ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Апрель, 2024 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Алоҳида соҳалар фаолиятини ташкил этиш /

Тошкент шаҳрида муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва транспорт инфратузилмасини яратиш харажатларининг бир қисмини шаҳарсозлик фаолияти объектини қуриш ёки реконструкция қилишни лойиҳалаштириш учун архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича тўлов қийматига киритиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 25.03.2024 й. 149-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 25 мартдаги

149-сон қарорига

4-ИЛОВА



Тошкент шаҳрида муҳандислик-коммуникация тармоқлари

ва транспорт инфратузилмасини яратиш харажатларининг

бир қисмини шаҳарсозлик фаолияти объектини қуриш

ёки реконструкция қилишни лойиҳалаштириш учун

архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб

чиқиш бўйича тўлов қийматига киритиш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Тошкент шаҳрида муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва транспорт инфратузилмасини яратиш харажатларининг бир қисмини шаҳарсозлик фаолияти объектини (бундан бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар ва якка тартибдаги уй-жойлар мустасно) қуриш ёки реконструкция қилишни лойиҳалаштириш учун архитектура-режалаштириш топшириғини (кейинги ўринларда - АРТ) ишлаб чиқиш бўйича тўлов қийматига киритиш (кейинги ўринларда - Йиғим) тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


муҳандислик-коммуникация тармоқлари - электр узатиш тармоқлари, алоқа линиялари, табиий газ, ичимлик суви, иссиқлик таъминоти ва сув-оқова қувурлари, темир йўл линиялари, автомобиль йўллари, каналлар, коллектор-дренаж тармоқлари ва шу каби бошқа иншоотлар;


транспорт инфратузилмаси - йўловчи ва юк ташувчи, шунингдек, ушбу ташувларни амалга оширувчи ҳамда уларга хизмат кўрсатувчи барча соҳа ва тармоқлар мажмуаси;


ариза берувчи - АРТ олиш учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда мурожаат қилган юридик ва жисмоний шахс ёки унинг буюртмасига (шартномага асосан) мувофиқ лойиҳа ташкилоти;


жамғарма - Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармаси;


Компания - Тошкент шаҳар ҳокимлиги таъсисчилигидаги "Тошкент Инвест компанияси" акциядорлик жамияти.


3. Тошкент шаҳрида муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва транспорт инфратузилмасини яратиш харажатларининг бир қисми шаҳарсозлик фаолияти объектини қуриш ёки реконструкция қилишни лойиҳалаштириш учун архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича тўлов қийматига ушбу Низомга 1-иловада келтирилган Схемага мувофиқ киритилади.



2-БОБ. ЙИҒИМНИ ҲИСОБЛАШ

ВА УНДИРИШ ТАРТИБИ


4. Йиғим тўлиқ ҳажмда Жамғармага ўтказилади ва Компания томонидан қуйидаги тадбирларни молиялаштириш мақсадларига йўналтирилади:

Компания томонидан, шу жумладан, инвесторлар иштирокида инвестиция лойиҳалари, давлат-хусусий шериклик лойиҳалари, Тошкент шаҳри инфратузилмасини ривожлантириш билан боғлиқ истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш;

Тошкент шаҳрининг алоҳида ҳудудларини ривожлантириш ва реновация дастурлари, мастер режа ва қуриладиган объектларнинг лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш;

иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш;

ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш;

реновация дастурларини амалга ошириш;

"Янги Ўзбекистон" массивлари, давлат уй-жой дастурларида кўзда тутилган массивлар, шунингдек, махсус иқтисодий зоналар, кичик саноат зоналари, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари (ичимлик ва оқова сув, электр энергияси, табиий газ тармоқлари ва автомобиль йўли) билан таъминлаш;

қиймати 200 миллиард сўмдан ошадиган, инвесторнинг ўз маблағлари улуши 25 фоиздан кам бўлмаган, инвестиция дастурларига киритилган лойиҳалар, шунингдек, халқаро ва республика аҳамиятидаги автомобиль йўллари бўйидаги яхлит ер майдонларида ташкил этиладиган йўлбўйи инфратузилма объектларини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш;

қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаган Компания фаолияти билан боғлиқ бошқа харажатларни амалга ошириш.


5. Йиғим қуйидаги миқдорда ундирилади:

жами қурилиш ҳажмининг ҳар бир куб метри учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида;

объектларнинг қаватлар сони белгиланган параметрлардан оширилганда қўшимча қурилиш ҳажмининг ҳар бир куб метри учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида.

Ушбу йиғим миқдорига нисбатан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши қарори асосида мазкур Низомга 2-иловада келтирилган Тошкент шаҳрида муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва транспорт инфратузилмасини яратиш харажатларининг бир қисми учун тўлов миқдорини ҳисоблашнинг намунавий механизмига мувофиқ шаклда 0,5 дан 2 гача камайтирувчи ёки оширувчи коэффициентлар қўлланилиши мумкин.


6. АРТ Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сон қарори билан тасдиқланган Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига мувофиқ берилади.


7. Ариза берувчининг аризаси Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармаси томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилганидан сўнг АРТни ишлаб чиқишнинг қиймати кўрсатилган инвойс (кейинги ўринларда - Инвойс) билан биргаликда:

ариза берувчига - Компанияга АРТ берилиши маъқулланганлиги ҳақидаги хабарнома (кейинги ўринларда - Хабарнома) йиғим миқдори кўрсатилган ҳолда юборилади;

бошқа ариза берувчига хабарнома, Компания ва ариза берувчи ўртасида имзоланиши назарда тутилган йиғим миқдорини тўлаш тўғрисидаги шартнома лойиҳаси (кейинги ўринларда - Шартнома) юборилади.


8. Ариза берувчи хабарномага жавоб беришда шартномага мувофиқ йиғим суммасини бир йўла ёки бўлиб-бўлиб тўлаш механизмини танлайди.

Шартнома Компания ва ариза берувчи ўртасида имзоланади ва йиғим миқдори тўлиқ тўлангунига қадар амал қилади.


9. Ариза берувчига АРТ қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда берилади.


10. Ариза берувчи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқади ва келишади.


11. Йиғим миқдори қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда олинган лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертиза хулосаси натижасига мувофиқ ҳисобланади.


12. Йиғим миқдори ақнилангандан сўнг 2 икки иш кунида:

ариза берувчи - Компания мустақил равишда ёки шаҳарсозлик фаолияти объектини қуриш ёки реконструкция қилиш лойиҳаси юзасидан жалб қилинган инвестор билан биргаликда йиғимни тўлаш режа графигини тасдиқлайди ва ушбу режа-график асосида йиғим тўланишини таъминлайди;

бошқа ариза берувчи йиғим миқдорининг 20 фоизи миқдоридаги олдиндан тўловни тўлаган ҳолда, шартномани имзолайди ва йиғимнинг қолган 80 фоиз миқдорини шартномага мувофиқ тўланишини таъминлайди.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


13. Мазкур Низом талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.

         

          




Низомга

1-ИЛОВА


Тошкент шаҳрида муҳандислик-коммуникация тармоқлари

ва транспорт инфратузилмасини яратиш харажатларининг

бир қисмини шаҳарсозлик фаолияти объектини қуриш

ёки реконструкция қилишни лойиҳалаштириш учун

архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб

чиқиш бўйича тўлов қийматига киритиш

СХЕМАСИ

         

     

Босқичлар

   


     

Субъектлар

   


      

Амалга ошириладиган тадбирлар

    


       

Бажариш

муддатлари

     








1-босқич


Ариза берувчи


         

АРТни олиш учун Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сон қарори билан тасдиқланган Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига мувофиқ белгиланган тартибда мурожаат қилади.

      


Ўз хоҳишига

кўра











2-босқич


Тошкент шаҳар

Қурилиш бош

бошқармаси


    

Инвойс билан биргаликда:

ариза берувчига - Компанияга хабарнома йиғим миқдори кўрсатилган ҳолда юборади;

бошқа ариза берувчига хабарнома, йиғим миқдорини тўлаш тўғрисидаги шартнома лойиҳасини юборади.

        


3 иш куни

мобайнида








3-босқич


Ариза берувчи


      

Хабарномага жавоб беради ва шартномага мувофиқ йиғим суммасини бир йўла ёки бўлиб-бўлиб тўлаш механизмини танлайди.

       


Бир ой

муддатда








4-босқич


       

Тошкент шаҳар

Қурилиш бош

бошқармаси

    


Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тартибда АРТни ариза берувчига беради.


Белгиланган

муддатларда








5-босқич


Ариза берувчи


           

1. Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқади, келишади ва экспертизадан ўтказади.



Белгиланган

муддатларда



2. Йиғим миқдори аниқлангандан сўнг:

ариза берувчи - Компания мустақил равишда ёки шаҳарсозлик фаолияти объектини қуриш ёки реконструкция қилиш лойиҳаси юзасидан жалб қилинган инвестор билан биргаликда йиғимни тўлаш режа графигини тасдиқлайди ва ушбу режа-график асосида йиғим тўланишини таъминлайди;

бошқа ариза берувчи йиғим миқдорининг 20 фоизи миқдоридаги олдиндан тўловни тўлаган ҳолда, шартномани имзолайди ва йиғимнинг қолган 80 фоиз миқдорини шартномага мувофиқ тўланишини таъминлайди.

        


2 икки иш

кунида

        

       




Низомга

2-ИЛОВА



Тошкент шаҳрида муҳандислик-коммуникация тармоқлари

ва транспорт инфратузилмасини яратиш харажатларининг

бир қисми учун тўлов миқдорини ҳисоблашнинг

НАМУНАВИЙ МЕХАНИЗМИ

        

1. Муҳандислик - коммуникация тармоқлари ва транспорт инфратузилмасини яратиш харажатларининг бир қисми учун тўлов миқдори қуйидаги формула билан аниқланади:

       

Тиҳ*((Ҳб+Ҳю)-(Ҳа+Ҳт+Ҳу ))*Ктозж

       

Бунда:

      

Ти - Тошкент шаҳрида муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва транспорт инфратузилмасини яратиш харажатларининг бир қисми;

        

Бҳ - базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари;

       

Ҳб - бинонинг умумий ҳажми;

       

Ҳю - рухсат этилган қаватлар сонидан юқори бўлган бино ҳажми;

     

Ҳа - бинонинг автотураргоҳ қисми умумий ҳажми;

      

Ҳт - бинонинг техник қаватлари, иншоотлар ва хоналар қисми умумий ҳажми;

     

Ҳу - турар жой биносининг умумий фойдаланишдаги қисми умумий ҳажми;

     

Кт - қурилиш тури;

     

Ко - объект тури;

     

Кз - ҳудудий зоналар коэффициентлари;

        

Кж - объект жойлашуви.


2. Йиғим миқдорини камайтирувчи ёки оширувчи коэффициентлар қуйидаги жадвалга мувофиқ ҳисобланади.

         

  

I.

  

         

Қурилиш тури (Кт)

    

   

Коэффициент

     

1.

Янги қурилиш (реновация ва (ёки) ривожланиш).


1

2.

Объектни реконструкция қилиш.


0,85

   

II.

   

  

Объект тури (Ко)

    


1.

Ижтимоий хусусий объектлар (нодавлат мактаб ва мактабгача таълим муассасалари, хусусий тиббиёт муассасалари ва бошқалар)


0,8

2.

Давлат улуши 50 (эллик) фоиздан ортиқ бўлган давлат ва (ёки) муниципал мулк негизида давлат ва (ёки) мулк иштирокчиси томонидан, шу жумладан, ҳамкорликда бутун мулкий комплекс миқёсида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари доирасида қурилиш (реконструкция қилиш) объектларига.


0,5

3.

Саноат мақсадларида фойдаланиладиган биноларни (ишлаб чиқариш бинолари, омборхоналар, саноат-синов лабораториялари бинолари ва шу кабилар) қуришга ҳар бир қавати учун 3 (уч) метр баландликдан ошмаган ўлчамда.


0,5

4.

Бошқа объектлар


1

   

III.

   

  

Ҳудудий зоналар коэффициентлари (Кз)

    


1.

1-зона


2

2.

2-зона


1,8

3.

3-зона


1,53

4.

4-зона


1,34

5.

5-зона


1,23

   

IV.

   

   

Объект жойлашуви (Кж)

   


1.

Метро станциясидан чиқиш жойидан объект чегарасигача 200 метр радиус оралиғи ва марказий қатнов кўчаларидан бошқа ҳудудларда жойлашган бино-иншоотлардан


0,6

       

Изоҳ. Тошкент шаҳрида муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва транспорт инфратузилмасини яратиш харажатларининг тўлов миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 коэффициентидан кам бўлишига йўл қўйилмайди ҳамда ушбу миқдор 0,5 коэффициентдан кам бўлиб чиққан тақдирда, уни 0,5 коэффициентга тенглаштирилади.

Мазкур механизм халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан ҳар чоракда камида бир марта қайта кўриб чиқилиши мумкин.

Реновация лойиҳасини амалга ошириш учун реновация ҳудудида бузилган бино ва иншоотлар учун компенсация сифатида бериладиган турар ва (ёки) нотурар жой бино ва иншоотлар ҳамда саноат мақсадларида фойдаланиладиган биноларни реновация ва реконструкция қилиш учун йиғим ундирилмайди.

Саноат мақсадларида фойдаланиладиган биноларни (ишлаб чиқариш бинолари, омборхоналар, саноат-синов лабораториялари бинолари ва шу кабилар) қуришга ҳар бир қавати учун энг кўпи билан 3 (уч) метр баландликкача бўлган қисми учун йиғим ундирилади.

Тошкент шаҳридаги ҳудудий зоналар белгиланган тартибда Тошкент шаҳар ҳокими қарори билан тасдиқланади.

IV бўлимдан бошқа ҳолатларда Кж=1 деб қабул қилинади.

           

      

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 27 март












































































Время: 0.1969
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск