Кадровый Консультант

Кадровый консультант / Новое в законодательстве / Март, 2024 г. /

Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисида Регламент (ЎзР ВМ 11.03.2024 й. 123-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 11 мартдаги

123-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий

хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисида

РЕГЛАМЕНТ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестрига (кейинги ўринларда - реестр) киритилган ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизматларни кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Реестрга киритилган шахсларнинг ҳар бири учун "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизимида (кейинги ўринларда - "Ижтимоий ҳимоя" АТ) шакллантириладиган индивидуал тартибдаги ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш режасига (кейинги ўринларда - индивидуал ижтимоий хизматлар режаси) мувофиқ ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш таъминланади.


3. Индивидуал ижтимоий хизматлар режасида ўзгалар парваришига муҳтож шахслар учун уларнинг эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар белгиланади:

чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш, диспансеризация кўригидан ўтказиш, санаторий-соғломлаштириш, зарурат бўлганда стационар, ихтисослаштирилган, амбулатор ёки уйда тиббий хизмат кўрсатиш, имтиёзли дори воситаси билан таъминлаш, ногиронликни белгилаш учун тиббий кўрикдан ўтказиш, патронаж ҳамшира қатнови сонини белгилаш тадбирларини ўз ичига олувчи соғломлаштириш тадбирлари;

ижтимоий ходим ассистенти томонидан амалга ошириладиган овқат тайёрлаш, супуриш-йиғиштириш, кийим-кечакларни ювиш, гигиена тадбирларини амалга ошириш, зарур озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонларни уйга етказиб бериш, хонадондаги сантехника жиҳозларини таъмирлашда (уй-жойни бошқарувчи ташкилотлар ва бошқарувчиларни жалб қилиш) кўмаклашиш, сартарошлик хизматидан фойдаланишда ва қариндош ва дўстлар билан ёзишмаларда кўмаклашиш ҳамда ҳамроҳлик хизматини (тиббиёт ва спорт муассасаларига) кўрсатиш тадбирларини ўз ичига олувчи уйда маиший хизмат кўрсатиш тадбирлари;

ўзгалар парваришига муҳтож шахсларнинг турар жойини куз-қиш мавсумига тайёрлашда кўмаклашиш, сантехника, газ, электр ускуналаридаги носозликларни бартараф этиш ва марказлашган иситиш тизимини профилактик кўрикдан ўтказиш, ётоқхона, ошхона, ҳожатхона, ювиниш хонаси ва йўлакларни тўсиқсиз ҳаракат учун мослаштириш, санитария-эпидемияга қарши тадбирларни масъул ташкилотларни жалб қилиш орқали кўрсатишни ўз ичига олувчи уй-жой-маиший шароитларни яхшилаш тадбирлари;

ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан бепул таъминлаш, зарурат бўлганда, нафақалар ва моддий ёрдам олиш, Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларида ижтимоий ва реабилитация хизматларини олиш, васийлик ва ҳомийлик қилишни хоҳлайдиган шахсларни, шунингдек уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш имкониятига эга бўлган кўнгиллиларни жалб этиш, психологик хизмат, васий ва ҳомий бириктирилишида кўмаклашиш, тюторлик орқали мустақил (такси ва етказиб бериш хизматига) буюртма бериш ва онлайн давлат хизматларидан фойдаланишга ўргатиш тадбирларини ўз ичига олувчи ижтимоий муҳофаза қилиш тадбирлари;

шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни тиклашда, шахсни доимий ёки вақтинча яшаш жойи бўйича рўйхатга қўйишда, алиментларни олишда, мол-мулкка, шу жумладан уй-жой ва шу кабиларга бўлган ҳуқуқларни белгилашда ҳамда тазйиқ ва камситилиш ҳолатларини бартараф этишда кўмаклашишни, шунингдек, ҳуқуқий маслаҳат беришни ўз ичига олувчи ҳуқуқий муҳофаза қилиш тадбирлари;

қариндошлар, дўстлар ва бошқа шахслар билан мулоқотини тиклашда, маданий (мусиқа ва санъат мактаблари ҳисобот концертлари, театр, давра суҳбатлари, учрашувлар, тренинглар) тадбирларига боришни ва спорт билан шуғулланишларини ташкил қилиш, кўнгиллиларни жалб қилиш тадбирларини ўз ичига олувчи мулоқот ва дам олиш доирасини кенгайтириш тадбирлари.

Мазкур бандда назарда тутилган тадбирлар тегишлилиги бўйича масъул давлат органлари ва ташкилотлари томонидан амалга оширилади.


4. Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга кўрсатилган ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар тўғрисидаги маълумотлар "Ижтимоий ҳимоя" АТга киритиб борилади.



2-БОБ. "ИНСОН" ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТЛАР МАРКАЗИ

ТОМОНИДАН КЎРСАТИЛАДИГАН ИЖТИМОИЙ

ХИЗМАТЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


1-§. Ўзгалар парваришига муҳтож шахсни чуқурлаштирилган

тиббий кўрикдан ўтказиш хизмати


5. Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш бир йилда бир маротаба бепул асосда амалга оширилади.

Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари (кейинги ўринларда - "Инсон" маркази томонидан ташкил этилади.


6. "Инсон" маркази ҳар йили 30 ноябрдан кечиктирмай оилавий поликлиника билан биргаликда кейинги йил учун туман (шаҳар) кесимида ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича реестрдаги маълумотлар асосида

...
Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск