ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Шаҳар транспорти /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.03.2024 й. ПҚ-139-сон "Жамоат транспортини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

25.03.2024 й.

N ПҚ-139



ЖАМОАТ ТРАНСПОРТИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Жамоат транспорти тизимини комплекс ривожлантириш, йўловчиларга сифатли ва хавфсиз транспорт хизматларини кўрсатиш, соҳага рақамли технологияларни кенг жорий этиш, хусусан, соҳани молиялаштириш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида:


1. Транспорт вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг:

ташувчилар билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш, йўлкира ҳақи бўйича тушумларни жамлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармаларида юридик шахс ташкил этмасдан очилган махсус жамғармаларни Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари тизимига ўтказиш;

йўлкира тушумларининг тўлиқ йиғилишини таҳлил қилиш, йўловчи ташишни молиялаштиришнинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бошқармалари ҳузурида давлат муассасаси шаклида "Махсус жамғармалар маблағларини бошқариш, йўналишлар ишини таҳлил қилиш ва пул тушумлари мониторинги гуруҳлари"ни ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


2. Белгилансинки, "Махсус жамғарма маблағларини бошқариш, йўналишлар ишини таҳлил қилиш ва пул тушумлари мониторинги гуруҳлари" давлат муассасаларини ҳамда Транспорт вазирлигининг ҳудудий "Йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш" давлат муассасаларини сақлаш харажатлари махсус жамғармалар маблағлари ҳамда бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

2023 йилда Транспорт вазирлигининг ҳудудий "Йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш" давлат муассасаларини сақлаш ҳамда брутто-шартнома асосида ташкил этилган шаҳар автобус йўналишларида йўловчи ташишни молиялаштириш харажатлари давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2024 йил 1 июнга қадар жамоат транспортида йўлкира ҳақини тўлашда электрон тўлов тизимидан фойдаланишни рағбатлантирувчи тарифлар жорий этилишини таъминласин.


4. Транспорт вазирлиги Ички ишлар вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва "Ўзмиллийбанк" АЖ билан биргаликда 2024 йил 1 июнга қадар Тошкент шаҳри мунтазам автобус йўналишларида йўловчилар ҳисобини юритиш, ҳайдовчилар ишини ва пул тушумларини назорат қилиш, автобуслар техник ҳолатини мониторинг қилиш, ажратилган йўлакларда йўл ҳаракати қоидалари бузилишини қайд этиш бўйича жамоат транспортини бошқаришнинг ягона интеллектуал тизимини жорий этсин.


5. Нукус шаҳар ва бошқа вилоятлар марказларида мунтазам шаҳар автобус йўналишларида чекланган тарифлар бўйича йўловчилар ташишни брутто-шартнома асосида ташкил этиш ва молиялаштириш тизимини жорий этишнинг асосий параметрлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги "Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-59-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


7. Транспорт вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


8. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб транспорт вазири И.Р. Махкамов белгилансин.

Қарор ижроси учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 25 мартдаги

ПҚ-139-сон қарорига

1-ИЛОВА



Нукус шаҳри ва бошқа вилоятлар

марказларида мунтазам шаҳар автобус йўналишларида

чекланган тарифлар бўйича йўловчилар ташишни

брутто-шартнома асосида ташкил этиш ва

молиялаштириш тизимини жорий этишнинг

АСОСИЙ ПАРАМЕТРЛАРИ

         

Т/р

Ҳудудлар


Йўналишлар сони


Йўналишлардаги

автобуслар сони

       

Жами

     

248

2551

2024 йил 1 апрелдан бошлаб жорий қилинадиган ҳудудлар

       

1.

Андижон шаҳри


18

203

2.

Самарқанд шаҳри


43

503

3.

Наманган шаҳри


27

235

4.

Қарши шаҳри


29

253

5.

Урганч шаҳри


18

160

2024 йил 1 июлдан бошлаб жорий қилинадиган ҳудудлар

      

6.

Нукус шаҳри


15

188

7.

Бухоро шаҳри


16

190

8.

Жиззах шаҳри


15

150

9.

Навоий шаҳри


5

60

10.

Гулистон шаҳри


8

65

11.

Термиз шаҳри


10

108

12.

Тошкент вилояти


21

170

13.

Фарғона шаҳри


23

266

      

Изоҳ. Йўналишлар ва автобуслар сони ҳудудларда транспортга бўлган талабни аниқлаш учун якуний ижтимоий сўровномалар ўтказилиб, шаҳарларнинг транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш Бош режалари тасдиқланганидан сўнг аниқлаштирилиши мумкин.

        

      




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 25 мартдаги

ПҚ-139-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил

16 февралдаги "Жамоат транспорти тизимини ислоҳ

қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-59-сон қарорига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 2-бандда:

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"автоматлаштирилган диспетчерлик бошқаруви ва назорат тизимини сақлаш, йўлкира ҳақи бўйича тушумларни жамлаш ва ташувчилар билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бошқармалари ҳузурида махсус жамғармалар (кейинги ўринларда - Махсус жамғармалар) ташкил этилади";

саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Махсус жамғармалар харажатлари ва даромадлари ўртасидаги тафовут Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади".


2. 6-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Қуйидагилар Махсус жамғармалар маблағларини шакллантиришнинг қўшимча манбалари этиб белгилансин:".


3. 1-илова қуйидаги мазмундаги 11-позиция билан тўлдирилсин:

        

"

11.

Ташувчиларнинг шаҳар атрофи ва вилоят ичи шаҳарлараро норентабель автобус йўналишларида кўрилган зарарларини қоплаб беришни Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширишни йўлга қўйиш.

      

Ташувчиларнинг шаҳар атрофи ва вилоят ичи шаҳарлараро норентабель автобус йўналишларида кўрилган зарарларини қоплаб беришни Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширишни йўлга қўйиш назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамасини қарори лойиҳаси киритиш.

    

2024 йил

май

Транспорт вазирлиги (И. Махкамов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норкулов)


Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

     

".

     

4. 2-иловада:


8-позициянинг "Чора-тадбирлар номи" устунидаги "транспорт" сўзи "Иқтисодиёт ва молия" сўзлари билан алмаштирилсин;


қуйидаги мазмундаги 15-позиция билан тўлдирилсин:

        

"

15.

Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурида "Махсус жамғарма маблағларини бошқариш, йўналишлар ишини таҳлил қилиш ва пул тушумлари мониторинги гуруҳи" давлат муассасасини ташкил қилиш.

1. Давлат муассасасини ташкил қилиш, сақлаш харажатлари сметасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2024 йил

апрель


Қорақал-

поғистон Республикаси республика бюджети ҳамда Махсус жамғарма маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

(Ф. Эрманов)

";

2. Мониторинг гуруҳини малакали мутахассислар билан тўлдириш.


Доимий


3. Мониторинг гуруҳи фаолиятини доимий назоратга олиш ҳамда ташувчилар билан ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш.


Доимий


4. Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигида Махсус жамғарма учун ҳисобварақ очиш.


2024 йил

апрель


         

қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:


"Изоҳ: Вазирлар Маҳкамасига "Йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш" давлат муассасаларини Транспорт вазирлигининг бир таркибий тузилмасидан бошқасига ўтказиш ҳуқуқи берилади".


5. 3-иловада:


8-позициянинг "Чора-тадбирлар номи" устунидаги "транспорт" сўзи "Иқтисодиёт ва молия" сўзлари билан алмаштирилсин;


қуйидаги мазмундаги 15-позиция билан тўлдирилсин:

          

"

15.

Андижон вилояти Иқтисодиёт ва молия бошқармаси ҳузурида "Махсус жамғарма маблағларини бошқариш, йўналишлар ишини таҳлил қилиш ва пул тушумлари мониторинги гуруҳи" давлат муассасасини ташкил қилиш.

1. Давлат муассасасини ташкил қилиш, сақлаш харажатлари сметасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2024 йил

апрель


Андижон вилояти маҳаллий бюджети ҳамда Махсус жамғарма маблағлари


Андижон вилояти ҳокимлиги

(Ш. Абдурахманов)

";

2. Мониторинг гуруҳини малакали мутахассислар билан тўлдириш.


Доимий


3. Мониторинг гуруҳи фаолиятини доимий назоратга олиш ҳамда ташувчилар билан ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш.


Доимий


4. Андижон вилояти Иқтисодиёт ва молия бошқармасида Махсус жамғарма учун ҳисобварақ очиш.


2024 йил

апрель


     

қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:


"Изоҳ: Вазирлар Маҳкамасига "Йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш" давлат муассасаларини Транспорт вазирлигининг бир таркибий тузилмасидан бошқасига ўтказиш ҳуқуқи берилади".


6. 4-иловада:


8-позициянинг "Чора-тадбирлар номи" устунидаги "транспорт" сўзи "Иқтисодиёт ва молия" сўзлари билан алмаштирилсин;


қуйидаги мазмундаги 15-позиция билан тўлдирилсин:

      

"

15.

Бухоро вилояти Иқтисодиёт ва молия бошқармаси ҳузурида "Махсус жамғарма маблағларини бошқариш, йўналишлар ишини таҳлил қилиш ва пул тушумлари мониторинги гуруҳи" давлат муассасасини ташкил қилиш.

1. Давлат муассасасини ташкил қилиш, сақлаш харажатлари сметасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2024 йил

апрель


Бухоро вилояти маҳаллий бюджети ҳамда Махсус жамғарма маблағлари

Бухоро вилояти ҳокимлиги

(Б. Зарипов)

";

2. Мониторинг гуруҳини малакали мутахассислар билан тўлдириш.


Доимий


3. Мониторинг гуруҳи фаолиятини доимий назоратга олиш ҳамда ташувчилар билан ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш.


Доимий


4. Бухоро вилояти Иқтисодиёт ва молия бошқармасида Махсус жамғарма учун ҳисобварақ очиш.


2024 йил

апрель


       

қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:


"Изоҳ: Вазирлар Маҳкамасига "Йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш" давлат муассасаларини Транспорт вазирлигининг бир таркибий тузилмасидан бошқасига ўтказиш ҳуқуқи берилади".


7. 5-иловада:


8-позициянинг "Чора-тадбирлар номи" устунидаги "транспорт" сўзи "Иқтисодиёт ва молия" сўзлари билан алмаштирилсин;


қуйидаги мазмундаги 15-позиция билан тўлдирилсин:

          

"

15.

Жиззах вилояти Иқтисодиёт ва молия бошқармаси ҳузурида "Махсус жамғарма маблағларини бошқариш, йўналишлар ишини таҳлил қилиш ва пул тушумлари мониторинги гуруҳи" давлат муассасасини ташкил қилиш.

1. Давлат муассасасини ташкил қилиш, сақлаш харажатлари сметасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2024 йил

апрель


Жиззах вилояти маҳаллий бюджети ҳамда Махсус жамғарма маблағлари


Жиззах вилояти ҳокимлиги

(Э. Салиев)

";

2. Мониторинг гуруҳини малакали мутахассислар билан тўлдириш.


Доимий


3. Мониторинг гуруҳи фаолиятини доимий назоратга олиш ҳамда ташувчилар билан ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш.


Доимий


4. Жиззах вилояти Иқтисодиёт ва молия бошқармасида Махсус жамғарма учун ҳисобварақ очиш.


2024 йил

апрель


   

қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:


"Изоҳ: Вазирлар Маҳкамасига "Йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш" давлат муассасаларини Транспорт вазирлигининг бир таркибий тузилмасидан бошқасига ўтказиш ҳуқуқи берилади".


8. 6-иловада:


8-позициянинг "Чора-тадбирлар номи" устунидаги "транспорт" сўзи "Иқтисодиёт ва молия " сўзлари билан алмаштирилсин;


қуйидаги мазмундаги 15-позиция билан тўлдирилсин:

         

"

15.

Қашқадарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бошқармаси ҳузурида "Махсус жамғарма маблағларини бошқариш, йўналишлар ишини таҳлил қилиш ва пул тушумлари мониторинги гуруҳи" давлат муассасасини ташкил қилиш.

1. Давлат муассасасини ташкил қилиш, сақлаш харажатлари сметасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2024 йил

апрель


Қашқадарё вилояти маҳаллий бюджети ҳамда Махсус жамғарма маблағлари

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

(М.Азимов)

";

2. Мониторинг гуруҳини малакали мутахассислар билан тўлдириш.


Доимий


3. Мониторинг гуруҳи фаолиятини доимий назоратга олиш ҳамда ташувчилар билан ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш.


Доимий


4. Қашқадарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бошқармасида Махсус жамғарма учун ҳисобварақ очиш.


2024 йил

апрель


      

қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:


"Изоҳ: Вазирлар Маҳкамасига "Йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш" давлат муассасаларини Транспорт вазирлигининг бир таркибий тузилмасидан бошқасига ўтказиш ҳуқуқи берилади".


9. 7-иловада:


8-позициянинг "Чора-тадбирлар номи" устунидаги "транспорт" сўзи "Иқтисодиёт ва молия" сўзлари билан алмаштирилсин;


қуйидаги мазмундаги 15-позиция билан тўлдирилсин:

        

"

15.

Навоий вилояти Иқтисодиёт ва молия бошқармаси ҳузурида "Махсус жамғарма маблағларини бошқариш, йўналишлар ишини таҳлил қилиш ва пул тушумлари мониторинги гуруҳи" давлат муассасасини ташкил қилиш.

1. Давлат муассасасини ташкил қилиш, сақлаш харажатлари сметасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2024 йил

апрель


Навоий вилояти маҳаллий бюджети ҳамда Махсус жамғарма маблағлари

Навоий вилояти ҳокимлиги

(Н. Турсунов)

";

2. Мониторинг гуруҳини малакали мутахассислар билан тўлдириш.


Доимий


3. Мониторинг гуруҳи фаолиятини доимий назоратга олиш ҳамда ташувчилар билан ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш.


Доимий


4. Навоий вилояти Иқтисодиёт ва молия бошқармасида Махсус жамғарма учун ҳисобварақ очиш.


2024 йил

апрель


         

қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:


"Изоҳ: Вазирлар Маҳкамасига "Йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш" давлат муассасаларини Транспорт вазирлигининг бир таркибий тузилмасидан бошқасига ўтказиш ҳуқуқи берилади".


10. 8-иловада:


8-позициянинг "Чора-тадбирлар номи" устунидаги "транспорт" сўзи "Иқтисодиёт ва молия" сўзлари билан алмаштирилсин;


қуйидаги мазмундаги 15-позиция билан тўлдирилсин:

          

"

15.

Наманган вилояти Иқтисодиёт ва молия бошқармаси ҳузурида "Махсус жамғарма маблағларини бошқариш, йўналишлар ишини таҳлил қилиш ва пул тушумлари мониторинги гуруҳи" давлат муассасасини ташкил қилиш.

1. Давлат муассасасини ташкил қилиш, сақлаш харажатлари сметасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2024 йил

апрель


Наманган вилояти маҳаллий бюджети ҳамда Махсус жамғарма маблағлари


Наманган вилояти ҳокимлиги

(Ш. Абдуразаков)

";

2. Мониторинг гуруҳини малакали мутахассислар билан тўлдириш.


Доимий


3. Мониторинг гуруҳи фаолиятини доимий назоратга олиш ҳамда ташувчилар билан ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш.


Доимий


4. Наманган вилояти Иқтисодиёт ва молия бошқармасида Махсус жамғарма учун ҳисобварақ очиш.


2024 йил

апрель


      

қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:


"Изоҳ: Вазирлар Маҳкамасига "Йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш" давлат муассасаларини Транспорт вазирлигининг бир таркибий тузилмасидан бошқасига ўтказиш ҳуқуқи берилади".


11. 9-иловада:


7-позициянинг "Чора-тадбирлар номи" устунидаги "транспорт" сўзи "Иқтисодиёт ва молия" сўзлари билан алмаштирилсин;


қуйидаги мазмундаги 14-позиция билан тўлдирилсин:

        

"

14.

Самарқанд вилояти Иқтисодиёт ва молия бошқармаси ҳузурида "Махсус жамғарма маблағларини бошқариш, йўналишлар ишини таҳлил қилиш ва пул тушумлари мониторинги гуруҳи" давлат муассасасини ташкил қилиш.

1. Давлат муассасасини ташкил қилиш, сақлаш харажатлари сметасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2024 йил

апрель


Самарқанд вилояти маҳаллий бюджети ҳамда Махсус жамғарма маблағлари


Самарқанд вилояти ҳокимлиги

(Э. Турдимов)


";

2. Мониторинг гуруҳини малакали мутахассислар билан тўлдириш.


Доимий


3. Мониторинг гуруҳи фаолиятини доимий назоратга олиш ҳамда ташувчилар билан ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш.


Доимий


4. Самарқанд вилояти Иқтисодиёт ва молия бошқармасида Махсус жамғарма учун ҳисобварақ очиш.


2024 йил

апрель


         

қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:


"Изоҳ: Вазирлар Маҳкамасига "Йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш" давлат муассасаларини Транспорт вазирлигининг бир таркибий тузилмасидан бошқасига ўтказиш ҳуқуқи берилади".


12. 10-иловада:


8-позициянинг "Чора-тадбирлар номи" устунидаги "транспорт" сўзи "Иқтисодиёт ва молия" сўзлари билан алмаштирилсин;


қуйидаги мазмундаги 15-позиция билан тўлдирилсин:

         

"

15.

Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бошқармаси ҳузурида "Махсус жамғарма маблағларини бошқариш, йўналишлар ишини таҳлил қилиш ва пул тушумлари мониторинги гуруҳи" давлат муассасасини ташкил қилиш.

1. Давлат муассасасини ташкил қилиш, сақлаш харажатлари сметасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2024 йил

апрель


Сирдарё вилояти маҳаллий бюджети ҳамда Махсус жамғарма маблағлари

Сирдарё вилояти ҳокимлиги

(А. Махмудалиев)

";

2. Мониторинг гуруҳини малакали мутахассислар билан тўлдириш.


Доимий


3. Мониторинг гуруҳи фаолиятини доимий назоратга олиш ҳамда ташувчилар билан ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш.


Доимий


4. Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бошқармасида Махсус жамғарма учун ҳисобварақ очиш.


2024 йил

апрель


     

қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:


"Изоҳ: Вазирлар Маҳкамасига "Йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш" давлат муассасаларини Транспорт вазирлигининг бир таркибий тузилмасидан бошқасига ўтказиш ҳуқуқи берилади".


13. 11-иловада:


8-позициянинг "Чора-тадбирлар номи" устунидаги "транспорт" сўзи "Иқтисодиёт ва молия" сўзлари билан алмаштирилсин;


қуйидаги мазмундаги 15-позиция билан тўлдирилсин:

    

"

15.

Сурхондарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бошқармаси ҳузурида "Махсус жамғарма маблағларини бошқариш, йўналишлар ишини таҳлил қилиш ва пул тушумлари мониторинги гуруҳи" давлат муассасасини ташкил қилиш.

1. Давлат муассасасини ташкил қилиш, сақлаш харажатлари сметасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2024 йил

апрель


Сурхондарё вилояти маҳаллий бюджети ҳамда Махсус жамғарма маблағлари

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

(У. Қосимов)

";

2. Мониторинг гуруҳини малакали мутахассислар билан тўлдириш.


Доимий


3. Мониторинг гуруҳи фаолиятини доимий назоратга олиш ҳамда ташувчилар билан ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш.


Доимий


4. Сурхондарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бошқармасида Махсус жамғарма учун ҳисобварақ очиш.


2024 йил

апрель


    

қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:


"Изоҳ: Вазирлар Маҳкамасига "Йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш" давлат муассасаларини Транспорт вазирлигининг бир таркибий тузилмасидан бошқасига ўтказиш ҳуқуқи берилади".


14. 12-иловада:


8-позициянинг "Чора-тадбирлар номи" устунидаги "транспорт" сўзи "Иқтисодиёт ва молия" сўзлари билан алмаштирилсин;


қуйидаги мазмундаги 15-позиция билан тўлдирилсин:

        

"

15.

Тошкент вилояти Иқтисодиёт ва молия бошқармаси ҳузурида "Махсус жамғарма маблағларини бошқариш, йўналишлар ишини таҳлил қилиш ва пул тушумлари мониторинги гуруҳи" давлат муассасасини ташкил қилиш.

1. Давлат муассасасини ташкил қилиш, сақлаш харажатлари сметасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2024 йил

апрель


Тошкент вилояти маҳаллий бюджети ҳамда Махсус жамғарма маблағлари

Тошкент вилояти ҳокимлиги

(З. Мирзаев)

";

2. Мониторинг гуруҳини малакали мутахассислар билан тўлдириш.


Доимий


3. Мониторинг гуруҳи фаолиятини доимий назоратга олиш ҳамда ташувчилар билан ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш.


Доимий


4. Тошкент вилояти Иқтисодиёт ва молия бошқармасида Махсус жамғарма учун ҳисобварақ очиш.


2024 йил

апрель


      

қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:


"Изоҳ: Вазирлар Маҳкамасига "Йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш" давлат муассасаларини Транспорт вазирлигининг бир таркибий тузилмасидан бошқасига ўтказиш ҳуқуқи берилади".


15. 13-иловада:


8-позициянинг "Чора-тадбирлар номи" устунидаги "транспорт" сўзи "Иқтисодиёт ва молия" сўзлари билан алмаштирилсин;


қуйидаги мазмундаги 15-позиция билан тўлдирилсин:

       

"

15.

Фарғона вилояти Иқтисодиёт ва молия бошқармаси ҳузурида "Махсус жамғарма маблағларини бошқариш, йўналишлар ишини таҳлил қилиш ва пул тушумлари мониторинги гуруҳи" давлат муассасасини ташкил қилиш.

1. Давлат муассасасини ташкил қилиш, сақлаш харажатлари сметасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2024 йил

апрель


Фарғона вилояти маҳаллий бюджети ҳамда Махсус жамғарма маблағлари

Фарғона вилояти ҳокимлиги

(Х. Бозаров)

";

2. Мониторинг гуруҳини малакали мутахассислар билан тўлдириш.


Доимий


3. Мониторинг гуруҳи фаолиятини доимий назоратга олиш ҳамда ташувчилар билан ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш.


Доимий


4. Фарғона вилояти Иқтисодиёт ва молия бошқармасида Махсус жамғарма учун ҳисобварақ очиш.


2024 йил

апрель


       

қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:


"Изоҳ: Вазирлар Маҳкамасига "Йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш" давлат муассасаларини Транспорт вазирлигининг бир таркибий тузилмасидан бошқасига ўтказиш ҳуқуқи берилади".


16. 14-иловада:


8-позициянинг "Чора-тадбирлар номи" устунидаги "транспорт" сўзи "Иқтисодиёт ва молия" сўзлари билан алмаштирилсин;


қуйидаги мазмундаги 15-позиция билан тўлдирилсин:

        

"

15.

Хоразм вилояти Иқтисодиёт ва молия бошқармаси ҳузурида "Махсус жамғарма маблағларини бошқариш, йўналишлар ишини таҳлил қилиш ва пул тушумлари мониторинги гуруҳи" давлат муассасасини ташкил қилиш.

1. Давлат муассасасини ташкил қилиш, сақлаш харажатлари сметасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2024 йил

апрель


Хоразм вилояти маҳаллий бюджети ҳамда Махсус жамғарма маблағлари

Хоразм вилояти ҳокимлиги

(Ж. Рахимов)

";

2. Мониторинг гуруҳини малакали мутахассислар билан тўлдириш.


Доимий


3. Мониторинг гуруҳи фаолиятини доимий назоратга олиш ҳамда ташувчилар билан ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш.


Доимий


4. Хоразм вилояти Иқтисодиёт ва молия бошқармасида Махсус жамғарма учун ҳисобварақ очиш.


2024 йил

апрель


       

қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:


"Изоҳ: Вазирлар Маҳкамасига "Йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш" давлат муассасаларини Транспорт вазирлигининг бир таркибий тузилмасидан бошқасига ўтказиш ҳуқуқи берилади".


17. 15-иловада:


2-позициянинг "Чора-тадбирлар номи" устуни қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Бунда, Тошкент шаҳрига Тошкент вилоятининг ёндош ҳудудларидан кириб келувчи йўналишлар Тошкент шаҳар жамоат транспорти йўналишлар тармоғига киритилиши ҳамда улар учун белгиланган тарифлар қўлланилиши инобатга олинсин";


6-позициянинг "Чора-тадбирлар номи" устунидаги "транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия" сўзлари билан алмаштирилсин;


қуйидаги мазмундаги 16-позиция билан тўлдирилсин:

         

"

16.

Тошкент шаҳар Иқтисодиёт ва молия бошқармаси ҳузурида "Махсус жамғарма маблағларини бошқариш, йўналишлар ишини таҳлил қилиш ва пул тушумлари мониторинги гуруҳи" давлат муассасасини ташкил қилиш.

1. Давлат муассасасини ташкил қилиш, сақлаш харажатлари сметасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2024 йил

апрель


Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети ҳамда Махсус жамғарма маблағлари

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

(Ш. Умурзаков)

";

2. Мониторинг гуруҳини малакали мутахассислар билан тўлдириш.


Доимий


3. Мониторинг гуруҳи фаолиятини доимий назоратга олиш ҳамда ташувчилар билан ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш.


Доимий


4. Тошкент шаҳар Иқтисодиёт ва молия бошқармасида Махсус жамғарма учун ҳисобварақ очиш.


2024 йил

апрель


        

қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:


"Изоҳ: Вазирлар Маҳкамасига "Йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш" давлат муассасаларини Транспорт вазирлигининг бир таркибий тузилмасидан бошқасига ўтказиш ҳуқуқи берилади".

       

            

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 27 март






































































Время: 0.2801
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск