўлиши;


пестицидларнинг тупроқдаги барқарорлиги - пестицидларнинг биотик ва абиотик омиллар таъсири шароитида тупроқда узоқ вақт сақланиш давомийлиги;


пестицидларнинг тупроқ-ўсимлик тизимидаги миграция коэффициенти - ўсимликлардаги пестицид концентрацияларининг (мг/кг) тупроқдаги дастлабки концентрациясига (мг/кг) нисбати;


пестицидларнинг тупроқнинг чуқур қатламларига миграцияси - пестицидларни тупроқнинг чуқур қатламларига кириб бориши;


пестицидларнинг сув экосистемасида (сув ва балиқлар) тўпланиш коэффициенти - балиқ организмидаги пестицид миқдорининг (мг/кг) сувдаги пестицид концентрациясига нисбати (мг/л) бўлиб, бунда пестицидларнинг сувда тўпланиш даражаси 1, 5, 15 ва 30 кундан сўнг аниқланади;


пестицидлардан ингаляцион заҳарланиш эҳтимоли коэффициенти - 20 °C ҳавода пестицид миқдори максимал концентрацияга етганда пестицидни ўртача ўлим концентрациясига нисбати;


пестицидларни қишлоқ хўжалик вегетатив экинларидаги барқарорлиги - табиий шароитда бир қанча вегетатив экинларда, шу жумладан донли (буғдой ўсимлигида), ёғ олинадиган (маккажўхори ўсимлиги, кунгабоқар тўпгули) ўсимликларда, шунингдек сабзавотларда (карам ўсимлигида), мевали дарахтларда (олма) ҳар 1, 5, 15 ва 30 суткадан сўнг уларнинг таркибидаги пестицидларнинг миқдорини аниқлаш;


пестицидларни сут билан экскрецияси (ажралиб чиқиши) - пестицидни сут билан ажралиб чиқишини аниқлаш учун 3 кунлик каламуш болалари меъдасидан 24 соатдан сўнг синамалар олиниши ва мазкур синамага реагентлар қўшилиши натижасида пестицидларни аниқлаш жараёни;


пестицидларнинг кун давомида сувдаги турғунлиги - сувдаги пестицид миқдорининг идиш ҳажми камида 40 литр бўлган, дехлорланган сувдан (3-4 кун давомида турган водопровод суви) фойдаланилади, бунда сувнинг ҳарорати 18 - 20 °C, pН 7,4 - 8, эриган кислород миқдори - 6 - 8 мг/л бўлган синамаларда аниқланиши;


пестицидларнинг ишчи ҳудуд ҳавосида рухсат этилган концентрацияси (РЕК) - пестицидларни ишлаб чиқариш ва қўллашда риоя этилиши шарт бўлган санитария қоидаларида келтириб ўтилган миқдор.



2-БОБ. ПЕСТИЦИДЛАРНИ ЗАҲАРЛИЛИГИ

ВА ХАВФЛИЛИГИГА КЎРА ТАСНИФЛАРГА

АЖРАТИШ ВА ЗАҲАРЛАНИШ ЭҲТИМОЛИ

КОЭФФИЦИЕНТИНИ АНИҚЛАШ


3. Пестицидларни заҳарлилиги ва хавфлилигига кўра таснифларга ажратиш уларнинг заҳарлилик ва хавфлилик даражасининг энг юқори мезонлари бўйича амалга оширилиши керак.


4. Пестицидлар ва улар таркибидаги таъсир этувчи моддаларнинг заҳарлилиги ва хавфлилигини баҳолашда қуйидаги асосий мезонларни инобатга олиш зарур:

заҳарлилик хусусиятлари (оғиз орқали, тери орқали ва ингаляцион заҳарланиш эҳтимоли (ИЗЕ) коэффициенти);

пестицидларнинг кумуляция коэффициенти;

пестицидларнинг тупроқ-ўсимлик тизимидаги миграция коэффициенти;

тананинг бирор қисмида юзага келувчи ва ўзига хос бўлган реакциялар (тери ва шиллиқ пардаларда қизариши ҳамда аллерген хусусиятлар);

организмга узоқ муддатли таъсир кўрсатиши (тератогенлик, эмбриотокциклик, мутагенлик, кансерогенлик ва репродуктив заҳарлилик).


5. Ингалацион заҳарланиш эҳтимоли (ИЗЕ) коэффициенти қуйидаги формула орқали аниқланади:

       

Kизе = Cтўйинтирилган/CL50

         

Бунда:

Cтўйинтирилган - 20˚C ҳаводаги пестициднинг максимал концентрацияси;

CL50 - ҳаводаги ўртача ўлим концентрацияси.


6. Пестицидларнинг кумуляция коэффициенти қуйидаги формула орқали аниқланади:

     

Kкум = LDn50 (mg/kg)/ LD150 (mg/kg ёки Kкум=?LD50/ LD50

       

Бунда:

Kkum - пестициднинг кумуляция коэффициенти;

LD50 - меъдага юбориладиган ўртача ўлим дозаси;

? - пестициднинг меъдага юбориладиган ўртача ўлим дозаси миқдорини бир неча марта юборилгандаги йиғиндиси.


7. Пестицидларнинг тупроқ-ўсимлик тизимидаги миграция коэффициенти қуйидаги формула орқали аниқланади:

       

Kкоеф = Cўсимлик(mg/kg)/Cтупроқ(mg/kg)

      

Бунда:

Cўсимлик -ўсимликларда пестицид концентрацияси (мг/кг);

Cтупроқ - тупроқдаги дастлабки пестицид концентрацияси (мг/кг);


8. Пестициднинг сув экосистемасида (сув ва балиқлар) тўпланиш коэффициенти қуйидаги формула орқали аниқланади:

        

Kкоеф = REDбалиқ (mg/kg)/ Cсув (mg/kg)

      

Бунда:

REDбалиқ -балиқ организмидаги пестицид миқдорининг рухсат этилган дозаси;

Cсув -сувдаги пестициднинг концентрацияси.


9. Пестицидларни заҳарлилиги ва хавфлилигига кўра таснифи мазкур санитария қоидаларининг 1-иловасида келтирилган кўрсаткичларга мувофиқ бўлиши лозим.



3-БОБ. ПЕСТИЦИДЛАР БИЛАН ИШЛОВЧИ

ХОДИМЛАР УЧУН САНИТАРИЯ

ВА ГИГИЕНА ТАЛАБЛАРИ


10. Пестицидлар билан ишловчи ходимлар Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) мувофиқ тиббий кўрикдан ўтиб боришлари лозим.


11. Пестицидлар билан ишлов берилган ўсимликларни парвариш қилиш билан боғлиқ вазифаларда ишловчи ходимларнинг терисига хавфли пестицид зарар етказган ҳолатда, мазкур ходимлар икки ҳафтагача ушбу иш фаолиятларини давом эттиришига йўл қўйилмайди.


12. Пестициддан заҳарланишда зарарли модданинг туридан қатъий назар қуйидагича биринчи тиббий ёрдам кўрсатилади:

пестициддан заҳарланганда иш жойидаги пестицидни қайта терига ёки нафас органларига тушишини олдини олиш мақсадида пестициддан ҳоли ҳудудга бемор олиб чиқилади ҳамда индивидуал ҳимоя кийими ва респиратор ечилади, шунингдек беморни эркин нафас олиб ўзини тиклаб олиши учун танани сиқиб турувчи кийимлардан бўшатилади;

пестицид тери орқали таъсир кўрсатганда унинг тери орқали таъсир қилган жойи оқар сувда совун билан ювиб ташланади, агар кўзга тушса 2 фоизли ичимлик содаси (ёки бор кислотаси) билан сувда ювиб ташлаш тавсия этилади;

пестицид ошқозон-ичак тракти орқали таъсир кўрсатганда ичиш учун бир неча стакан илиқ сув берилади.


13. Пестицидлар билан ишлайдиган ходимлар учун алоҳида овқатланиш хоналари ажратилиши, хона қўл ювиш учун раковина ва зарур мебеллар билан жиҳозланган бўлиши керак.


14. I ва II хавф гуруҳидаги пестицидлар ва пестицид эритмалари билан ишлаганда махсус матодан тайёрланган кийимлар ҳамда тери қопламалари учун қўшимча ҳимоя воситаларидан (фартуклар, плёнкали материаллардан тайёрланган енгчалар) фойдаланиш керак.


15. Шахсий ҳимоя воситалари махсус ажратилган, тоза, қуруқ хонада алоҳида шкафларда сақланиши керак. Пестицидлар сақланадиган хонада шахсий ҳимоя воситаларини сақлаш тақиқланади. Ишдан кейин махсус шахсий ҳимоя воситалари ва хавфсизлик поябзалини кийиб юриш қатъиян ман этилади.


16. Аэрозоллар кўринишидаги ўртача хавфли кам учувчан пестицидлар билан ишлашда аэрозолга қарши респираторлардан фойдаланиш керак.


17. Нафас олиш тизимини учувчан бирикмалар ёки I ва II хавф гуруҳидаги пестицидлардан ҳимоя қилиш учун универсал респираторлар ёки алмаштириладиган қутиларга эга саноат газига қарши ниқоблардан фойдаланиш керак.


18. Фосфорли, хлорли ва бошқа органик пестицидлардан ҳимоя қилиш учун "А" тоифали газга қарши герметик кўзойнакли ҳимоя воситасидан фойдаланиш керак.


19. Пестицид эритмалари билан ишлаганда қўлларни ҳимоя қилиш учун резина қўлқоплардан, оёқлар ҳимояси учун эса пестицидлар ва дезинфекциялаш воситаларига чидамлилиги юқори бўлган резина этиклардан фойдаланиш керак.


20. Ҳар бир иш жадвалининг (сменанинг) охирида шахсий ҳимоя воситалари зарарсизлантирилиши керак.

Бунда, шахсий ҳимоя воситаларини ечиш тартиби қуйидагича:

резина қўлқопларни ечмай туриб нейтраллаштирувчи эритмада (3 - 5 фоизли содали сув эритмаси, оҳак сути) ювиб олинади, сўнг тоза сувда ювилиб, ҳимоя кийимларидан этик, комбинезон, ҳимоя кўзойнаги ва респиратор олиб ташланади, шундан сўнг қўлқоплар қайта дезинфекцияли эритма ва сувда ювилганидан сўнг ечилади.


21. Газга қарши ниқобларнинг резинали олд қисми юзаси совун-сода эритмаси (1 литр сув учун 25 г совун + 5 г натрий карбонат) ёрдамида зарарсизлантирилиб, сўнг тоза сувда ювилади ва қуритилади.

Шунингдек, газга қарши ниқоб ва респираторнинг олд қисмлари калий перманганат ёки спиртнинг 0,5 фоизли эритмасига намланган пахта тампон ёрдамида дезинфекция қилинади.


22. Мазкур санитария қоидаларини ишлаб чиқувчилар рўйхати 2-иловада келтирилган.

         

           




Гигиеник талаблар

1-ИЛОВА



Пестицидларнинг заҳарлилиги ва хавфлилиги бўйича

ТАСНИФИ*

          

Пестицидларнинг заҳарлилик

ва хавфлилик мезонлари

   

Заҳарлилик ва хавфлилик гуруҳи

  

Ўта заҳарли ва хавфли


Заҳарли ва хавфли

  

Ўртача заҳарли ва хавфли

    

Кам заҳарли ва хавфли

    

I

 

II

    

III

   

IV

     

Пестицидларнинг меъдага юбориладиган ўртача ўлим дозаси (мг/кг):






препаратнинг қаттиқ шакли


10 мг/кг ва ундан кам

11 мг/кг дан 100 мг/кг гача

101 мг/кг дан 1000 мг/кг гача

1000 мг/кг ва ундан кўп

препаратнинг суюқ шакли


30 мг/кг ва ундан кам

31 мг/кг дан 300 мг/кг гача

301 мг/кг дан 3000 мг/кг гача

3000 мг/кг ва ундан кўп

Пестицидларнинг терига юбориладиган ўртача ўлим дозаси (мг/кг):






препаратнинг қаттиқ шакли


100 мг/кг ва ундан кам

101 мг/кг дан 500 мг/кг гача

501 мг/кг дан 2500 мг/кг гача

2500 мг/кг ва ундан кўп

препаратнинг суюқ шакли


200 мг/кг ва ундан кам

201 мг/кг дан 1000 мг/кг гача

1001 мг/кг дан 5000 мг/кг гача

5000 мг/кг ва ундан кўп

Пестицидларнинг ҳаводаги ўртача ўлим концентрацияси (мг/м3)


500 мг/м3ва ундан кам

501 мг/м3дан 5000 мг/м3гача

5001 мг/м3дан 50000 мг/м3гача

50000 мг/м3ва ундан кўп

Пестицидлардан ингаляцион заҳарланишни келтириб чиқарувчи коэффициент


300 ва ундан кўп

299 дан 30 гача

29 дан 3 гача

3 дан кам

Пестицидларнинг кумуляция коэффициенти


1 дан кам

1 дан 3 гача

3,1 дан 5 гача

5 дан кўпроқ

Пестицидларнинг қўзғатувчи таъсири


Кучли қўзғатувчи таъсир кузатилиши, ўткир токсик дерматитлар, ишчи эритмалар ва концентрланган препаратлардан кўз шох пардаси ва шиллиқ қаватининг куйишлари.


Қўзғатувчи таъсир кузатилиши, ишчи эритмаларнинг қайта таъсиридан ва концентрланган препаратлардан токсик дерматитларнинг юзага келиши.


Ишчи эритманинг қайта таъсири натижасида қўзғатувчи таъсир юзага келмайди. Концентрланган препаратлар таъсирида токсик дерматитларнинг юзага келиши кузатилади.


Қўзғатувчи таъсир амалда мавжуд эмас.


Аллергенлик

Фойдаланишда инсонларда аллерген таъсир юзага келади.

Тажриба ҳайвонлари учун эса кучли аллерген таъсир юзага келади.


Фойдаланишда инсонларга аллергенлик таъсири етарли исботланмаган.

Тажриба ҳайвонлари учун ўртача аллерген ҳисобланади.


Тажриба ҳайвонлари учун кучсиз аллерген ҳисобланади.


Инсонлар ва тажриба ҳайвонларида аллергенлик таъсири аниқланмаган.


Танлаб (маълум бир органга) таъсир кўрсатадиган органотоксик хусусият (нейротоксик, гонадотоксик, нефротроп, гепатотроп, пулмонотроп ва бошқалар)


Инсонларга органотроп таъсири мавжуд.


Яққол намоён бўлувчи танлаб таъсир кўрсатадиган органотроп хусусият мавжуд. Бу ҳолат тажриба ҳайвонларида сурункали таъсир дозасини тажриба йўли билан юбориш орқали аниқланади.


Тажриба ҳайвонларида органотроп таъсир кўрсатади (сурункали таъсир бўсағаси дозасидан юқори миқдорда функционал ўзгаришлар чақиради).


Тажриба ҳайвонларида органотроп таъсир аниқланмаган.


Мутагенлик


Хромосома ва ген мутацияларини юзага келтиради ҳамда мутаген самара бериш хусусиятига эга.

Мутаген фаоллик ва самара коэффициентлари йиғиндиси 7-8 ни ташкил этади.

Хромосома ва ген мутацияларини юзага келтиради ҳамда мутаген самара бериш хусусиятига эга.

Мутаген фаоллик ва самара коэффициентлари йиғиндиси 5-6 ни ташкил этади.


Сут эмизувчилардан ташқари барча тажриба ҳайвонларида хромосома ёки ген мутацияларини юзага келтиради.

Мутаген фаоллик ва самара коэффициентлари йиғиндиси 3-4 ни ташкил этади.


Хромосома ва генларда мутация келтириб чиқармайди.


Кансерогенлик

Инсонлар учун кансерогенлик ва чегара-кансерогенлик хусусияти исботланган.

Бир нечта турдаги тажриба ҳайвонлари учун кансерогенлик хусусияти мавжуд.


Инсонлар учун кансерогенлик хусусиятини келтириб чиқармайди.

Тажриба ҳайвонлари учун кансерогенлик хусусиятини келтириб чиқаради.


Инсонлар учун кансерогенлик хусусиятини келтириб чиқармайди.

Тажриба ҳайвонлари учун чегара-кансерогенлик хусусиятини келтириб чиқаради.


Инсонлар ва тажриба ҳайвонлари учун кансерогенлик хусусиятини келтириб чиқармайди.


Тератогенлик

Инсонлар учун тератогенлик таъсири исботланган.

Тажриба ҳайвонлари учун кучли тератоген таъсирга эга.

Дозанинг таъсири натижасида препаратнинг таъсир кучи хам ўз-ўзидан ортиб боради.

Бу миқдор инсонлар учун ўткир заҳарли бўсаға ҳисобланади.

Бир неча турдаги тажриба ҳайвонлари учун эса етарли доза ҳисобланади.


Тажриба ҳайвонларига (ҳомиладор каламушларга) энг юқори доза таъсир эттирилганда кучсиз тератоген таъсир намоён бўлади.


Экпериментал тадқиқотларда самарадорлик даражаси ўз-ўзидан ошади.


Экпериментал тадқиқотларда самарадорлик даражаси ўз-ўзидан ошмайди.


Пестицидларнинг эмбриотоксик таъсири


Экспериментал тадқиқотларда доза таъсирининг ортиши натижасида юзага келиши мумкин бўлган даражанинг ортишига олиб келади.


Ҳомиладор бўлган тажриба каламушлари организмига энг юқори доза юборилганда бошқа заҳарли таъсирлар билан бирга намоён бўлади.


Экспериментал тадқиқотларда юзага келиши мумкин бўлган даражанинг ортиши кузатилади.


Экспериментал тадқиқотларда юзага келиши мумкин бўлган даражанинг ортиши кузатилмайди.


Репродуктив заҳарлилик

Сурункали заҳарли таъсир бўсағасидан паст бўлган доза таъсир эттирилганда тажриба ҳайвонларида самараси намоён бўлади.


Ўзгаришлар ўткир сурункали бўсаға дозасидан ўткир заҳар таъсир бўсағасигача бўлган диапазонда юзага чиқади.


Ўткир заҳарли бўсаға таъсири натижасида юзага чиқади.


Организмга энг юқори доза таъсир эттирилганда юзага келиши мумкин бўлган даражанинг ўзгариши кузатилмайди.


Пестицидларнинг кун давомида сувдаги турғунлиги (кун)


30 кундан кўп

30 кундан 11 кунгача

5 кундан 10 кунгача

5 кундан кам

Пестицидларнинг кун давомида тупроқдаги барқарорлиги (кун)


60 кундан кўп

60 кундан 21 кунгача

20 кундан 7 кунгача

7 кундан кам

Пестицидларнинг тупроқ-ўсимлик тизимидаги миграция коэффициенти


0,5 дан кўп

0,5 дан 0,11 гача

0,10 дан 0,02 гача

0,02 дан кам

Пестицидларнинг тупроқнинг чуқур қатламларига миграцияси (см)


80 смдан ортиқ

80 смдан 51 смгача

50 смдан 15 смгача

15 смдан кам

Пестицидларнинг сув экосистемасида (сув ва балиқлар) тўпланиш коэффициенти


500 дан кўп

500 дан 50 гача

49 дан 5 гача

5 дан кам

Қишлоқ хўжалик вегетатив экинларидаги пестицидларнинг кун давомидаги барқарорлиги (кун)


30 кун дан кўп

30 кундан 15 кунгача

14 кундан 5 кунгача

5 кундан кам

Анъанавий қайта ишлов берилган қишлоқ хўжалик экинларининг хом ашёсидаги пестицидлар қолдиқ миқдорининг барқарорлиги



Қолдиқ миқдор рухсат этилган кунлик миқдор билан солиштирилганда ёки энг юқори рухсат этилган даражадан юқори бўлганда бузилади


Қолдиқ миқдор энг юқори рухсат этилган даража билан солиштирилган даражага етганда бузилади


Қолдиқ миқдор рухсат этилган даражадан кам бўлганда ёки мавжуд бўлмаганда бузилади


Пестицидларнинг сут билан экскрецияси (соат)


Сут билан 24 соат вақт давомида ажралиб чиқади


Сут билан 2 соат давомида ажралиб чиқади


Сут билан ажралиб чиқмайди

Сут билан ажралиб чиқмайди

Пестицидларнинг рухсат этилган кунлик миқдори (мг/кг)


0,001 мг/кг дан кам

0,001 мг/кг дан 0,005 мг/кг гача

0,006 мг/кг дан 0,03 мг/кг гача

0,03 мг/кг дан кўп

Пестицидларнинг ишчи ҳудуд ҳавосида рухсат этилган концентрацияси (мг/м3)


0,1 мг/м3дан кам

0,1 мг/м3дан 1,0 мг/м3 гача

1,1 мг/м3дан 10,0 мг/м3гача

10 мг/м3дан кўп

        

Изоҳ:


*) Пестицидлар қўлланилиши (тератогенлик, пестицидларнинг эмбриотоксик таъсири, репродуктив заҳарлилик) натижасида инсонлар ва тажриба ҳайвонлари организмида ўзгаришлар ва кам учрайдиган аномалиялар юзага келганда, улар бир хавфлилик гуруҳидан бошқа хавфлилик гуруҳига ўтказилиши мумкин.

        

     




Гигиеник талаблар

2-ИЛОВА



Ишлаб чиқувчилар рўйхати:

      

Т.И. Искандаров

-

Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институтининг Пестицидларнинг гигиенаси, токсикологияси ва минерал ўғитлар лабораторияси мудири, т.ф.д., профессор, ЎзР ФА академиги;


Л.Х. Романова

-

Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институтининг Пестицидларнинг гигиенаси, токсикологияси ва минерал ўғитлар лабораторияси катта илмий ходими, т.ф.н.;


Г.Т. Искандарова

-

Тошкент тиббиёт академияси Коммунал ва меҳнат гигиенаси кафедра мудири, т.ф.д., профессор;


А.К. Кучаров

-

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Санитария-гигиена бошқармаси етакчи мутахассиси.


Тақризчилар рўйхати:


Д.А. Зарединов

-

Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг Гигиена кафедраси мудири, т.ф.д., профессор;


М.А. Хамракулова

-

Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти Касб касалликларини ташхислаш, даволаш ва профилактикаси лабораторияси мудири, т.ф.д.;


Н.О. Ахмадалиева

-

Тошкент тиббиёт академияси, Атроф-муҳит гигиенаси кафедраси доценти, т.ф.д.

         

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz).







































































Время: 0.1656
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск