Умная подшивка

2024 й. / Газеты на узбекском / Норма маслахатчи / 12 /

Қонунчиликдаги янгиликлар

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

КЕКСАЛАР ВА НОГИРОНЛАРГА ИЖТИМОИЙ

ЁРДАМ КЎРСАТИШ ТИЗИМИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА


Президентнинг 27.12.2023 йилдаги "Ўзгалар парваришига муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-410-сон қарори қабул қилинди.


Ҳужжат билан ушбу йўналишда ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг қуйидаги устувор йўналишлари белгилаб қўйилди:

q ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни аниқлаш тартиб-таомилларини оптималлаштириш ва рақамлаштириш;

q ижтимоий хизматларни маҳалла даражасида ташкил этиш;

q ўзгалар парваришига муҳтож бўлган шахсларнинг саломатлиги ва турмуш сифатини яхшилаш орқали уларнинг ижтимоийлашувини таъминлаш;

q ижтимоий ҳимоя тизимида хусусий сектор иштирокини кенгайтириш;

q ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий аҳволидан келиб чиқиб табақалаштирилган ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини жорий этиш.

Муҳтожларни аниқлаш

"Инсон" ижтимоий хизматлар маркази томонидан "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизимида ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестри юритилади.

Марказ шунингдек ўзгаларнинг парваришига муҳтожлик даражасини баҳолайди, индивидуал тартибдаги ижтимоий хизматлар кўрсатиш режасини тузади.

Ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг йўқотилган биометрик паспортлари (идентификация ID-карталари) "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази буюртмаси асосида давлат божи ундирилмаган ҳолда алмаштириб берилади.


Ижтимоий хизматлар қандай кўрсатилади

2024 йил 1 февралдан бошлаб реестрга киритилган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга давлат томонидан кафолатланган ижтимоий хизматлар ва ёрдам ижтимоий хизмат кўрсатиш шартномаси асосида кўрсатилмоқда.

2024 йил 1 мартдан бошлаб ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий ходимлар ассистентларининг "соатбай" асосда ҳафтанинг барча кунлари хизмат кўрсатиши учун мослашувчан иш тартиби жорий этилган.

Васийликдаги шахснинг мол-мулкини тақсимлаш ва унинг тақдирини ҳал этишга қаратилган бошқа битимлар нотариал тасдиқлашдан аввал "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари билан келишилади.

2024 йил 1 апрелдан бошлаб "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимдаги тиббий-ижтимоий муассасаларда шартнома асосида пуллик хизмат кўрсатиш тартиби жорий этилади.

Реестрга киритилган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган ва уларни кузатувчи шахсга бир йилда бир маротаба темир йўл ёки шаҳарлараро автобус учун бепул чипталар (бориш ва қайтиш учун) ажратилади.


Ижтимоий хизматларнинг ишини баҳолай бошлашади

2024 йил 1 мартдан бошлаб ҳар ойда бир маротаба ижтимоий ходим ассистентларининг фаолияти ёлғиз кексаларнинг ўзлари, маҳалладаги ижтимоий ходимлар ва махсус дастур томонидан баҳоланмоқда. Баҳолаш натижаларидан келиб чиқиб "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари ижтимоий ходим ассистентларини рағбатлантиради.

Ҳар олти ойда бир маротаба ижтимоий хизматлар сифати ҳамда

...
Время: 0.0102
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск