ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Апрель, 2024 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Ривожлантириш ва ислоҳотлар дастурлари /

Жамоатчилик фикри асосида ишлаб чиқилган "Менинг боғим" лойиҳаларини шакллантириш ва молиялаштириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 26.03.2024 й. 156-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 26 мартдаги

156-сон қарорига

ИЛОВА




Жамоатчилик фикри асосида ишлаб чиқилган

"Менинг боғим" лойиҳаларини шакллантириш

ва молиялаштириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом "яшил боғ" ва "яшил жамоат парклари"ни ташкил этиш учун "Очиқ бюджет" ахборот портали (openbudget.uz) (кейинги ўринларда - Портал) орқали жамоатчилик фикри асосида ишлаб чиқилган "Менинг боғим" лойиҳаларини шакллантириш ва молиялаштириш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


буюртмачи - "Е-auksion" портали орқали пудрат ташкилотини танлаш, "яшил боғлар" ва "яшил жамоат парклари"ни ташкил этиш ва экилган кўчатларни уч йил давомида парваришлаш бўйича шартнома тузадиган ҳамда бажарилган ишларни қабул қиладиган субъект;


"Менинг боғим" лойиҳалари жараёни (кейинги ўринларда - жараён) - Порталда жамоатчилик фикри асосида "яшил боғ" ва "яшил жамоат парклари"ни ташкил қилиш бўйича лойиҳаларни шакллантириш, саралаш, овоз бериш йўли орқали ғолиб лойиҳаларни аниқлаш ҳамда молиялаштиришни ўз ичига олган жараён;


ғолиб лойиҳа - Портал орқали овоз бериш жараёни якунларига кўра тўпланган овозлар сони асосида Портал томонидан автоматик тарзда танлаб олинган лойиҳа.


3. "Менинг боғим" лойиҳаларини шакллантириш ва молиялаштириш ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.


4. Туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузурида жараённи ташкил этиш ва мониторинг қилиш бўйича ушбу Низомга 2-иловада кўрсатилган таркибда ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда - ишчи гуруҳ) шакллантирилади.

Ишчи гуруҳнинг фаолиятига туман (шаҳар) ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари раҳбарлик қилади.

Ишчи гуруҳ Порталда ўзига бириктирилган ваколатлардан электрон рақамли калит орқали фойдаланади.


5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (кейинги ўринларда - Иқтисодиёт ва молия вазирлиги) жараённи ташкил этиш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.


6. "Менинг боғим" лойиҳалари бўйича:

Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг (кейинги ўринларда - Экология вазирлиги) вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари (кейинги ўринларда - Экология вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари) буюртмачи ҳисобланади;

"Яшиллойиҳа" лойиҳалаш институти лойиҳачи ҳисобланади;

пудрат ташкилоти қонунчиликда белгиланган тартибда аниқланади.


7. "Яшиллойиҳа" лойиҳалаш институти:

"яшил боғлар" ва "яшил жамоат парклари"ни ташкил этишда ҳудуднинг сув таъминоти, тупроққлим ва ер ости сувлари ҳолатидан келиб чиқиб талаб этиладиган дарахт турларини ва уларнинг миқдорини аниқлайди;

лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқади ва экспертиза хулосаларини олади;

лойиҳа-смета ҳужжатларини буюртмачига топширади.


8. Пудрат ташкилотига қуйидаги талаблар қўйилади:

дарахт ва бута кўчатларини етиштириш ва экиш бўйича камида уч йиллик тажрибага эга бўлиш;

лойиҳа ҳужжатлари талаби асосида "яшил боғлар" ва "яшил жамоат парклари"ни барпо этиш учун суғориш тизимини ташкил қилиш;

"яшил боғлар" ва "яшил жамоат парклари"ни шартнома талаблари ва лойиҳага қатъий риоя қилган ҳолда ташкил этиш;

экилган дарахт ва бута кўчатларини уч йил давомида парваришлаш, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш тадбирларини амалга ошириш;

экилган барча дарахт ва бута кўчатларининг кўкарувчанлигини тўлиқ таъминлаган ҳолда, уларни тегишли туман (шаҳар) ҳокимликларига ёки ер эгаларига белгиланган муддатда топшириш.


9. Лойиҳаларни баҳолаш, саралаб олиш, уларнинг ижросини мониторинг қилиш ишчи гуруҳ томонидан Экология вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари вакили иштирокида амалга оширилади.

Ишчи гуруҳ ғолиб лойиҳаларни молиялаштириш бўйича манзилли дастурни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.


10. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг туман (шаҳар) бўлинмалари туман (шаҳар) ҳокимликлари билан биргаликда ҳар йили 1 ноябрга қадар ҳудудларда "Менинг боғим" лойиҳалари доирасида "яшил боғлар" ва "яшил жамоат парклари"ни ташкил этиш мумкин бўлган туман (шаҳар) ҳокимликлари балансидаги бўш турган ерлар рўйхати, майдони ва манзили ҳақида маълумотларни тўплайди ҳамда тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ва ишчи гуруҳга тақдим этади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳар йили 1 январга қадар келгуси йилда "яшил боғлар" ва "яшил жамоат парклари"ни ташкил этиш учун туманлар (шаҳарлар) кесимида бўш турган ерлар рўйхати, майдони ва манзили ҳақидаги маълумотларни Порталга киритади.

Аукционга чиқарилган ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонлари бўш турган ерлар рўйхатига киритилмайди.



2-БОБ. "МЕНИНГ БОҒИМ"

ЛОЙИҲАЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ


11. Қуйидагилар "Менинг боғим" лойиҳаларини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:

ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан яшил макон харажатлари учун ажратиладиган маблағларнинг камида 50 фоизи;

маҳаллий бюджет қўшимча маблағларининг иҳтиёрий равишда йўналтириладиган қисми;

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.


12. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳар йили республика бюджети тасдиқлангандан сўнг январь ойида "Яшил макон" умумиллий лойиҳаси учун бюджетдан ажратилган маблағларни Экология вазирлигининг "Фуқаролар ташаббуси жамғармаси" шахсий ғазна ҳисобварағига (кейинги ўринларда - Жамғарма) ўтказади.

Экология вазирлиги "Яшил макон" умумиллий лойиҳаси учун бюджетдан ажратилган маблағларнинг камида 50 фоизини "Менинг боғим" лойиҳалари доирасида "яшил боғ" ва "яшил жамоат парклари"ни ташкил этишни молиялаштириш учун туманларга (шаҳарларга) тенг тақсимлаган ҳолда вазирлик ҳудудий бўлинмаларининг махсус шахсий ғазна ҳисобварақларига ўтказади.


13. Ҳокимликлар ихтиёрий равишда маҳаллий бюджет қўшимча маблағларининг бир қисмини чорак якуни бўйича тегишли халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашининг қарори асосида Экология вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларида очилган махсус шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказиши мумкин. Бунда маҳаллий бюджетдан ажратиладиган маблағлар халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашининг қарори қабул қилинган кундан сўнг уч иш кун ичида тегишли махсус шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади.


14. Махсус шахсий ғазна ҳисобварағи маблағлари фақат ғолиб лойиҳаларда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш ҳамда ушбу тадбирлар билан боғлиқ ҳужжатларни расмийлаштириш (лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертиза хулосаларини олиш, ер тайёрлаш, дарахт ва бута кўчатларини сотиб олиш, экиш, парваришлаш, суғориш тизимларини яратиш, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш, сақлаш, транспорт) харажатлари учун йўналтирилади. Мазкур маблағларни бошқа мақсадларга йўналтириш қатъиян тақиқланади.


15. Ғолиб лойиҳада назарда тутилган тадбирлар тўлиқ амалга оширилгандан сўнг ушбу лойиҳа учун очилган махсус шахсий ғазна ҳисобварағидаги қолдиқ маблағлар иқтисод қилинган маблағ ҳисобланади.

Иқтисод қилинган маблағлар ҳисобидан қўшимча тадбирларни амалга оширишга йўл қўйилмайди ҳамда ушбу маблағлар буюртмачи томонидан ўн иш куни ичида Жамғармага йўналтирилади.



3-БОБ. ЛОЙИҲАЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ,

САРАЛАБ ОЛИШ ВА ҒОЛИБЛАРНИ АНИҚЛАШ


16. Жараён ҳар йили январь-февраль ойлари давомида ўтказилади.

Зарур ҳолларда, ваколатли орган кенг жамоатчиликни хабардор қилган ҳолда, жараённи ўтказиш муддатига ўзгартириш киритиши мумкин.


17. Жараён Портал орқали ўтказилади. Бунда Порталнинг расмий веб-сайти ва мобил иловаси тенг кучли ҳисобланади.


18. Жараён қуйидаги учта босқичда ўтказилади:

фуқаролар томонидан лойиҳаларни шакллантириш;

ишчи гуруҳ томонидан Экология вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари вакиллари иштирокида лойиҳаларни саралаб олиш;

саралашдан ўтган лойиҳаларга овоз бериш.


19. Фуқаролар Порталдан рўйхатдан ўтган ҳолда, ўн кун давомида "яшил боғлар" ва "яшил жамоат парклари"ни ташкил қилиш бўйича лойиҳаларни жойлаштиради.


20. Ҳар бир фуқаро бир мавсумда фақат битта "яшил боғ" ва битта "яшил жамоат парки"ни барпо этиш бўйича лойиҳани илгари суриш ҳуқуқига эга.


21. Лойиҳани шакллантириш учун фуқаролар томонидан Порталга қуйидагилар киритилади:

лойиҳа мазмуни ("яшил боғ" ёки "яшил жамоат парки"ни ташкил этиш), шу жумладан, бажариладиган иш турлари, харид қилинадиган товар ва хизматлар рўйхати (номи ва сони);

лойиҳани амалга ошириш учун Порталга жойлаштирилган ҳудудлар рўйхатидаги ер майдони ҳамда унинг аниқ манзили (қишлоқ, овул, маҳалла, мавзе ва кўча номи);

лойиҳани амалга ошириш учун талаб этиладиган дарахт турлари ва миқдори, суғориш тизимини барпо этиш, дарахт ва бута кўчатларини экиш ҳамда уларни уч йил давомида парваришлаш учун талаб этиладиган маблағлар бўйича таҳминий ҳисоб-китоблар. Бунда, лойиҳани амалга оширишнинг дастлабки қиймати 250 млн сўмдан ошмаслиги лозим;

лойиҳа амалга ошириладиган ер майдонининг жорий ҳолатини тасвирловчи камида 3 та фотосурат;

лойиҳа амалга ошириладиган ҳудуднинг сув таъминоти (мавжуд сув манбалари) тўғрисидаги маълумот;

лойиҳани амалга ошириш бўйича қўшимча ҳужжатлар, шу жумладан лойиҳа хужжатлари, ваколатли орган хулосалари ва бошқалар (агар мавжуд бўлса).


22. Лойиҳа ишчи гуруҳ ва Экология вазирлигининг худудий бўлинмаси вакиллари томонидан ўн иш куни давомида қуйидаги мезонлар асосида саралаб олинади:

лойиҳада акс эттирилган муаммо тегишли туман (шаҳар) ҳудудига тегишли бўлиши (танланган ҳудудда дарахтзорлар билан қопланиш даражаси етарли эмаслиги, "яшил боғлар" ва "яшил жамоат парклари" мавжуд эмаслиги);

жамоатчилик томонидан билдирилган таклифлар шахсий хусусиятга эга бўлмаслиги (шахсий хонадон ва ер эгалигидаги ҳудудларда ишларни амалга ошириш ва бошқалар);

лойиҳа тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилмаганлиги ҳамда лойиҳани амалга ошириш натижасидан пулли фойдаланиш кўзда тутилмаганлиги;

лойиҳада кўрсатилган ер майдонида Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ҳукуматининг ҳужжатлари ва топшириқлари, шунингдек, бошқа дастурларда назарда тутилган тадбирлар амалга оширилиши белгиланмаганлиги;

лойиҳани амалга оширишнинг умумий қиймати 250 млн сўмдан ошмаслиги.

Бунда бир хил мазмундаги бир нечта лойиҳалар илгари сурилган бўлса, улардан маълумоти нисбатан аниқ ва тўлиқ кўрсатилган дастлабки лойиҳа қабул қилинади.


23. Ишчи гуруҳ ва Экология вазирлиги худудий бўлинмасининг вакили томонидан уч иши кун ичида лойиҳани Портал орқали овоз бериш босқичига ўтказиш ёки уни рад этиш тўғрисида хулоса берилади.


24. Лойиҳанинг мазкур Низомнинг 21 - 22-бандларида назарда тутилган талаблар ва мезонларга мос келмаслиги уни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Ишчи гуруҳ томонидан лойиҳанинг асоссиз ёки бошқа сабаб билан рад этилишига йўл қўйилмайди.


25. Лойиҳага Портал орқали овоз бериш жараёни саралаш босқичи якунларига кўра ўн кун давомида ўтказилади.


26. Овоз бериш босқичида фуқаролар бир мавсум доирасида битта лойиҳага овоз бериш имкониятига эга бўлади. Бунда овоз беришда фуқаронинг шахсига аниқлик киритилиб, Порталда овоз берувчилар рўйхати шакллантирилиб борилади ҳамда такроран овоз бериш ҳолати қайд этилганда ушбу овоз рад этилади.


27. Овоз бериш жараёни СМС хизмати, мобиль илова ёки ижтимоий тармоқларда ишга туширилган расмий ботлар орқали амалга оширилиши мумкин.


28. Ҳар бир туманда (шаҳарда) лойиҳа ғолиб деб топилиши учун 10 тадан кам бўлмаган энг кўп овоз сонига эга бўлиши лозим.


29. Овоз бериш босқичи якунларига кўра:

ҳар бир туман (шаҳар) кесимида лойиҳалар тўпланган овоз сони бўйича пастдан юқорига сараланади;

овоз бериш босқичи якунланган кун ҳолатига Экология вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларида очилган махсус шахсий ғазна ҳисобварағида мавжуд маблағлар Порталда қайд этилади;

ҳар бир туманда (шаҳарда) бир мавсумда "яшил боғ" ва "яшил жамоат парк"ни ташкил этиш бўйича энг кўп овоз тўплаган лойиҳа Экология вазирлигининг тегишли ҳудудий бўлинмасида очилган махсус шахсий ғазна ҳисобварағидаги мавжуд маблағ доирасида Портал томонидан автоматик тарзда ғолиб деб топилади.


30. Барча туманлар (шаҳарлар) бўйича ғолиб лойиҳалар бир вақтнинг ўзида Портал орқали эълон қилинади. Лойиҳа ташаббускорларига ғолиб бўлганлиги тўғрисида СМС хабар юборилади.


31. Ғолиб лойиҳани амалга оширишда юзага келган техник муаммолар ёки ушбу лойиҳани амалга ошириш бўйича бошқа манбалар ҳисобидан маблағлар ажратилганда мазкур лойиҳа ғолиблар рўйхатидан чиқарилади. Бунда овозлар сони бўйича кейинги ўриндаги лойиҳа ғолиб деб топилади.



4-БОБ. ҒОЛИБ ЛОЙИҲАЛАРНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ

ВА АМАЛГА ОШИРИШ


32. Ғолиб лойиҳаларни молиялаштириш ишчи гуруҳ томонидан Экология вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари вакиллари иштирокида тасдиқланадиган ушбу Низомга 3-иловадаги манзилли рўйхат асосида амалга оширилади. Бунда манзилли рўйхат ғолиб лойиҳалар эълон қилинган кундан бошлаб ўн иш кунида тасдиқланиши лозим.


33. Ғолиб лойиҳа доирасида фақат ташаббускор томонидан лойиҳа мазмунида кўрсатиб ўтилган тадбирлар амалга оширилади.


34. Ғолиб лойиҳаларни амалга ошириш учун ер ва бошқа ресурслар ажратилиши, шунингдек, тегишли соҳа инспекцияларининг экспертиза хулосалари талаб этилган ҳолларда ушбу ресурсларни ажратиш бўйича қарор қабул қилиш ваколатига эга ташкилотларга манзилли рўйхат тасдиқлангандан сўнг уч иш кунида ишчи гуруҳ ва Экология вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари томонидан сўров юборилади.


35. Манзилли рўйхат тасдиқлангандан сўнг ғолиб лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида ҳар бир лойиҳа учун алоҳида "Давлат молиясини бошқариш ахборот тизими"да шахсий ғазна ҳисобварақлари очилади.


36. Очилган шахсий ғазна ҳисобварақларига уч иш кунида Экология вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларида очилган махсус шахсий ғазна ҳисобварағидан ғолиб лойиҳалар учун манзилли рўйхатда назарда тутилган маблағлар ўтказиб берилади.


37. Манзилли рўйхатда назарда тутилган маблағлар тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларига ўтказиб берилгандан сўнг буюртмачи уч иш кунида товарларни (ишлар ва хизматларни) харид қилиш учун таъминот корхоналарини, "яшил боғлар" ва "яшил жамот парклари" ташкил этиш учун эса пудрат ташкилотини аниқлаш бўйича давлат харидлари электрон тизимига эълон жойлаштиради.


38. Лойиҳа ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган "яшил боғ" ва "яшил жамоат парки"ни ташкил этиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида ғолиб лойиҳанинг якуний қийматига аниқлик киритилади.

Лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиши ва давлат экспертизадан ўтказилиши "Менинг боғим" лойиҳаси доирасида ажратиладиган маблағлар ҳисобидан буюртмачи томонидан молиялаштирилади.


39. Агар лойиҳанинг якуний қиймати унинг дастлабки қийматидан юқори бўлса (250 млн сўмдан ортмаган ҳолда), лойиҳани амалга ошириш учун талаб этиладиган қўшимча маблағ манзилли рўйхатга тузатишлар киритилган ҳолда, Жамғармадаги мавжуд ёки келгусида тушадиган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.

Барпо этилган "яшил боғлар" ва "яшил жамоат парклари"ни сақлаш ва парваришлаш тадбирлари уч йил муддатга пудрат ташкилотлари томонидан, уч йилдан сўнг тегишли туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан амалга оширилади.



5-БОБ. ҲИСОБДОРЛИК ВА ОЧИҚЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ


40. Экология вазирлиги ғолиб лойиҳалар рўйхатини ўзининг расмий веб-сайти ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилади.


41. Ғолиб лойиҳаларни амалга оширишнинг барча босқичлари устидан жамоатчилик назорати ўрнатилишини таъминлаш мақсадида Порталда "лойиҳаларни амалга ошириш хронологияси" юритиб борилади.


42. Экология вазирлиги томонидан кўчат экиш мавсуми якунларига кўра кейинги ойнинг 25-санасига қадар ушбу Низомга 4-иловада келтирилган шаклда ғолиб лойиҳаларни молиялаштириш ҳолати юзасидан ҳисобот вазирликнинг расмий веб-сайт орқали эълон қилиб борилади.


43. Экология вазирлиги ҳар йили 25 февралга қадар ўтган йилда ўтказилган жараёнларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар юзасидан Олий Мажлис Сенатига ҳисобот киритади.



6-БОБ. ЖАВОБГАРЛИК ВА НАЗОРАТ


44. Ишчи гуруҳ ва Экология вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари Порталга киритилган барча лойиҳаларнинг овоз бериш босқичи бошлангунга қадар саралашдан ўтказилишига, Жамғарма маблағларининг белгиланган мақсадларда ва самарали фойдаланилиши ҳамда маблағларнинг ажратилиши учун тақдим этиладиган барча ҳужжатларнинг ҳаққонийлигига жавобгар ҳисобланади.


45. Жамғарма маблағларининг белгиланган мақсадларда ва самарали фойдаланилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан амалга оширилади.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


46. Ғолиб лойиҳалар ташаббускорларига тадбирларни амалга оширишнинг барча босқичларини кузатиш ҳамда бажарилган ишларни баҳолаб бориш имконияти яратилади.


47. Лойиҳаларни саралаш ва молиялаштириш билан боғлиқ юзага келган низолар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Экология вазирлиги билан биргаликда кўриб чиқилади.


48. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

         

         




Низомга

1-ИЛОВА



"Менинг боғим" лойиҳаларини шакллантириш

ва молиялаштириш

СХЕМАСИ

            

    

Босқичлар

     


    

Субъектлар

    


    

Тадбирлар

    


    

Муддатлар

      



































1-босқич


Экология, атроф-

муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (кейинги ўринларда -

Экология вазирлиги)


      

1. "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси учун бюджетдан ажратилган маблағларнинг камида 50 фоизини Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Экология вазирлигининг вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларида (кейинги ўринларда - Экология вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари) очилган махсус шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказади.


2. "Менинг боғим" лойиҳалари жараёни ўтказилиши юзасидан ОАВ орқали эълон берган ҳолда кенг жамоатчиликни хабардор қилади.

         


Ҳар йил

10 январга қадар



































2-босқич


Фуқаролар


      

"Очиқ бюджет" ахборот порталига "Менинг боғим" лойиҳалари жараёни юзасидан ўз таклифларини киритади.

       


10 кун



































3-босқич


Ишчи гуруҳ,

Экология

вазирлигининг

ҳудудий

бўлинмалари


     

1. Келиб тушган лойиҳаларни белгиланган талаб ва мезонлар асосида саралаб олади.



10 иш куни






2. Сараланган лойиҳаларни овоз бериш босқичига ўтказади ёки рад этади.

      


3 иш куни



































4-босқич


Фуқаролар


      

Саралашдан ўтган лойиҳалар учун "Очиқ бюджет" ахборот портали орқали овоз беради.

        


10 кун



































5-босқич


"Очиқ бюджет"

ахборот портали


      

Энг кўп овоз тўплаган лойиҳаларни автоматик тарзда ғолиб деб топади.

         


Овоз бериш босқичи

якунларига кўра



































6-босқич


      

Ишчи гуруҳ,

Экология

вазирлигининг

ҳудудий

бўлинмалари

       


Ғолиб деб топилган лойиҳаларни молиялаштириш бўйича манзилли рўйхатни шакллантиради ва тасдиқлайди.


Ғолиблар эълон

қилингач, 10 иш кун

ичида



































7-босқич


     

Экология

вазирлигининг

ҳудудий

бўлинмалари

      


Манзилли рўйхат асосида лойиҳаларни молиялаштириш чораларини кўради.


Белгиланган

муддатларда



































8-босқич


        

Экология вазирлиги

ва унинг ҳудудий

бўлинмалари,

ишчи гуруҳ

     


Ғолиб лойиҳаларни амалга оширишнинг барча босқичларини мониторинг қилиб боради.


Доимий равишда




        

        




Низомга

2-ИЛОВА



"Менинг боғим" лойиҳалари жараёнини ташкил этиш

ва мониторинг қилиш бўйича ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ

          

1. Лавозимига кўра

-

туман (шаҳар) ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, гуруҳ раҳбари


2. Лавозимига кўра

-

туман (шаҳар) ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари, гуруҳ раҳбари ўринбосари


3. Лавозимига кўра

-

туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи


4. Лавозимига кўра

-

туман (шаҳар) экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи


5. Лавозимига кўра

-

туман (шаҳар) ирригация бўлими бошлиғи


6. Лавозимига кўра

-

Кадастр агентлигининг туман (шаҳар) бўлими бошлиғи


7. Лавозимига кўра

-

тумандаги (шаҳардаги) мавжуд давлат ўрмон хўжалиги директори

          

Изоҳ.

Ишчи гуруҳ аъзоси бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.

Заруратга кўра туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан ишчи гуруҳ таркибига бошқа мутахассислар ҳам жалб этилиши мумкин.

     

        




Низомга

3-ИЛОВА



___________ йилда ўтказилган "Менинг боғим"

лойиҳалари жараёни доирасида ғолиб бўлган

лойиҳаларни молиялаштириш бўйича

МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТ

          

Т/р

Лойиҳанинг

ID-рақами

     

Ҳудуд номи

     

Туман

(шаҳар)

номи

     

Объектнинг

аниқ манзили

(маҳалла, кўча)

       

Лойиҳа доирасида амалга

оширилиши лозим бўлган

тадбирлар мазмуни

         

Лойиҳа қиймати

      

Жами

    






1.

   







2.

   







3.

   







...

    







         

          




Низомга

4-ИЛОВА



_____ йилда ўтказилган кўчат экиш мавсуми

якунларига кўра "Менинг боғим" лойиҳаларини

молиялаштириш ҳолати бўйича

ХИСОБОТ

           

Т/р

Лойиҳанинг

ID-рақами

       

Лойиҳанинг қисқача

мазмуни

     

Лойиҳанинг молиялаштирилиши (млн сўм)

       

Молиялаштириш учун

очилган ҳисобварақ

     

Лойиҳанинг

қиймати

    

Ажратилган

маблағ миқдори

    

Бажарилган

ишлар ҳажми

   

Бажарилган

ишлар учун

тўлаб берилган

маблағ миқдори

      

Қолдиқ

маблағ

миқдори

    

Жами

    








1.

    









2.

    









3.

    









...

   









         

            

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 1 апрель







































































Время: 0.4316
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск