ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Апрель, 2024 й. / Таълим тўғрисида /

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 3-қ/қ-сон, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 3-2024/ққ-сон "Профессионал таълим муассасалари ишлаб чиқариш таълими усталарининг намунавий йиллик иш режаси ҳамда уларнинг асосий фаолият турларига сарфланадиган вақт меъёрларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 29.02.2024 й. Қарори (АВ томонидан 30.03.2024 й. 3509-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.03.2024 й.

N 3509

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ТАЪЛИМ, ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР

ВАЗИРЛИГИНИНГ

29.02.2024 й.

N 3-қ/қ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ

ВА БАНДЛИК ВАЗИРЛИГИНИНГ

29.02.2024 й.

N 3-2024/ққ


ҚАРОРИ



Профессионал таълим муассасалари ишлаб

чиқариш таълими усталарининг намунавий йиллик

иш режаси ҳамда уларнинг асосий фаолият турларига

сарфланадиган вақт меъёрларини тасдиқлаш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПҚ-200-сон "Маъмурий ислоҳотлар доирасида олий таълим, фан ва инновациялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Профессионал таълим муассасалари ишлаб чиқариш таълими усталарининг намунавий йиллик иш режаси ҳамда уларнинг асосий фаолият турларига сарфланадиган вақт меъёрлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Меҳнат вазирлигининг 2016 йил 15 августдаги 59/ҚҚ ва 27-Қ/Қ-сон "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ишлаб чиқариш таълими усталари учун намунавий йиллик иш режасини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 2830, 2016 йил 5 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 40-сон, 472-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазир

К.А. Шарипов

Вазир

Б.А. Мусаев

         





Қарорга

ИЛОВА



Профессионал таълим муассасалари ишлаб чиқариш

таълими усталарининг намунавий йиллик иш режаси ҳамда

уларнинг асосий фаолият турларига сарфланадиган

ВАҚТ МЕЪЁРЛАРИ

Т/р

Иш турлари


Вақт меъёри, соат


Иш турларининг

бажарилганлигини аниқлаш


1-БОБ. ЎҚУВ ЮКЛАМАСИНИНГ НАЗАРИЙ ВА АМАЛИЙ

КОМПОНЕНТЛАРИ - 600 СОАТ (ЎҚУВ РЕЖАСИ АСОСИДА)*

1.

Ўқув амалиётини (модул амалий машғулотини) ўтказиш ва ишлаб чиқариш амалиётига (квалификацион амалиётга) раҳбарлик қилиш


Ўтказилган ўқув амалиётининг (модул амалий машғулотининг) 1 академик соат машғулоти учун 1 соат;

Ўтказилган ишлаб чиқариш ва диплом олди амалиётларининг (квалификацион амалиётнинг) 1 академик соат машғулотига раҳбарлик учун 1 соат.


Ўқув машғулоти журнали асосида.

2-БОБ. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ТАЪЛИМИНИ АМАЛГА ОШИРИШ - 960 СОАТ*

2.

Ўқув амалиётини (модул амалий машғулотини) ва ишлаб чиқариш амалиётларини (квалификацион амалиётни) ўтказишга тайёрланиш


Ҳар бир кунлик ўқув амалиётига (модул амалий машғулотига) тайёргарлик кўриш учун - 2 соат.


Ишчи ўқув режада ишлаб чиқариш таълим устасига ажратилган ўқув амалиётлари бўйича белгиланган соат бўйича ҳисобланади.


Ҳар бир кунлик ўқув амалиёти (модул амалий машғулоти) учун зарур хом ашё ва материалларни қабул қилиб олиш, уларни тайёрлаш ва ҳисобини юритиш учун - 1 соат.


Бош уста ва ишлаб чиқариш таълими устасининг талабнома, қайднома, далолатнома ва билдиргиси асосида.


Ҳар бир фан(модул) ўқитиш материаллари тўпламлари ёки рақамли таълим ресурс материалларини ишлаб чиқиш учун ўқув режада ўқув йили учун белгиланган соатнинг - 100 фоизи, Республика миқёсида оммалаштириш учун - 120 фоизи ажратилади.


Профессионал таълим муассасаси раҳбари томонидан тасдиқланган ўқитиш материаллари тўпламлари асосида. Ҳаммуаллифликда тайёрланган ўқитиш материаллари тўпламлари муаллифлар ўртасида тенг тақсимланади.

Рақамли таълим ресурс материаллари ишлаб чиқилган ва Республика миқёсида оммалаштирилган ўқитиш материаллари тўпламлари Профессионал таълимни ривожлантириш институтининг тегишли муаллифлик гувоҳномаси асосида.


Ўқитиш материаллари тўпламлари ёки рақамли таълим ресурс материалларини такомиллаштириш учун ўқув режада ўқув йили учун белгиланган соатнинг 50 фоизи ажратилади.


3.

Очиқ дарслар ёки мастер-классларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш

Бир очиқ дарс учун - 10 соат;


Директор ўринбосари томонидан тасдиқланган график асосида. Бир ўқув йилида очиқ дарс учун - 40 соат ва мастер-класслар ўтказиш учун - 80 соатдан ошмаслиги керак.


Бир мастер-класс учун - 20 соат;


Мастер-классларни оммавий ахборот воситаларига ёритиш - 40 соат.


4.

Қолдирган (ўзлаштирмаган) амалий машғулотларни (қайта топширишни) қабул қилиш


Қолдирилган (ўзлаштирилмаган) амалий машғулотларни (қайта топширишни) қабул қилишда ҳар бир ўқувчи учун - 0,3 соат. Бир ўқув йилида кўпи билан 30 соат;


Ўқув машғулоти журнали асосида.

Бир ўқувчидан ишлаб чиқариш амалиёти (квалификацион амалиёт) якуни бўйича ўқувчилардан ҳисоботни қабул қилиш учун - 1 соат.


5.

Ўқув амалиётини (модул амалий машғулотни) таҳлил қилиш


Бир ўқув амалиёти (модул амалий машғулоти) учун - 6 соат;

Бир ўқув йили давомида кўпи билан 60 соат.


Директор ўринбосари томонидан дарс таҳлили бўйича ўқитувчилардан тўпланган хулосалар якунига кўра ўтказилган йиғилиши баёни.


6.

Касбий-амалий имтиҳонларни ўтказиш

Касбий фан (модул)лар мажмуаси бўйича давлат имтиҳони учун саволлар тўпламини ишлаб чиқишда иштирок этиш учун - 10 соат;


Таълим муассасаси педагогик кенгашининг қарорига биноан.

Бир гуруҳ ўқувчиларига касбий-амалий имтиҳонларни топшириқларини ишлаб чиқиш учун - 15 соат;


Бир гуруҳ ўқувчиларининг иш ўринларини тайёрлаш учун - 20 соат;


Бир гуруҳ ўқувчиларига маслаҳат бериш учун - 12 соат;


Касбий-амалий имтиҳонларни ўтказишда иштирок этган ҳар бир кун учун - 6 соат.


Касбий-амалий имтиҳонларни баённомаси асосида.


7.

Ўқувчиларни касб бўйича ташкил этилган танловларга тайёрлаш

Туман миқёсида иштироки учун - 40 соат;


Профессионал таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи ва танловда эгаллаган ўринни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида.

Бунда, соатларни ҳисобга олишда ишлаб чиқариш таълими устаси томонидан эришилган натижа (натижалар) учун назарда тутилган соатларнинг энг юқори бўлган биттаси инобатга олинади.


Вилоят миқёсида иштироки учун - 80 соат;


Республика миқёсида иштироки учун - 120 соат.


8.

Умумий ўрта таълим ташкилотлари ўқувчилари, шунингдек катта ёшдагилар ўртасида касбга йўналтириш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш


Бир тарғибот-ташвиқот ишлари учун - 4 соат;


Профессионал таълим муассасасининг раҳбари томонидан тасдиқланган график асосида ва амалда бажарилган ишлар бўйича директор ўринбосарининг билдиргиси асосида.


Бир ўқув йили давомида кўпи билан - 40 соат.


9.

Ўқувчиларни мустақил таълим ишлари бўйича баҳолаш


Бир ўқув йилида кўпи билан 80 соат ажратилади


(ҳар бир ўқувчи учун - 0.4 соат)


Таълим муассасаси педагогик кенгашининг қарорига биноан.


10.

Таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва/ёки такомиллаштириш ишларида иштирок этиш

Бир касб ёки мутахассислик учун таълим дастурини ишлаб чиқишда иштирок этиш учун - 150 соат, такомиллаштиришда иштирок этиш учун - 50 соат.


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг буйруғи ёки топшириғи ҳамда иштирок этганлиги тўғрисидаги хат асосида.

Бир фан (модул) ёки амалиётнинг намунавий ўқув дастурини ишлаб чиқиш учун - бир фан (модул) ёки амалиёт юкламаси жами соатлар миқдорининг 25 фоизи, такомиллаштириш учун - 15 фоизи.


Бир фан (модул) ёки амалиётнинг ишчи ўқув дастурини ишлаб чиқиш учун - бир фан (модул) ёки амалиёт юкламаси жами соатлар миқдорининг 20 фоизи, такомиллаштириш учун - 10 фоизи.


11.

Касблар бўйича тўгараклар ташкил этиш ва уларнинг фаолиятига раҳбарлик қилиш


Бир тўгарак учун - 60 соат.


Профессионал таълим муассасаси педагогик кенгашининг қарорига биноан. Бир ўқув йилида 120 соатгача ажратилади.


12.

Ишлаб чиқариш таълими усталари ўртасида ўтказиладиган танловда иштирок этиш

Туман миқёсида иштироки учун - 40 соат;


Профессионал таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи ва танловда эгаллаган ўринни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида.

Бунда, соатларни ҳисобга олишда ишлаб чиқариш таълими устаси томонидан эришилган натижа (натижалар) учун назарда тутилган соатларнинг энг юқори бўлган биттаси инобатга олинади.


Вилоят миқёсида иштироки учун - 80 соат;


Республика миқёсида иштироки учун - 120 соат.


13.

Битирув малакавий ишларига раҳбарлик қилиш, маслаҳат ва тақриз бериш. Якуний давлат аттестация комиссияси ишида иштирок этиш


Ҳар бир битирувчига - 8 соат, жами 120 соатгача ажратилади.


Профессионал таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи асосида.


Ҳар бир битирувчининг битирув малакавий ишига тақриз бериш - 1 соат.


Якуний давлат аттестация комиссияси бир кунлик иштироки учун - 6 соат.


3-БОБ. ТАРБИЯВИЙ ИШЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ - 80 СОАТ*

14.

Спорт, маданий-маърифий тадбирлар, кўрик танловлар, семинар, тренинг ва конференциялар ўтказиш ва уларда иштирок этиш


Спорт, маданий-маърифий тадбирлар, кўрик танловлар, семинар, тренинг ва конференцияларни қуйидагича ташкил қилиш:

республика миқёсида - 60 соат;

вилоят (шаҳар) миқёсида - 40 соат;

профессионал таълим муассасасида - 20 соат.

Бир кўрик танлов, семинар, кўргазмаларда, тренинг ва конференцияларда иштирок этиш учун - 6 соат.


Профессионал таълим муассасаси раҳбарининг тегишли буйруғи ва ўтказилган тадбирлар баённомаси асосида.


      

Изоҳ:

*) Ишлаб чиқариш таълими усталарининг шахсий йиллик иш режаси ҳамда уларнинг асосий фаолият турларига сарфланадиган вақт меъёрларига ва бўлимлар учун белгиланган соатлар ҳажмига профессионал таълим муассасаси педагогик кенгашининг қарори билан ўзгартириш киритилиши мумкин. Бунда, умумий соатлар миқдори (1640 соат) доирасида, бўлимлар учун ажратилган соатлар миқдорига 30 фоизгача ўзгартириш киритилиши мумкин.

Ишлаб чиқариш таълими усталарининг шахсий йиллик иш режаси ҳамда уларнинг асосий фаолият турларига сарфланадиган вақт меъёрлари ўқув йилдаги 1640 соат миқдоридаги иш вақтининг жамланган ҳисобидан келиб чиқади.

Ўқувчиларни касб бўйича ташкил этилган халқаро миқёсдаги танловларга иштироки учун - 1000 соат ажратилади.

Ишлаб чиқариш таълими усталари ўртасида ўтказиладиган халқаро миқёсдаги танловда иштироки учун - 500 соат ажратилади.

Фаолиятига доир маҳсулотлар ва хизматларини халқаро миқёсда кўргазмаларда намойиш этганлиги учун - 500 соат ажратилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 30 март













































Время: 0.1296
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск