Умная подшивка

2024 й. / Газеты на узбекском / Норма маслахатчи / 14 /

Қонунчиликдаги янгиликлар

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

1 АПРЕЛДАН НИМАЛАР ЎЗГАРАДИ


ТАДБИРКОРЛАРГА СУБСИДИЯ БЕРИШНИНГ ЯНГИ ТАРТИБИ


Тадбиркорларга субсидия, имтиёз ва преференциялар уларнинг рейтинг даражасидан келиб чиққан ҳолда қўлланилади.



ТЎСИҚСИЗ МЕҲМОНХОНАЛАРГА - ҲАР БИР ХОНА УЧУН

1 МЛН СЎМДАН 2 МЛН СЎМГАЧА СУБСИДИЯ БЕРИЛАДИ


2026 йил 1 апрелга қадар меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига тегишли чорак якунига кўра Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармасига ўтказилган туристик (меҳмонхона) йиғимлар суммаси ҳисобидан субсидия ажратилади. Бунда тадбиркорлик субъектлари томонидан меҳмонхонанинг камида учта хонаси ногиронлиги бўлган шахслар ўриндиқли аравачадан фойдаланиши учун қулай тарзда жиҳозланганда, шунингдек эшитиши ва кўриши учун дисплей ҳамда овозли қурилмалар ўрнатилганда, ушбу тадбиркорлик субъектларига ҳар бир махсус жиҳозланган хона учун 1 млн сўмдан 2 млн сўмгача субсидия берилади.



ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИДА ҚАТНАШУВЧИ МАҲАЛЛИЙ

ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАРГА ПРЕФЕРЕНЦИЯЛАР


Давлат харидлари доирасида чет эллик етказиб берувчилар билан бир қаторда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирок этганда уларга нисбатан импорт товарларининг DDP (Ўзбекистон) нархидан қуйидаги миқдорларда нарх преференцияси берилади:

q 15% - 3 ёки ундан ортиқ маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирок этганда;

q 12% - иккита маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирок этганда;

q 8% - битта маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этганда.



ЙИРИК СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАРГА ЭЛЕКТРОН

ЮКХАТЛАРИ ЖОРИЙ ЭТИЛМОҚДА


Йирик солиқ тўловчилар учун товар-транспорт юкхатларини электрон шаклда расмийлаштириш, сақлаш ва уларнинг ҳисобини юритиш тизими жорий этилмоқда.



ЧИҚИНДИ УЧУН ҚАРЗДОРЛИК МАВЖУДЛИГИДА

КЎЧМАС МУЛК ВА АВТОТРАНСПОРТНИ НОТАРИАЛ

ТАРТИБДА РАСМИЙЛАШТИРИШ РАД ЭТИЛАДИ


Кўчмас мулк ҳамда автотранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлашда қарздорлик мавжудлиги қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун аҳоли томонидан мажбурий тўловларни тўлаш ва ҳисобини юритишнинг ягона электрон тизими орқали онлайн режимда текширилиб, қарздорлик бартараф этилганидан кейин нотариал ҳаракат амалга оширилади.



"ИНСОН" ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТЛАР МАРКАЗЛАРИ

ПУЛЛИК АСОСДА ҲАМ ХИЗМАТ КЎРСАТИШАДИ


"Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизиимдаги тиббий-ижтимоий муассасаларда шартнома асосида пуллик хизмат кўрсатиш тартиби жорий этилади.



...
Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск