Умная подшивка
2024 й. / Газеты на узбекском / Норма маслахатчи / 11 /Қонунчиликдаги янгиликлар
ДАРАХТЛАР ВА БУТАЛАРНИ НОҚОНУНИЙ
КЕСГАНЛИК УЧУН ЖАРИМАЛАР ОШИРИЛДИ
Президент томонидан 29.02.2024 йилдаги ЎРҚ-916-сон Қонун имзоланди, унга кўра айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Дарахтлар ва буталарни кесганлик, кундаков қилганлик, шикастлантирганлик ёки йўқ қилганлик учун бир нечта маъмурий жавобгарлик турларининг мавжудлиги бу борада ҳуқуқни қўллашнинг ягона амалиётини шакллантиришга тўсқинлик қилмоқда ва турли муаммоларга сабаб бўлмоқда.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини кесишга, кундаков қилишга, шикастлантиришга ёки йўқ қилишга олиб келадиган лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиққанлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда. Бундай ҳуқуқбузарликлар учун мансабдор шахсларга БҲМнинг 50 бараваридан 70 бараваригача жарима қўлланилади.
Қонунга кўра дарахтлар ва буталарни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун чоралар кучайтирилмоқда. Энди бундай ҳуқуқбузарликлар учун фуқароларга БҲМнинг 25 дан 50 бараваригача (аввал 5 дан 10 бараваргача бўлган), мансабдор шахсларга - БҲМнинг 50 дан 75 бараваригача миқдорда (аввал 10 дан 15 бараваригача бўлган) жарима солиш кўзда тутилмоқда.
Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуроли бўлган ашёни ёки маъмурий
...