ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Санитария-эпидемиология назорати /

Радиочастоталарнинг электромагнит майдонлари манбалари билан ишлашнинг санитария қоидалари ва нормалари (0060-23-сон СанҚваН) (ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг 05.12.2023 й. 27-сон)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги

Санитария-эпидемиологик осойишталик

ва жамоат саломатлиги қўмитасининг

2023 йил 5 декабрдаги

27-сон қарорига

ИЛОВА



Радиочастоталарнинг электромагнит майдонлари

манбалари билан ишлашнинг санитария

қоидалари ва нормалари

(0060-23-сон СанҚваН)


Мазкур санитария қоидалари ва нормалари (бундан буён матнда санитария қоидалари деб юритилади) радиочастоталар электромагнит майдонларининг рухсат этилган максимал даражаларига ҳамда радиочастоталарнинг электромагнит майдон даражасини ўлчашга бўлган талабларни белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур санитария қоидаларида қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


электромагнит майдон - зарядланган зарралар орасидаги ўзаро таъсир амалга ошириладиган модданинг махсус шакли;


электр майдон - электромагнит майдон намоён бўлишининг ўзига хос шакли, у электр зарядлари ёки ўзгарувчан магнит майдон томонидан яратилади ва интенсивлик билан тавсифланади;


радиочастоталар - 30 kНz - 300 GНz диапазонидаги частоталар ёки частота диапазонлари;


рухсат этилган максимал даражалар - инсон организмига маълум вақт ёки бутун умр давомида таъсир қилиши натижасида замонавий усуллар ёрдамида аниқланувчи касаллик ёки саломатлик ҳолатида ўзгаришлар келтириб чиқармайдиган, организмнинг репродуктив хусусиятига ва авлодга таъсир қилмайдиган радиочастота диапазонидаги электромагнит майдонининг энг юқори даражаси;


энергия оқимининг зичлиги - бу оқим йўналишига перпендикуляр бўлган бирлик майдонининг кичик майдони орқали энергия оқимига тенг бўлган физик миқдор бўлиб, энергия оқими зичлиги 300 MНz - 300 GНz оралиғида ўлчанади (ўлчов бирлиги µW/cm²);


энергия экспозицияси - бу вақт ўтиши билан нурланишнинг интеграли орқали аниқланадиган физик миқдор.



2-БОБ. РАДИОЧАСТОТАЛАР ЭЛЕКТРОМАГНИТ

МАЙДОНЛАРИНИНГ РУХСАТ ЭТИЛГАН МАКСИМАЛ

ДАРАЖАЛАРИГА БЎЛГАН ТАЛАБЛАР


2. 30 kНz дан 300 GНz гача бўлган частота диапазонидаги иш жойларида рухсат этилган максимал электромагнит майдон (бундан буён матнда ЭММ деб юритилади) даражалари:

30 kНz - 300 MНz частотасида майдоннинг электр (Е) ва магнит компонентининг (Н) интенсивлиги билан;

300 MНz - 300 GНz частота диапазонида сирт энергия оқимининг зичлиги (бундан буён матнда ЭОЗ деб юритилади) ва у томонидан яратилган энергия экспозицияси (бундан буён матнда ЭЭ деб юритилади) таъсир қилиши, ҳаракат пайтида сирт бирлиги орқали ўтадиган умумий энергия оқимини билдириб, (Т) ва ЭОЗ нисбати билан ифодаланади.


3. Ходимларнинг иш жойларида 30 kНz - 300 GНz частота диапазонида Е ва Н нинг рухсат этилган максимал даражалари қуйида келтирилган формулалар билан аниқланиб, бунда уларнинг даражалари мазкур санитария қоидаларининг 1 ва 2-иловаларида келтирилган кўрсаткичлардан ошмаслиги керак.

    

      

бу ерда: Ерэд ва Нрэд - электр (V/m) ва магнит (A/m) майдонларининг рухсат этилган максимал даражалари, Т - таъсир қилиш вақти (h), ЭЭЕрэд, ЭЭнрэд, ЭЭэозрэд - иш куни давомида энергия таъсирининг рухсат этилган максимал даражалари.


4. Иш куни давомида ходимларнинг иш жойларида 30 kНz дан 300 MНz гача бўлган частота диапазонидаги ЭММ интенсивлиги ундаги мавжуд компонентлар орқали белгиланиб, бунда:

электр компонентига кўра (V/m):

30 kНz дан 3 MНz гача бўлган частоталар учун 50 V/m дан ошмаслиги;

3 MНz дан 30 MНz гача бўлган частоталар учун 30 V/m дан ошмаслиги;

30 MНz дан 300 MНz гача бўлган частоталар учун 10 V/m дан ошмаслиги керак.

магнит компонентига кўра (A/m):

30 kНz дан 3 MНz гача бўлган частоталар учун 5 A/m дан ошмаслиги керак.


5. Айланиш ёки сканерлаш частотаси 1 Нz дан ошмайдиган айланадиган ва сканерловчи антенналардан умумий нурланиш ҳолатларидаги ҳамда микрочизиқли қурилмалар билан қўлларнинг маҳаллий нурланишидаги ЭОЗрэд қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

       

          

бу ерда: К - таъсир қилишнинг биологик фаоллигини камайтириш коэффициенти, айланувчи ва сканерлаш антенналари таъсирида 10 га тенг ва қўлларнинг маҳаллий нурланишида эса 12 га тенг.



3-БОБ. РАДИОЧАСТОТАЛАРНИНГ ЭЛЕКТРОМАГНИТ

МАЙДОНЛАРИ ДАРАЖАЛАРИНИ ЎЛЧАШГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


6. ЭММ даражаларининг ўлчов назорати нурланувчи радиоускуналар жойлашган жойларда амалга оширилади.


7. ЭММ даражаларининг ўлчов назорати қурилмаларининг икки тури мавжуд: майдоннинг поляризациясини ҳисобга олишни талаб қиладиган антенналарга эга қурилмалар (яқин нурланиш зонасида ЭММни ўлчаш) ва изотропик датчиклари бўлган қурилмалар (яқин ва узоқ нурланиш зоналарида ўлчовлар).


8. Ўлчов назорати учун ЭОЗ ҳисоблагичлар:

ўлчаш антеннаси (зонд, майдон датчиги) ўлчанган майдон тузилишини сезиларли даражада бузмаслиги;

ўлчаш антеннаси (зонд, майдон датчиги) изотроп дирекция характеристикасига эга бўлиши;

антеннани ўлчаш мосламасига улайдиган кабель антенна эффектига эга бўлмаслиги;

ўлчаш антеннасининг частота диапазони ЭММ билан ўлчанадиган частота диапазонига мос келиши керак.


9. ЭММ ўлчовлари йилига камида бир марта, шунингдек қуйидаги ҳолларда амалга оширилиши керак:

мосламалар, машиналар, ускуналар, иншоотлар янги ишга туширилганда;

мавжуд қурилмалар, машиналар, ускуналарни лойиҳалаш, жойлаштириш ва ишлаш режимига ўзгартиришлар киритишда;

таъмирлаш ишларидан кейин;

ЭММ таъсиридан ҳимоя воситаларига ўзгартиришлар киритишда;

янги иш ўринларини ташкил этишда;

иш жойларини аттестациялаш пайтида;

маҳсулотларни сертификатлаш синовларида;

объект учун санитария-эпидемиологик хулоса бериш ёки уни янгилаш жараёнида.


10. Ўлчов назоратига тайёргарлик қуйидагиларни ўз ичига олади:

ўлчов олиб борилувчи майдонни кўриб чиқиш (ҳудуд, рельеф, қайта акс эттирувчи сиртларнинг мавжудлиги, ўлчов трассалари ва нуқталарини танлаш тўғрисида маълумот тайёрлаш);

нурланиш манбаи ҳақида маълумот тайёрлаш (узатиш воситаларининг турлари, ишлаш частоталари, режимлари ва кучлари, антенналар турлари, уларнинг параметрлари ва фазовий ҳолати);

ушбу турдаги техник воситалар билан боғлиқ техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ўрганиш;

ўлчаш нуқталари орасидаги масофаларни аниқлаш;

керакли ўлчов асбобларини танлаш ва тайёрлаш;

шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш зарурлигини аниқлаш.


11. Ишлаб чиқариш шароитида ва бошқа биноларда ўлчашларни амалга оширишда ЭММ назорати учун танланган ҳар бир нуқтада ўлчовлар хонанинг полидан 3 хил баландликда (полдан 0,5 m, 1 m, 1,7 m баландликда) амалга оширилиши керак.

Агар оператор доимий равишда ўтирган ҳолатида ишласа, ЭММ ўлчовлари полдан мос равишда бош, кўкрак, тос суяги баландликларида (полдан 0,5 m, 1 m, 1,2 m баландликда) амалга оширилади.

Иш жойидаги ЭММ даражалари 30 kНz - 300 MНz частота диапазонида электр ва магнит компонентларнинг интенсивлиги билан, 300 MНz - 300 GНz частота диапазонида нурланиш зонасида қолишни ҳисобга олган ҳолда ЭММ энергия оқимининг зичлиги билан бошқарилади.


12. Радиочастота диапазонидаги ЭММ манбаи жойлашган жойга туташган очиқ майдонда ўлчашларни олиб боришда ўлчов маршрутларини (трассалар) танлаш керак.

Маршрутларни танлашда ЭММ манбаи жойлашган ҳудудга туташган жойлар тармоқларга бўлинади. Ҳар бир тармоқда ўлчов маршрути ЭММ манбаига нисбатан радиал йўналишда танланади. Ўлчов маршрутига қўйиладиган талаблар қуйидагилардан иборат:

маршрут очиқ бўлиши керак ва ЭММ манбаи антеннаси ўлчаш режалаштирилган жойлардан тўғридан-тўғри кўриниши керак;

маршрутнинг қиялиги ҳудуддаги барча мумкин бўлган йўлларнинг қиялигига нисбатан минимал бўлиши керак;

маршрут пиёдалар ёки транспорт воситалари учун очиқ бўлиши керак;

маршрутнинг узунлиги санитария муҳофаза зонаси чегараларидан 1,5 - 2 баравар ортиқ бўлиши керак;

ўлчаш учун ЭММ манбаи антеннасидан 100 m гача масофада 5 - 10 m оралиқда, 100 m дан 300 m гача масофада 10 - 20 m оралиқда, 300 m дан ортиқ масофада 20 - 50 m оралиқдаги нуқталар танланиши керак.


13. ЭММ манбасининг ишлаб чиқариш параметрлари, жойлашуви, иш режимлари ёки тизимлари фарқланса ўлчовлар ҳар бир режимда амалга оширилиши керак.


14. Айланувчи ва сканерловчи антенналарнинг нурланиш энергияси оқимининг зичлиги антенна қиялик бурчагининг барча қийматларида максимал нурланиш йўналиши бўйича тўхтатилганда ўлчанади.

Бир хил рельефга эга бўлган очиқ майдон учун нурланишнинг бир йўналиши билан олинган натижалар ўлчовлар ўтказилган радиусда ҳаракатланаётганда антенна билан қопланган бутун секторга тегишли бўлади.


15. Санитария муҳофаза зонаси ва қурилиш чекланган майдонларини аниқлаш учун очиқ майдонда ЭММ ўлчовлари бинонинг қаватлари сонига қараб 3, 6 ва 9 m баландликда амалга оширилади.


16. Санитария муҳофаза зоналари чегараларида объектга нисбатан биринчи қатордаги бинолар мажбурий текширувдан ўтказилади. Рухсат этилган максимал даражадан ошиб кетган тақдирда, кейинги қаторларнинг бинолари, хусусан баландлиги биринчи қатордаги биноларнинг баландлигидан ошиб кетадиган иншоотлар текширилади.


17. ЭММ даражаларини ўлчашда ўлчов антеннасини (зонд, майдон датчиги) нурланиш антеннасига йўналтириш ва максимал қийматга эришиш учун уни ўз ўқи атрофида айлантириш керак.


18. Ҳар бир назорат нуқтада учта мустақил ўлчов амалга оширилади. Натижада ушбу ўлчовларнинг максимал қиймати ҳисобланади.


19. ЭММ даражасини ўлчаш қурилмаларнинг барча иш режимлари учун ишлатиладиган максимал қувватда амалга оширилиши керак. Агар ўлчамлар тўлиқ бўлмаган нурланиш қувватида амалга оширилса, Wmах / W нисбати ёрдамида ўлчанган қийматларнинг максимал қиймат даражалари аниқланади.

Бу ерда: Wmах - максимал қувват қиймати, W - ўлчовлар пайтида қувват.


20. Ишлаб чиқариш шароитида ишлатиладиган ЭММ манбалари, агар улар очиқ тўлқин ўтказгичда, антеннада ёки фазога нурланиш учун мўлжалланган бошқа элементда ишламаса ва паспорт маълумотларига кўра уларнинг максимал қуввати қуйидагилардан ошмаса назорат қилинмайди:

1) 30 kНz - 3 MНz частота диапазонида 5,0 W;

2) 3 MНz - 30 MНz частота диапазонида 2,0 W;

3) 30 MНz - 300 GНz частота диапазонида 0,2 W.


21. Ўлчовлар натижалари иш куни учун энергия таъсирини ҳисоблаш асосида баҳоланади. Шу билан бирга, 30 kНz дан 3 MНz гача бўлган частота диапазонида ҳам электр майдони, ҳам магнит майдон томонидан яратилган энергия юклари ҳисобга олинади.

Электр (ЭЭЕ) ва магнит (ЭЭн) майдонларнинг таъсирини тавсифловчи энергия юклари қуйидаги формула бўйича аниқланади:

         

         

Агар ходим иш куни давомида турли хил кучланишга эга ЭММ таъсирида бўлса, умумий ЭЭ тегишли вақт даврлари учун ЭЭ қуйидаги формула бўйича қўшиб ҳисобланади:

      

        

Бу ерда:

ЭОЗ1, ЭОЗ2, ЭОЗn - алоҳида ишчи ҳудудларда ўлчанган ЭОЗ қийматлари; Т1, Т2, Тn - уларда яшаш вақти.

Тўхтовсиз режимда ишлайдиган манбалардан, шунингдек айланиш кўриш ва сканерлаш режимида нур тарқатувчи антенналардан ходимларнинг бир вақтнинг ўзида ёки кетма-кет нурланиши ҳолатларида жами ЭЭ қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

        

        

Бу ерда:

ЭЭэозжам - умумий энергия юки бўлиб, бу кўрсаткич 200 µW/cm² * h (соат) ошмаслиги керак;

ЭЭэоз1 - узлуксиз нурланиш томонидан яратилган ЭЭ;

ЭЭэоз2 - айлантириб ёки кўриш антенналардан нурланиш томонидан яратилган ЭЭ, 0,1 ЭОЗ2 * Т2 тенг.

30 kНz - 300 MНz частота диапазонида, рухсат этилган даражалар ягона қийматлари ўрнатилган частота диапазонларида ишлайдиган манбаларда, ЭММнинг электр (Е) ва магнит (Н) компонентлари учун таъсир қилишнинг умумий интенсивлиги қуйидаги формулалар билан ҳисобланади:

        

         

Агар 30 kНz - 300 MНz частота диапазонидаги ЭММ манбалари максимал рухсат этилган даражаларнинг турли қийматлари ўрнатиладиган частота диапазонларида ишласа, улар қуйидаги формула билан аниқланади:

          

        

Бу ерда:

Е1, Е2, Еn - майдоннинг электр компонентининг ўлчанган қийматлари;

Ерэд1, Ерэд2, Еn - тегишли частота диапазони учун рухсат этилган максимал таъсир қилиш даражалари.

Турли хил нормаллаштирилган параметрларга эга бўлган ЭММ бир вақтнинг ўзида таъсир қилишда нурланиш даражаси қуйидаги формула билан аниқланади:

        

       

ЭММ манбаларининг ўлчовлари натижалари асосида мазкур санитария қоидаларининг 3-иловасига асосан электромагнит майдони кучланишини ўлчаш баённомаси тузилади.


22. Ходимларни ЭММ радиочастоталарининг салбий таъсиридан ҳимоя қилиш ташкилий, муҳандислик, техник, даволаш ва профилактика чоралари билан таъминланади.


23. Ушбу санитария қоидаларини ишлаб чиқувчилар рўйхати мазкур санитария қоидаларининг 4-иловасида келтирилган.

        

        




Қоидалари ва нормаларига

1-ИЛОВА



Иш жойларида энергия экспозициясининг

рухсат этилган максимал даражалари

        

Кўрсаткичлар

ЭЭ рэд ва частота диапазонлари,

MНz

    

0,03 - 3

3,0 - 30

30 - 50

50 - 300

300,0 - 300 000

    

ЭЭЕ (V/m²)* соат (h)


20000

7000

800

800

-

ЭЭН (A/m²)* соат (h)


200

-

0,72

-

-

ЭЭрэд (uW/cm²)* соат (h)

     

-

-

-

-

200

         

Изоҳ: энергия оқимининг интенсивлиги ва зичлиги даражалари ушбу санитария қоидаларининг 2-иловасидаги маълумотлар қийматларидан ошмаслиги керак.

       

        




Қоидалари ва нормаларига

2-ИЛОВА



Иш жойлардаги электромагнит майдонларининг

кучланиши ва энергия оқимининг рухсат

этилган максимал даражалари

            

Кўрсаткичлар

частота диапазонларирухсат этилган максимал даражалари,

MНz

      

0,03 - 3

       

3,0 - 30

30,0 - 50,0

50,0 - 300,0

300,0 - 300000

    

Е, V/m


500

300

80

80

-

Н, A/m


50

-

3,0

-

-

ЭОЗ, µW/cm²

   

-

-

-

-

1000

5000*

         

        

Изоҳ: радиочастота диапазонидаги электромагнит майдони фақат қўлларнинг ўзига таъсир кўрсатса (маҳаллий нурланиш) майдоннинг энергия оқими зичлиги 5000 µW/cm²дан ошмаслиги керак.

        

          




Қоидалари ва нормаларига

3-ИЛОВА



Муассаса номи


         




(юридик шахс номи ва ўлчашни бажарган шахснинг Ф.И.О.)

         

Баённома ___-сон

20 ___ й "___" _________

          

         

ЭЛЕКТРОМАГНИТ МАЙДОНИ КУЧЛАНИШИНИ

ЎЛЧАШ БАЁННОМАСИ

        

1. Ўлчашни ўтказиш жойи


         




(объект номи)

         

2. Ўлчашлар текширилаётган объект вакили иштирокида амалга оширилди

       




(лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми)

         

3. Ўлчашларнинг сабаби


         

4. Ўлчаш асбоблари



(номи, тури)

         

5. Давлат текшируви (калибрлаш) ҳақида маълумот


         



         

6. Ўлчашлар амалга оширилган ва хулоса берилган норматив-техник ҳужжатлар

      



         



         



         

7. ЭММнинг асосий манбалари


         



         



         

8. Хонанинг эскизи (иш жойи, ЭММ манбаи), ўлчов нуқталарининг рақамлари.

         

9. Хулоса


         



         



         



         



         

         




Қоидалари ва нормаларига

4-ИЛОВА



Ишлаб чиқувчилар рўйхати:

       

Т.И. Искандаров

-

Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти лаборатория мудири, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги;


М.П. Магай

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармаси давлат санитария-эпидемиология назорати бўлими санитария врачи, тиббиёт фанлари номзоди, катта илмий ходим;


Г.А. Ташпулатова

-

Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти Физик омиллар лабораторияси мудири, тиббиёт фанлари доктори, катта илмий ходим;


А.Н. Красавин

-

Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти докторанти;


Б.О. Сагдуллаева

-

Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти катта илмий ходими.


Тақризчилар рўйхати:


Д.А. Зарединов

-

Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ошириш маркази Гигиена бўлими мудири, тиббиёт фанлари доктори, профессор;


М.А. Хамракулова

-

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Бош касбий патологи, тиббиёт фанлари доктори, катта илмий ходим;


Н.В. Славинская

-

Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти Меҳнат гигиенаси ва физиологияси лабораторияси мудири, тиббиёт фанлари номзоди, катта илмий ходим.

         

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz).


































































Время: 0.0069
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск