Кадровый Консультант

Кадровый консультант / Новое в законодательстве / Март, 2024 г. /

Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни эътироф этиш, индивидуал тартибда ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш режасини тасдиқлаш ва мониторинг қилишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 11.03.2024 й. 123-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 11 мартдаги

123-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни эътироф

этиш, индивидуал тартибда ижтимоий хизматлар

ва ёрдамлар кўрсатиш режасини тасдиқлаш

ва мониторинг қилишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни аниқлаш, уларнинг яшаш шароитларини баҳолаш, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар реестрига (кейинги ўринларда - Реестр) киритиш, индивидуал тартибдаги ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш режасини (кейинги ўринларда - индивидуал ижтимоий хизматлар режаси) шакллантириш ҳамда кўрсатилган ижтимоий хизматлар ва ёрдамнинг самарадорлигини мониторинг қилиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Регламент мақсадларида қуйидаги тоифадаги шахслар ўзгалар парваришига муҳтож шахслар деб эътироф этилади:


ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган ёлғиз шахслар (кейинги ўринларда - ногиронлиги бўлган ёлғиз шахслар) - фарзандлари (шу жумладан, фарзандликка олинганлар), эри (хотини), ота-онаси, ҳомийлари ва суд томонидан ногиронлиги бўлган шахсни парвариш қилиш мажбурияти юкланган шахслар (вояга етмаган ёки I гуруҳ ногиронлиги бўлган фарзандлар, ўзгалар парваришига муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ёки ёшга доир пенсия ёшидаги эри (хотини) ва ота-онаси бундан мустасно) бўлмаган ўзгалар парваришига муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;


ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи ногиронлиги бўлган шахслар (кейинги ўринларда - ёлғиз яшовчи ногиронлиги бўлган шахслар) - ёлғиз яшовчи ёки жазони ижро этиш муассасаларида ёхуд узоқ муддат даволанишда бўлган шахслар билан бирга яшовчи ўзгалар парваришига муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;


ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар (кейинги ўринларда - ёлғиз кексалар) - фарзандлари (шу жумладан фарзандликка олинганлар), эри (хотини), ота-онаси, ҳомийлари ва суд томонидан кексани парвариш қилиш мажбурияти юклатилган шахслар (вояга етмаган ёки I гуруҳ ногиронлиги бўлган фарзандлари, ўзгалар парваришига муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ёки ёшга доир пенсия ёшидаги эри (хотини) ва ота-онаси бундан мустасно) бўлмаган ўзгалар парваришига муҳтож ёшга доир пенсия ёшидаги шахслар;


ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи кексалар (кейинги ўринларда - ёлғиз яшовчи кексалар) - ёлғиз яшовчи ёки жазони ижро этиш муассасаларида ёхуд узоқ муддат даволанишда бўлган шахслар билан бирга яшовчи ўзгалар парваришига муҳтож ёшга доир пенсия ёшидаги шахслар.


3. Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни аниқлаш, уларнинг яшаш шароитларини баҳолаш, Реестрга киритиш ва чиқариш, индивидуал ижтимоий хизматлар режасини шакллантириш, ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатилишини белгилаш ҳамда унинг самарадорлигини баҳолаш ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизими (кейинги ўринларда - "Ижтимоий ҳимоя" АТ) орқали амалга оширилади.


4. "Инсон" ижтимоий хизматлар марказларининг (кейинги ўринларда - "Инсон" маркази) маҳаллалардаги ижтимоий ходими, патронаж ҳамшира ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни доимий аниқлаш ишларини амалга оширади ва бундай шахсларни Реестрга киритиш бўйича "Инсон" марказига ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани киритади.


5. "Инсон" маркази ходими, оилавий шифокор ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раисидан иборат ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда - ишчи гуруҳ) ўзгалар парваришига муҳтож шахсларнинг ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси ва яшаш шароитларини (кейинги ўринларда - яшаш шароитлари) баҳолайди ҳамда унинг натижалари тўғрисида хулоса тайёрлайди.


6. Ўзгалар парваришига муҳтож шахс тоифасини белгилаш, Реестрга киритиш ва чиқариш, яшаш шароитларини баҳолаш бўйича хулоса ва индивидуал ижтимоий хизматлар режасини тасдиқлаш "Инсон" маркази томонидан амалга оширилади.



2-БОБ. ЎЗГАЛАР ПАРВАРИШИГА МУҲТОЖ

ШАХСЛАРНИ АНИҚЛАШ


7. Ўзгалар парваришига муҳтож шахслар қуйидаги тартибда аниқланади:

маҳалладаги ижтимоий ходим, патронаж ҳамшира ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси томонидан хизмат вазифаларини амалга ошириш, жумладан, уйма-уй юриш натижасида шакллантирилган сўровномага асосан;

ёзма, оғзаки ёки электрон шаклда "Ижтимоий ҳимоя" АТга юборилган кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ёки уларнинг қонуний вакилларининг ёки бошқа жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига асосан.


8. "Инсон" марказига мазкур Регламентнинг 7-бандига мувофиқ сўровнома ёки мурожаат келиб тушганда у "Ижтимоий ҳимоя" АТ орқали рўйхатга олинади ва "Инсон" маркази директори томонидан бир иш кунида уни кўриб чиқувчи маҳалладаги ижтимоий ходим белгиланади.

Шу куннинг ўзида "Инсон" маркази директори ишчи гуруҳ томонидан ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг яшаш шароитларини баҳолаш учун уч иш кунидан кўп бўлмаган муддатни белгилайди ва ишчи гуруҳ аъзоларини улар меҳнат фаолиятини олиб борадиган ташкилотларга "Ижтимоий ҳимоя" АТ орқали ўзгалар парваришига муҳтож шахсларнинг яшаш шароитларини баҳолаш бўйича ишчи гуруҳга жалб қилиш ҳақида ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ расмийлаштирилган талабномани юборади.


9. Маҳалладаги ижтимоий ходим сўровнома ёки мурожаатда кўрсатилган шахсларни 24 соат ичида бориб кўради, уларга шошилинч ёрдам кўрсатиш заруратини аниқлайди ва "Инсон" маркази директори томонидан имзоланган шахсларни ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар реестрига киритиш учун яшаш шароитларини баҳолаш тўғрисидаги шартнома (кейинги ўринларда - Оферта) билан таништиради.

Оферта намунаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан тасдиқланади.

Ўзгалар парваришига муҳтож шахс Оферта шартларига рози бўлган тақдирда, шахсий имзосини қўйиш орқали уни тасдиқлайди ва ижтимоий ходим томонидан тасдиқланган Оферта "Ижтимоий ҳимоя" АТга юкланади.

Ўзгалар парваришига муҳтож шахс "Инсон" марказига келиб мурожаат қилган тақдирда, тегишли сўровнома расмийлаштирилганидан сўнг унга Оферта шартлари тушунтирилади ва у ўзгалар парваришига муҳтож шахс томонидан тасдиқланади.

Ўзгалар парваришига муҳтож шахс электрон шаклда мурожаат қилган тақдирда, мурожаат қилинган ахборот тизими орқали Оферта билан танишиб чиқиб, уни тасдиқлайди.


10. Ўзгалар парваришига муҳтож шахс томонидан оферта шартларини тасдиқланиши шахснинг яшаш шароитларини баҳолаш учун асос ҳисобланади.


11. Мурожаат ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг қонуний вакиллари ҳисобланмайдиган шахслар томонидан берилган тақдирда, мурожаат қилинган кундан бошлаб беш иш куни ичида "Инсон" маркази кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида ушбу шахсларга хабар қилади.



3-БОБ. ЎЗГАЛАР ПАРВАРИШИГА МУҲТОЖ

ШАХСНИНГ ЯШАШ ШАРОИТЛАРИНИ БАҲОЛАШ,

ИНДИВИДУАЛ ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТЛАР РЕЖАСИНИ

ТАСДИҚЛАШ ВА РЕЕСТРГА КИРИТИШ


12. Ушбу Регламентнинг 8-бандига мувофиқ талабнома келиб тушган ташкилот ишчи гуруҳ аъзоси бўлган ходимини, у бўлмаган вақтда бошқа масъул ходимни талабномада кўрсатилган муддатда ишчи гуруҳ таркибида иштирок этишини таъминлаши шарт.


13. Ишчи гуруҳ "Инсон" маркази директорининг талабномасида кўрсатилган муддатда унда кўрсатилган шахсларнинг яшаш шароитларини баҳолайди ҳамда баҳолаш натижаларини "Ижтимоий ҳимоя" АТ орқали ушбу Регламентга 4-иловага мувофиқ шаклда расмийлаштиради.


14. Яшаш шароитларини баҳолаш қуйидагиларни ўз ичига олади:

соғлиғи ҳолатини баҳолаш;

ўзгалар парваришига муҳтожлигини баҳолаш;

уй-жой-маиший шароитининг ҳолатини баҳолаш;

ижтимоий муҳофаза қилиш чоралари билан таъминланганлигини баҳолаш;

ҳуқуқий жиҳатдан ҳимояланганлигини баҳолаш;

моддий ва молиявий ҳолатини баҳолаш;

ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг қариндошлари, дўстлари ва бошқа шахслар билан мулоқоти ҳамда кундалик ҳаётдаги ижтимоий фаоллигини (мулоқот ва дам олиш хизматига эҳтиёжини) баҳолаш.


15. Ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг соғлиғи ҳолатини баҳолаш ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахсдаги мавжуд касалликлар, жумладан, руҳий ва юқумли касалликлар, унинг тиббий хизмат кўрсатишга ва бепул дори-дармонга эҳтиёжлари, уйда тиббий хизматга муҳтожлик даражаси тўғрисидаги маълумотларни тўплашни назарда тутади.

Бунда ушбу маълумотларнинг тўғри шакллантирилиши ва баҳоланиши учун ишчи гуруҳ таркибидаги оилавий шифокор шахсан жавобгар ҳисобланади.


16. Ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг ўзгалар парваришига муҳтожлигини баҳолаш унинг ўзгалар ёрдамига боғлиқлик даражасини Бартел ва Лаутон шкалалари орқали аниқлашни назарда тутади.


17. Уй-жой-маиший шароитларини баҳолаш уй-жойнинг яшаш учун хавфсизлиги, унинг санитария-гигиеник ҳолати, ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахснинг жисмоний имкониятларига мосланганлиги, шу жумладан, марказлаштирилган сув, иссиқлик таъминотининг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни тўплашни назарда тутади.


18. Ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ кафолатланган ижтимоий муҳофаза қилиш чора-тадбирлари билан таъминланганлигини баҳолаш ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахснинг имтиёзлар, нафақалар ва бошқа тўловлар, протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминланиши, унга ҳомийлик қилишни хоҳловчи, шунингдек, уни ижтимоий қўллаб-қувватлаш имкониятига эга бўлган шахсларни аниқлаш, санаторий-соғломлаштириш муассасаларида дам олиши ва бошқа ижтимоий муҳофаза чора-тадбирларини олишга бўлган ҳуқуқларининг амалга оширилиши тўғрисидаги маълумотларни тўплашни назарда тутади.


19. Ҳуқуқий муҳофаза қилинганлигини баҳолаш ўзгалар парваришига муҳтож шахсда унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларнинг, унинг ижтимоий муҳофаза чора-тадбирлари билан таъминланишга доир ҳуқуқларини тасдиқловчи бошқа зарур ҳужжатларнинг мавжудлиги, унинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ уй-жойга, бошқа шахслардан ёрдам олишга бўлган ҳуқуқлари тўғрисидаги маълумотларни йиғишни назарда тутади.


20. Моддий ва молиявий ҳолатини баҳолаш шахснинг номида уй-жой мавжуд эканлиги, унинг даромади, унга тўланаётган пенсия ёки компенсация маблағлари тўғрисидаги маълумотларни тўплашни назарда тутади.


21. Ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг мулоқот қилиш ва дам олишини соҳасини баҳолаш унинг мулоқот ва дам олишга бўлган эҳтиёжларининг қондирилиши тўғрисидаги маълумотларни тўплашни назарда тутади.


22. Ишчи гуруҳ томонидан ўзгалар парваришига муҳтож шахсларнинг яшаш шароитларини баҳолашда қуйидаги маълумотлар "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинади:

ўзгалар парваришига муҳтож шахс ҳамда биринчи даражали қариндошларининг (агар улар мавжуд бўлса) шахсини тасдиқловчи ҳужжат (туғилганлиги ҳақидаги гувоҳнома, биометрик паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта)лар тўғрисидаги маълумотлар;

I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган ўзгалар парваришига муҳтож шахс ҳамда биринчи даражали қариндошларининг (агар улар мавжуд бўлса) ногиронлик тўғрисидаги маълумотлари;

ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган (ёки илгари доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган) шахслар тўғрисидаги маълумотлар;

ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга тайинланган пенсия, нафақа ёки бошқа компенсация тўловлари тўғрисидаги маълумотлар;

ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисидаги маълумотлар;

ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга тегишли кўчмас мулк объектлари тўғрисидаги маълумотлар;

меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар, мулкий даромадлар, Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган даромадлар тўғрисидаги маълумотлар.


23. Яшаш шароитларини баҳолашнинг натижалари ишчи гуруҳ томонидан "Ижтимоий ҳимоя" АТда ушбу Регламентга 5-иловага мувофиқ шаклдаги хулосада акс эттирилади.

Яшаш шароитларини баҳолаш натижалари бўйича Ишчи гуруҳнинг хулосаси ижобий бўлган тақдирда, "Ижтимоий ҳимоя" АТда индивидуал ижтимоий хизматлар режаси шакллантирилади.

Бунда индивидуал ижтимоий хизматлар режасига ишчи гуруҳ томонидан заруратга кўра қўшимча хизматлар киритилиши мумкин.

Ишчи гуруҳ хулосаси ва индивидуал ижтимоий хизматлар режаси ишчи гуруҳнинг барча аъзолари томонидан уларнинг "Ижтимоий ҳимоя" АТдаги шахсий кабинети орқали ёки "Ижтимоий ҳимоя" АТ орқали ишчи гуруҳ аъзоларининг имзоси уларга СМС-хабарнома орқали юборилган код орқали тасдиқланади.


24. Ишчи гуруҳ шакллантирилган хулосани тасдиқлаш ва ушбу Регламентнинг 25-бандига мувофиқ қарор қабул қилиш учун "Инсон" маркази директорига киритади.

Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан шакллантирилган хулоса "Инсон" маркази директори томонидан унинг ЭРИси орқали тасдиқланади ҳамда "Ижтимоий ҳимоя" АТ орқали ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг мобиль алоқа воситасига хулоса мазмуни тўғрисида СМС-хабарнома юборилади ёки хулоса нусхаси маҳалладаги ижтимоий ходим томонидан етказилади.


25. "Инсон" маркази директори томонидан ушбу Регламентга 6-иловага мувофиқ ўзгалар парваришига муҳтож ҳар бир шахс бўйича алоҳида қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:

ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган ёлғиз шахс тоифасини белгилаш ва уни Реестрга киритиш ёки ушбу тоифани белгилаш ва Реестрга киритишни рад этиш ҳақида;

ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи ногиронлиги бўлган шахс тоифасини белгилаш ва уни Реестрга киритиш ёки ушбу тоифани белгилаш ва Реестрга киритишни рад этиш ҳақида;

ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кекса тоифасини белгилаш ва уни Реестрга киритиш ёки ушбу тоифани белгилаш ва Реестрга киритишни рад этиш ҳақида;

ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи кекса тоифасини белгилаш ва уни Реестрга киритиш ёки ушбу тоифани белгилаш ва Реестрга киритишни рад этиш ҳақида.

Бунда ишчи гуруҳ томонидан ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга уларнинг яшаш шароитларини баҳолаш натижасида 116 ва ундан юқори балл қўйилиши уларни ўзгалар парваришига муҳтож шахс деб эътироф этиш ва Реестрга киритишни рад этиш учун асос ҳисобланади.


26. "Инсон" маркази директори ушбу Регламентнинг 25-бандига мувофиқ ўзгалар парваришига муҳтож шахсга мазкур Регламентнинг 2-бандида белгиланган тоифалардан бирини белгилаш ва Реестрга киритиш ҳақидаги қарорни тасдиқлаш билан бир вақтда ушбу Регламентга 7-иловага мувофиқ индивидуал ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш режасини тасдиқлайди.

Маҳалладаги ижтимоий ходим

...
Время: 0.0257
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск