Умная подшивка

2024 й. / Газеты на узбекском / СБХ / 14 /

Алоҳида вазиятларда иш ҳақи қандай ҳисобланади ("СБХ" 14-сон, 2024 йил 2 апрель)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



АЛОҲИДА ВАЗИЯТЛАРДА ИШ ҲАҚИ

ҚАНДАЙ ҲИСОБЛАНАДИ


ЎРИНДОШ ХОДИМЛАРНИНГ

ИШ ҲАҚИНИ ҲИСОБЛАШ



Қонунчилик ўриндошлик асосида ҳақ тўлаш бўйича алоҳида шартлар белгиламайди, яъни умумий қоидалар амал қилади.

Ўриндошлик бўйича ишлашга вакант лавозимлар мавжуд бўлганда ёки вақтинчалик мавжуд бўлмаган ишчининг мажбуриятларини бажаришда йўл қўйилади. Ўриндошлик асосида ишловчи шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда ишлаб чиқариш натижасига ёхуд меҳнат шартномасида белгиланган бошқа шартларга қараб амалга оширилади (МК 438-м.).

Ўриндош учун ҳам асосий ишчи учун белгиланган иш ҳақи тўлаш шартлари (шакли ва тизими, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва ижтимоий тўловлар) қўлланилади, агар жамоа шартномаси ёки бошқа ички ҳужжатларда бошқача шартлар назарда тутилмаган бўлса.

Ходим ва иш берувчи ўзлари иш ҳақи тўлаш шартларини ўриндошлик бўйича ишлаш тўғрисида меҳнат шартномасини тузиш орқали белгилаш ҳуқуқига эга. Ушбу шартлар қуйидагича бўлиши керак:

q Меҳнат кодексида ёки корхонанинг ички ҳужжатларида назарда тутилганлардан ёмонроқ бўлмаслиги;

q меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲТЭКМ) талабларига мос келиши, ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда ишлаб чиқариш натижасига ёхуд меҳнат шартномасида белгиланган бошқа шартларга мос бўлиши.


ВАЗИЯТ. Ўриндош ходим меҳнатига энг кам иш ҳақи ҳисобланди

0,5 ставка билан ишга олинган ишчи ҳисобот ойи учун 4 соатдан 20 кун ишлади.

Тўлиқ иш кунида ишлайдиганлар учун 160 соатлик меъёрда жами 80 соат (20 х 4) ишланган.

q Ишчига МҲТЭКМдан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақини ҳисоблаш керакми - 1 050 000 сўм (2023 йил 1 декабрдан амалда)?

Йўқ, ўриндошга иш ҳақи ишлаган вақти учун мутаносиб равишда ҳисобланади. Шу сабабли унинг иш ҳақи миқдорининг энг қуйи чегараси 1 050 000 сўм эмас, балки 525 000 сўм (1 050 000 / 160 х 80) бўлади.

Агарда иш берувчи юқори тоифали мутахассис-ўриндошлар учун тўловнинг рағбатлантирувчи шартларини белгилашни мўлжалласа, унда:

штат жадвалида тўловнинг янада юқори ставкасини кўриб чиқинг;

уларга шахсий устамаларини тўланг.

Жамоа шартномасида ёки бошқа ички ҳужжатларда юқори тоифали мутахассислар учун ушбу иш ҳақи шартларини белгилаб қўйинг.


ВАЗИЯТ. Ўриндош ходимга оширилган миқдорда иш ҳақи ҳисобланди

Иш берувчи юқори тоифали ўриндош ходим учун оширилган иш ҳақи миқдорини белгилашни мўлжалламоқда.

q Ўриндошга (0,5 ставкада ишга олинган) меҳнат шартномасида худди шундай лавозимда тўлиқ иш кунида ишлайдиган ишчига бериладиган меҳнат ҳақи миқдорини белгилаш мумкинми?

Мумкин. Бунинг учун меҳнат шартномасида назарда тутилган ҳолда лавозим маошига шахсий устама белгиланг ёки ҳар ой мукофот пули ҳисобланг.


Ўриндошларга иш ҳақи тўлашни қуйидагича амалга оширинг (МК 438-м. Низом 11-б., 18.10.2012 йилдаги 297-сон ВМҚга илова):

q меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай шаклида - ишланган вақтга мутаносиб тарзда амалга оширилади;

q меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай шаклида - ҳақиқатда бажарилган иш учун.

Ҳар ой учун ўриндошларнинг иш ҳақини ишчиларнинг иш ҳақини ҳисоблаш тизимидан - вақтбай ёки ишбай эканлигидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланг.


  

               

...
Время: 0.0321
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск