ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Апрель, 2024 й. / Айрим тармоқларнинг фаолияти / Транспорт /

Ички ишлар вазирининг 31.03.2024 й. 164-сон "Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни беришда, автомототранспорт воситалари, уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган тўловлар ставкаларига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 31.03.2024 й. 2303-5-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

31.03.2024 й.

N 2303-5




ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

31.03.2024 й.

N 164


БУЙРУҒИ



Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги

бланкаларни беришда, автомототранспорт воситалари, уларнинг

тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта

рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда,

шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган тўловлар

ставкаларига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 683-сон "Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2011 йил 23 ноябрдаги 174-сон буйруғи (рўйхат рақами 2303, 2011 йил 21 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 51-сон, 552-модда) тасдиқланган Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни беришда, автомототранспорт воситалари, уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган тўловлар ставкаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.


2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ 2024 йил 1 апрелдан эътиборан кучга киради.



Ички ишлар вазири                                                     П.Р. Бобожонов






Буйруққа

ИЛОВА



Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги

бланкаларни беришда, автомототранспорт воситалари, уларнинг

тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта

рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда,

шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган тўловлар

ставкаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча


1. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

7. Электромобиллар, мототранспорт воситалари ва - автотранспорт воситалари тиркамаларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун


-

базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида


".

2. Қуйидаги мазмундаги 7-1-банд билан тўлдирилсин:

"

7-1. Электромобиллар, мототранспорт воситалари ва - автотранспорт воситалари тиркамаларидан бошқа барча автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун


-

базавий ҳисоблаш миқдорининг 6,84 баравари миқдорида

".

              

      

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 1 апрель

















































Время: 0.1841
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск