ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Апрель, 2024 й. / Таълим тўғрисида /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.04.2024 й. ПФ-55-сон "Ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш ва уларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

01.04.2024 й.

N ПФ-55



ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МАКТАБЛАР

ТАРМОҒИНИ КЕНГАЙТИРИШ ВА УЛАРНИНГ

ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларда замонавий билимларга эга, эркин фикрлайдиган, аниқ ва табиий фанлар, ахборот технологиялари, робототехника ҳамда бошқа йўналишларда жаҳондаги тенгдошлари билан рақобатлаша оладиган шахсларни тарбиялаш, ўқувчиларнинг истеъдоди ҳамда қобилиятини ривожлантириш, уларнинг илм-фанни эгаллашга бўлган интилишларини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида:


1. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Фанлар академиясининг:

а) 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) тизимидаги мактабларда Фанлар академияси академиклари иштирокида дарс ўтиш амалиётини йўлга қўйиш;

б) Агентлик ҳузурида жамоатчилик асосида:

Агентлик тизимидаги мактабларнинг ўқитувчиларидан иборат бўлган STEM фанлари бўйича фан кенгашларини;

Агентлик тизимидаги мактабларнинг битирувчиларидан иборат бўлган Битирувчилар кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

Фан кенгашлари ва Битирувчилар кенгашининг асосий фаолият йўналишлари 1- ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки, 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб:

а) Фанлар академияси академиклари томонидан Агентлик тизимидаги мактабларда:

ўқувчиларнинг яратувчанлик кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган дарслар ташкил этилади;

ўқувчиларга амалий лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва уларни ҳаётга татбиқ этиш масалаларида кўмак кўрсатилади;

ўқувчилар ишлаб чиқариш жараёнларига фаол жалб этилади ҳамда Фанлар академияси тизимидаги илмий лабораторияларда олиб борилаётган лойиҳалар билан таништирилади;

ўқувчиларнинг инновацион ғоялари ва ишланмаларини ривожлантириш мақсадида "Ёш академиклар" клублари ташкил этилади.

Бунда, Фанлар академияси академикларининг дарс машғулотларини ўтказиш билан боғлиқ харажатлари шартнома асосида - Агентлик ҳузуридаги Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан, хизмат сафарини ташкил этиш харажатлари эса - асосий иш жойидан қопланади;

б) ҳар йили умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида таълим, ахборот технологиялари, яшил энергия, экология, иқлим ўзгариши ва қишлоқ хўжалиги каби йўналишларда янги маҳсулот ёки хизмат турини яратишни назарда тутувчи "Ихтирочиликка қадам" танлови ўтказилади.

Бунда, "Ихтирочиликка қадам" танлови ғолибларининг лойиҳаларини амалиётга татбиқ этиш Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда амалга оширилади;

в) STEM фанлари бўйича янги таълим дастурларини амалиётга жорий қилиш фан кенгашлари билан келишган ҳолда амалга оширилади;

г) Агентлик тизимидаги мактаблар битирувчилари билан доимий ҳамкорликни йўлга қўйиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг таклифлари асосида таълим жараёнини такомиллаштириш, мактаб таълимидан кейин эгалланган касбий тажрибаларини ўқувчиларга етказиш мақсадида ҳар йили бир марта Битирувчилар қурултойи ўтказилади.


3. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактабда тажриба-синов тариқасида "Янги Ўзбекистон" университети билан ўзаро интеграциялашган ўқувчиларни муҳандислик асосларига ўргатиш бўйича таълим дастурларини (кейинги ўринларда - муҳандислик дастурлари) жорий қилиш тўғрисидаги ташаббуси қўллаб-қувватлансин.

Белгилаб қўйилсинки:

Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг ўқув жараёни 5 йиллик дастурлар асосида STEM модели бўйича ташкил этилади. Бунда, дастлабки 3 йилда устуворлик ўқувчиларда физика, математика, информатика ва инглиз тили бўйича фундаментал билимларни шакллантиришга, кейинги 2 йилда эса - муҳандисликка бошланғич тайёргарликни таъминлашга қаратилади;

муҳандислик дастурларига танлов умумий ўрта таълим муассасаларининг математика, мантиқий фикрлаш, информатика ва муҳандислик йўналишлари бўйича қобилияти бор 6-синф битирувчилари орасидан амалга оширилади;

муҳандислик таълим дастурлари "Янги Ўзбекистон" университети бакалавриат таълим дастурлари билан ўзаро интеграция қилинади;

муҳандислик таълим дастурларини лозим даражада ўзлаштирган битирувчиларга ўз ўқишини "Янги Ўзбекистон" университети тегишли бакалавриат таълим йўналишининг 2-босқичидан давом эттириш ҳуқуқи берилади.


4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб:

а) Агентлик тизимидаги ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда:

чет тилини билиш бўйича камида В2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлган ўқитувчилар томонидан фанларни чет тилида ўқитиш амалиёти жорий этилади;

математика, физика, кимё, биология, табиий фанлар (science), информатика ва ахборот технологиялари фанларидан дарсларни чет тилида олиб борган ўқитувчиларга улар фаолият юритаётган мактабларнинг харажатлар сметасида ходимларни рағбатлантириш жамғармасига ажратилган маблағлар доирасида тариф ставкасига нисбатан 100 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади;

б) Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Президент мактабларининг маҳаллий ўқитувчиларига уларнинг тариф ставкасига нисбатан 350 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўлаш тартиби жорий этилади.

Бунда, устама педагоглар томонидан қуйидаги шартларнинг барчаси бажарилган тақдирда тўланади:

Кембридж (Cambridge Assessment International Education) халқаро таълим дастурлари асосида дарс бериладиган фанларни ўқитиш бўйича 3 та (Introductory, Extension, Marking) курсни муваффақиятли тугатиш ва бу ҳақида тегишли сертификат олиш;

Президент мактабларида камида бир йиллик иш стажига ва чет тилини билиш бўйича камида С1 даражадаги ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиш.


5. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова) Мудофаа вазирлиги (Б.Курбанов), Маданият вазирлиги (О.Назарбеков) ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази (О.Хасанов) билан биргаликда:

а) 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб Агентлик тизимидаги мактабларда ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг янги тизимини жорий қилиш мақсадида дарсдан ташқари машғулотлар сифатида:

5-8-синфларда Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби буюк саркардаларимизнинг ибратли ҳаётини бугунги ҳарбийларимиз жасорати билан боғлаб, Ватан ҳимоячиси кўникмаларини шакллантиришга йўналтирилган машғулотларни;

9-11-синфларда ҳарбий ўйинлар ва спорт мусобақаларини ўтказиш, ўқувчиларнинг ҳарбийлар билан бевосита учрашувларини ташкил этиш орқали ҳарбий-ватанпарварлик туйғуларини ошириш ва ҳарбий хизматга тайёргарлик босқичини ўташга йўналтирилган машғулотларни ташкил этсин;

б) ҳар йили ўқувчилар ўртасида "Турон йўлбарслари" ҳарбий спорт ("Темур тузуклари" билимдони, камондан ўқ отиш, қуролни тўлиқ бўлмаган қисмларга ажратиш ва йиғиш, спорт қуролидан ўқ отиш, биринчи тиббий ёрдамни кўрсатиш) мусобақаларини ўтказсин;

в) миллий анъана ва қадриятларни акс эттирадиган намунавий мактаб бурчакларини ташкил этсин;

г) ўқувчиларда ахлоқий, ижтимоий-ҳиссий ва эстетик дидни ривожлантириш, тарихий сиймолар ҳаётини бадиий талқинда акс эттириш, миллий қадриятларни улуғлашга йўналтирилган "Турон" театр студияси фаолиятини тажриба-синов тариқасида йўлга қўйсин.


6. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг:

2025-2026 йилларда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимида 8 та янги ихтисослаштирилган мактабни 3-иловага мувофиқ қуриш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 апрелдаги ПФ-106-сон Фармонининг 4- ва 7-иловаларига мувофиқ қурилиши назарда тутилган 13 та ихтисослаштирилган мактаб-интернат негизида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг филиалларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари:

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (О.Фозилкаримов) ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова) билан биргаликда мазкур Фармоннинг 6-бандида назарда тутилган мактаб ва филиалларнинг 2025-2027 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритилишини таъминласин;

мактаб ва филиалларни белгиланган муддатларда қуриш-таъмирлаш, замонавий ўқув қуроллари, ахборот-коммуникация технологиялари, мебель ва ўқув лабораториялари билан жиҳозлаш чораларини кўрсин.


8. Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги таълим муассасалари фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда улардаги таълим сифати натижадорлигини ошириш бўйича "Йўл харитаси" 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 5-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


10. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


11. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб мактабгача ва мактаб таълими вазири Х.У. Умарова ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари белгилансин.

Фармон ижросини назорат қилиш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 1 апрелдаги

ПФ-55-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ихтисослаштирилган таълим муассасалари

агентлиги ҳузуридаги фан кенгашларининг

асосий фаолият йўналишлари

          

Қуйидагилар фан кенгашларининг асосий фаолият йўналишлари ҳисобланади:

мактабларда таълим сифатини ошириш ва таълим дастурларини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш;

Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларнинг ўқитиш ва баҳолаш тизимини такомиллаштириб бориш ҳамда уларни умумтаълим мактабларга жорий этиш жараёнларида фаол иштирок этиш;

педагог ходимларнинг маҳоратини ҳамда ўқувчилар билимини оширишга қаратилган ўқув материалларни яратиш;

мамлакатимизда ташкил этиладиган халқаро ва маҳаллий фан олимпиадаларининг ташкилий қўмита ва ҳакамлар ҳайъати аъзолигига номзодларни жалб этиш;

илғор тажрибали халқаро ва маҳаллий ўқитувчиларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг тажрибаларини оммалаштириш мақсадида ҳар йили бир марта STEM фанлари бўйича "Таълим конференцияси"ни ташкил этиш.

         

        




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 1 апрелдаги

ПФ-55-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ихтисослаштирилган таълим муассасалари

агентлиги ҳузуридаги Битирувчилар кенгашининг

асосий фаолият йўналишлари

          

Қуйидагилар Битирувчилар кенгашининг асосий фаолият йўналишлари ҳисобланади:

битирувчиларнинг ўзаро, шунингдек, умумий ўрта таълим муассасаси ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан доимий ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, уларга ўзаро фикр ҳамда тажриба алмашишда кўприк бўлиш;

битирувчиларнинг юртимиз ва хорижда орттирган билим ва кўникмалари орқали шаклланган таклиф ҳамда мулоҳазалари асосида таълим жараёнларини такомиллаштириш, хориж тажрибасини маҳаллийлаштириш орқали таълим тизимини ривожлантириб бориш;

битирувчилар ҳамда мактаб ўқувчилари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида ҳар йили бир марта Битирувчилар қурултойини ўтказиш;

битирувчилар томонидан мактабни тугатгандан сўнг эришилган ютуқлар ва эгалланган тажрибаларни ёш авлодга етказилиши, хорижий олий таълим муассасаларига кириш ва грант ютиб олиш масалаларида маслаҳат берилишини ташкил қилиш ;

ҳозирги кунда Ўзбекистондаги нуфузли корхоналар ва давлат идораларида муваффақиятли фаолият олиб бораётган битирувчиларни намуна қилиб кўрсатиш орқали келгуси авлод ёшлари орасидан она Ватанга муҳаббат, халқимизга садоқат билан давлатимиз нуфузи учун хизмат қиладиган етакчиларни улғайтириш.

        

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 1 апрелдаги

ПФ-55-сон Фармонига

3-ИЛОВА



2025-2026 йилларда Ихтисослаштирилган таълим

муассасалари агентлиги тизимида янгидан қуриладиган

ихтисослаштирилган мактабларнинг

МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ

          

Т/р

Ҳудуд номи

Жами 2025-2026

йилларда

    

шу жумладан:

      

2025 йилда

   

2026 йилда

    

Жами:


8

4

4

1.

Ромитан тумани ихтисослаштирилган мактаби


1

1


2.

Мирзачўл тумани ихтисослаштирилган мактаби


1

1


3.

Миришкор тумани ихтисослаштирилган мактаби


1


1

4.

Давлатобод тумани ихтисослаштирилган мактаби


1


1

5.

Ховос тумани ихтисослаштирилган мактаби


1

1


6.

Тошкент тумани ихтисослаштирилган мактаби


1

1


7.

Қибрай тумани ихтисослаштирилган мактаби


1


1

8.

Гурлан тумани ихтисослаштирилган мактаби


1


1

       

Изоҳ:


1) Янгидан қуриладиган ихтисослаштирилган мактаблар учун ер майдони туман (шаҳар) марказлари ва ўқувчилар қатнаши учун қулай бўлган ҳудудлардан ажратилади.


2) Янгидан қуриладиган ихтисослаштирилган мактабларнинг лойиҳаларида - белгиланган талабларга мувофиқ жиҳозланган 336 ўринли (агар фақат аниқ фанлар йўналишлари ўқитилса) ёки 456 ўринли (агар ҳам аниқ ҳам табиий фанлар йўналишлари ўқитилса) ўқув бинолар ҳамда ошхона, кутубхона, спорт зал ва фаоллар залини назарда тутиши лозим.


3) Ихтисослаштирилган мактабларни қуриш (таъмирлаш) ва жиҳозлаш лойиҳалари Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги билан мажбурий тартибда келишилади.

     

        




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 1 апрелдаги

ПФ-55-сон Фармонига

4-ИЛОВА



Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги

тизимидаги таълим муассасалари фаолиятини самарали

ташкил этиш ҳамда улардаги таълим сифати

натижадорлигини ошириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

          

Т/р


Чора-тадбирлар


Амалга ошириш механизми


Бажариш

муддати

    

Молиялаштириш

манбаи

  

Ижро учун

масъуллар

    

1.

Ихтисослаштирилган мактабларнинг амалдаги ўқув режасида назарда тутилган факультатив соатлар ҳисобидан шахмат машғулотларини ташкил қилиш.


1. Шахмат машғулотларининг дастурларини ишлаб чиқиш.


2024 йил

август


Иқтидорли ёшларни қўллаб-

қувватлаш жамғармаси маблағлари


Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова), Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги (А.Уббиев)


2. Мактабларни шахмат машғулотлари учун зарур жиҳозлар ва қўлланмалар билан таъминлаш.


2024 йил

август


3. Малакали мутахассисларни жалб қилиш.


2024 йил

сентябрь


2.

Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимида фаолият юритаётган мактабларни ихтисослик фанларидан қорақалпоқ тилидаги дарсликлар ва ўқув қўлланмалар билан таъминлаш.


1. Қорақалпоқ тилидаги янги авлод дарсликлари ва ўқув қўлланмаларини яратиш мақсадида муаллифлар гуруҳларини шакллантириш.


2024 йил

май


Иқтидорли ёшларни қўллаб-

қувватлаш жамғармаси маблағлари


Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова), Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги (А.Уббиев)


2. Хорижий тажрибани ўрганган ҳолда янги авлод дарсликлари ва ўқув қўлланмаларини босқичма-босқич ишлаб чиқиш, уларни мунтазам равишда такомиллаштириб бориш.


3. Ихтисослаштирилган мактабларни халқаро талаблар асосида тайёрланган қорақалпоқ тилидаги дарсликлар билан босқичма-босқич таъминлаш.


2024/ 2025

ўқув

йилидан

бошлаб


3.

Ихтисослаштирилган мактабларни халқаро таълим ташкилотлари талабларига мувофиқлаштириш.


1. Нуфузли халқаро таълим ташкилотлари таълим тажрибасини ўрганиш юзасидан ишчи гуруҳ тузиш.


2024 йил

май


Иқтидорли ёшларни қўллаб-

қувватлаш жамғармаси маблағлари

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги (А.Уббиев)


2. Ўрганиш натижаларига мувофиқ ихтисослаштирилган мактабларга халқаро таълим ташкилотлари талабларини жорий этиш юзасидан музокаралар олиб бориш.


2024 йил

июнь


3. Муҳаммад ал-Хоразмий, Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактабларни халқаро таълим ташкилотлари талабларига мувофиқлаштириш.


2024-2026

йиллар


4. Ихтисослаштирилган мактабларни босқичма-босқич халқаро талабларга мувофиқлаштириш.


2026-2028

йиллар


4.

Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашни янада кучайтириш чораларини кўриш.


1. Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларга ҳарбий қисмларни бириктириш.


2024 йил

август


Ижрочилар

маблағлари

Мудофаа вазирлиги (Б.Қурбонов), Миллий Гвардия (Р.Жўраев), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова)


2. Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик хоналарини жиҳозлаш талабларини такомиллаштириш.


2024 йил

август


3. Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларнинг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик хоналарини янги талаблар асосида жиҳозлаш.


2024 йил

сентябрь


4. Ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича директор ўринбосари - ҳарбий чақириққача тайёргарлик раҳбари учун ягона форма намунасини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.


2024/ 2025

ўқув

йилидан


5. Ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича директор ўринбосарлари - ҳарбий чақириққача тайёргарлик раҳбарлари учун маҳорат дарслари ўтказиш.


Режа

асосида


5.

Ихтисослаштирилган мактабларда "Ёш академиклар" клубларини ташкил этиш.


1. "Ёш академиклар" клубларининг фаолият кўрсатиш тартибини ишлаб чиқиш.


2024 йил

сентябрь


-

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги (А.Уббиев)


2. "Ёш академиклар" клублари фаолиятини йўлга қўйиш, уларга яратувчанлик, инновацион ғоялар ва ишланмаларни яратиш (ишлаб чиқиш)га мойиллиги бўлган иқтидорли ўқувчиларни жалб этиш.


2024 йил

октябрь


6.

Ихтисослаштирилган мактабларда Фанлар академияси академиклари иштирокида дарс ўтиш амалиётини йўлга қўйиш.


1. Фанлар академияси академикларини соҳа ва йўналишлари, манзилидан келиб чиқиб ҳудудлардаги ихтисослаштирилган мактабларга бириктириш.


2024 йил

сентябрь


Ижрочилар

маблағлари

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова), Фанлар академияси (Б.Юлдашев), Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги (А.Уббиев)


2. Академиклар иштирокида "Ёш академиклар" клублари аъзоларининг яратувчанлик кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган дарслар ташкил этиш.


2024/2025

ўқув

йилидан

бошлаб


3. Академикларни жалб этган ҳолда STEM фанлари ўқитувчилари учун маҳорат дарсларини ўтказиш.


Ҳар

чоракда

бир марта


7.

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ҳузурида фан кенгашларини ташкил этиш.


1. Агентлик ҳузурида STEM (математика, информатика, физика, кимё ва биология) фанларидан фан кенгашларини ташкил этиш.


2024 йил

май


-

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги (А.Уббиев)


2. Фан кенгашлари таркибини Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларнинг STEM фанлари ўқитувчилари ўртасида ўтказиладиган олимпиадаларда юқори натижа кўрсатган педагоглардан шакллантириш.


2024 йил

май


3. Фан кенгашлари таркибини ҳар йили юқори салоҳиятли педагоглар билан янгилаб ва тўлдириб бориш.


Ҳар йили

январь


8.

Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда Битирувчилар кенгаши фаолиятини йўлга қўйиш.


1. Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда битирувчилардан иборат Битирувчилар кенгашини ташкил этиш.


2024 йил

сентябрь


-

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги (А.Уббиев)


2. Битирувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва улар билан доимий ҳамкорликни йўлга қўйиш, битирувчиларнинг таклифлари асосида таълим жараёнини такомиллаштириш, мактаб таълимидан кейинги фаолиятидаги тажрибаларини ўқувчиларга етказиш мақсадида ҳар йили бир марта Битирувчилар қурултойини ўтказиш.


2025

йилдан

бошлаб ҳар

йили июнь


9.

Ўқувчиларнинг сунъий интеллект ва робототехника йўналишига қизиқишларини янада қўллаб-қувватлаш.


Ихтисослаштирилган мактабларнинг амалдаги таянч ўқув режаси доирасида ўқувчиларнинг сунъий интеллект ва робототехника йўналишига қизиқишларини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларда яратувчанлик кўникмаларини шакллантириш мақсадида 7-9-синфларнинг технология фани дастурларини такомиллаштириш, робототехника асосларини ўргатишга йўналтириш.

Бунда, информатика ва ахборот технологиялари фанидан дарс берадиган педагог кадрларнинг малака тоифалари технология фанига ҳам татбиқ этилади.


2024 йил

сентябрдан

бошлаб

-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова), Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги (А.Уббиев)


10.

Ўқувчилар ўртасида янги маҳсулот ёки хизмат турини яратишни назарда тутувчи "Ихтирочиликка қадам" танловини ташкил этиш.


1. Ўқувчилар ўртасида таълим, ахборот технологиялари, яшил энергия, экология, иқлим ўзгариши ва қишлоқ хўжалиги каби йўналишларда янги маҳсулот ёки хизмат турини яратишни назарда тутувчи "Ихтирочиликка қадам" танловини ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш.


2024 йил

сентябрь


Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-

қувватлаш жамғармаси маблағлари

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К.Шарипов), Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги (А.Уббиев)


2. Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида "Ихтирочиликка қадам" лойиҳалар танловини ўтказиш.

3. "Ихтирочиликка қадам" танлови ғолибларининг лойиҳаларини амалиётга татбиқ этиш чораларини кўриш.


Ҳар йили

режа

асосида


11.

"Янги Ўзбекистон" университетида олий таълимдан кейинги таълим институтини очиш.


1. "Янги Ўзбекистон" университети бакалавр таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари хусусиятидан келиб чиқиб таянч докторантура ҳамда докторантура ихтисосликлари рўйхатини шакллантириш.


2024 йил

май


-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К.Шарипов), Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги (А.Уббиев), "Янги Ўзбекистон" университети


2. "Янги Ўзбекистон" университетида таянч докторантура ва докторантура ихтисосликларини очиш.


2024 йил

июнь


3. "Янги Ўзбекистон" университетининг таянч докторантура ва докторантурасига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ўқитиш учун 20 та қабул квотасини ажратиш.


2024 йил

июль-

август


12.

"Янги Ўзбекистон" университетида янги таълим йўналишларини очиш.


1. Ген муҳандислиги, aтроф-муҳит муҳандислиги, биотизимлар муҳандислиги ва агроиқтисодиёт соҳалари бўйича фан дастурларини ишлаб чиқиш.


2025 йил

апрель


"Янги Ўзбекистон" университети маблағлари


Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова), Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги (А.Уббиев), "Янги Ўзбекистон" университети


2. Ген муҳандислиги, атроф-муҳит муҳандислиги, биотизимлар муҳандислиги ва агроиқтисодиёт соҳалари бўйича профессор-ўқитувчилар жамоасини шакллантириш.


2026 йил

май


3. 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб университетнинг Агротехнологиялар факультетига талабаларни қабул қилиш.


2026 йил

сентябрь


         

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 1 апрелдаги

ПФ-55-сон Фармонига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

      

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигини ташкил этиш тўғрисида"ги ПФ-5815-сон Фармонида:


а) номланиши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигини ташкил этиш тўғрисида";


б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) ташкил этилсин";


в) 3-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда ёшларни аниқлаш, танлаш, ўқитиш ва тарбиялаш соҳасида ягона давлат сиёсатини самарали амалга ошириш";


г) 4-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агентлик Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ташкилий бўйсунувида фаолият юритадиган республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади";

учинчи, бешинчи, олтинчи, еттинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


д) 5-банднинг еттинчи хатбошисидан "ва бошқаруви" сўзлари чиқариб ташлансин;


е) 6-банднинг биринчи хатбошисидаги "Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш жамғармаси" сўзлари "Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш тўғрисида"ги ПФ-106-сон Фармонининг 6-банди қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"давлат ва нодавлат умумтаълим муассасалари ўқувчиларининг билимини баҳолаш;

таълим ва илмий-тадқиқот соҳаларига доир инновацион лойиҳаларни амалга ошириш;

педагог кадрларга малака тоифаси бериш синовларини ташкил қилишда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига кўмаклашиш".


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 майдаги "Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-79-сон Фармони билан тасдиқланган Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигининг ташкилий тузилмаси "Янги Ўзбекистон" университети" блокидан кейин "Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти" блоки билан тўлдирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 февралдаги ПФ-37-сон Фармони билан тасдиқланган "Ўзбекистон - 2030" стратегиясининг Ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароитлар яратиш йўналиши бўйича 2024 йилга мўлжалланган амалий тадбирлар режасининг 4-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

4.

Умумий ўрта таълим мактабларини мебель, ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, спорт анжомлари ва техник воситалар билан таъминлаш.


1. Умумий ўрта таълим муассасаларини бирламчи спорт жиҳозлари ва миллий мусиқа чолғу асбоблари билан таъминлаш бўйича манзилли дастурни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2024 йил

апрель

Республика бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги И. Норқулов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


2. Тасдиқланган дастурга асосан бирламчи спорт жиҳозлари ва миллий мусиқа чолғу асбобларини белгиланган тартибда харид қилиш.


2024 йил

якунига

қадар

3. Умумтаълим мактабларидаги 2 200 та маънан эскирган компьютер синфларини янгилаш.


2024 йил

август

Республика бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида


".

        

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 сентябрдаги "Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабни ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-3274-сон қарорида:


а) номланиши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабни ташкил этиш тўғрисида";


б) 4-бандда:

иккинчи ва учинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ихтисослаштирилган мактабга ўқувчилар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги томонидан белгиланадиган квота доирасида 5-синфдан бошлаб танлов асосида қабул қилинади;

Ихтисослаштирилган мактабнинг биноларини таъмирлаш ва реконструкция қилиш, зарурат бўлганда янги бинолар қуриш, синф ва лаборатория хоналарини, кутубхона ва бошқа иншоотларини замонавий жиҳоз, мебель, компьютер ва бошқа ўқув-лаборатория воситалари билан жиҳозлаш, ўқув адабиётлари ва методик қўлланмалар билан таъминлаш, юқори касб маҳоратига эга ўқитувчилар ва ходимларни қўшимча рағбатлантириш Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ҳузуридаги Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади".


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 сентябрдаги "Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатини ва "Астрономия ва аэронавтика" боғини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-3275-сон қарорида:


а) номланиши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактабни ва "Астрономия ва аэронавтика" боғини ташкил этиш тўғрисида";


б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. 200 ўқувчи ўрни ва 150 ўринли турар жойига эга бўлган Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактаб (кейинги ўринларда - ихтисослаштирилган мактаб) ташкил этилсин";


в) 2, 4 ва 7-бандлардаги тегишли келишикдаги "мактаб-интернат" сўзлари тегишли келишикдаги "ихтисослаштирилган мактаб" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги "Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4306-сон қарори 5-банднинг "в" кичик банди "директор" сўзидан кейин "(рағбатлантириш)" сўзи билан тўлдирилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4444-сон қарорида:


а) номланиши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида";


б) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигини ташкил этиш тўғрисида"ги ПФ-5815-сон Фармонига мувофиқ";


в) 2-бандда:

иккинчи ва учинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигига (кейинги ўринларда - Агентлик) Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади;

Агентлик директори мактабгача ва мактаб таълими вазирининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган 1 нафар ўринбосарга эга";

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


г) 3-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"зарур ҳолларда, мактабгача ва мактаб таълими вазири билан келишилган ҳолда Агентлик тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий штатлари сони доирасида ўзгартиришлар киритиш";

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи - еттинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи - олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

тўртинчи хатбошидаги "Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш жамғармаси" сўзлари "Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агентлик тизимидаги ташкилотларнинг тузилмаларини тасдиқлаш ва штатларини белгилаш, шунингдек уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин".


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 июндаги "Янги Ўзбекистон" университетини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-5158-сон қарорида:


а) 3-банднинг "д" кичик бандидаги "Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги" сўзлари "Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 7-банднинг учинчи хатбошисидаги "Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш жамғармаси" сўзлари "Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Университет буюртмаларига биноан:

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги жалб этиладиган хорижий ўқитувчилар ва мутахассислар, шунингдек, уларнинг оила аъзолари учун белгиланган тартибда кўп марталик кириш визалари консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жалб этиладиган хорижий ўқитувчилар ва мутахассислар, уларнинг оила аъзолари учун белгиланган тартибда кўп марталик визалар узайтирилишини, шунингдек, уларнинг яшаш манзиллари бўйича вақтинчалик рўйхатдан ўтказилиши ҳамда унинг муддати узайтирилишини таъминласин".


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 июндаги "Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институтини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-275-сон қарорининг 1-банди иккинчи хатбошисидаги "Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги" сўзлари "Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.

        

      

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 3 апрель











































































Время: 0.0083
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск