ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Март, 2024 й. / Айрим тармоқларнинг фаолияти / Қишлоқ хўжалиги /

Қишлоқ хўжалиги вазирининг 14.03.2024 й. 6-сон "Эпизоотик вазиятни ўрганиш мақсадида мутахассисларни хорижий мамлакатларга юбориш заруратини аниқлаш мезонлари ва юбориш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 19.03.2024 й. 3198-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.03.2024 й.

N 3198-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ

14.03.2024 й.

N 6


БУЙРУҒИ



Эпизоотик вазиятни ўрганиш мақсадида

мутахассисларни хорижий мамлакатларга юбориш

заруратини аниқлаш мезонлари ва юбориш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 17 январдаги ЎРҚ-898-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига республика ижро этувчи ҳокимият органларининг номларини мувофиқлаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2019 йил 24 октябрдаги 12-сон қарори (рўйхат рақами 3198, 2019 йил 29 ноябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.11.2019 й., 10/19/3198/4095-сон) билан тасдиқланган Эпизоотик вазиятни ўрганиш мақсадида мутахассисларни хорижий мамлакатларга юбориш заруратини аниқлаш мезонлари ва юбориш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                     И. Абдурахмонов







Буйруққа

ИЛОВА



Эпизоотик вазиятни ўрганиш мақсадида мутахассисларни

хорижий мамлакатларга юбориш заруратини аниқлаш

мезонлари ва юбориш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 1-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"мутахассис - Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси (бундан буён матнда Қўмита деб юритилади) ва унинг ҳудудий бошқармаларидаги давлат ветеринария инспекторлари ёки Қўмита томонидан жалб этилган мазкур соҳа экспертлари.".


2. Илованинг матнидаги "Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 20 март















































Время: 0.1999
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск