ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Март, 2024 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Давлат бюджети /

Иқтисодиёт ва молия вазирининг 02.02.2024 й. 103-сон "Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (2-сонли БҲС) "Ягона счётлар режаси"га қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 14.03.2024 й. 3078-4-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.03.2024 й.

N 3078-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

02.02.2024 й.

N 103


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти

(2-сонли БҲС) "Ягона счётлар режаси"га қўшимчалар

ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 10 сентябрдаги 125-сон буйруғи (рўйхат рақами 3078, 2018 йил 20 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2018 й., 10/18/3078/2073-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (2-сонли БҲС) "Ягона счётлар режаси"га иловага мувофиқ қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                         Д. Кучкаров






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти

(2-сонли БҲС) "Ягона счётлар режаси"га киритилаётган

қўшимчалар ва ўзгартиришлар


1. Қуйидаги мазмундаги 22-1-банд билан тўлдирилсин:

"22-1. 134 000 "Бюджет тизими бюджетларидан ажратиладиган трансфертлар бўйича дебитор қарзлар" счётининг тегишли субсчётлари мазкур Стандартнинг 12-бандига мувофиқ 13 та рақамда юритилади.".


2. Қуйидаги мазмундаги 23-1-банд билан тўлдирилсин:

"23-1. 149 000 "Бюджет тизими бюджетлари ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг келиб тушмаган ҳисобланган даромадлари бўйича дебитор қарздорликлари" счётининг тегишли субсчётларида бюджет тизими бюджетлари ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларига келиб тушмаган тақсимланиши лозим бўлган Ягона ғазна ҳисобварағидаги маблағлар бўйича дебиторлик қарздорликлар акс эттирилади ҳамда мазкур Стандартнинг 12-бандига мувофиқ 13 та рақамда юритилади.".


3. 26-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"301 300 "Ҳисоб-китоблар марказининг депозити ва Ягона ғазна ҳисобварағидаги вақтинчалик бўш турган маблағларни жалб этиш бўйича мажбуриятлар" счёти депозит ва Ягона ғазна ҳисобварағидаги вақтинчалик бўш турган маблағларнинг ички ҳисоб-китоб марказларида ва тегишли ғазначилик филиалларида очилган ғазна ҳисобварақларига йўналтирилиши;";

учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


4. Қуйидаги мазмундаги 27-1-банд билан тўлдирилсин:

"27-1. 301 300 "Ҳисоб-китоблар марказининг депозити ва Ягона ғазна ҳисобварағидаги вақтинчалик бўш турган маблағларни жалб этиш бўйича мажбуриятлар" счёти депозит ва Ягона ғазна ҳисобварағидаги вақтинчалик бўш турган маблағларни ички ҳисоб-китоб марказларида тўлиқ акс эттириш, тегишли ғазначилик филиалларида очилган ғазна ҳисобварақларига маблағларни манбалари таснифи бўйича йўналтириш мақсадида мазкур Стандартнинг 10-бандига мувофиқ 13 та рақамда юритилади.".


5. Қуйидаги мазмундаги 34-1-банд билан тўлдирилсин:

"34-1. 324 000 "Бюджет тизими бюджетларидан ажратиладиган трансфертлар бўйича кредитор қарзлар" счётининг тегишли субсчётлари мазкур Стандартнинг 12-бандига мувофиқ 13 та рақамда юритилади.".


6. Қуйидаги мазмундаги 46-1-банд билан тўлдирилсин:

"46-1. 640 000 "Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан олинган трансфертлар бўйича ўзаро ҳисоб-китоблар" счётининг тегишли субсчётлари мазкур Стандартнинг 12-бандига мувофиқ 13 та рақамда юритилади.".


7. 49-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"993 100 "Давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари тушумининг молиявий натижалари" субсчёти мазкур Стандартнинг 12-бандига мувофиқ 13 та рақамда юритилади.".


8. Қуйидаги мазмундаги 50-1-банд билан тўлдирилсин:

"50-1. 590 000 "Бюджет тизими бюджетларининг ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг келиб тушмаган ҳисобланган даромадлари" счётининг тегишли субсчётларида бюджет тизими бюджетлари ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларига келиб тушмаган тақсимланиши лозим бўлган Ягона ғазна ҳисобварағидаги маблағлар бўйича ҳисобланган даромадлар акс эттирилади ҳамда мазкур Стандартнинг 12-бандига мувофиқ 13 та рақамда юритилади.".


9. 54-банднинг иккинчи хатбошиси ва 55-банднинг иккинчи хатбошисидан ", "503 000 "Бюджетдан молиялаштириш"" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


10. 58-банднинг иккинчи хатбошиси, 59-банднинг иккинчи хатбошиси, 61-банднинг иккинчи хатбошиси, 67-банднинг иккинчи хатбошиси, 76-банднинг иккинчи хатбошиси ҳамда 281-банддаги "341 400 "Бюджет ташкилотларининг тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблардан кредитор қарзлари"" деган сўзлар "151 400 "Бюджет ташкилотларининг тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблардан дебитор қарзлари"" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


11. 65-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "520 450" рақамлари "520 160" рақамлари билан алмаштирилсин.


12. 66-бандда:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бюджет ташкилотлари томонидан маҳсулотларни (ишларни, хизматларни) реализацияси амалга оширилганда 911 200 "Маҳсулот (иш, хизмат)лар реализацияси" субсчёти дебетланади ва 180 000 "Товарларга (ишларга, хизматларга) харажатлар" субсчёти (тайёр маҳсулот реализация қилинганда 163 000 "Тайёр маҳсулот" субсчёти) кредитланади, шунингдек, бир вақтнинг ўзида 151 200 "Бюджет ташкилотларининг харидор ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар бўйича дебитор қарзлари" субсчёти дебетланади ва 911 200 "Маҳсулот (иш, хизмат)лар реализацияси" субсчёти кредитланади.";

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"реализация натижасида олинган фойда бўйича 911 200 "Маҳсулот (иш, хизмат)лар реализацияси" субсчёти дебетланади ва 520 310 "Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаси бўйича ҳисобланган даромадлари", 520 320 "Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича ҳисобланган даромадлари" ёки 520 490 "Бюджет ташкилотларининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа турдаги ҳисобланган даромадлари" субсчётларнинг тегишлисининг кредитига ўтказилади;";

олтинчи хатбошидаги "911 000" рақамлари "911 100" рақамлари билан алмаштирилсин.


13. 82-бандда:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бюджет ташкилотлари томонидан маҳсулотларни (ишларни, хизматларни) реализацияси амалга оширилганда 911 200 "Маҳсулот (иш, хизмат)лар реализацияси" субсчёти дебетланади ва 180 000 "Товарларга (ишларга, хизматларга) харажатлар" субсчёти (тайёр маҳсулот реализация қилинганда 163 000 "Тайёр маҳсулот" субсчёти) кредитланади, шунингдек, бир вақтнинг ўзида 151 200 "Бюджет ташкилотларининг харидор ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар бўйича дебитор қарзлари" субсчёти дебетланади ва 911 200 "Маҳсулот (иш, хизмат)лар реализацияси" субсчёти кредитланади.";

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"реализация натижасида олинган фойда бўйича 911 200 "Маҳсулот (иш, хизмат)лар реализацияси" субсчёти дебетланади ва 520 310 "Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаси бўйича ҳисобланган даромадлари", 520 320 "Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича ҳисобланган даромадлари" ёки 520 490 "Бюджет ташкилотларининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа турдаги ҳисобланган даромадлари" субсчётлари кредитланади;";

олтинчи хатбошидаги "911 000" рақамлари "911 100" рақамлари билан алмаштирилсин;

ўн учинчи хатбошидаги "счётининг тегишли субсчётларида" деган сўзлар "субсчётида" деган сўз билан алмаштирилсин.


14. 88-банднинг иккинчи хатбошисидаги "субсчётлари дебетланади" деган сўзлар "субсчётлари кредитланади" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


15. 95-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Депозитга қўйилган маблағлар бўйича фоиз кўринишидаги даромадларнинг ҳисобланиши 151 900 "Бюджет ташкилотларининг бошқа турдаги ҳисоб-китоблардан дебитор қарзлари" субсчётининг дебетида ва 520 000 "Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича ҳисобланган даромадлари" счётининг тегишли субсчёти кредитида акс эттирилади. Ушбу фоиз кўринишидаги даромадларнинг келиб тушиши пул маблағларини ҳисобга олувчи тегишли субсчётларнинг дебетида ва 151 900 "Бюджет ташкилотларининг бошқа турдаги ҳисоб-китоблардан дебитор қарзлари" субсчётининг кредитида акс эттирилади.".


16. 100-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"100. 151 400 "Бюджет ташкилотларининг тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблардан дебитор қарзлари" субсчётида қуйидагилар бўйича:

ходимлар иш жойида овқат билан таъминланганлиги;

болаларнинг мактабгача таълим ташкилотларида (болалар боғчаларида) сақланганлиги;

болаларнинг мусиқа ва санъат мактабларида ўқитилганлиги;

тарбияланувчилар мактаб-интернатларда ва бошқа таълим муассасаларида сақланганлиги учун ота-оналар билан олиб бориладиган ҳисоб-китоблар ҳисоби юритилади.

Ота-оналар томонидан тўланган маблағларга 151 400 "Бюджет ташкилотларининг тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблардан дебитор қарзлари" субсчёт кредитланади ва 102 405 "Мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналардан олинадиган тўловлар", 102 406 "Мактабдан ташқари муассасаларда болалар таъминоти учун ота-оналардан олинадиган тўловлар", 102 408 "Мактаб-интернатлар ва лицейларда болаларнинг таъминоти учун ота-оналардан олинадиган тўловлар" ёки 102 415 "Бошқа таълим муассасаларида болалар таъминоти учун ота-оналардан олинадиган тўловлар" субсчётлари дебетланади. Бунда, тўловлар нақд пулда бюджет ташкилотининг кассасига амалга оширилганда тегишли касса билан боғлиқ ўтказмалар берилади.

Тўловлар ҳисобланганда эса 151 400 "Бюджет ташкилотларининг тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблардан дебитор қарзлари" субсчётининг дебетида ва 520 100 "Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича ҳисобланган даромадлар" счётининг тегишли субсчётлари кредитида акс эттирилади.

Болалар мактабгача таълим ташкилотидан чиқариб олинган тақдирда олдиндан тўланган сумма ота-оналарга қайтарилганда 151 400 "Бюджет ташкилотларининг тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблардан дебитор қарзлари" субсчётининг дебетига ва пул маблағларини акс эттирувчи субсчётларнинг кредитига ёзилади. Бир вақтнинг ўзида ҳисобланган тўловлар фарқ суммасига сторно ўтказмаси берилади.

Аналитик ҳисоб ҳар бир тарбияланувчи бўйича алоҳида юритилади.

Ходимлар билан уларнинг иш жойларидан овқатланиш учун олиб бориладиган ҳисоб-китобларда қонунчилик ҳужжатларига кўра касалхоналар, мактабгача таълим ташкилотлари, ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек қариялар уйлари ва бошқа ташкилотлар жойлашган ерда умумий овқатланиш корхоналари бўлмаган ҳолларда уларнинг ходимларига тўлов ҳисобига овқатланиш рухсат этилган бўлиб ушбу ташкилотларнинг ходимлари билан овқатланганлик учун ҳисоб-китоб олиб борилади.

Ходимлар билан улар олган овқатлар учун ҳисоб-китоб юритганда 151 400 "Бюджет ташкилотларининг тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблардан дебитор қарзлари" субсчётнинг дебетига сарф қилинган озиқ-овқат маҳсулотларининг қиймати ёзилади, бунда, 161 110 "Жорий озиқ-овқат маҳсулотлари" субсчёт кредитланади.

Кредитга ходимлардан овқат учун олинган суммалар ёзиб борилади, бунда тегишли пул маблағларини ҳисобга олувчи субсчётлар дебетланади.".


17. 111-банднинг иккинчи хатбошиси, 282 ва 283-бандлар ҳамда 315-банднинг иккинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги "520 200" рақамлари "520 150" рақамлари билан алмаштирилсин.


18. 112-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бюджет ташкилотлари ўртасида тақсимланган маблағлар 154 000 "Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан дебитор қарзлари" субсчётининг кредитига ва 102 410 "Вазирликлар ва идораларнинг ажратмалар ҳисобига шаклланадиган бюджетдан ташқари жамғармалари" субсчётининг дебетига ёзилади.".


19. 129-банд қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Қуйи бюджет ташкилотлари юқори бюджет ташкилотларидан хом ашё ва материалларни марказлашган тартибда олганда, 161 000 "Хом ашё ва материаллар" счётнинг тегишли субсчётлари дебитланади ва 901 200 "Марказлашган ҳолда олинган ёки берилган товар-моддий захиралар" субсчётининг кредитига ҳисобга олинади.";

бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишли равишда олтинчи ва еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


20. 131-банднинг учинчи ва бешинчи - еттинчи хатбошилари ҳамда 134-банднинг еттинчи хатбошисидаги "750 000 "Бошқа даромадлар бўйича ҳақиқий харажатлар" субсчётининг" деган сўзлар "911 200 "Маҳсулот (иш, хизмат)лар реализацияси" субсчётининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


21. Қуйидаги мазмундаги 133-1-банд билан тўлдирилсин:

"133-1. 170 000 "Товар-моддий захираларга харажатлар" субсчётида товар-моддий захираларни харид қилиш ва етказиб бериш билан боғлиқ барча харажатлар ҳисобга олинади.

Ушбу субсчётнинг дебетида товар-моддий захираларнинг қиймати акс эттирилади ва 421 100 "Бюджет ташкилотларининг маҳсулот етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар бўйича узоқ муддатли кредитор қарзлари" ёки 341 900 "Бюджет ташкилотларининг бошқа турдаги ҳисоб-китоблардан кредитор қарзлари" счётларининг тегишли субсчётлари кредитланади.

Товар-моддий захираларни харид қилишнинг ҳақиқий қиймати бўйича 170 000 "Товар-моддий захираларга харажатлар" субсчёти кредитланади ва товар-моддий захираларни ҳисобга олувчи субсчётлар дебетланади.".


22. 158-бандининг 2-кичик банди иккинчи, учинчи, бешинчи хатбошилари ва 3-кичик банди иккинчи, учинчи, бешинчи хатбошилари, 185-банднинг 1-кичик банди иккинчи, учинчи, бешинчи хатбошилари ва 2-кичик банди иккинчи, учинчи, бешинчи хатбошилари, 222-банднинг 1-кичик банди иккинчи, учинчи, бешинчи хатбошилари ва 2-кичик банди иккинчи, учинчи, бешинчи хатбошилари ҳамда 308-банднинг биринчи-олтинчи ва саккизинчи хатбошиларидаги "911 000" рақамлари "911 100" рақамлари билан алмаштирилсин.


23. 175-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


24. 253-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"253. 341 400 "Бюджет ташкилотларининг тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблардан кредитор қарзлари" субсчётида қуйидагилар бўйича:

ходимлар иш жойида овқат билан таъминланганлиги;

болаларни мактабгача таълим ташкилотларида (болалар боғчаларида) сақланганлиги;

болаларни мусиқа ва санъат мактабларида ўқитилганлиги;

тарбияланувчиларни мактаб-интернатларда ва бошқа таълим муассасаларида сақланганлиги учун ота-оналар билан олиб бориладиган ҳисоб-китоблардан юзага келган кредитор қарзлар ҳисоби ва бошқа шу каби ҳисоб-китоблар ҳисоби юритилади.

Болаларнинг мактабгача таълим ташкилотларида (болалар боғчаларида) сақланганлиги, болаларни мусиқа ва санъат мактабларида ўқитилганлиги, тарбияланувчиларни мактаб-интернатларда ва бошқа таълим муассасаларида сақланганлиги учун ота-оналар билан олиб бориладиган ҳисоб-китоблардан юзага келган кредитор қарзлар келгуси ҳисоб-китобларда инобатга олинади.".


25. Қуйидаги мазмундаги 308-1-банд билан тўлдирилсин:

"308-1. 911 200 "Маҳсулот (иш, хизмат)лар реализацияси" субсчётида тайёр маҳсулотлар (ишлар, хизматлар), жумладан, ишлаб чиқариш (ўқув) устахоналари, ёрдамчи қишлоқ хўжалик ва ўқув-тажриба хўжаликларининг тайёр маҳсулотлари ва бошқа маҳсулотларнинг (иш, хизматлар) реализацияси ҳисобга олинади.

911 200 "Маҳсулот (иш, хизмат)лар реализацияси" субсчётининг кредитига маҳсулотлар (иш, хизматлар)нинг реализация қилинган суммалари ёзилади (ўзаро тузилган шартнома бўйича) ва 151 000 "Бюджет ташкилотларининг турли ҳисоб-китоблар бўйича дебитор қарзлари" счётининг тегишли субсчётлари дебетланади. Субсчёт дебетига эса реализация қилинган маҳсулотларнинг ҳақиқий таннархи ёзилади ва 163 000 "Тайёр маҳсулот" субсчёти кредитланади. Агарда, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар реализация қилинаётган бўлса, уларнинг ҳақиқий таннархи 911 200 "Маҳсулот (иш, хизмат)лар реализацияси" субсчётининг дебетида ва 180 000 "Товар (иш, хизмат)ларга харажатлар" субсчётининг кредитида акс эттирилади.

Реализация натижалари бўйича фойда суммасига 911 200 "Маҳсулот (иш, хизмат)лар реализацияси" субсчёти дебетланади ва 520 310 "Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаси бўйича ҳисобланган даромадлари", 520 320 "Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича ҳисобланган даромадлари" ёки 520 490 "Бюджет ташкилотларининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа турдаги ҳисобланган даромадлари" субсчётлари кредитланади. Аксинча, зарар суммасига 741 000 "Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар", 742 000 "Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар" ёки 750 000 "Бошқа даромадлар бўйича ҳақиқий харажатлар" субсчётлари дебетланади ва 911 200 "Маҳсулот (иш, хизмат)лар реализацияси" субсчёти кредитланади. 911 200 "Маҳсулот (иш, хизмат)лар реализацияси" субсчёти бўйича қолдиқ қолмайди.".


26. 1-илова:


1) 102 419-қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"






102

900

Ягона ғазна ҳисобварағидаги аниқланмаган тушумлар


+



102

901

Ягона ғазна ҳисобварағидаги бюджет маблағлари бўйича аниқланмаган тушумлар


+



102

902

Ягона ғазна ҳисобварағидаги давлат мақсадли жамғармалари ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармалар бўйича аниқланмаган тушумлар


+








";

2) 111 300-қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"






111

301

Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан нақд пул олиш учун транзит ҳисобварақларга ўтказилган маблағлар


+

+


111

302

Бюджет ташкилотларининг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан нақд пул олиш учун транзит ҳисобварақларига ўтказилган маблағлар


+

+


111

303

Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан нақд пул олиш учун транзит ҳисобварақларига ўтказилган маблағлар


+

+


111

306

Мактабдан ташқари таълим муассасаларида болалар таъминоти маблағлари ҳисобидан нақд пул олиш учун транзит ҳисобварақларига ўтказилган маблағлар


+

+


111

309

Ўқув муассасаларида ўқишдан тушаётган пул маблағлари ҳисобидан нақд пул олиш учун транзит ҳисобварақларига ўтказилган маблағлар


+

+


111

310

Ажратмалар ҳисобига шаклланадиган вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан нақд пул олиш учун транзит ҳисобварақларига ўтказилган маблағлар


+

+


111

314

Тақсимланиши назарда тутилган тушумлар (тиббиёт муассасалари учун) ҳисобидан нақд пул олиш учун транзит ҳисобварақларига ўтказилган маблағлар


+

+


111

315

Бошқа таълим муассасаларида болалар таъминоти бўйича ота-оналар тўлови ҳисобидан нақд пул олиш учун транзит ҳисобварақларига ўтказилган маблағлар


+

+


111

320

Грантлар, инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш воситалари бўйича ажратилган маблағлар ҳисобидан нақд пул олиш учун транзит ҳисобварақларига ўтказилган маблағлар


+

+


111

321

Кредит маблағлари ҳисобидан нақд пул олиш учун транзит ҳисобварақларига ўтказилган маблағлар


+

+







";

3) 133 300-қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"






134

000

Бюджет тизими бюджетларидан ажратиладиган трансфертлар бўйича дебитор қарзлар


+



134

100

Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ажратиладиган трансфертлар бўйича дебитор қарзлар


+



134

200

Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри бюджетидан ажратиладиган трансфертлар бўйича дебитор қарзлар


+








";

4) 145 000 - 146 000-қаторлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"






145

000

Божхона қўмитасининг ғазначиликда миллий валютадаги депозит шахсий ғазна ҳисобварағи даромадлар бўйича дебитор қарзлар


+



146

000

Ўтган йилги дебиторлик қарздорликлар, камомадлар, текширув натижасига кўра тўловлар бўйича даромадларнинг дебитор қарзлари


+

+







";

5) 146 000-қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"






149

000

Бюджет тизими бюджетлари ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг келиб тушмаган ҳисобланган даромадлари бўйича дебитор қарздорликлар


+



149

100

Давлат бюджетининг келиб тушмаган ҳисобланган даромадлари бўйича дебитор қарздорликлар


+



149

200

Давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг келиб тушмаган ҳисобланган даромадлари бўйича дебитор қарздорликлар


+








";

6) 231 311-қатор қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"






231

311

Ишчи ҳайвонлар амортизацияси



+







";

7) 233 200 - 233 320 ва 233 332-қаторлар чиқариб ташлансин;


8) 301 100-қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"






301

101

Ҳисоб-китоблар марказининг ички ҳисоб-китоб марказлари билан давлат бюджети маблағлари бўйича мажбуриятлари


+



301

102

Ҳисоб-китоблар марказининг ички ҳисоб-китоб марказлари билан давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғарма маблағлари бўйича мажбуриятлари


+



301

200

Ички ҳисоб-китоб марказларидан ҳисоб-китоблар марказининг тақсимланиши назарда тутилган маблағлари бўйича мажбуриятлари


+



301

201

Ички ҳисоб-китоб марказларидан ҳисоб-китоблар марказининг тақсимланиши назарда тутилган давлат бюджети маблағлари бўйича мажбуриятлари


+



301

202

Ички ҳисоб-китоб марказларидан ҳисоб-китоблар марказининг тақсимланиши назарда тутилган Давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғарма маблағлари бўйича мажбуриятлари


+



301

300

Ҳисоб-китоблар марказининг депозит ва Ягона ғазна ҳисобварағидаги вақтинчалик бўш турган маблағларни жалб этиш бўйича мажбуриятлари


+



301

301

Ҳисоб-китоблар марказининг депозит маблағлари бўйича мажбуриятлари


+



301

302

Ҳисоб-китоблар марказининг Ягона ғазна ҳисобварағидаги вақтинчалик бўш турган маблағларни жалб этиш бўйича мажбуриятлари


+








";

9) 301 900-қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"






301

901

Ягона ғазна ҳисобварағидаги давлат бюджетига аниқланмаган тушумлар бўйича мажбуриятлар


+



301

902

Ягона ғазна ҳисобварағидаги давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларга аниқланмаган тушумлар бўйича мажбуриятлар


+








";

10) 323 300-қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"






324

000

Бюджет тизими бюджетларидан ажратиладиган трансфертлар бўйича кредитор қарзлар


+



324

100

Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ажратиладиган трансфертлар бўйича кредитор қарзлар


+



324

200

Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг ажратиладиган трансфертлар бўйича кредитор қарзлари


+








";

11) 520 200-қатордаги "520 200" рақамлари "520 150" рақамлари билан алмаштирилсин;


12) 520 150-қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"






520

160

Бюджет ташкилотлари томонидан стационар даволаш-профилактика муассасаларида даволанаётганлар таркиби овқатланиши учун ундириладиган тўловлар бўйича ҳисобланган даромадлар


+

+







";

13) 520 450-қатор чиқариб ташлансин;


14) 550 000-қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"






590

000

Бюджет тизими бюджетларининг ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларининг келиб тушмаган ҳисобланган даромадлари


+



590

100

Давлат бюджетининг келиб тушмаган ҳисобланган даромадлари


+



590

200

Давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг келиб тушмаган ҳисобланган даромадлари


+








";


15) 630 000-қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"






640

000

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан олинган трансфертлар бўйича ўзаро ҳисоб-китоблар


+



640

100

Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан олинган трансфертлар бўйича ўзаро ҳисоб-китоблар


+



640

200

Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетидан олинган трансфертлар бўйича ўзаро ҳисоб-китоблар


+








";

16) 911 000-қатор қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"






911

000

Номолиявий активлар ва маҳсулот (иш, хизмат)лар реализацияси



+







";

17) 911 000-қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"






911

100

Номолиявий активлар реализацияси



+


911

200

Маҳсулот (иш, хизмат)лар реализацияси



+







".

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 18 март



















































Время: 0.1916
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск