ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Апрель, 2024 й. / Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ҳуқуқни қўлловчи органлар /

Ички ишлар органларида илмий фаолиятни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 30.03.2024 й. 3508-сон билан рўйхатга олинган ички ишлар вазирининг 13.03.2024 й. 133-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2024 йил 30 мартда 3508-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

ички ишлар вазирининг

2024 йил 13 мартдаги

133-сон буйруғига

ИЛОВА



Ички ишлар органларида илмий фаолиятни

ташкил этиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг (бундан буён матнда Ички ишлар вазирлиги деб юритилади) идоравий илмий ташкилотларида (бундан буён матнда идоравий илмий ташкилотлар деб юритилади) илмий фаолиятни ташкил этиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


идоравий илмий ташкилотлар - Ички ишлар вазирлиги тизимида илмий фаолиятни амалга оширувчи Ички ишлар вазирлиги Академияси (бундан буён матнда Академия деб юритилади), Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти (бундан буён матнда Малака ошириш институти деб юритилади) ва Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги муаммоларини ўрганиш маркази (бундан буён матнда Йўл ҳаракати хавфсизлиги муаммоларини ўрганиш маркази деб юритилади);


илмий ишланма - муаллифлар томонидан ички ишлар органлари фаолиятига жорий этиш учун тақдим этилган илмий-тадқиқот натижалари;


талабгор - идоравий илмий ташкилотларда илмий ва педагогик фаолият олиб бораётган ҳамда илмий унвон ёки илмий даража олишга даъвогар шахс.


2. Идоравий илмий ташкилотларда қуйидаги йўналишлар бўйича илмий фаолият ташкил этилади:

Академияда "тезкор-қидирув фаолияти", "ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти", "эксперт-криминалистика фаолияти", "жазони ижро этиш фаолияти", "пробация фаолияти", "хизмат фаолиятини тарбиявий-психологик таъминлаш" ва "ташкилий-штаб фаолияти" йўналишлари;

Малака ошириш институтида "бошланғич касбий тайёрлаш", "махсус касбий тайёрлаш", "қайта тайёрлаш", "малака ошириш", "йўл-патруль", "паспорт тизимини таъминлаш", "жамоат тартибини сақлаш", "махсус операцияларни амалга ошириш" ва "маъмурий-хўжалик таъминоти" йўналишлари;

Йўл ҳаракати хавфсизлиги муаммоларини ўрганиш марказида "йўл ҳаракати хавфсизлиги" йўналиши.


3. Идоравий илмий ташкилотларда илмий-тадқиқот лойиҳалари Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги 133-сон қарори билан тасдиқланган Илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси тўғрисидаги низомга асосан амалга оширилади.



2-БОБ. ИДОРАВИЙ ИЛМИЙ ТАШКИЛОТЛАРДА

ТАЛАБГОРЛАРГА ИЛМИЙ ДАРАЖА ВА

ИЛМИЙ УНВОН БЕРИШ


4. Идоравий илмий ташкилотларда олий таълимдан кейинги таълимни ташкил этиш Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълимдан кейинги таълим тўғрисидаги низомга асосан амалга оширилади.


5. Ички ишлар вазирлиги таркибий ва ҳудудий тузилмалари раҳбарлари ҳар чорак якунида ўз хизмат фаолиятида юзага келган муаммоли масалалардан келиб чиқиб, фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) диссертациялари мавзулари рўйхатини ёзма ёки электрон шаклда Академияга тақдим этади.


6. Академия фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) диссертациялари мавзуларини улар тақдим этилган кундан эътиборан ўн беш кун ичида ушбу мавзуларнинг долзарблиги ва амалий асосланганлиги бўйича ўрганиб чиқади.

Ўрганиш натижасига кўра, Академия фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) диссертациялари мавзуларининг ягона рўйхатини шакллантиради ва ушбу рўйхатни ҳар чорак якунлангандан сўнг йигирма кун ичида Академия расмий веб-сайтида эълон қилади.

Талабгорлар ушбу ягона рўйхатдаги мавзулардан бирини ихтиёрий равишда танлаб олган ҳолда диссертация тадқиқотини амалга оширади.


7. Талабгорларнинг фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSс) диссертациялари ҳимоясини ўтказиш Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2893, 2017 йил 23 июнь) асосан амалга оширилади.


8. Талабгорларга фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражаларини бериш Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2894, 2017 йил 23 июнь) асосан амалга оширилади.


9. Талабгорларга доцент (катта илмий ходим) ва профессор илмий унвонларини бериш Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2793, 2016 йил 3 июнь) асосан амалга оширилади.



3-БОБ. ИЛМИЙ ИШЛАНМАЛАРНИ ИЧКИ ИШЛАР

ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИГА ЖОРИЙ ЭТИШ


10. Илмий ишланмаларни ички ишлар органлари фаолиятига жорий этишни ташкил этиш учун Ички ишлар вазирлигининг таркибий ва ҳудудий тузилмалари раҳбарлари ичидан Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғи билан ўн бир кишидан иборат таркибда Илмий ишланмаларни ички ишлар органлари фаолиятига жорий этиш кенгаши (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) ташкил этилади.

Бунда:

Академия бошлиғи  Кенгаш раиси;

Малака ошириш институти бошлиғи  Кенгаш раиси ўринбосари;

Академия масъул ходими  Кенгаш котиби ҳисобланади.


11. Кенгаш фаолиятини доимий равишда жамоатчилик асосида амалга оширади.


12. Кенгаш йиғилиши унда Кенгаш аъзоларининг учдан икки қисми иштирок этганида ваколатли ҳисобланади.


13. Кенгаш йиғилиши ҳар ойда бир марта ўтказилади.


14. Кенгаш йиғилиши қарори у ўтказилган куннинг ўзида Кенгашнинг барча аъзолари томонидан имзоланадиган, Кенгаш раиси томонидан тасдиқланадиган йиғилиш баённомасида қайд этилади.


15. Илмий ишланма ички ишлар органлари фаолиятига жорий этилиши учун муаллиф илмий ишланмасини ушбу илмий ишланмаси тайёр бўлган куннинг ўзида Академия илмий-амалий журнали таҳририятига тақдим этади.


16. Академия илмий-амалий журнали таҳририяти муаллифнинг илмий ишланмаси келиб тушган кундан эътиборан ўн иш куни ичида унда кўрсатилган маълумотларни ўрганиб чиқади.


17. Муаллифнинг илмий ишланмаси илмий мақолага қўйиладиган талабларга жавоб бермаса (муаллифлик ҳуқуқини ўзлаштириб олишга (плагиатга) йўл қўйганлиги ёки сохта маълумотдан фойдаланганлиги аниқланган ҳолларда), Академия илмий-амалий журнали таҳририяти муаллифга камчиликларни бартараф этиб, илмий ишланмани қайта топшириши мумкинлиги тўғрисида у келиб тушган кундан эътиборан ўн беш иш куни ичида ёзма ёки электрон шаклда маълум қилади.


18. Академия илмий-амалий журнали таҳририяти ўрганиш натижасига кўра илмий мақолага қўйиладиган талабларга жавоб берадиган илмий ишланмани у тақдим этилган вақтдан бошлаб бир ой муддатда Академия илмий-амалий журналининг навбатдаги сонида чоп этилишини таъминлайди.


19. Академия чоп этилган илмий ишланмани у чоп этилган вақтдан бошлаб уч иш куни ичида ички ишлар органларининг фаолиятига жорий этиш (қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришда фойдаланиш) учун Ички ишлар вазирлигининг тегишли таркибий ёки ҳудудий тузилмасига тақдим этади.


20. Ички ишлар вазирлигининг тегишли таркибий ёки ҳудудий тузилмаси илмий ишланмани у тақдим этилган вақтдан бошлаб олти ой ичида ички ишлар органларининг фаолиятига жорий этиш (қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришда фойдаланиш) чораларини кўради.

Бунда, муаллиф илмий ишланмани ички ишлар органларининг фаолиятига жорий этиш жараёнида экспертлик жиҳатидан кўмаклашади.


21. Ички ишлар вазирлигининг тегишли таркибий ёки ҳудудий тузилмаси раҳбари илмий ишланма ички ишлар органларининг фаолиятига жорий этилган (қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришда фойдаланилган) вақтдан бошлаб уч иш куни ичида бу тўғрисида маълумотномани тасдиқлайди ва уни кўриб чиқиш учун Кенгашга тақдим этади.


22. Кенгаш тақдим этилган маълумотномадаги фактларнинг ҳаққоний эканлигини у тақдим этилган кундан бошлаб бир ой ичида кўриб чиқади.


23. Кенгаш тақдим этилган маълумотномани кўриб чиқиш натижасига кўра қуйидаги хулосалардан бирини тасдиқлайди:

маълумотномадаги фактлар ҳаққоний бўлса, илмий ишланманинг ички ишлар органлари фаолиятига жорий этилганлиги ҳақида;

маълумотномадаги фактлар ҳаққоний бўлмаса, илмий ишланмани ички ишлар органлари фаолиятига жорий этиш бўйича бажарилиши зарур бўлган чора-тадбирлар ҳақида.


24. Илмий ишланманинг ички ишлар органлари фаолиятига жорий этилганлиги ҳақидаги хулоса Кенгаш томонидан Ички ишлар вазирлигининг бланкасида расмийлаштирилади ва унда қуйидаги маълумотлар баён этилади:

хулосанинг номи, рақами ва тасдиқланган вақти;

муаллифнинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми;

илмий ишланма ички ишлар органларининг қайси фаолият йўналиши бўйича тайёрланганлиги;

илмий ишланманинг Академия илмий-амалий журналида эълон қилинганлиги;

илмий ишланмада ишлаб чиқилган муаллифлик таърифи, таснифи ёки таклифи;

таклифнинг жорий этилганлиги (қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришда фойдаланилганлиги);

кутилаётган натижа.


25. Кенгаш котиби илмий ишланманинг ички ишлар органлари фаолиятига жорий этилганлиги ҳақидаги хулосаларнинг ҳисобини тизимли равишда юритади.

Ушбу хулосалар алоҳида йиғмажилдда жамланади ва уларнинг рақами қатъий кетма-кетликда берилади.

Илмий ишланманинг ички ишлар органлари фаолиятига жорий этилганлиги ҳақидаги хулосалар ҳар ой якунида Академиянинг расмий веб-сайтида эълон қилиб борилади, бундан ёпиқ хулосалар мустасно.


26. Муаллифларнинг апелляция шикоятларини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғи билан беш нафар илмий даражага эга ички ишлар органлари раҳбар ходимларидан иборат таркибда Апелляция комиссияси ташкил этилади.

Кенгаш аъзоларининг Апелляция комиссияси таркибига киритилишига йўл қўйилмайди.


27. Кенгашнинг хулосасидан норози бўлган муаллифлар Кенгаш йиғилиши натижалари эълон қилинган кундан бошлаб бир ой ичида Апелляция комиссиясига ёзма ёки электрон шаклда апелляция шикояти беришлари мумкин.

Бунда, Апелляция комиссияси апелляция шикояти билан мурожаат қилган муаллифни шикоят кўриб чиқилишидан икки кун олдин уни кўриб чиқиш вақти ва жойи ҳақида огоҳлантиради.


28. Апелляция комиссияси апелляция шикоятини, у келиб тушган кундан бошлаб уч кун муддат ичида кўриб чиқади. Бунда, апелляция шикояти билан мурожаат қилган муаллиф мазкур шикоятни кўриб чиқишда иштирок этиш ҳуқуқига эга.


29. Апелляция комиссияси унда аъзоларнинг камида учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади. Апелляция комиссиясининг қарори оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва мажлисда иштирок этган барча аъзолар томонидан тасдиқланадиган баённома билан расмийлаштирилади.


30. Апелляция комиссияси илмий ишланмани, илмий ишланманинг ички ишлар органларининг фаолиятига жорий этилганлиги (қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришда фойдаланилганлиги) ҳақидаги маълумотномани ва хулосани ўрганиб чиқади.


31. Апелляция шикоятини кўриб чиқиш натижалари бўйича Апелляция комиссияси томонидан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:

Кенгашнинг илмий ишланмани ички ишлар органлари фаолиятига жорий этиш бўйича бажарилиши зарур бўлган чора-тадбирлар ҳақидаги қарорини ўзгаришсиз қолдириш;

Кенгашнинг илмий ишланмани ички ишлар органлари фаолиятига жорий этиш бўйича бажарилиши зарур бўлган чора-тадбирлар ҳақидаги қарорини бекор қилиш.

Кенгашнинг қарори бекор қилинган ҳолларда Кенгаш Апелляция комиссиясининг қарори қабул қилинган куннинг ўзида илмий ишланманинг ички ишлар органлари фаолиятига жорий этилганлиги ҳақидаги хулосани тасдиқлайди.


32. Апелляция комиссияси апелляция шикояти билан мурожаат қилган муаллифга ўз қарорини у қабул қилинган куннинг ўзида маълум қилиши керак.


33. Апелляция комиссияси қарори устидан муаллиф юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиши мумкин.



4-БОБ. ИДОРАВИЙ ИЛМИЙ ТАШКИЛОТЛАРНИНГ ИЛМИЙ

ДАРАЖАГА ЭГА ХОДИМЛАРИ ВА ХИЗМАТЧИЛАРИГА

ҚЎШИМЧА ҲАҚ БЕЛГИЛАШ БЎЙИЧА КОЛЛЕГИАЛ

ОРГАНИ ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


34. Идоравий илмий ташкилотларнинг илмий даражага эга ходимлари ва хизматчиларига қўшимча ҳақ тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 декабрдаги 1030-сон "Илм-фан ва таълим соҳасидаги давлат ташкилотларида илмий, илмий-педагогик ва меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи илмий даражага эга ходимларга қўшимча ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида"ги қарорига асосан амалга оширилади.

Бунда, идоравий илмий ташкилотларнинг илмий даражага эга ходимлари ва хизматчиларига қўшимча ҳақ белгилаш бўйича коллегиал органи (бундан буён матнда Коллегиал орган деб юритилади) Академия кенгаши ҳисобланади.


35. Қўшимча ҳақ олиш ҳуқуқига эга бўлган идоравий илмий ташкилотлар ходимлари ва хизматчиларининг аризаларини умумлаштириш ва Коллегиал орган йиғилишида кўриб чиқиш учун ҳужжатларни тайёрлаш бўйича ишчи комиссия (бундан буён матнда Ишчи комиссия деб юритилади) таркиби ҳар йили декабрь ойида Коллегиал орган қарори билан етти кишидан иборат таркибда тасдиқланади.


36. Ишчи комиссия таркиби Академия бошлиғининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича ўринбосари ва мутахассислик кафедралари бошлиқлари ҳисобидан шакллантирилади.


37. Идоравий илмий ташкилотларнинг илмий даражага эга ходимлари ва хизматчилари ҳар ойнинг ўнинчи санасига қадар Ишчи комиссияга қуйидаги ҳужжатларни ёзма ёки электрон шаклда тақдим этади:

қўшимча ҳақ белгилаш ҳақида ариза;

бевосита раҳбарининг тақдимномаси;

бажарилган ишларни тасдиқловчи ҳужжатлар ва нашр этилган илмий, ўқув, услубий ишланмалар нусхалари.


38. Ишчи комиссия ҳар ойнинг йигирманчи санасига қадар:

қўшимча ҳақ белгилаш ҳақида келиб тушган аризаларни умумлаштиради;

бажарилган ишларни тасдиқловчи ҳужжатлар ва нашр этилган илмий, ўқув, услубий ишланмалар нусхаларини ўрганади;

қўшимча ҳақ белгилаш ёки уни белгилашни рад этиш ҳақида хулоса қабул қилади.


39. Идоравий илмий ташкилотларнинг илмий даражага эга ходимлари ва хизматчилари томонидан бажарилган ишларни тасдиқловчи ҳужжатлар ва нашр этилган илмий, ўқув, услубий ишланмалар Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 декабрдаги 1030-сон қарори билан тасдиқланган Илм-фан ва таълим соҳасидаги давлат ташкилотларида илмий, илмий-педагогик ва меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи илмий даражага эга ходимларга қўшимча ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2, 3-бобларида белгиланган талабларга мувофиқ келмаган ҳолларда Ишчи комиссия унга қўшимча ҳақ белгилашни рад этиш ҳақида хулоса қабул қилади.

Ишчи комиссия ариза билан мурожаат қилган ходимни (хизматчини) ўз қарори ҳақида у қабул қилинган куннинг ўзида ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади.


40. Ишчи комиссия қўшимча ҳақ белгилаш ҳақида хулоса қабул қилган ҳолларда ушбу хулоса қабул қилинган кундан бошлаб уч иш куни ичида уни кўриб чиқиш учун Коллегиал органга тақдим этади.

Коллегиал орган Ишчи комиссия хулосаси келиб тушган кундан бошлаб ўн иш куни ичида ушбу хулосадаги маълумотларни (қўшимча ҳақ белгилаш миқдори ва муддатини) кўриб чиқиб, идоравий илмий ташкилотларнинг илмий даражага эга ходимлари ва хизматчиларига қўшимча ҳақ белгилаш тўғрисида қарор қабул қилади.

Академия Коллегиал органнинг қўшимча ҳақ белгилаш тўғрисидаги қарори нусхасини ушбу қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч иш куни ичида ваколатли раҳбарга (ариза билан мурожаат қилган ходим ёки хизматчига қўшимча ҳақ тўлаш ҳақидаги буйруқни қабул қилиш ваколатига эга мансабдор шахсга) тақдим этади.

Коллегиал органнинг қарори асосида ушбу қарор тақдим этилган кундан бошлаб бир ой муддатда ваколатли раҳбар ариза билан мурожаат қилган ходим ёки хизматчига қўшимча ҳақ тўлаш тўғрисида буйруқ қабул қилади.


41. Ички ишлар органларининг илмий ташкилот ҳисобланмаган тузилмалари илмий даражага эга ходимлари, хизматчилари, ҳарбий хизматчилари ва Ички ишлар вазирлиги кадрларининг амалдаги захирасига киритилган ходимларига қўшимча ҳақ тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 декабрдаги 1030-сон қарори билан тасдиқланган Илм-фан ва таълим соҳасидаги давлат ташкилотларида илмий, илмий-педагогик ва меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи илмий даражага эга ходимларга қўшимча ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 26-бандида ва ушбу Низомнинг 4-бобида белгиланган тартибда амалга оширилади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


42. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 30 март















































Время: 0.1880
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск