ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Спортни молиялаштириш ва унинг моддий техник базаси /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.03.2024 й. ПҚ-136-сон "Маҳаллаларда футбол инфратузилмасини ривожлантириш ва тармоғини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

20.03.2024 й.

N ПҚ-136



МАҲАЛЛАЛАРДА ФУТБОЛ

ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ВА ТАРМОҒИНИ КЕНГАЙТИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Истиқболли ва иқтидорли футболчиларни танлаш ва тайёрлашнинг самарали тизимини яратиш, миллий терма жамоалар ва профессионал футбол клублари учун сифатли спорт захирасини шакллантириш, маҳаллалардан бошлаб футбол инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда футбол мактаблари ва футбол академияларига иқтидорли футболчиларни саралаб олишни (селекция) янада такомиллаштириш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 ноябрдаги "Футбол-таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш ҳамда халқаро стандартларга мос келадиган футбол инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-355-сон қарори билан:

ҳар бир ҳудудда оммавий ва профессионал футболни ривожлантириш, шунингдек, мавжуд футбол инфратузилмасидан самарали фойдаланишни ташкил этишга масъул бўлган спорт мактаби директорининг футболни ривожлантириш бўйича алоҳида ўринбосари лавозими жорий этилганлиги;

Ўзбекистон футбол ассоциацияси барча даражадаги футбол-таълим муассасалари, шунингдек Спорт вазирлиги тизимидаги спорт мактаблари ва ихтисослаштирилган спорт мактабларидаги мавжуд футбол секциялари тренерларига умумий услубий раҳбарликни амалга ошириши белгиланганлиги;

б) маҳаллаларда 16-30 ёш тоифасидаги ёшлар (ўғил ва қизлар) ўртасида 2021 йилдан бошлаб ҳар йили анъанавий тарзда футбол ва мини-футбол бўйича Давлат хавфсизлик хизмати (кейинги ўринларда - ДХХ) кубоги мусобақалари кенг қамровда ўтказиб келинаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Футболни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни энг қуйи тизимгача тушириш ҳамда маҳаллалардан бошлаб иқтидорли ёшларни саралаб олиш (селекция) тизимини яратиш мақсадида маҳалладаги ёшлар етакчисига қуйидаги қўшимча вазифалар юклансин:

маҳалла ёшларини оммавий ва профессионал футболга қизиқтириш, шунингдек, бу борада турли тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш;

маҳаллаларда мавжуд бўлган футбол бўйича спорт иншоотлари ҳамда бошқа спорт майдончаларидан тизимли ва самарали фойдаланилишини ташкил этиш;

маҳаллада футбол бўйича эркаклар ва аёлларнинг турли ёш тоифалари кесимидаги "маҳалла терма жамоа"ларини шакллантириш ҳамда уларни тайёрлашни ташкил этиш;

маҳалла ёшларининг футбол билан шуғулланиши учун етарли шарт-шароитлар яратилганлигини таҳлил қилиб бориш ҳамда футболни ривожлантириш бўйича спорт-таълим ташкилотлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳамкорликни тизимли йўлга қўйиш;

маҳаллалардаги ёш иқтидорли футболчиларни аниқлаш ҳамда уларни профессионал футбол таълим муассасаларига йўналтириб бориш;

маҳаллаларда футбол инфратузилмасини ривожлантириш, спорт инвентарлари билан таъминлаш ва маҳалла терма жамоаларига қўшимча шарт-шароитларни яратиш бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига таклифлар киритиш.


3. Белгилаб қўйилсинки:

маҳалладаги ёшлар етакчисининг ҳудудларда футбол соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш - Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар ишлари бошқармалари, Ўзбекистон футбол ассоциациясининг ҳудудий бўлинмалари, спорт мактабларидаги футбол бўйича директор ўринбосарлари;

маҳалладаги ёшлар етакчисининг футбол соҳасидаги фаолиятига тизимли равишда амалий ёрдам кўрсатиш - Ўзбекистон футбол ассоциациясининг ҳудудий бўлинмалари, спорт мактабларидаги футболни ривожлантириш бўйича директор ўринбосарлари, футбол мураббийлари ва жойлардаги умумий ўрта таълим муассасаларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари томонидан амалга оширилади.


4. Спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг маҳаллаларда спорт инфратузилмасини ривожлантириш доирасида Давлат бюджети ҳисобидан маҳаллаларда намунавий типдаги спорт иншоотларини барпо этишда жамоавий спорт турларига устунлик бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Спорт вазирлиги (А.Икрамов) икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 июлдаги ПҚ-245-сон қарори билан тасдиқланган "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида ғолиб ва совриндор бўлган ҳамда ҳудудида спорт инфратузилмаси мавжуд бўлмаган маҳаллаларда универсал, стритбол ва воркаут спорт майдончаларини 2030 йилга қадар ташкил қилишнинг умумий параметрларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритсин.


5. Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А.Азизов) Спорт вазирлиги (А.Икрамов), Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси (Қ.Қуранбоев) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:

ҳар йили 1 январга қадар маҳаллаларда ўтказиладиган футбол мусобақалари, чемпионат ва турнирларнинг алоҳида йиллик календарь режасини тасдиқлаб борсин;

маҳалла терма жамоаларининг 12-15 ёш тоифалари ўртасида икки босқичли "Маҳалла лигаси" ва 16-30 ёш тоифалари ўртасида уч босқичли ДХХ кубоги мусобақаларини ўтказиш тизимини йўлга қўйсин;

бир ой муддатда футбол мусобақаларининг йиллик календарь режасига мувофиқ мусобақаларни ўтказиш ва ғолиб бўлган маҳалла жамоаларини рағбатлантириш тартибини ишлаб чиқсин;

2024/2025 ўқув йилига қадар "Маҳалла лигаси" мусобақаларида ўз иқтидорини намоён этган энг иқтидорли футболчи ёшларни саралаб олиш (селекция) орқали ҳудудий футбол ва спорт мактаблари ҳамда футбол академияларига йўналтириб бориш тизимини йўлга қўйсин.


6. Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А.Азизов) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова) билан биргаликда 2024 йилдан бошлаб Англия мактаблари футбол ассоциацияси тажрибаси асосида барча умумий ўрта таълим муассасаларида 8-11-синф ўқувчилари орасидан бир нафар мактаб футбол етакчисини танлаб олиш тизимини йўлга қўйсин.

Белгилаб қўйилсинки, умумий ўрта таълим муассасалари ўртасида бўладиган мусобақаларда мактаб футбол етакчилари ўзлари таҳсил олаётган умумий ўрта таълим муассасанинг иштирок этиши билан боғлиқ масалаларда спорт мактаби директорининг футболни ривожлантириш бўйича ўринбосарига кўмаклашади.


7. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ва амалий аҳамиятини ёритишга оид мақолалар, брифинглар, тематик телекўрсатувлар ташкил этсин.


8. Спорт вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


9. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб спорт вазири А.И. Икрамов ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси раиси А.А. Азизов белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси департаменти раҳбари О.Қ. Абдурахманов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         Ш. Мирзиёев

     

      

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 20 март






































































Время: 0.0080
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск