Внимание!

NB! Мазкур Низомга расмий эълон килинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.


Экспортно-Импортные Операции

Нормативно-правовые акты / Таможенное законодательство / Регулирование и контроль перемещения товаров (работ, услуг) через таможенную границу / Разрешения на ввоз и транзит других товаров /

Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини синовдан ўтказиш ҳамда рўйхатга олиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 06.03.2024 й. 115-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 6 мартдаги

115-сон қарорига

1-ИЛОВА



Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя

қилиш воситаларини синовдан ўтказиш ҳамда

рўйхатга олиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини синовдан ўтказиш ва рўйхатга олиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


ариза берувчи - кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатдан ўтказиш учун ариза берган республика ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бошқаруви органлари ҳамда ташкилий-ҳуқуқий шаклига кўра тадбиркорлик фаолияти субъектлари ёки уларнинг ишончли вакили;


вегетация даври - қишлоқ хўжалиги экини экилганидан бошлаб унинг пишиб етилгунига қадар бўлган давр;


кимёлаштириш воситалари - ўсимликларнинг ривожланиши ва пишиб етилишини тезлаштириш, ҳосилдорлиги ва сифатини ошириш, шунингдек, тупроқ унумдорлигини яхшилаш учун фойдаланиладиган кимёвий воситалар;


кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг биологик самарадорлиги - зарарли организмларнинг нобуд бўлиши ёки сонининг камайиши ёхуд ўсимликларнинг зарарланиш даражаси камайиши билан ифодаланган воситадан фойдаланиш натижаси;


кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг фарқланиб турувчи (савдо) номи - маҳсулотни синовдан ўтказиш, рўйхатга олиш, қадоқлаш, реклама қилиш ва фақат ариза берувчи (рўйхатдан ўтказувчи) томонидан маҳсулотни бошқалардан фарқлаш учун фойдаланиладиган ном;


кимёлаштириш воситасини идентификациялаш - кимёлаштириш воситалари намунасига ва (ёки) унинг тавсифига асосан лаборатория синовлари орқали мувофиқлигини аниқлаш;


махсус ваколатли давлат органи - Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги;


микробиологик ўғит - таркибида микроорганизмлар бўлган ўғитлар;


минерал ўғит - тайёрланган ёки қазиб олинган, таркибида минерал шаклдаги озиқлантирувчи моддалар бўлган ўғитлар;


органик ўғит - келиб чиқиши ўсимлик ёки ҳайвонлар билан боғлиқ моддалардан ташкил топган ўғитлар;


органик-минерал ўғит - органик ёки ноорганик келиб чиқишга эга озиқа моддалари билан органик ва минерал ўғитларни аралаштириш ва (ёки) кимёвий бирикмалар олиш йўли билан олинадиган ўғитлар;


пестицидларнинг қолдиқ миқдори - ўсимлик ва атроф-муҳит объектлари таркибидаги пестицид қолдиқларининг миқдорий кўрсаткичи бўлиб, улар орқали инсонлар ва ҳайвонлар хавфсизлиги баҳоланади;


рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома - кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари рўйхатга олинганлигини тасдиқловчи ҳужжат;


синовларни ўтказувчи ташкилотлар - махсус ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланадиган, кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг биологик самарадорлигини, токсикологик-гигиеник хоссаларини ва экологик хоссаларини аниқловчи илмий-тадқиқот ташкилотлари;


таъсир этувчи (фаол) модда - ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг зарарли организмга токсик таъсир кўрсатувчи биологик фаол қисми;


фойдаланиш регламенти - кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини қўллаш тартиби ва қоидалари;


хавфсизлик паспорти - кимёлаштириш воситалари учун техник ҳужжатларнинг мажбурий таркибий қисми бўлган ва истеъмолчига кимёлаштириш воситаларидан қишлоқ хўжалигида фойдаланиш, уларни сақлаш, ташиш ва утилизация қилиш хавфсизлиги тўғрисида ҳамда инсон ҳаёти ва соғлиғи, мулк ва атроф-муҳит хавфсизлигини таъминлаш учун ишончли маълумот беришга мўлжалланган ишлаб чиқарувчи ташкилот томонидан берилган ҳужжат;


эталон (андоза) - рўйхатга олинадиган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари самарадорлигини қиёслаш варианти (фитосанитария мақсади ва кимёвий гуруҳи бўйича синовдан ўтказилаётган воситага ўхшаш ҳамда рўйхатга олинган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаси);


ўсимликларнинг ўсишини бошқарувчи воситалар (стимуляторлар) - ўсимликлар ўсиши ва ривожланишини жадалаштирувчи ёки тартибга солувчи табиий ёхуд сунъий ҳосил этилган маҳсулот;


техник ҳужжат (досье) - ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ва микробиологик ўғитлар ҳамда ўсимликлар ўсишини бошқарувчи воситаларнинг биологик, физик-кимёвий ва токсикологик хусусиятлари тўғрисидаги маълумот;


ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари - ўсимликларни ҳимоя қилиш учун қўлланиладиган кимёвий воситалар ва биологик ҳимоя воситалари (инсектоакарацидлар, родентицидлар, фунгицидлар, гербицидлар, уруғ дорилагичлар, феромонлар, дефолиантлар, десикантлар ва бошқалар);


ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг аналитик стандарти -ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг препаратив шакли таркибидаги биологик фаол қисми (таъсир этувчи модда)нинг стандарт намунаси;


ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг аналоги - битта таъсир этувчи модда асосида худди шундай препаратив шаклда тайёрланган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари;


қўллаш меъёрлари - ишлов бериладиган экин майдони ёки ишлов бериладиган бирликка сарфланадиган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг массаси ёки ҳажми (гектарига (квадрат метрига) / грамм / литр / килограмм / тонна / дона (таблетка, штамм).


3. Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган ёки бошқа мамлакатлардан олиб келинадиган кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари рўйхатга олиниши лозим.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтмаган кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини ишлаб чиқариш, олиб кириш, сотиш ва улардан фойдаланиш тақиқланади.


4. Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома махсус ваколатли давлат органи томонидан берилади.

Бунда кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари беш йил муддатга рўйхатга олинади.



2-БОБ. КИМЁЛАШТИРИШ ВА ЎСИМЛИКЛАРНИ

ҲИМОЯ ҚИЛИШ ВОСИТАЛАРИНИ

РЎЙХАТГА ОЛИШ


5. Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома мазкур Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ берилади.


6. Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳномани бериш:

кимёлаштириш воситалари учун - Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари миқдорида;

ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, микробиологик ўғитлар ва ўсимликларнинг ўсишини бошқарувчи воситалар учун - Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари миқдорида бир марталик йиғим ундирилади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида чет эл валютасида амалга ошириладиган тўловлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган валюталарнинг расмий айирбошлаш курсидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади.



3-БОБ. КИМЁЛАШТИРИШ ВА ЎСИМЛИКЛАРНИ

ҲИМОЯ ҚИЛИШ ВОСИТАЛАРИНИ РЎЙХАТГА

ОЛИШ УЧУН АРИЗА БЕРИШ


7. Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари қуйидаги тартибда рўйхатга олинади:

минерал, органик, органик-минерал ўғитларни ўз ичига олган кимёлаштириш воситалари Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси (кейинги ўринларда - Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси) ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза илиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг, шунингдек, аккредитациядан ўтган лабораторияларнинг синовлари хулосасига мувофиқ;

ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ҳамда микробиологик ўғитлар ва ўсимликларнинг ўсишини бошқарувчи воситаларни ўз ичига олган кимёлаштириш воситалари Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг ҳамда синовларни ўтказувчи ташкилотларнинг синовлари хулосасига мувофиқ.

Махсус ваколатли давлат органи ушбу бандда келтирилган синовлар хулосаларига мувофиқ воситаларни рўйхатга олиш ёки уни рўйхатга олишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


8. Ариза берувчи кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олиш учун қуйидагиларни тақдим этади:

а) кимёлаштириш воситалари учун:

мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги ариза;

ариза берувчи томонидан бошқа мамлакатдан олиб келинадиган кимёлаштириш воситаларини рўйхатдан ўтказиш учун ишлаб чиқарувчининг розилик хати (ишончнома, келишув битими) ва маҳсулот ишлаб чиқариш сертификати ёки лицензияси;

кимёлаштириш воситаларини рўйхатдан ўтказган ташкилот номидан ёки товар белгисидан (хизмат кўрсатиш белгисидан) бошқа шахс фойдаланганда, тузилган лицензия шартномаси ёки комплекс тадбиркорлик лицензияси шартномасининг нусхаси ёхуд интеллектуал мулк объектларига (товар белгисига) бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси (агар мавжуд бўлса);

кимёлаштириш воситаларини синовдан ўтказиш бўйича аккредитацияланган лабораториянинг олти ойдан ортиқ бўлмаган воситалар синовлари хулосаси ва мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ хавфсизлик паспорти;

б) ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, микробиологик ўғитлар ва ўсимликлар ўсишини бошқарувчи воситалар учун:

ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари учун ушбу Низомга 2а-иловага мувофиқ шаклдаги ариза. Бунда ўсимликларни ҳимоя қилиш воситасининг номи аввал рўйхатга олинган воситанинг номидан фарқланиши лозим (камида учта бош ҳарфи фарқ қилиши лозим), унинг хоссалари ва келиб чиқишини чалғитишга йўл қўйилмаслиги шарт;

ариза берувчи томонидан бошқа мамлакатдан олиб келинадиган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатдан ўтказиш учун ишлаб чиқарувчининг розилик хати (ишончнома, келишув битими) ва маҳсулот ишлаб чиқариш сертификати ёки лицензияси;

ўсимликликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатдан ўтказган ташкилот номидан ёки товар белгисидан (хизмат кўрсатиш белгисидан) бошқа шахс фойдаланганда, тузилган лицензия шартномаси ёки комплекс тадбиркорлик лицензияси шартномасининг нусхаси ёхуд интеллектуал мулк объектларига (товар белгисига) бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси (агар мавжуд бўлса);

янги микробиологик воситалар учун мазкур Низомга 4 ёки 8, 9 ва 10-иловаларга мувофиқ шаклдаги маълумотлар;

ушбу Низомга -11-иловаларда назарда тутилган тартибда йиғилган, қисмлар бўйича гуруҳланган ва рақамланган, тегишли равишда ушбу воситани асл ишлаб чиқарувчи корхона томонидан тасдиқланган техник ҳужжатлар (досье) тўплами;

воситанинг препаратив шакли ва (ёки) концентрацияси, шунингдек, унинг аналоги ўзгарганда, таркибида олдин рўйхатга олинган воситаларнинг таъсир этувчи моддалари бўлган комбинацияланган воситаларни рўйхатдан ўтказиш учун мазкур Низомга 6 ёки , 7 ва 11-иловаларга мувофиқ шаклдаги маълумотлар;

титри ўзгарган микробиологик воситаларни рўйхатга олиш учун мазкур Низомга 6, , 9 ва 11-иловаларга мувофиқ шаклдаги маълумотлар;

воситадан фойдаланиш регламенти;

ўсимлик маҳсулотлари ва атроф-муҳит объектларида пестицидларнинг қолдиқ миқдори меъёрлари ва уларни аниқлаш усуллари (ўсимлик маҳсулотларидаги пестицид қолдиқларининг рухсат этилган максимал даражаси, санитария-маиший мақсадларда фойдаланиладиган сув ҳавзаларида пестицид қолдиқларининг рухсат этилган максимал концентрацияси, иш зонаси ҳавосида пестицид қолдиқларининг рухсат этилган максимал концентрацияси, иш зонаси ва атмосфера ҳавосидаги пестицидлар таъсирининг тахминий хавфсиз даражаси, пестицид қолдиқларининг тупроқдаги рухсат этилган максимал концентрацияси);

ўрам-қути ва ёрлиқ тўғрисида мазкур Низомга 5а-иловага мувофиқ шаклдаги маълумотлар.

Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг ёрлиғи ва унга илова қилинган ҳужжатлар матни ўзбек тилида (чет эл ариза берувчилари учун рус тилида), шунингдек, хавфли кимёлаштириш воситаларининг ёрлиғида огоҳлантирувчи тамғаси бўлиши керак.

Ариза берувчидан ушбу бандда назарда тутилмаган бошқа ҳужжат ва маълумотларни талаб этишга йўл қўйилмайди.


9. Ариза берувчи мазкур Низомнинг 8-бандида назарда тутилган ҳужжат ва маълумотларни махсус ваколатли давлат органининг "Минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича биологик ва кимёвий воситаларни синовдан ўтказиш, рўйхатга олиш" автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда - АТТ) орқали электрон шаклда тақдим этади ва электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди.


10. Ариза берувчи томонидан ҳужжат ва маълумотлар тўлиқ тақдим этилмаганда, шунингдек, амал қилиш муддати ўтган ҳужжатлар тақдим этилганда, махсус ваколатли давлат органи ўн беш иш куни ичида камчиликларни кўрсатган ҳолда хатоларни тўғрилаш ва етишмаётган ҳужжатларни тақдим этиш учун такроран тақдим этиши мумкин бўлган муддатни кўрсатган ҳолда хабарнома юборади.

Бунда хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўладиган вақтга мутаносиб бўлиши, лекин ушбу муддат ўттиз иш кунидан ошмаслиги лозим.


11. Махсус ваколатли давлат органи ариза берувчи томонидан берилган ҳужжат ва маълумотларни мустақил равишда асл ишлаб чиқарувчидан текширишга ҳақли.


12. Тақдим этилган ҳужжат ва маълумотлар ҳамда кейинчалик Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиладиган препаратларнинг ножўя таъсири учун ишлаб чиқарувчи ҳамда синовни ўтказувчи ташкилотлар жавобгар ҳисобланади.


13. Ариза берувчи махсус ваколатли давлат органи томонидан кўриб чиқилган ҳужжатлар орасидан мазмуни тижорат сирини ташкил этувчи конфиденциал тусдаги ҳужжатлар рўйхатини белгилайди ва уларнинг "конфиденциал"лигини тасдиқлайди.

Махсус ваколатли давлат органи ва синовни ўтказувчи ташкилотлар томонидан техник ҳужжат (досъе)нинг конфиденциал маълумотлари ошкор этилмайди.



4-БОБ. КИМЁЛАШТИРИШ ВА ЎСИМЛИКЛАРНИ

ҲИМОЯ ҚИЛИШ ВОСИТАЛАРИНИ РЎЙХАТГА

ОЛИШ СИНОВЛАРИНИ ЎТКАЗИШ


14. Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олиш синовлари уларнинг биологик самарадорлигини, токсикологик-гигиеник хоссаларини ҳамда экологик хоссаларини аниқлаш мақсадида ўтказилади.

Махсус ваколатли давлат органи ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан биргаликда ўрганади.


15. Махсус ваколатли давлат органи ариза келиб тушган кундан эътиборан ўн беш иш куни ичида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан келишилган ҳолда, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини, микробиологик ўғитлар ва ўсимликлар ўсишини бошқарувчи воситаларни рўйхатга олиш учун синовларни ўтказиш режасини тасдиқлайди.


16. Махсус ваколатли давлат органи воситаларнинг биологик самарадорлигини аниқлаш учун Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Фанлар академияси, токсикологик-гигиеник хоссаларини аниқлаш учун Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳамда экологик хоссаларини аниқлаш учун Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг тақдимномасига асосан синовларни ўтказувчи ташкилотлар рўйхатини тасдиқлайди.


17. Кимёлаштириш воситалари ишлаб чиқарувчилар ва бошқа манфаатдор шахслар (ишлаб чиқарувчиларнинг ваколатли вакиллари, импорт қилувчилар, давлат назоратини амалга оширувчилар) томонидан идентификация қилиш орқали аниқланади.

Идентификация қилиш кимёлаштириш воситаларини ишлаб чиқариш жараёни ва ишлатилган асосий компонентлар, ўрам ёки ёрлиқда кўрсатилган озиқа моддалари миқдори ва уларнинг шаклини аниқлаш ва кимёлаштириш воситалари намунасининг лаборатория синовлари маълумотларига мувофиқлигини текшириш орқали амалга оширилади.


18. Кимёлаштириш воситаларини идентификация қилишда қуйидаги талабларга риоя қилинади:

кимёлаштириш воситаларининг сифати ва назорати 12-иловадаги кўрсаткичларга мос келиши лозим, сифат кўрсаткичида кўрсатилган минимал ва максимал қийматлардан четга чиқишга йўл қўйилмайди;

кимёлаштириш воситаларининг сифат кўрсаткичининг салбий оғиши 13-иловадаги оғиш кўрсаткичларидан, номақбул аралашмаларнинг концентрацияси 14-иловадаги рухсат этилган концентрациядан ошмаслиги лозим.


19. Қуйидаги ҳолларда кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олиш учун синовларни ўтказишга рухсат берилмайди:

тақиқланган воситалар таркибига киритилган ёки ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг тақиқланган ҳамда чекланган фаол ва нофаол ингредиентлар реестрига киритилган бўлса;

Ўзбекистон Республикасида патентлар билан ҳимояланган фаол моддаларни ёки воситаларни ўз ичига олган бўлса;

Ўзбекистон Республикасида бир хил экин ва зарарли организмларга нисбатан қўлланилган, олдин рўйхатга олинган ва сарф меъёри сезиларли даражада камайтирилган бўлса;

агар таъсир этувчи (фаол) модда ёки ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари олиб кирилиши тақиқланган ва Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган халқаро конвенция ва ҳужжатлар рўйхатида бўлса;

рўйхатга олиш учун ариза ҳисобот йилининг 1 февралидан кеч берилган бўлса.


20. Рўйхатга олиш учун синовлар ариза берувчилар билан синовларни ўтказувчи ташкилотлар ўртасида тузилган шартномага мувофиқ амалга оширилади.


21. Ариза берувчи синов учун мўлжалланган воситанинг асл ишлаб чиқарувчи қадоғидаги пломбаланган зарур миқдордаги намунасини ва унга берилган мувофиқлик сертификати ва таҳлил сертификатини, шунингдек, аналоги бўлмаган ва таркибида янги таъсир этувчи (фаол) модда бўлган воситалар учун аналитик стандарт ва эталон воситасини синовни ўтказувчи ташкилотлар (аккредитациядан ўтган лабораториялар)га бевосита ёки почта алоқа воситаси орқали тақдим этади.


22. Тақдим этилган намуналарнинг ишончли сақланиши ҳамда мақсадга кўра хавфсиз фойдаланилиши синовдан ўтказувчи ташкилотлар зиммасида бўлади.


23. Рўйхатга олиш учун синовларнинг белгиланган тартибда ўтказилиши, натижаларнинг ишончлилиги, хулосалар ва тавсияларнинг объективлиги (холисоналиги) учун синовни ўтказувчи ташкилотлар жавобгар ҳисобланади.


24. Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олиш учун ариза берган шахс, шунингдек, ушбу воситаларни ишлаб чиқарувчилар кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олиш учун синовларнинг натижалари тўғрисидаги хулосани тайёрлашда иштирок этишга ҳақли эмас.


25. Токсикологик баҳолаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига воситалар намунаси (аналитик намунаси)нинг зарур бўлган миқдорини олиб кириш учун кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олиш синовини ўтказиш дастури асос бўлади.

Бунда воситаларнинг синов учун талаб этиладиган миқдори синов ўтказувчи ташкилотлар томонидан белгиланади.


26. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг биологик самарадорлигини аниқлашда таққослаш учун эталон мавжуд бўлмаган тақдирда, махсус ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда худди шундай мақсадли эталондан фойдаланишга йўл қўйилади.

Эталон сифатида қўлланиладиган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари мавжуд бўлмаган тақдирда, воситаларни рўйхатга олиш учун синовларни эталонсиз ўтказишга рухсат берилади.


27. Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг биологик самарадорлиги синовлари зарарли организмларнинг хусусиятлари (авлодлар сони, патогенлиги, чидамлилиги, иқтисодий аҳамияти, тарқалиш майдони)ни ҳисобга олган ҳолда экинлар етиштириладиган ҳудудларда ўтказилади.

Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг биологик самарадорлиги синовлари экин тури ва зарарли организмларга қараб турли тупроққлим шароитларида ўтказилади.


28. Синовдан ўтказилаётган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг ўсимлик маҳсулотлари ва атроф-муҳит объектларида қолдиқ миқдорлари ва препаратларнинг парчаланиш динамикасини аниқлаш ишлари уларнинг биологик ва иқтисодий самарадорлиги баҳоланган тажриба майдонларидан олинган намуналарни ўрганиш орқали амалга оширилади.


29. Рўйхатга олиш учун синовлар:

рецептурани ўзгартириш, препаратив шакли ва таъсир этувчи (фаол) модданинг фоиз таркиби ўзгариши, ишлаб чиқарувчини ўзгартириш, аналоглар синовлари, комбинацияланган препаратлар, пестицидлар, олдин рўйхатга олинган препаратларнинг бир қисми бўлган таъсир этувчи (фаол) моддалар учун - 12 ой (тўлиқ бир вегетация даврида);

янги таъсир этувчи (фаол) моддаларни ўз ичига олган воситалар учун - 24 ой (тўлиқ икки вегетация даврида) муддатида ўтказилади.

Агар воситаларнинг турли тупроққлим минтақаларида ўтказилган рўйхатга олиш учун синов натижалари бир-биридан кескин фарқ қилса, у ҳолда ариза берувчининг розилиги билан воситаларни рўйхатга олиш учун синовларини ўтказиш муддати бир йилгача узайтирилади ёки ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, микробиологик ўғитлар ва ўсимликлар ўсишини бошқарувчи воситаларнинг сарф меъёрини аниқлаш мақсадида такрорий тажрибалар дала шароитида ўтказилади.


30. Рўйхатга олиш учун синов ўтказувчи ташкилотлар томонидан воситаларни рўйхатга олиш синовлари натижалари тўғрисидаги ҳисоботлар ушбу Низомга 15-иловага мувофиқ шаклда тайёрланади.

Синов натижалари тўғрисидаги хулосада қуйидагилар қайд этилади:

воситаларни рўйхатдан ўтказишнинг мақсадга мувофиқлиги;

фойдаланиш қоидалари ва чекловлари ёхуд воситаларини рўйхатга олиш мумкин эмаслиги тўғрисида аниқ хулоса ва тавсиялар;

салбий ножўъя таъсирларнинг мавжудлиги.


31. Синов ўтказувчи ташкилотлар ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, микробиологик ўғитлар ва ўсимликлар ўсишини бошқарувчи воситалар бўйича тегишли хулоса ва илмий ҳисоботларни ҳар йили 1 ноябрга қадар махсус ваколатли давлат органига АТТ орқали тақдим этади.

минерал, органик, органик-минерал ўғитларни ўз ичига олган кимёлаштириш воситалари аккредитациядан ўтган лаборатория таҳлиллари натижалари синов методикаларида белгиланган муддатлар асосида тақдим этилади.


32. Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари рўйхатга олиш учун синовдан ўтказилган далаларда етиштирилган ҳосилдан давлат санитария назоратини амалга оширувчи органнинг рухсати билан фойдаланилади.



5-БОБ. ҲИСОБОТЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШ

ВА КЎРИБ ЧИҚИШ, ШУНИНГДЕК, РЎЙХАТГА

ОЛИНГАНЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ ГУВОҲНОМАНИ

БЕРИШ ЁКИ УНИ БЕРИШНИ РАД ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ


33. Махсус ваколатли давлат органи ваколатли давлат органлари билан биргаликда ариза берувчилар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади.


34. Махсус ваколатли давлат органи хулосаларга ва илмий ҳисоботларга асосан якуний хулоса тайёрлайди ҳамда уларнинг натижаларига кўра кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олиш ҳақида ёхуд рўйхатга олишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Махсус ваколатли давлат органи кимёлаштириш воситаларини ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олиш учун синовларнинг натижаларини таҳлил қилади ҳамда баҳолайди.

Синовларни ўтказган ташкилотлар ёки улардан бири синовлар якунлари бўйича салбий хулоса чиқарган тақдирда, кимёлаштириш воситаларини ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олиш рад этилади.


35. Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома беришни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

ариза берувчи томонидан ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома олиш учун талаб этилган ҳужжатлар ва маълумотлар камчиликларни бартараф этиш учун махсус ваколатли давлат органи томонидан берилган муддат ичида тўлиқ тақдим этилмаганлиги;

тақдим этилган ҳужжатлар ушбу Низом талабларини бузган ҳолда расмийлаштирилганлиги;

ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги;

воситаларнинг инсон саломатлиги ва атроф-муҳит учун хавфлилиги тўғрисида илгари номаълум бўлган маълумотлар олинганлиги;

рўйхатга олиш синовларини ўтказиш методикаси (услуб)нинг бузилганлиги;

ушбу Низомга мувофиқ воситаларни рўйхатга олиш учун синовларни ўтказиш натижалари бўйича асослантирилган салбий хулосалар берилганлиги;

давлат экологик экспертизаси, токсикологик-гигиеник экспертиза ва биологик самарадорлик бўйича салбий хулоса берилганлиги;

интеллектуал мулк соҳасидаги қонунчиликка риоя этилмаганлиги.


36. Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома беришнинг рад этилганлиги ҳақидаги хабарнома ариза берувчига электрон шаклда рад этишнинг сабаблари ҳамда қонунчилик ҳужжатларининг нормалари кўрсатилган ҳолда юборилади.



6-БОБ. КИМЁЛАШТИРИШ ВА ЎСИМЛИКЛАРНИ

ҲИМОЯ ҚИЛИШ ВОСИТАЛАРИ РЎЙХАТГА ОЛИНГАНЛИГИ

ТЎҒРИСИДАГИ ГУВОҲНОМАНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ


37. Ушбу Низомнинг 6-бандида белгиланган йиғим учун тўловлар амалга оширилгандан сўнг махсус ваколатли давлат органи томонидан 10 иш куни ичида мазкур Низомга 16-иловага мувофиқ электрон шаклда рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома расмийлаштирилади.


38. Махсус ваколатли давлат органи томонидан кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома расмийлаштирилгандан сўнг Ўсимликлар зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларга қарши курашишнинг қўллаш учун рухсат этилган кимёвий ҳамда биологик воситалари, дефолиантлар ва ўсимликлар ўсишини бошқарувчи воситалар рўйхатига киритади ҳамда ўзининг расмий веб-сайтида эълон қилиб боради.


39. Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари рўйхатга олинган (қайта рўйхатга олинган)дан сўнг воситаларнинг савдо номини ёки таркибини ўзгартиришга йўл қўйилмайди.


40. Ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича шошилинч чоралар кўрилишини талаб қилувчи ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, рўйхатдан ўтказилмаган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини бир йилгача бўлган муддатда тажриба тариқасида қўллашга йўл қўйилади.

Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини тажриба тариқасида қўллашга доир рухсатнома махсус ваколатли давлат органи томонидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси билан келишилган ҳолда, олдиндан белгиланган майдон ёки ҳудуд учун бир вегетация даврига бўлган муддатга берилади.

Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини тажриба тариқасида қўллашга доир рухсатномани бериш чоғида махсус ваколатли давлат органи тажриба раҳбарини, шунингдек, уни ўтказиш қоидалари ва шартларини белгилайди.

Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини тажриба тариқасида қўллаш муддати тугаганидан кейин тажриба раҳбари махсус ваколатли давлат органига тажриба натижалари тўғрисидаги ҳисоботни, шунингдек, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари қолдиқлари, асбоблар ва мосламалар турган жой ҳақидаги ахборотни тақдим этади.



7-БОБ. КИМЁЛАШТИРИШ ВА ЎСИМЛИКЛАРНИ ҲИМОЯ

ҚИЛИШ ВОСИТАЛАРИ РЎЙХАТГА ОЛИНГАНЛИГИ

ТЎҒРИСИДАГИ ГУВОҲНОМАНИ ҚАЙТА

РАСМИЙЛАШТИРИШ


41. Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳномани қайта расмийлаштириш ариза берувчининг мурожаатига асосан махсус ваколатли давлат органи томонидан кўриб чиқилади.

Юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъекти қайта ташкил этилганда, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, тадбиркорлик субъекти ёхуд унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтгандан кейин 5 иш куни ичида маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда, кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳномани қайта расмийлаштириш бўйича махсус ваколатли давлат органига ариза билан мурожаат қилади.

Якка тартибдаги тадбиркорнинг фамилияси, исми, отасининг исми ёки фаолият кўрсатадиган жойи ўзгарганда, тадбиркорлик субъекти сифатида қайта рўйхатдан ўтгандан кейин 5 иш куни ичида маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда, кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳномани қайта расмийлаштириш бўйича махсус ваколатли давлат органига ариза билан мурожаат қилади.


42. Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳномани рўйхатга олувчини ўзгартириш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда кимёлаштириш воситаси ва Низомга 2а-иловага мувофиқ шаклда ўсимликларни ҳимоя қилиш воситасини рўйхатга олувчини (ариза берувчини) ўзгартириш тўғрисидаги ариза;

кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқи янги рўйхатга олувчига (ариза берувчига) ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (шартнома, хат, келишув битимлар);

янги рўйхатга олувчи (ариза берувчи) номидан кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олувчи бўлганлигини тасдиқловчи ҳамда кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини ишлаб чиқарувчи, савдо номи, таъсир этувчи моддасининг ишлаб чиқарувчиси, фойдаланиш регламентлари ўзгартирилмаганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини ишлаб чиқарувчи хорижий корхонанинг розилик берганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг асл нусхаси (агар гувоҳнома қоғоз шаклда олинган бўлса);

янги рўйхатга олувчи (ариза берувчи) номидан мазкур Низомга 5-иловага мувофиқ шаклда кимёлаштириш воситаси ёки 5а-иловага (қадоқ ёки ўрам шакли) мувофиқ шаклда ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари тўғрисида маълумот.

Бунда гувоҳномани рўйхатга олувчини ўзгартириш учун ариза берувчидан ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.


43. Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома қайта расмийлаштирилганда, ўсимлик зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларга қарши фойдаланишга рухсат этилган кимёвий ва биологик кураш воситалари, шунингдек, дефолиантлар, десикантлар ва ўсимликларнинг ўсишини бошқарувчи воситалар рўйхатига ҳамда кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритилади.


44. Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳномани қайта расмийлаштириш ариза берилган кундан бошлаб 10 иш куни ичида амалга оширилади.

Бунда кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олиш муддати сақланиб қолади, қайта рўйхатга олиш учун синовлар ўтказилмайди.


45. Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳномани қайта расмийлаштириш учун йиғим ундирилмайди.



8-БОБ. КИМЁЛАШТИРИШ ВА ЎСИМЛИКЛАРНИ

ҲИМОЯ ҚИЛИШ ВОСИТАЛАРИНИ ҚАЙТА

РЎЙХАТГА ОЛИШ ТАРТИБИ


46. Рўйхатга олиш муддати тугагандан сўнг ариза берувчининг аризасига кўра:

кимёлаштириш воситаларини қайта рўйхатга олиниши учун мазкур Низомга 2, 5 ва 6-иловаларга мувофиқ шаклдаги ҳужжатлар;

ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, микробиологик ўғитлар ҳамда ўсимликлар ўсишини бошқарувчи воситалар учун мазкур Низомга , , 7 ва 11-иловаларга мувофиқ шаклдаги ҳужжатлар тақдим этилади.


47. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг хулосалари асосида қабул қилинган махсус ваколатли давлат органининг қарори воситаларнинг кейинги муддатга қайта рўйхатга киритилишига асос бўлади.


48. Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини қайта рўйхатга олиш учун ариза берувчи рўйхатга олиш муддати тугашидан камида 60 кун олдин махсус ваколатли давлат органига рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳномани кўрсатган ҳолда ариза билан мурожаат қилади.


49. Махсус ваколатли давлат органи томонидан қайта рўйхатга олиш тўғрисидаги мурожаатни келиб тушган кундан бошлаб 20 иш куни ичида кўриб чиқади, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ва Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан келишилган ҳолда, қарор қабул қилади ҳамда кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳномани расмийлаштиради.


50. Махсус ваколатли давлат органининг кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини қайта рўйхатга олиш бўйича юборган сўровномаларига мувофиқ Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза

...
Время: 0.0381
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск