ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Санитария-эпидемиология назорати /Пестицидларни заҳарлилиги ва хавфлилигига кўра таснифларга ажратишга доир гигиеник талабларни (0067-24-сон СанҚваН) тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори (ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг 13.02.2024 й. 6-сон)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ
САНИТАРИЯ-ЭПИДЕМИОЛОГИК ОСОЙИШТАЛИК
ВА ЖАМОАТ САЛОМАТЛИГИ ҚЎМИТАСИНИНГ
13.02.2024 й.
6-сон
ҚАРОРИ
Пестицидларни заҳарлилиги ва хавфлилигига
кўра таснифларга ажратишга доир гигиеник
талабларни (0067-24-сон СанҚваН)
тасдиқлаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан
2024 йил 11 мартда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 239]
Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 июлдаги ПФ-6035-сон "Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Пестицидларни заҳарлилиги ва хавфлилигига кўра таснифларга ажратишга доир гигиеник талаблар (0067-24-сон СанҚваН) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи томонидан 2015 йил 22 сентябрда тасдиқланган "Пестицидларнинг заҳарлилиги ва хавфлилиги бўйича гигиеник таснифи (0321-15-сон СанҚваН)" ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси билан келишилган.
4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва
жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Б. Юсупалиев
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz).