Внимание!

NB! Мазкур Техник регламент 2025 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилади.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Май, 2024 й. / Тадбиркорлик фаолияти тўғрисида / Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология /

Тамаки маҳсулотлари тўғрисида Техник регламент (ЎзР ВМ 18.05.2024 й. 290-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 18 майдаги

290-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тамаки маҳсулотлари тўғрисида

ТЕХНИК РЕГЛАМЕНТ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1-§. Мақсади ва қўллаш доираси


1. Тамаки маҳсулотлари тўғрисидаги техник регламент (кейинги ўринларда - Техник регламент) Ўзбекистон Республикасининг "Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, тамаки маҳсулотлари ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларига талабларни белгилаш орқали фуқароларнинг ҳаётини ёки соғлиғини муҳофаза қилиш, харидорларни (истеъмолчиларни) чалғитувчи ҳаракатларнинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланилиши ва бажарилиши мажбурий бўлган ягона талабларни белгилайди.


2. Мазкур Техник регламентнинг талаблари Техник регламентга 1-иловада келтирилган Техник регламент талаблари қўлланиладиган тамаки маҳсулотлар ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламалари рўйхатига мувофиқ тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш, тамғалаш, сақлаш, ташиш ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларини тамғалашга нисбатан қўлланилади.


3. Техник регламент:

экспорт қилишга ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит учун мўлжалланган;

юридик шахслар томонидан кўргазмали намуналар, синовлар учун намуналар сифатида сотиш мақсадисиз олиб кирилган;

жисмоний шахслар, жумладан, чет эл фуқаролари томонидан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиш ва кейинчалик сотиш мақсадисиз олиб кирилган тамаки маҳсулотлари ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларига нисбатан қўлланилмайди.


4. Тамаки маҳсулотлари ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламалари мазкур Техник регламент талабларига мувофиқ бўлган тақдирда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалага чиқарилади.

Агар бошқа Техник регламентларда тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламалари ёки тамаки маҳсулотларининг айрим турларига талаблар белгиланган бўлса, у ҳолда ушбу тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламалари ёки тамаки маҳсулоти турлари уларга нисбатан қўлланиладиган барча техник регламентларнинг талабларига жавоб бериши керак.



2-§. Атамалар ва таърифлар


5. Мазкур Техник регламентда қуйидаги атама ва таърифлар қўлланилади:


идентификация - тамаки маҳсулотлари ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларини мазкур Техник регламентни қўллаш соҳасига тааллуқли эканлигини аниқлаш;


идентификация қилиш натижаси - идентификация қилинадиган маҳсулот ва мосламаларни Техник регламентга 1-иловада келтирилган тамаки маҳсулотларига ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламалари турига тегишли ёки тегишли эмаслигини аниқлаш;


импорт қилувчи - норезидент бўлган хорижий ҳамкорлардан олинган тамаки маҳсулотларини ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида эркин муомалага чиқарувчи, ушбу мосламаларнинг Техник регламент талабларига мувофиқлиги учун жавобгар ҳисобланган Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган шахс;


ингредиент - тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган ва тайёр тамаки маҳсулотларида, шу жумладан, ўзгартирилган шаклда мавжуд бўлган модда (хомашё бундан мустасно);


ишлаб чиқарувчи - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз номидан тамаки маҳсулотлари ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларини ишлаб чиқариш ёки ишлаб чиқариш ва муомалага киритиш билан қонунчиликда белгиланган тартибда шуғулланувчи ҳамда ушбу мосламаларининг Техник регламент талабларига мувофиқлиги учун жавобгар бўлган юридик шахс, жумладан, хорижий ишлаб чиқарувчи;


ишлаб чиқарувчи ваколат берган шахс - қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган, ишлаб чиқарувчи, шу жумладан, хорижий ишлаб чиқарувчи билан тузилган шартнома асосида ушбу ишлаб чиқарувчи номидан мувофиқликни баҳолаш (тасдиқлаш) бўйича ҳаракатларни амалга оширувчи ва тамаки маҳсулотларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалага киритиш, шунингдек, тамаки маҳсулотларининг Техник регламент талабларига мувофиқ келмаслиги учун жавобгар шахс;


кафолатланган сақлаш муддати - ишлаб чиқарувчи (импорт қилувчи) томонидан транспортда ташиш ва сақлашга доир шартларга риоя этилган тақдирда, ишлаб чиқарувчи томонидан тамаки маҳсулотларининг Техник регламент талабларига мувофиқлиги кафолатланган сақлаш муддати (ойларда);


картриж (капсула) - никотин етказиб беришнинг ёпиқ турдаги электрон тизими билан биргаликда фойдаланиш учун махсус ишлаб чиқилган, саноат усулида никотинли ёки никотинсиз суюқлик билан тўлдирилган ва фойдаланувчи томонидан қайта тўлдириш учун мўлжалланмаган бир марталик маҳсулот;


контейнер - никотин етказиб беришнинг очиқ турдаги электрон тизими билан биргаликда ишлатиш учун махсус ишлаб чиқилган, фойдаланувчи томонидан мустақил равишда никотинли ва никотинсиз суюқлик билан тўлдириш (қайта тўлдириш) учун мўлжалланган кўп маротаба ишлатиладиган буюм.

Контейнер истеъмолчига электрон никотин етказиб беришнинг очиқ турдаги электрон тизими билан биргаликда (қурилманинг таркибий қисми сифатида) ёки никотинли ва никотинсиз суюқликни ўз ичига олган мустақил товар сифатида сотилиши мумкин;


лицензиар - товар белгисига бўлган ҳуқуққа эга, лицензия шартномаси асосида бундай товар белгисидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи юридик ёки жисмоний шахс;


никотин - тамакининг барглари ва поялари таркибида мавжуд бўлган ёки синтез йўли билан олинган алкалоид;


суқма варақ - тамаки маҳсулотларининг истеъмол ўрови ичига жойланган ва Техник регламентга зид бўлмаган маълумотлар жойлаштирилган варақ. Суқма варақдан истеъмолчи ўровнинг ташқарисида, жумладан, унинг қадоқлаш плёнкаси ёки бошқа шаффоф ўраш материали остида фойдаланишга йўл қўйилмайди;


тамаки - тамаки маҳсулотини ишлаб чиқариш учун хомашё олиш мақсадида етиштириладиган, Nicotiana Tabacum ва Nicotiana Rustica турларига тегишли итузумдошлар оиласига мансуб бўлган Nicotiana навидаги ўсимлик;


тамаки маҳсулоти - чекиш, жумладан, тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларидан фойдаланган ҳолда чекиш, шунингдек, шимиш, чайнаш, ҳидлаш ёки бошқача усулларда истеъмол қилиш учун хомашё сифатида тўлиқ ёки қисман тамаки баргидан ва (ёки) тамаки ўсимлигининг бошқа қисмларидан тайёрланган маҳсулотлар (қонунчиликка мувофиқ рўйхатдан ўтказилган дори воситалари бундан мустасно).

Қуйидагилар тамаки маҳсулотлари жумласига киради:

таркибида хомашё сифатидаги тамаки барги ва (ёки) тамаки ўсимлигининг бошқа қисмлари мавжуд бўлган маҳсулот. Чекиладиган маҳсулотлар (папирослар, сигаралар, сигареталар, сигариллалар (сигариталар), қиздириладиган тамаки маҳсулотлари, чилим учун тамаки, ингичка қирқилган, чекиладиган тамаки, трубка учун тамаки) ва чекилмайдиган маҳсулотлар (носвой, тамакили снюс, ҳидланадиган тамаки, чайналадиган тамаки) шундай маҳсулот бўлиши мумкин;

таркибида никотин ёки никотиннинг ҳосилалари, жумладан, никотин тузлари, эритмалари, никотинли суюқликлар ёки таркибида никотинли геллар мавжуд бўлган, лекин тамаки барги ва (ёки) ўсимлигининг бошқа қисмлари мавжуд бўлмаган маҳсулот. Чекиладиган маҳсулотлар (никотин етказиб беришнинг электрон тизимлари учун никотинли суюқликлар, никотин суюқлиги бўлган электрон сигареталар, чилим учун никотинли аралашмалар) ва чекилмайдиган маҳсулотлар (никотинли снюс) шундай маҳсулот бўлиши мумкин;

таркибида тамаки ва никотин мавжуд бўлмаган, лекин тамаки ва никотинни истеъмол қилиш мосламалари билан бирга фойдаланиш учун мўлжалланган маҳсулот (никотин етказиб беришнинг электрон тизимлари учун никотинсиз суюқликлар, никотинсиз суюқлиги бўлган электрон сигареталар, чилим учун никотинсиз қоришмалар);


тамаки маҳсулотининг блоки - тамаки маҳсулотларининг муайян миқдордаги истеъмол ўровларини ўз ичига олган гуруҳли истеъмол идиши бирлиги;


тамаки маҳсулоти ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламасининг номи (бренд) - ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган тамаки маҳсулоти ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаси белгиси;


тамаки маҳсулотининг ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламасининг истеъмол ўрови (қутиси) (кейинги ўринларда - истеъмол ўрови) - тамаки маҳсулотини ва (ёки) тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламасини бевосита жойлаш ва уни охирги истеъмолчига реализация қилиш учун мўлжалланган, транспортда ташиш ва сақлашнинг тайёрловчи томонидан белгиланган шартларига риоя этилганда, кафолатланган сақлаш муддати ичида уларнинг истеъмол хоссалари сақланишини таъминлайдиган ўров;


тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламалари - таркибида никотин бўлган ёки никотин бўлмаган истеъмолчи томонидан нафас орқали ютиладиган аэрозолни (буғни, тутунни) олиш учун фойдаланиладиган электрон ёки бошқа асбоблар (мосламалар), шу жумладан, никотин етказиб беришнинг электрон тизимлари, тамакини қиздириш тизимлари, чилимлар, трубкалар, муштуклар, шунингдек, уларнинг таркибий қисмлари ва элементлари (бундан тиббий асбоб-ускуналар ва тиббий буюмлар мустасно);


тамға - маҳсулотни идентификациялаш ва у ҳақидаги маълумотларни истеъмолчига етказиш мақсадида қадоққа ёки ёрлиққа босиладиган матн, шартли белги ва (ёки) график тасвир кўринишидаги маълумот;


таркибида никотин мавжуд бўлган маҳсулотлар - чекиш, шимиш, чайнаш, ҳидлаш ёки бошқача усулларда, шу жумладан, тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламалари ёрдамида истеъмол қилиш учун фойдаланишга тайёрланган, таркибида никотин ёки унинг ҳосилалари, шунингдек, никотин тузлари, эритмалари бўлган маҳсулотлар, никотинли суюқликлар ёки таркибида никотин мавжуд бўлган геллар (қонунчиликка мувофиқ рўйхатдан ўтказилган дори воситалари ва таркибида никотин табиий ҳолда мавжуд бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари бундан мустасно);


тиббий огоҳлантириш - тамаки маҳсулоти ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламасининг истеъмол ўровига жойлаштириладиган тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишнинг инсон соғлиғига салбий таъсири тўғрисидаги ахборот;


транспорт қадоғи - aгрегaциялaш жaрaёнидa истеъмoл ёки гуруҳли қaдoқдaги (блoк) тaмaки мaҳсулoтлaрини бирлaштирувчи, жoйдaн жoйгa кўчиришдa шикaстлaнишдaн мaҳсулoтни ҳимoялaш мaқсaдидa унинг сaқлaниши вa трaнспoртдa тaшиш учун қўллaнувчи вa мустaқил трaнспoрт бирлигини ҳoсил қилувчи (жумлaдaн, биринчи дaрaжa трaнспoрт қaдoғи ҳaмдa кейинги дaрaжa трaнспoрт қaдoқлaри) қaдoқ;


углерод монооксиди - углеродни ўз ичига олган тўлиқ ёнмайдиган маҳсулот;


фильтр - чекилaдигaн тaмaки мaҳсулoтлaрининг aйрим турлaрини ишлaб чиқaриш жaрaёнидa ўрнaтиладигaн, улaр чекилгaндa тaмaки тутунининг бир қисмини ушлaб туришни тaъминлaйдигaн қурилмa;


хомашё - тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган, йиғиб олингандан кейин ва (ёки) бошқа саноат қайта ишлашдан ўтган тамаки ва никотин;


хушбўй моддалар - ўзига хос ҳид ва (ёки) таъм берувчи ингредиентлар, шу жумладан, хушбўйлаштирувчи моддалар;


яроқлилик муддати - ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган давр бўлиб, бу даврда тамаки маҳсулоти Техник регламент талабларига мувофиқлиги кафолатланади;


чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари - шимиш, чайнаш ёки ҳидлаш учун мўлжалланган тамаки маҳсулоти;


қатрон - таркибида никотин бўлмаган тамаки тутунининг сувсизланган конденсати.



2-БОБ. ТАМАКИ МАҲСУЛОТЛАРНИ

АНИҚЛАШ ҚОИДАЛАРИ


6. Тамаки маҳсулотлари ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларини идентификация қилиш қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:

уларни мазкур Техник регламентни қўллаш соҳасига киритиш;

маҳсулотнинг ишлаб чиқарувчи, ишлаб чиқарувчи ваколат берган шахс ёки импорт қилувчи томонидан берилган маълумотга мувофиқлигини тасдиқлаш;

бозорнинг барча иштирокчилари манфаатлари муҳофазасини таъминлаш.


7. Тамаки маҳсулотларини қуйидагилар идентификация қилади:

ишлаб чиқарувчи (ишлаб чиқарувчи ваколат берилган шахс), импорт қилувчи (сотувчи);

маҳсулот мувофиқлигини баҳолаш ва тасдиқлаш мақсадида сертификатлаштириш органи;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомаладаги маҳсулотларнинг Техник регламентлар талабларига мувофиқлигини текшириш мақсадида ваколатли давлат органлари.


8. Тамаки маҳсулотларини ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларини идентификация қилиш бир ёки бир нечта усуллар билан амалга оширилади:

визуал усуллар:

а) истеъмол ўровида истеъмолчи учун кўрсатилган маълумотга кўра - истеъмол ўровида кўрсатилган маҳсулот тури номини Техник регламентда кўрсатилган тамаки маҳсулотлари турлари таърифлари билан солиштириш орқали;

б) никотин борлиги бўйича - истеъмол ўровида никотин борлиги тўғрисидаги маълумотлар мавжудлигини текшириш орқали;

в) қўллаш усули бўйича - истеъмол ўровида ёки суқма варақда тамаки маҳсулоти истеъмол қилиш учун керак бўлган мосламага (тури, маркаси, модели) ёки истеъмол қилиш учун мосламадан фойдаланиш назарда тутилмаса, тамаки маҳсулотини истеъмол қилинадиган усулига кўрсатма мавжудлигини текшириш орқали;

инструментал усуллар:

а) қиздириш учун мўлжалланган тамаки маҳсулотлари таркибида никотиннинг мавжудлиги;

б) истеъмолчи ўровидаги ёки суқма варақ маълумотларга мувофиқ таркибида қиздириладиган тамаки ёки тамакисиз аралашма мавжуд маҳсулотни истеъмол қилганда ёниш жараёнининг йўқлиги.

Ёниш жараёнининг йўқлиги 100 см3 аэрозолда углерод оксиди (CО), азот оксиди (NO) ва азот оксидлари (NOx) миқдорини ўлчаш йўли билан аниқланади. Ушбу моддаларнинг қиздириладиган тамаки маҳсулоти аэрозолидаги миқдори қўйидаги жадвалда белгиланган йўл қўйиладиган энг юқори даражадан ошмаслиги керак.

     

Т/р

Модда

Ўлчов

бирликлари

       

100 см3 аэрозолдаги мумкин

бўлган энг юқори даража

    

1.

Углерод оксиди (CО)


мг/100 см3

0.3 (ишонч оралиғи ± 20%)

2.

Азот оксиди (NO)


мкг/100 см3

4.0 (ишонч оралиғи ± 20%)

3.

Азот оксидлари (NOx)


мкг/100 см3

5.0 (ишонч оралиғи ± 20%)

       

9. Тамаки маҳсулотларини инструментал усуллар билан идентификация қилиш амалиёти тамаки маҳсулотларини визуал усуллар билан идентификация қилиш мумкин бўлмаган тақдирда қўлланилади. Бундай идентификация услуби стандартлар рўйхатига киритилган стандартларда белгиланган тадқиқот (синовлар) ва ўлчовлар усулларига мувофиқ аккредитация қилинган синов лабораторияларида (марказларида) тадқиқотлар (синовлар) ўтказиш йўли билан амалга оширилади.



3-БOБ. ТAМAКИ МAҲСУЛOТЛAРИГA

ВA ТAМAКИНИ ҲAМДA НИКOТИННИ

ИСТЕЪМOЛ ҚИЛИШ МOСЛAМAЛAРИГA

ҚЎЙИЛAДИГAН ТAЛAБЛAР


1-§. Тартибга солинадиган моддалар таркибининг

мумкин бўлган энг юқори кўрсаткичлари


10. Бир дона сигареталар тутунидаги қатрон миқдори:

фильтрли сигаретада ўн миллиграмдан;

фильтрсиз сигаретада ўн олти миллиграмдан ошмаслиги керак.


11. Бир дона фильтрли сигарета тутунида углерод монооксидининг миқдори ўн миллиграмдан ошмаслиги керак.


12. Бир дона сигарета (фильтрли ёки фильтрсиз) ёки қиздириладиган тамаки маҳсулоти аэрозолида (буғида, тутунида) никотин миқдори бир миллиграммдан ошмаслиги керак.

Фильтрли сигарета ва фильтрсиз сигаретани ишлаб чиқаришда таркибида тамаки ва никотин мавжуд бўлган қоғоз, фильтр ва капсулалардан фойдаланиш мумкин эмас.


13. Таркибида никотин мавжуд бўлган суюқликда ёки никотин эритмасида (шу жумладан, никотин етказиб беришнинг электрон тизимлари учун никотинли суюқликларда, шунингдек, электрон сигареталарнинг никотинли суюқликларида) никотин консентрацияси бир миллилитрда йигирма миллиграммдан ошмаслиги керак.


14. Никотинли ва никотинсиз суюқликлар солинган картриж (капсула) ҳажми икки миллилитрдан ошмаслиги керак.

Никотинли ва никотинсиз суюқликлар қуйиш учун сиғимнинг (контейнернинг) ҳажми ўн миллилитрдан ошмаслиги керак.

Электрон сигарета резервуарининг ҳажми беш миллилитрдан ошмаслиги керак.


15. Таркибида тамаки барги ва (ёки) тамаки ўсимлигининг бошқа қисмлари бўлган чекиладиган тамаки маҳсулотлари учун кимёвий ва микробиологик моддалар миқдорининг йўл қўйиладиган энг юқори даражалари Техник регламентга 2-иловага мувофиқ белгиланган.



2-§. Ишлаб чиқаришда ишлатиладиган хомашё

ва ингредиентлар учун талаблар


16. Тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хомашё ва ингредиентлар келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлиши керак. Зарарли моддалар миқдорининг йўл қўйиладиган энг юқори даражалари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги амалдаги норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга мос келиши керак.


17. Сақлаш шароитлари хомашё ва материалларнинг шикастланишини олдини олиши, уларнинг истеъмол хусусиятларининг ўзгаришини ва уларни ифлослантирувчи моддалардан ҳимоя қилишни таъминлаши керак.


18. Тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришда қуйидаги ингредиентлардан фойдаланишга йўл қўйилмайди:

Ўзбекистон Республикасида муомаласи тақиқланган моддалар;

Техник регламентга 3-иловадаги тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ингридиентлар сифатида фойдаланишга рухсат этилмайдиган моддалар.


19. Таркибида никотин мавжуд бўлган ва никотин мавжуд бўлмаган маҳсулотларни ишлаб чиқаришда қуйидаги моддалардан уларнинг тозалиги қуйидаги жадвалда кўрсатилгандан кам бўлмаганда фойдаланишга рухсат этилади.

          

Т/р

Мода

      

Талаб

    

1.

Глицерин


минимал тозалик даражаси 94%

2.

Пропилен гликол


минимал тозалик даражаси 95%

3.

Никотин (никотин тузлари)


минимал тозалик даражаси 99%

      

20. Техник регламентнинг 8 ва 19-бандларида келтирилган жадвалларда, 10 - 15-бандларида, 2-иловада кўрсатилган моддалар таркибини ва миқдорини аниқлаш, улардан намуналар олиш қоидалари ҳамда ушбу моддаларнинг таркиби тўғрисидаги маълумотларнинг тўғрилигини аниқлаш қоидалари Техник регламент билан тартибга солинадиган маҳсулотлардан намуналарини олиш, синов ва ўлчов усулларини белгиловчи техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар рўйхатига кирган стандартлар билан белгиланилади.


21. Тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган хомашёга ундаги пестицидлар таркибининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги маълумотлар илова қилиниши керак.



3-§. Мосламалар билан истеъмол қилиш учун

мўлжалланган никотинли ва никотинсиз

маҳсулотлар учун талаблар


22. Мосламалар билан истеъмол қилиш учун мўлжалланган никотинли ва никотинсиз маҳсулотлар фақат Техник регламентнинг 35-банди 8-кичик бандига мувофиқ уларнинг истеъмол ўровида ва (ёки) изоҳларида кўрсатилган тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламалари билан қўлланилиши керак.


23. Суюқлик билан тўлдирилган идиш (резервуар ва контейнер) ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламалари ташқи таъсирларга чидамли бўлиши, тўкилиш ва синишидан ҳимоя қилишни таъминлайдиган конструкцияга ёки механизмга эга бўлиши керак.

Агар резервуар, контейнер ёки тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламалари фойдаланувчи томонидан мустақил равишда тўлдириш имконини берса, унда тўкилишсиз тўлдиришни кафолатлайдиган конструкцияга ёки механизмга эга бўлиши керак.

Ушбу бандда, шунингдек, Техник регламентнинг 8-бандида кўрсатилган талабларга мувофиқлигини баҳолаш усуллари, Техник регламент талабларини қўллаш ва амалга ошириш ҳамда мувофиқликни баҳолаш учун зарур бўлган тадқиқот (синов) ва ўлчов қоидалари ҳамда усуллари, шу жумладан, намуна олиш қоидаларини ўз ичига олган стандартлар рўйхатига киритилган стандартларда белгиланади.



4-§. Ташиш ва сақлаш шартларига

қўйиладиган талаблар


24. Тамаки маҳсулотлари амалдаги юкларни ташиш қоидаларига мувофиқ транспорт турларида ташилади. Транспорт воситалари ёпиқ, қуруқ, тоза ва бегона ҳидлардан ҳоли бўлиши керак.


25. Тамаки ва озиқ-овқат маҳсулотлари ёки бошқа товарларни бир вақтнинг ўзида ташишда уларнинг бир-бирига тегиши, ифлосланиши ва тамаки маҳсулотлари хусусиятларининг ўзгаришини истисно қиладиган шартлар таъминланиши керак.


26. Тамаки маҳсулотларини сақлаш шароитлари уларнинг истеъмол хусусиятларининг бузилиши ва ўзгаришининг олдини олишни, ифлослантирувчи моддалардан ҳимоя қилишни таъминлаши керак.

Тамаки маҳсулотларининг кафолатланган сақлаш муддати ва сақлаш шартлари ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланади.


27. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалада бўлган тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган кафолатланган сақлаш муддати ёки яроқлик муддати давомида Техник регламент талабларига мувофиқ бўлиши керак.



4-БОБ. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА МУОМАЛАГА

ЧИҚАРИШГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


28. Тамаки маҳсулотларини ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларини ишлаб чиқарувчилар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва тасдиқланган тамаки маҳсулотининг ҳар бир тури бўйича технологик йўриқномалар мавжудлигини таъминлаши шарт.


29. Ишлаб чиқарувчилар ва ишлаб чиқарувчи ваколат берган шахслар Техник регламент билан тартибга солинадиган тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришда:

тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнида ишлатиладиган хомашё, қадоқлаш материаллари, технологик воситалар ва ёрдамчи материаллар назорат қилинишини;

тамаки маҳсулотларининг ифлосланишини истисно қиладиган ишлаб чиқариш бинолари, технологик ускуналар ва инвентарлардан тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланилишини;

ходимларнинг шахсий гигиена қоидаларига риоя қилишлари учун шароит мавжудлигини;

тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиладиган ишлаб чиқариш ва омборхоналар, технологик ускуналар ва инвентарларни тозалаш, ювиш, дезинфикция қилиш, зарарсизлантириш ҳамда дератизация усуллари ва даврийликни қўлланилишини таъминлаши керак.


30. Ишлаб чиқарувчи, ишлаб чиқарувчи ваколат берган шахс ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиладиган тамаки маҳсулотларини импорт қилувчи ҳар йили, ҳисобот календарь йилидан кейинги йилнинг биринчи чорагининг охирги кунидан кечиктирмай, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига Техник регламентга 4-иловада белгиланган шаклга мувофиқ ишлаб чиқарилган тамаки маҳсулотларида никотин ва таркибида инсон ҳаёти ва соғлиғи учун зарарли бўлган моддалар миқдори йўл қўйиладиган энг юқори даражалари бўйича лаборатория текширувлари натижалари тўғрисида ҳисобот (кейинги ўринларда - ҳисобот) бериши шарт.


31. Ҳисобот Ўзбекистон Республикасида фойдаланишга топширилган ва ҳисобот таркибидаги маълумотлар узатилиши ва сақланиши махфийлигини таъминлаган ҳолда, почта алоқаси хизмати ёки электрон тизими орқали тақдим этилади.



5-БОБ. ТАМАКИ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ,

ТАМАКИНИ ҲАМДА НИКОТИННИ ИСТЕЪМОЛ

ҚИЛИШ МОСЛАМАЛАРИНИНГ ИСТЕЪМОЛ

ЎРОВЛАРИГА ЖОЙЛАШТИРИЛАДИГАН

АХБОРОТЛАРГА ТАЛАБЛАР


1-§. Қадоқлаш талаблари


32. Тамаки маҳсулотлари ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламалари истеъмол ўровига қадоқланиши шарт.


33. Фильтрли ва фильтрсиз сигаретанинг истеъмол ўровида камида йигирмата сигарета бўлиши керак.


34. Истеъмол ўровининг ташқи майдони Техник регламент талаблари асосида тиббий огоҳлантиришни жойлаштириш имкониятини таъминлаши керак.



2-§. Тамғалаш талаблари


35. Тамға тамаки маҳсулотлари ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламалари истеъмол ўровларига ишлаб чиқарувчи томонидан босилади ва унда қуйидаги маълумотлар бўлиши лозим:

1) маҳсулот турининг номи. Бунда тамаки маҳсулоти турининг номини тамаки маҳсулотлари ҳақидаги бошқа маълумотлар билан биргаликда қўллашга рухсат этилади, масалан, "20 дона фильтрли сигареталар", "50 грамм трубкали тамаки";

2) рўйхатдан ўтган товар белгиси ёки номи;

3) истеъмолчиларнинг даъволарини қабул қилиш учун ишлаб чиқарувчи ваколат берган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатга олинган ташкилотнинг номи, манзили (амалдаги манзили) ва телефон рақами ва (ёки) электрон почта манзили (бундай шахс бўлмаган тақдирда, истеъмолчиларнинг даъволари ушбу тамаки маҳсулотини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган ишлаб чиқарувчиси ёки импорт қилувчиси томонидан қабул қилиниши кўрсатилади).

Ваколатли ташкилотнинг номи, манзилини истеъмол ўровининг ички томонида ўров очилганидан сўнг ўқиш учун қулай бўлган жойга жойлаштиришга йўл қўйилади;

4) ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчининг номи ва манзили (амалдаги манзили), шунингдек, тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи мамлакат (масалан, "Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган");

5) истеъмол ўровидаги маҳсулотлар сони (сигареталар ва бошқа чекиладиган доналарга тақсимланган тамаки маҳсулотлари учун), сони ва массаси (қиздириладиган тамаки учун), ҳажми (никотинли ва никотинсиз суюқликлар учун) ва бошқа тортиладиган маҳсулотларнинг вазни ҳақидаги маълумотлар. Бунда ҳақиқий ҳажм ёки массани истеъмол ўровида кўрсатилган ҳажм ёки массага нисбатан 10 фоизгача кўп ёки кам бўлишига рухсат этилади;

6) ушбу бобнинг 3-параграфига мувофиқ тиббий огоҳлантириш;

7) таркибида никотин мавжудлиги ҳақида давлат тилидаги матн кўринишидаги ахборот (фильтрли ёки фильтрсиз сигареталар учун тадбиқ этилмайди). Бунда қуйидаги матн акс эттирилади: "Никотинсиз маҳсулот", "Никотинли маҳсулот", "Таркибида никотин мавжуд");

8) истеъмол қилиш учун мўлжалланган мосламанинг номи ва (ёки) товар белгиси ва (ёки) номи (тури, модели) (мосламасиз истеъмол қилишга мўлжалланган тамаки маҳсулоти учун татбиқ этилмайди);

9) битта сигаретанинг тутунидаги қатрон ва никотин миқдори ҳақидаги маълумот (фильтрли ёки фильтрсиз сигареталар учун);

10) "21 ёшга тўлмаган шахсларга сотиш тақиқланади" огоҳлантириш ёзуви;

11) тамаки маҳсулотлари ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларини ишлаб чиқарилган ойи ва йили;

12) кафолатлаган яроқлилик муддати (никотинли ва никотинсиз суюқликлар учун). Яроқлилик муддати ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланади, лекин сақлаш шартларига кўра уч йилдан ортмайди;

13) тамаки маҳсулотларига нисбатан, товарларни рақамли маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизимидаги маълумотларни йиғиш терминаллари, махсус (мобил) иловалар ва лазер сканерлари орқали ўқилиши ва аниқланишини таъминлайдиган икки ўлчамли код кўринишидаги мажбурий рақамли идентификациялаш воситаси (маркировка кодлари).

Тамаки маҳсулотлари ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламалари тамғасида кўрсатилган маълумотлар ўзгарган тақдирда, ишлаб чиқарувчи, ишлаб чиқарувчи ваколат берган шахс ёки импорт қилувчи бундай ўзгаришларни киритиш бўйича тегишли ҳужжат қабул қилинган кундан бошлаб ўн икки ой ичида истеъмол ўровлари тегишли ўзгартиришлар киритилган ҳолда муомилага чиқарилишини таъминлаши шарт. Бунда ишлаб чиқарувчи, ишлаб чиқарувчи ваколат берган шахс ёки импорт қилувчи белгиланган муддат давомида тамаки маҳсулотларини аввалги маълумотлар билан муомалага чиқаришга ҳақли.


36. Транспорт қадоғидаги тамға қуйидаги маълумотлардан ташкил топган бўлиши керак:

ишлаб чиқарувчининг номи ва юридик манзили;

импорт қилувчининг номи ва юридик манзили (импорт қилинадиган маҳсулотлар учун);

тамаки маҳсулотларининг номи;

транспорт қадоғидаги тамаки маҳсулотлари сони;

сертификатлаш тўғрисидаги маълумотлар;

ишлаб чиқарилган ойи ва йили;

кафолатланган сақлаш муддати;

"Намликдан сақлансин", "Иссиқликдан узоқроқ тутилсин" манипуляция белгилари;

сақлаш шартлари "Салқин ва қуруқ жойда сақлансин";

ҳар бир тамаки маҳсулотнинг маркировка кодларини бирлаштирувчи (агрегациялаш), товарларни рақамли маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизимидаги маълумотларни йиғиш терминаллари, махсус (мобил) иловалар ва лазер сканерлари орқали ўқилиши ва аниқланишини таъминлайдиган икки ўлчамли код кўринишидаги мажбурий рақамли идентификациялаш воситаси (агрегация кодлари).


37. Тамаки маҳсулотлари ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг истеъмол ўровига тамға тушириш воситалари ва технологиялари ушбу маҳсулотларни бутун кафолатланган сақлаш муддати давомида сақлаш, ташиш ва реализация қилиш жараёнларида истеъмол ўровидаги тамғанинг бут сақланишини таъминлаши лозим.


38. Тамға, тамаки маҳсулотининг ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламасининг номи ва тиббий огоҳлантиришдан ташқари, истеъмол ўровини очишда ёзувлар яхлитлигини бузилмайдиган қилиб босилиши лозим.


39. Тамаки маҳсулотларининг истеъмол ўровларида чоп этилган маълумотлар, акциз маркаларидан ташқари бошқа босма маълумотлар билан ёпилмаслиги керак. Тамаки маҳсулотини шаффоф ўраш плёнкаси ёки истеъмолчи қадоқлашнинг бошқа ташқи ўраш материалида маълумот бўлмаслиги керак.


40. Тамаки маҳсулотлари, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг истеъмол ўровида, суқма варақда:

мазкур маҳсулот бошқа тамаки маҳсулотларидан зарарсизроқ эканлиги ҳақида бевосита ёки билвосита тасаввур ҳосил қиладиган ҳар қандай атамаларни, таърифларни, белгиларни, рамзларни ёки бошқа ишораларни;

бевосита ёки билвосита тамаки маҳсулотларининг жозибадорлигини оширувчи таъм, ҳид, хушбўй ҳид берувчи қўшимчалар ва бошқа моддалар борлигини ёхуд уларнинг мавжуд эмаслигини кўрсатувчи ҳар қандай атамаларни, таърифларни, белгиларни, рамзларни ёки бошқа ишораларни;

озиқ-овқат маҳсулотларининг, дори воситаларининг, доривор ўсимликларнинг тасвирларини, шунингдек, тамаки маҳсулотининг озиқ-овқат маҳсулоти, дори воситаси ёки доривор ўсимлик билан бевосита ёки билвосита ўзаро боғлиқлиги ҳақида тасаввур ҳосил қиладиган сўзларни ёки сўз бирикмаларини;

тамаки маҳсулотларининг қанча тез биологик парчаланиши ёки атроф табиий муҳитга бошқача тарзда мақбул таъсир кўрсатиши ҳақида бевосита ёки билвосита тасаввур ҳосил қиладиган ахборотни;

тамаки маҳсулотларининг рағбатлантирувчи, тетиклаштирувчи, шифобахш, ёшартирувчи ёки бошқа ижобий самарага эга эканлиги ҳақида бевосита ёки билвосита тасаввур ҳосил қиладиган ахборотни;

тамаки маҳсулотларининг зарарлилиги борасида истеъмолчини бевосита ёки билвосита чалғитадиган ахборотни, шу жумладан, "қатрон миқдори кам", "енгил", "жуда енгил", "юмшоқ", "экстра", "ултра", "ингичка" каби сўзларни ёхуд бундай сўзлар билан бир ўзакли сўзларни, бундай сўзларнинг чет тиллардаги аналогларини, шунингдек, бундай сўзларнинг чет тиллардан таржима қилинадиган аналогларини жойлаштириш тақиқланади.


41. Истеъмол ўровларда, блок (қути) ва транспорт қадоғида тамаки маҳсулотларини тавсифловчи ва Техник регламент талабларига зид бўлмаган бошқа маълумотларни қўллашга рухсат этилади.


42. Агар маҳсулот тўғрисидаги маълумотни тамаки маҳсулотларининг истеъмол ўровларида тўлиқ акс эттириш иложи бўлмаса, бундай маълумотларни суқма варақда жойлаштирилиши мумкин.


43. Тамаки маҳсулотларининг ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг истеъмол ўровидаги маълумотлар давлат тилида босилади ва бошқа тилларда ҳам такрорланиши мумкин. Рўйхатга олинган товар белгиси ёки саноат намунасига киритилган сўзлар тарзидаги белги уни рўйхатдан ўтказган тилда қўлланилади.



3-§. Тиббий огоҳлантиришларни

қўллашга қўйиладиган талаблар


44. Ҳар бир тамаки маҳсулотлари ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг истеъмол ўровида (чилимнинг ўрови бундан мустасно), шунингдек, тамаки маҳсулотларининг блокида матнли ёзув ёки тасвир кўринишидаги тиббий огоҳлантириш жойлаштирилади.

Чилим сувдонида унинг юзасининг камида олтмиш беш фоизини эгаллайдиган, тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш туфайли юзага келган касаллик оқибатларини кўрсатувчи тасвир ва тегишли мазмундаги матн тарзида тиббий огоҳлантириш бўлиши керак.


45. Тамаки маҳсулотларининг истеъмол ўровида (қутисида) унинг олд томонининг юқори қисмидаги асосий юзасининг камида олтмиш беш фоизини ҳамда орқа томонининг пастки қисмидаги асосий юзасининг камида олтмиш беш фоизини эгаллайдиган, тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш туфайли юзага келган касаллик оқибатларини кўрсатувчи тасвир ва тегишли мазмундаги матн тарзида тиббий огоҳлантириш босилади.

Тиббий огоҳлантириш матни тамаки маҳсулотлари истеъмол ўровининг юқори четига параллель равишда жойлаштирилиши ва давлат тили ҳамда рус тилларида босилиши лозим.


46. Тамаки маҳсулотларининг блокида тамаки маҳсулоти блоки горизонтал жойлаштирилганда, чап қисмида олд ва орқа томонида ҳамда вертикал жойлаштирилганда, юқори қисмида асосий юзанинг камида олтмиш беш фоизини эгаллайдиган, тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш туфайли юзага келган касаллик оқибатларини кўрсатувчи тасвир ва тегишли мазмундаги матн тарзида тиббий огоҳлантириш босилади.

Блокда тиббий огоҳлантиришлар, истеъмол ўровида жойлаштириш талабларига мувофиқ блокнинг олди ва орқа томонларида тиббий огоҳлантиришдаги маълумотларни мутаносиб масштаблаштиришни инобатга олган ҳолда жойлаштирилади.

Мазкур талаб шаффоф полиэтилен плёнкадан тайёрланган тамаки маҳсулотлари блокларига нисбатан татбиқ этилмайди.


47. Тамаки баргидан ва (ёки) тамаки ўсимлигининг бошқа қисмларидан тайёрланган маҳсулотлар, трубка ва муштук истеъмол ўровига ҳамда чилим сувдонида (носвой, қиздириладиган тамаки маҳсулотлари бундан мустасно) жойлаштириладиган тиббий огоҳлантириш намуналари тўплами Техник регламентга 5-иловага мувофиқ;

Қиздириладиган тамаки маҳсулотлари истеъмол ўровига жойлаштириладиган тиббий огоҳлантириш намуналари тўплами Техник регламентга 6-иловага мувофиқ;

Таркибида никотин ёки никотиннинг ҳосилалари, шу жумладан, никотин тузлари, эритмалари, никотинли суюқликлар ёки таркибида никотинли геллар мавжуд бўлган, лекин тамаки барги ва (ёки) тамаки ўсимлигининг бошқа қисмлари мавжуд бўлмаган маҳсулотлар ҳамда таркибида тамаки ва никотин мавжуд бўлмаган, лекин тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламалари билан бирга фойдаланиш учун мўлжалланган маҳсулотлар, истеъмол ўровига жойлаштириладиган тиббий огоҳлантириш намуналари тўплами Техник регламентга 7-иловага мувофиқ;

Носвой истеъмол ўровига жойлаштириладиган тиббий огоҳлантириш намуналари тўплами Техник регламентга 8-иловага мувофиқ жойлаштирилади.

Бунда:

тиббий огоҳлантириш тасвирининг ўлчамлари камида 300 dpi (дюймдаги нуқта) бўлиши керак;

тиббий огоҳлантириш тасвирлари айланиш принципига мувофиқ қўлланилади.

Техник регламентнинг 48 - 50-бандларида белгиланган тартибда тиббий огоҳлантиришнинг томонлари нисбати ўзгарганда:

тасвир билан банд бўлмаган, лекин у учун ажратилган майдон истеъмол ўрови асосий юзасининг кенглигигача ва блок ўрови асосий юзасининг баландлигига (горизонтал жойлаштирилганда) ёки кенглигигача (вертикал жойлаштирилганда) Pantone 448C рангига мос келадиган ранг билан тўлдирилади. Тасвирни эгаллаган майдон ва Pantone 448C ранги билан тўлдирилган майдон жами истеъмол ўрови ва блокнинг ҳар бир асосий юзаси майдонининг камида олтмиш беш фоизини ташкил қилиши керак;

тасвир билан банд бўлмаган майдон қолганда ишлаб чиқарувчи, ишлаб чиқарувчи ваколат берилган шахс ва импорт қилувчи томонидан ушбу майдон тиббий огоҳлантириш тасвири билан тўлдириш мақсади билдирилса, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига тегишли тиббий огоҳлантириш тасвирининг ўлчамларини ишлаб чиқарувчи, ишлаб чиқарувчи томонидан ваколат берилган шахс ва импорт қилувчи томонидан тақдим этилган истеъмол ўровлари ўлчамларини камида 65 фоизини қоплайдиган қилиб ўзгартириб беришга рухсат берилади. Бунда тасвир билан банд бўлмаган, лекин у учун ажратилган майдонни Pantone 448C рангидан фойдаланиш талаб этилмайди.


48. Агар тамаки маҳсулотлари блоки ва истеъмол ўровининг олд ёки орқа томонлари асосий юзасининг баландлиги ва кенглиги нисбати 1,28 дан кам бўлса, у ҳолда:

тиббий огоҳлантиришнинг майдони ундаги тасвир майдони блок ва истеъмол ўровнинг ҳар бир асосий томони майдонининг камида олтмиш беш фоизини ташкил этадиган тарзда ўзгартирилади;

тиббий огоҳлантириш тасвири блокларининг олд ва орқа асосий томонлари чап бурчагига жойлаштирилади.

Бунда жойлаштириладиган тасвир томонлари нисбатини тасдиқланган тиббий огоҳлантириш намуналарининг томонлари нисбатидан ўттиз беш фоиздан кўп бўлмаган миқдорга кенгайтиришга рухсат этилади.


49. Агар тамаки маҳсулотлари блоки ва истеъмол ўровининг асосий олд ёки орқа томонлари асосий юзасининг баландлиги ва кенглиги нисбати 1,28 дан ортиқ ва 1,92 дан кам бўлса, тиббий огоҳлантиришнинг майдони ундаги тасвир майдони блоки ва истеъмол ўровининг ҳар бир асосий томони майдонининг камида олтмиш беш фоизини ташкил этадиган тарзда ўзгартирилади.

Бунда жойлаштириладиган тасвир томонлари нисбатини тасдиқланган тиббий огоҳлантириш намуналарининг томонлари нисбатидан йигирма беш фоиздан кўп бўлмаган миқдорга кенгайтиришга рухсат этилади.


50. Агар тамаки маҳсулотлари истеъмол ўровининг ва блокининг олд ёки орқа томонлари асосий юзасининг баландлиги ва кенглиги нисбати 1,92 дан ортиқ бўлса, у ҳолда:

тиббий огоҳлантириш тасвир ўлчами унинг кенглиги истеъмол ўров ва блокининг кенглигига мос келадиган тарзда ўзгартирилади;

огоҳлантирувчи тасвирга қўйилган матн (матннинг бир қисми) оқ бош ҳарфлар билан, қалин, аниқ, ўқишга қулай шрифтда, иложи бўлса, унинг ҳажмини энг узун сатр ажратилган майдоннинг четига етиб боргунга қадар катталаштириш керак. Сатр оралиғи шрифт баландлигидан ошмаслиги керак.

Бунда жойлаштириладиган тасвир томонлари нисбатини тасдиқланган тиббий огоҳлантириш намуналарининг томонлари нисбатидан йигирма беш фоиздан кўп бўлмаган миқдорга кенгайтиришга рухсат этилади.


51. Тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламасининг истеъмол ўровида, чилимнинг ўрови бундан мустасно, ўров асосий томонлари юзасининг камида олтмиш беш фоизини эгаллайдиган матнли ёзув ва (ёки) тасвир кўринишидаги тиббий огоҳлантириш бўлиши керак.


52. Тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламасининг истеъмол ўровида (чилимнинг истеъмол ўрови бундан мустасно) "Ушбу қурилма соғлиғингизга зарар етказадиган ва қарамликка олиб келадиган тамаки ёки никотинни истеъмол қилиш учун мўлжалланган. Болалар қўли етмайдиган жойда сақлансин!" деган тиббий огоҳлантириш жойлаштирилиши лозим.

Ёзув матни оқ фонда қора ҳарфлар билан қалин, аниқ, ўқилиши осон шрифтда қўлланилади. Ёзув қалинлиги камида 1 мм бўлган қора рамкага жойлаштирилади. Рамка билан ўралган майдон, шу жумладан, рамканинг ўз майдони, истеъмол ўровининг олд томони юқори қисмида, асосий юзасининг камида олтмиш беш фоизига тенг бўлган майдони ва орқа томони асосий юзасининг камида олтмиш беш фоизини эгаллаши керак.

Бунда тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламасининг истеъмол ўрови бир нечта, шаффоф бўлмаган ўровлардан иборат бўлганда, тиббий огоҳлантириш уни охирги истеъмолчига реализация қилиш учун мўлжалланган қаватига жойлаштирилади.


53. 51 ва 52-бандлардаги талаблар тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг тамаки маҳсулотини қиздириш орқали аэрозоль (тутун, буғ) ишлаб чиқиш жараёнида бевосита иштирок этмайдиган таркибий қисмлар ва элементларининг истеъмол ўровларига нисбатан татбиқ этилмайди.


54. Тамаки маҳсулотлари ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг истеъмол ўровларига жойлаштириладиган тиббий огоҳлантиришдаги ахборот кўпи билан уч йилда бир марта янгиланади.

Тамаки маҳсулотлари ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг истеъмол ўровлари учун мўлжалланган тиббий огоҳлантириш тасвирлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган тиббий огоҳлантириш намуналарининг амал қилиш муддати тугашидан бир йил олдин ишлаб чиқарилади.



6-БОБ. ТАМАКИ МАҲСУЛОТЛАРИ ВА ТАМАКИНИ

ҲАМДА   НИКОТИННИ   ИСТЕЪМОЛ   ҚИЛИШ

МОСЛАМАЛАРИНИНГ ТЕХНИК РЕГЛАМЕНТГА

МУВОФИҚЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ


55. Тамаки маҳсулотлари ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг мазкур Техник регламентга мувофиқлиги унинг талабларига бевосита риоя этиш орқали таъминланади.


56. Тамаки маҳсулотлари намуналарини танлаб олиш, тадқиқ қилиш (синаш) ва ўлчаш усуллари ушбу талабларни қўллаш ҳамда амалга ошириш учун зарур бўлган тадқиқот (синаш) ва ўлчаш қоидалари ҳамда усулларини, шу жумладан, намуна олиш қоидалари техник регламентлар ва маҳсулот мувофиқлигини баҳолашни ўз ичига олган стандартлар рўйхатига киритилган стандартларда белгиланади.



7-БОБ. МУВОФИҚЛИКНИ БАҲОЛАШ

(ТАСДИҚЛАШ)


57. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалага чиқариладиган тамаки маҳсулотлари ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламалари Техник регламент талабларига мувофиқлиги бўйича баҳоланиши (тасдиқланиши) лозим.

Тамаки маҳсулотларининг мувофиқлигини баҳолаш (тасдиқлаш) тамаки маҳсулотларини ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларини ишлаб чиқарувчи (ишлаб чиқарувчи томонидан ваколат берилган шахс) ёки импорт қилувчи (сотувчи) бўлган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорларнинг аризасига кўра амалга оширилади.


58. Тамаки маҳсулотлари муомалага чиқарилгунга қадар қуйидаги схемалардан бирига мувофиқ мувофиқлик декларацияси шаклида мувофиқлиги тасдиқланиши керак:

сигареталар учун - 3д, 4д ва 6д схемалар;

бошқа турдаги тамаки маҳсулотлари учун - 1д ва 2д.


59. Тамаки маҳсулотларининг мувофиқлигини декларациялашда Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқарувчи (ишлаб чиқарувчи ваколат берган шахс) ёки импорт қилувчи (сотувчи) ариза берувчи бўлиши мумкин.


60. Серияли ишлаб чиқарилган сигаретнинг мувофиқлик декларацияси 3д ва 6д схемалар, серияли ишлаб чиқарилган бошқа турдаги тамаки маҳсулотлари - 1д схема, сигаретлар партиялари - 4д схема, бошқа турдаги тамаки маҳсулотлари партиялари - 2д схема бўйича амалга оширилади.


61. Тамаки маҳсулотларининг мувофиқлигини декларациялашда ариза берувчи қуйидагилар бўлиши мумкин:

1д, 3д ва 6д схемалари учун - ишлаб чиқарувчи (ишлаб чиқарувчи ваколат берган шахс);

2д ва 4д схемалар учун ишлаб чиқарувчи (ишлаб чиқарувчи ваколат берган шахс) ёки импорт қилувчи (сотувчи).


62. Тамаки маҳсулотларининг мувофиқлигини декларациялаш схемаси ариза берувчи томонидан танланади.


63. 1д ва 2д схемалар бўйича тамаки маҳсулотларининг мувофиқлиги ариза берувчи томонидан ўз далиллари асосида декларацияланади. Тамаки маҳсулотлари намуналарини синовдан миллий аккредитация тизимининг реестрига киритилган аккредитацияланган синов лабораториясида (марказида) ўтказилади.

3д, 4д ва 6д схемалар бўйича тамаки маҳсулотларининг мувофиқлиги ариза берувчи томонидан ўз далиллари ва миллий аккредитация тизимининг реестрига киритилган аккредитацияланган синов лабораторияси (маркази) иштирокида олинган далиллар асосида деклорацияланади.


64. Тамаки маҳсулотларининг мувофиқлигини декларациялашда ариза берувчи:

тамаки маҳсулотларининг ушбу Техник регламент талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатларни ишлаб чиқади ва таҳлил қилади, шу жумладан:

истеъмол қадоғи намунаси (мавжуд бўлса);

суқма варақ (мавжуд бўлса);

тамаки маҳсулотлари намуналарини ушбу Техник регламентлар талабларига мувофиқлигини синов баённома(лар)и (сигаретлар учун);

етказиб бериш шартномаси (контракт) ва юк ташиш ҳужжатлари (2д, 4д диаграммалари);

сифат менежменти тизими сертификати (сертификат нусхаси) (6д диаграммаси);

ариза берувчининг танловига кўра тамаки маҳсулотларининг ушбу Техник регламент талабларига, шунингдек, унга нисбатан қўлланиладиган Ўзбекистон Республикасининг бошқа техник регламентлари (мавжуд бўлса) талабларига мувофиқлигини тасдиқлаш учун асос бўлган бошқа ҳужжатлар.

Ариза берувчи:

ушбу Техник регламентнинг 7 - 9-бандларига мувофиқ тамаки маҳсулотларини идентификациялашни амалга оширади;

ишлаб чиқариш назоратини таъминлайди ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёни ушбу Техник регламент талабларига мувофиқлигини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўради (лд, 3д ва 6д схемалар);

сифат менежменти тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўради (6д диаграмма);

белгиланган тартибда тасдиқланган ягона шакл ва қоидаларга мувофиқ тузилган мувофиқлик декларациясини қабул қилади;

Ўзбекистон Республикаси бозорида маҳсулотнинг мувофиқлик белгисини қўллайди.

Мувофиқликни тасдиқлаш тартиб-таомилини тугатгандан сўнг, ариза берувчи ушбу банднинг иккинчи - саккизинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжатлар ва мувофиқлик декларациясини ўз ичига олган ҳужжатлар тўпламини шакллантиради.


65. Ишлаб чиқарувчи (ишлаб чиқарувчи ваколат берган шахс) тамаки маҳсулотининг ҳар бир номи учун ёки бир турдаги ишлаб чиқарилган тамаки маҳсулотларининг ассортименти учун битта мувофиқлик декларациясини қабул қилишга ҳақли.

Импорт қилувчи (сотувчи) битта етказиб бериш шартномаси доирасида тамаки маҳсулотининг ҳар бир номи учун ёки бир турдаги тамаки маҳсулотларининг ассортименти учун битта мувофиқлик декларациясини қабул қилишга ҳақли.


66. Мувофиқлик декларацияси Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши керак.

1д, 3д ва 6д схемалар бўйича тамаки маҳсулотларининг мувофиқлигини декларациялашда мувофиқлик декларациясининг амал қилиш муддати 3 йил. Тамаки маҳсулотлари партияси учун мувофиқлик декларациясининг амал қилиш муддати белгиланмайди.



8-БОБ. ЎТИШ ДАВРИ


67. Техник регламент кучга кирган пайтдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида техник тартибга солиш соҳасида амал қилувчи ва тамаки маҳсулотларига талаблар белгиловчи норматив ҳужжатлар Техник регламентга мувофиқлаштирилгунга қадар Техник регламентга зид бўлмаган қисмлари бўйича амал қилади.


68. Техник регламент кучга киргунга қадар тамаки маҳсулотларига берилган санитария-эпидемиология хулосалари ва мувофиқлик сертификатлари уларнинг амал қилиш муддати тугагунга қадар амал қилади.



9-БОБ. ТЕХНИК РЕГЛАМЕНТ

ТАЛАБЛАРИГА РИОЯ ЭТИЛИШИ

УСТИДАН ДАВЛАТ НАЗОРАТИ


69. Техник регламентлар талабларига риоя этилиши устидан давлат назорати тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш соҳасидаги ваколатли давлат органлари томонидан ўз ваколатлари доирасида Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


70. Техник регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.






Техник регламентга

1-ИЛОВА



Техник регламент талаблари қўлланиладиган

тамаки  маҳсулотлар  ва  тамакини  ҳамда

никотинни истеъмол қилиш мослмалари

РЎЙХАТИ

         

Т/р

Тамаки маҳсулотлар тури

номи

       

Маҳсулот таърифи

      

ТИФ ТН коди

     

      

Тамаки маҳсулоти

      

1.

Биди

Чекиладиган тамаки маҳсулотининг эзилган тамаки барглари, тамаки томирлари ва ип билан боғланган қуритилган тенду баргига ўралган поя аралашмасидан иборат бир тури.


2401 20 600 0

2402 20 900 0


2.

Кретек

Чекиладиган тамаки маҳсулотининг сигарета қоғозига ёки қуритилган маккажўхори баргига ўралган, майдаланган чиннигуллар, ингредиентлар ва кесилган хомашё аралашмасидан иборат фильтрли ёки фильтрсиз бир тури.


2402 20 100 0

2402 20 900 0


3.

Папироса

Чекиладиган тамаки маҳсулотининг ингредиентлар қўшилган ёки қўшилмаган кесилган хомашё ва папирос (сигарета) қоғозига ўралган қоғозли най кўринишидаги елимсиз тишли чок билан бирлаштирилган муштукдан иборат бўлган тури.


2402 20 900 0

2402 10 000 0


4.

Сигара

Чекиладиган тамаки маҳсулотининг ингредиентлар қўшилган ёки қўшилмаган сигара ёки бошқа хомашёдан ишлаб чиқилган, уч қатламдан иборат маҳсулот тури:

бутун, майдаланган ёки кесилган сигара ва (ёки) бошқа хомашёларидан тайёрланган тўлдирувчиси, сигара ва (ёки) бошқа хомашё ўрами ҳамда сигара тамаки баргининг ўрами. Сигара ёки унинг узунлигини учдан бир қисмини қалинлиги камида 11 мм бўлиши керак.


2402 10 000 0

5.

Фильтрсиз сигарета

Чекиладиган тамаки маҳсулотининг ингредиентлар қўшилган ёки қўшилмаган, кесилган хомашёдан иборат бўлган, сигарета қоғозига (чекиш қисми) ўралган бир тури.


2402 20 900 0

6.

Фильтрли сигарета

Чекиладиган тамаки маҳсулотининг ингредиентлар қўшилган ёки қўшилмаган, кесилган хомашё ва фильтрдан иборат бўлган, сигарета қоғозига (чекиш қисми) ўралган бир тури.


2402 20 900 0

7.

Сигарилла (сигарита)

Чекиладиган тамаки маҳсулотининг сигара ёки бошқа хомашёдан ишлаб чиқилган, кўп қатламдан иборат маҳсулот тури:

кесилган ёки йиртилган сигара ва бошқа хомашёлардан ингредиентларни қўшиб ёки қўшмасдан тайёрланган тўлдирувчиси, сигара ва (ёки) бошқа хомашё ўрами ҳамда сигара тамаки барги, қайта ишланган тамаки ёки целлюлоза ва тамакидан тайёрланган махсус қоғоздан тайёрланган ўрам. Сигарилло (сигарита) фильтрга эга бўлиши мумкин. Сигариллонинг (сигаританинг) максимал қалинлиги 11 мм дан ошмаслиги керак.


2402 10 000 0

8.

Юпқа кесилган

чекиладиган тамаки

Чекиладиган тамаки маҳсулотининг, қўлбола усулда сигарета ёки папироса тайёрлаш учун мўлжалланган, ингредиент қўшилган ёки қўшилмаган, кесилган, йиртилган, ўралган ёки сиқилган тамакидан, маҳсулот соф вазнининг камида 25 фоизи кенглиги 1 мм ёки ундан кичик бўлган толалардан иборат бир тури.


2403 19 100 0

2403 19 900 0


9.

Трубкали тамаки

Чекиладиган тамаки маҳсулотининг кесилган, йиртилган, ўралган ёки сиқилган, соф вазнининг 75 фоизидан ортиғи кенглиги 1 мм дан ортиқ бўлган толалардан иборат бўлган, ингредиентлар қўшилган ёки қўшилмаган тамакидан иборат бўлган, чекиш трубкасидан фойдаланган ҳолда чекиш учун мўлжалланган бир тури.


2403 19 100 0

2403 19 900 0


10.

Никотинли суюқлик

Таркибида никотин миқдори 0,1 мг/мл ҳажмдан кам бўлмаган, тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларида фойдаланиш учун мўлжалланган ҳар қандай суюқлик.


2404 12 000 0

11.

Никотинсиз суюқлик

Таркибида никотин миқдори 0,1 мг/мл ҳажмдан кам бўлган, тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларида фойдаланишга мўлжалланган ҳар қандай суюқлик.


2404 19 000 9

12.

Қиздириладиган тамаки маҳсулоти

Чекиладиган тамаки маҳсулотининг ингредиентлар қўшилган ёки қўшилмаган тамакидан (тамаки аралашмасидан) иборат бўлган, тамакини қиздириш тизимларида фойдаланиш учун мўлжалланган тури.


2404 11 000 1

2404 11 000 9


13.

Электрон сигарета

Электр токи (аккумулятор) ёрдамида мосламадаги никотинли ёки никотинсиз суюқликни қиздирадиган ва истеъмолчи томонидан нафас орқали ютиладиган аэрозоль (буғ, тутун) ҳосил қиладиган, бир марта фойдаланиладиган мослама.


2404 11 000

2404 12 000 0

2404 19 000 дан


14.

Носвой

Шимиш учун мўлжалланган ҳамда тамакидан ва тамакисиз хомашёдан (ишқордан, оҳакдан, бўрдан) тайёрланган чекилмайдиган тамаки маҳсулоти тури.


2403 99 100 0

2401 91 000 1

2404 91 000 2


15.

Чилим учун тамаки

Чекиладиган тамаки маҳсулотининг чилим ёрдамида чекиш учун мўлжалланган ва таркибига кесилган ёки йиртилган ингредиент қўшилган ёки қўшилмаган никотинли хомашё аралашмасидан ёки никотинсиз қоришмадан иборат бир тури.


2403 11 000 0


16.

Чилим учун

никотинли аралашмалар

Чилимдан фойдаланиб чекишга мўлжалланган, таркибида тамаки барги ва (ёки) тамаки ўсимлигининг бошқа қисмлари бўлмаган, никотин (никотин тузлари) ва ўсимлик хомашёси ва (ёки) бошқа хомашёдан иборат бўлиб, бошқа ингреиентлар қўшилган ёки қўшилмаган чекиладиган тамаки маҳсулоти.


2403 11 000 0

2403 91 000 0


17.

Чилим учун никотинсиз қоришма

Чилимдан фойдаланиб чекишга мўлжалланган, таркибида тамаки ва никотин (никотин тузлари) бўлмаган, ўсимлик хомашёси ва (ёки) бошқа хомашёдан иборат бўлиб, бошқа ингреиентлар қўшилган ёки қўшилмаган чекиладиган тамаки маҳсулоти.


2403 99 900 8

         

Тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламалари

       

18.

Чилим

Тамакининг, шунингдек, таркибида тамаки мавжуд бўлмаган маҳсулотларнинг туташи ва (ёки) қиздирилиши натижасида ҳосил бўладиган аэрозолни (буғни, тутунни) нафас орқали ютиш учун фойдаланиладиган мослама бўлиб, унда аэрозоль (буғ, тутун) суюқлик солинган идиш (чилим сувдони) орқали ўтади.


9614 000 0

19.

Никотин етказиб берувчи

электрон тизими

Электр токи (аккумулятор) ёрдамида никотинли ёки никотинсиз суюқликни (картрижларда, резервуарларда ва бошқа контейнерларда) қиздирадиган ҳамда истеъмолчи томонидан нафас орқали ютиладиган аэрозоль (буғ, тутун) ҳосил қиладиган, кўп марта ишлатиладиган мосламалар (тиббий асбоб-ускуналар ва тиббий буюмлар бундан мустасно).


8543 400 0

20.

Тамакини қиздириш тизими

Қиздириладиган тамаки маҳсулотларини чекиш учун мўлжалланган ҳамда истеъмолчи томонидан нафас орқали ютилиши мақсадида никотинли аэрозоль (буғ, тутун) ҳосил қиладиган электрон мослама, шу жумладан, алоҳида ёки бирга сотилишидан қатъи назар, бундай мослама билан бирга фойдаланиш учун тайёрланган ҳар қандай буюм ёки қисм.


8543 400 0

21.

Трубка

Тамакини жойлаштириш учун идиши бўлган, тортиб сотиладиган вазнли тамаки маҳсулотини (трубкали тамакини) чекишга мўлжалланган мослама.


9614 009 0

9614 001 0


22.

Муштук

Донали тамаки маҳсулотларини (сигареталар, папирослар, сигариллалар (сигариталар), қўлбола усулда ўралган чекиладиган ингичка кесилган тамакини) чекиш учун мўлжалланган мослама.


9614 009 0

9614 001 0


        

          




Техник регламентга

2-ИЛОВА



Таркибида тамаки барги ва (ёки) тамаки ўсимлигининг

бошқа қисмлари бўлган чекиладиган тамаки маҳсулотлари

учун кимёвий ва микробиологик моддалар миқдорининг

йўл қўйиладиган энг юқори даражалари

       

Кўрсаткич номлари

Йўл қўйиладиган энг юқори даражалари

(...дан ошмаган ҳолда)

        

Пестицидлар:


mg/kg

Гексахлоротциклогексан (α, β, γ - изомерлар)


0,5

ДДТ ва унинг метаболитлари


0,02

Гексахлорбензол


0,01

Радионуклидлар:


Bq/kg

Сезий-137


100

Стронций-90


30

Микробиологик кўрсаткичлар:


КОЕ/g

Моғор


100

Токсик элементлар:


mg/kg

Қўрғошин


1,0

Маргимуш


0,5

Кадмий


1,0

Симоб


0,1

         

          




Техник регламентга

3-ИЛОВА



Тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришда

ингридиентлар сифатида фойдаланишга

рухсат этилмайдиган моддалар


I. Таркибида тамаки барги ва (ёки) тамаки ўсимлигининг бошқа қисмлари бўлган, чекиладиган тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришда таркибий қисмлар сифатида фойдаланишга рухсат этилмаган моддалар


1. Моддалар:

Агарицин кислотаси (Acidumagaricinicum);

Қайин смола ёғи (Oleum Betulaeempyreumaticum);

Эркин ёки боғланган гидросиян кислотасини ўз ичига олган аччиқ бодом ёғи (Oleum Amygdalarumamarum);

Сассафрас мойи (Oleum Sassafratis);

Жунипер смола ёғи (Oleum Juniperiempyreumaticum);

Кофур ёғи (Oleumcamphoratum);

Кофур (Camphor);

Кумарин (Coumarin);

Сафора (Safflower);

Туён (Thujone).


2. Қуйидагилардан тайёрланган хушбўй моддалар:

Аччиқ тунги соянинг дарахтсимон пояси (Stipites Dulcamarae);

Кофур дарахти (Lignum Camphorae);

Оддий қирқоёқнинг илдизпояси (Rhizoma Poiypodii);

Ўтлар пулегия ялпиз (бурга ялпизи) (Herba Pulegii);

Қуассиа ёғочи (Lignum Quassiae);

Совун дарахти қобиғи (Cortex Quillaja);

Танси ўтлар (Herba Tanaceti);

Руе ўсимликлари (Herba Rutae);

Сассафраларнинг пояси, барглари, қобиғи (Stipes, Folium, Cortex Sassafratis);

Доривор қашқаберди (Millilotus officinalis);

Тонка ловия (Semen Toncae);

Лиатрис ҳидли (Liatris odoratissima);

Хушбўй чиқамиқ (Asperula odorata).


3. Тетиклик ва (ёки) ҳаётийлик билан боғлиқ бўлган моддалар, шу жумладан:

Кофеин (caffeine);

Гуарана (guarana);

Таурин (taurine).


4. Маҳсулот соғлиқ учун фойдали ёки соғлиқ учун хавф-хатарларни камайтиради деган тасаввур ҳосил қиладиган моддалар, шу жумладан:

C витамини;

Е витамини;

муҳим ёғ кислоталари, шу жумладан: omega-3 ва omega-6.


5. Ажралиб чиқадиган тамаки тутунига ранг бериш хоссасига эга моддалар, шу жумладан:

бўёқлар;

пигментлар, шу жумладан, титан диоксиди.


6. Ёнмайдиган шаклдаги канцероген, мутаген ёки репродуктив токсик хоссага эга моддалар.


II. Таркибида никотин ёки унинг ҳосилалари, шу жумладан, никотин тузлари, эритмалари, никотин суюқликлари ёки таркибида никотин бўлган геллар, шунингдек, таркибида тамаки ва никотин мавжуд бўлмаган, лекин тамаки ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламалари билан фойдаланиш учун мўлжалланган маҳсулотларни ишлаб чиқаришда ингридиентлар сифатида фойдаланишга рухсат этилмайдиган моддалар


1. Қуйидагилардан тайёрланган хушбўй моддалар:

Аччиқ тунги соянинг дарахтсимон пояси (Stipites Dulcamarae);

Кофур дарахти (Lignum Camphorae);

Оддий қирқоёқнинг илдизпояси (Rhizoma Poiypodii);

Ўтлар пулегия ялпиз (бурга ялпизи) (Herba Pulegii);

Қуассиа ёғочи (Lignum Quassiae);

Совун дарахти қобиғи (Cortex Quillaja);

Тансе ўтлар (Herba Tanaceti);

Руе ўсимликлари (Herba Rutae);

Сассафраларнинг пояси, барглари, қобиғи (Stipes, Folium, Cortex Sassafratis);

Ширин ёнcа (Millilotus officinalis);

Доривор қашқаберди (Millilotus officinalis);

Тонка ловия (Semen Toncae);

Лиатрис ҳидли (Liatris odoratissima);

Диацетил (Diacetyl);

Хушбўй чиқамиқ (Asperula odorata).


2. Ажралиб чиқадиган аэрозоль (буғ)нинг ранг бериш хоссаларига эга бўлган моддалар.


3. Маҳсулот соғлиқ учун фойдали хоссаларга эга ёки соғлиқ учун хавфи кам деган тасаввур ҳосил қилиш учун қўлланиладиган озиқа маҳсулотлари ва моддалар:

C витамини;

Е витамини;

муҳим ёғ кислоталари: omega-3 ва omega-6.


4. Ғайрат ва (ёки) ҳаётий куч билан боғланадиган моддалар, шу жумладан:

Кофеин (caffeine);

Гуарана (guarana);

Таурин (taurine).


5. Аммоний, аммиак ва уларнинг ҳосилалари (шу жумладан, диаммоний фосфат).


6. Моддалар, шу жумладан:

Е ацетат витамини (alfa-tokoferol asetat);

Ацетил пропионил;

Диэтиленгликоль ;

Тетраҳидроканнабинол изомерлари.


7. Ёнмайдиган шаклдаги канцероген, мутаген ёки репродуктив токсик хоссаларга эга бўлган моддалар.

         

       




Техник регламентга

4-ИЛОВА



Ишлаб чиқарилган тамаки маҳсулотларида никотин

ва таркибида инсон ҳаёти ва соғлиғига зарар етказувчи

бошқа моддалар миқдорининг йўл қўйиладиган

энг юқори даражалари бўйича лаборатория

текширувлари натижалари тўғрисидаги

ҲИСОБОТ ШАКЛИ

       

1. Ҳисобот даври: ўтган йилнинг 1 январидан 31 декабригача. Ҳисобот тўлиқ давр учун топширилади.


2. Даврийлиги: йилига бир марта.


3. Ҳисобот берувчи шахслар доираси: тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчилар.


4. Ҳисоботни қабул қилиш учун ваколатли орган: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги.


5. Тамаки маҳсулотларнинг ҳар бир турида (номида) никотин ҳамда инсон ҳаёти ва соғлиғига зарар етказувчи бошқа моддалар миқдорининг йўл қўйиладиган энг юқори даражалари бўйича лаборатория тадқиқотлари натижалари қуйидаги шаклга мувофиқ тақдим этилади:

       

Т/р

Тамаки маҳсулот тури

Тамаки маҳсулотлари

номи

     

Ўлчов бирлиги

Тартибга солинадиган

моддаларнинг миқдори

(лаборатория тадқиқоти

натижаларига кўра)*


Тартибга солинадиган моддалар

миқдорининг йўл қўйиладиган

энг юқори кўрсаткичлари**

      

1.

   






2.

   






3.

   






...

   






      

Эслатма:


*) тартибга солинадиган кўрсатгич номлари ва моддалар рўйхати, тамаки маҳсулоти туридан келиб чиқиб, Техник регламентнинг 10 - 14-бандларида, 8-бандидаги жадвалда, Техник регламентга 2-иловада кўрсатилган;


**) тамаки маҳсулотлари таркибидаги тартибга солинадиган моддаларнинг йўл қўйиладиган энг юқори кўрсаткичлари Техник регламентнинг 10 - 14-бандларида, 8-бандидаги жадвалда, Техник регламентга 2-иловада кўрсатилган.


6. Техник регламентга 3-иловада кўрсатилган тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ингредиентлар сифатида фойдаланиши рухсат этилмаган моддаларнинг ушбу тамаки маҳсулотларида мавжуд эмаслигини тасдиқловчи ҳужжат.

           

7. Компания номи

.

        

8. Компания манзили

.

        

9. Компания телефон рақами

.

        

10. Компаниянинг электрон почта манзили

.

        

Ҳисобот берувчи





Ф.И.О.


имзо

       

Телефон рақами:



e-mail:


        

Раҳбар





Ф.И.О.


имзо

       

Телефон рақами:



e-mail:


       

      




Техник регламентга

5-ИЛОВА



Тамаки баргидан ва (ёки) тамаки ўсимлигининг

бошқа қисмларидан тайёрланган маҳсулотлар, трубка

ва муштук истеъмол ўровига ҳамда чилим сувдонида

(носвой, қиздириладиган тамаки маҳсулотлари бундан

мустасно) жойлаштириладиган тиббий огоҳлантириш

НАМУНАЛАР ТЎПЛАМИ

  

а) Тўғри тўртбурчак ёки квадрат шаклга эга бўлган истеъмол ўрови олд томонига жойлаштириладиган тиббий огоҳлантиришлар намуналари

        


Намуна 1



Намуна 2


Намуна 3








Намуна 4



Намуна 5


Намуна 6








Намуна 7



Намуна 8


Намуна 9








Намуна 10



Намуна 11


Намуна 12



         

б) Тўғри тўртбурчак ёки квадрат шаклга эга бўлган истеъмол ўрови орқа томонига жойлаштириладиган тиббий огоҳлантиришлар намуналари

       


Намуна 1



Намуна 2


Намуна 3








Намуна 4



Намуна 5


Намуна 6








Намуна 7



Намуна 8


Намуна 9








Намуна 10



Намуна 11


Намуна 12



          

в) Цилиндрсимон шаклга эга бўлган истеъмол ўровига ва чилим сувдонига жойлаштириладиган тиббий огоҳлантиришлар намуналари

        


Намуна 1



Намуна 2


Намуна 3








Намуна 4



Намуна 5


Намуна 6








Намуна 7



Намуна 8


Намуна 9








Намуна 10



Намуна 11


Намуна 12



         

г) Конуссимон шаклга эга бўлган истеъмол ўровига ва чилим сувдонига жойлаштириладиган огоҳлантиришлар намуналари

         


Намуна 1



Намуна 2


Намуна 3








Намуна 4



Намуна 5


Намуна 6








Намуна 7



Намуна 8


Намуна 9








Намуна 10



Намуна 11


Намуна 12



           

          




Техник регламентга

6-ИЛОВА



Қиздириладиган тамаки маҳсулотлари истеъмол ўровига

жойлаштириладиган тиббий огоҳлантириш

НАМУНАЛАР ТЎПЛАМИ

       

а) Тўғри тўртбурчак ёки квадрат шаклга эга бўлган истеъмол ўровининг олд томонига жойлаштириладиган тиббий огоҳлантиришлар намуналари

   

Намуна 1



Намуна 2


Намуна 3

Намуна 4



         

б) Тўғри тўртбурчак ёки квадрат шаклга эга бўлган истеъмол ўровининг орқа томонига жойлаштириладиган тиббий огоҳлантиришлар намуналари

       

Намуна 1



Намуна 2


Намуна 3

Намуна 4



        

         




Техник регламентга

7-ИЛОВА



Таркибида никотин ёки никотиннинг ҳосилалари,

шу жумладан, никотин тузлари, эритмалари, никотинли

суюқликлар ёки таркибида никотинли геллар мавжуд бўлган,

лекин  тамаки барги  ва (ёки) тамаки  ўсимлигининг  бошқа

қисмлари мавжуд бўлмаган маҳсулотлар, таркибида тамаки ва

никотин мавжуд бўлмаган, лекин тамакини ҳамда никотинни

истеъмол қилиш мосламалари билан бирга фойдаланиш

учун мўлжалланган маҳсулотлар, истеъмол ўровига

жойлаштириладиган тиббий огоҳлантириш

АМУНАЛАР ТЎПЛАМИ

        

а) Тўғри тўртбурчак ёки квадрат шаклга эга бўлган истеъмол ўрови олд томонига жойлаштириладиган тиббий огоҳлантиришлар намуналари

       

Намуна 1



Намуна 2


Намуна 3

Намуна 4



          

б) Тўғри тўртбурчак ёки квадрат шаклга эга бўлган истеъмол ўрови орқа томонига жойлаштириладиган тиббий огоҳлантиришлар намуналари

         

Намуна 1



Намуна 2


Намуна 3

Намуна 4



          

в) Цилиндрсимон шаклга эга бўлган истеъмол ўровига жойлаштириладиган тиббий огоҳлантиришлар намуналари

         

Намуна 1



Намуна 2


Намуна 3

Намуна 4



        

         




Техник регламентга

8-ИЛОВА



Носвой истеъмол ўровига

жойлаштириладиган тиббий огоҳлантириш

НАМУНАЛАР ТЎПЛАМИ

     

а) Тўғри тўртбурчак ёки квадрат шаклга эга бўлган истеъмол ўрови олд томонига жойлаштириладиган тиббий огоҳлантиришлар намуналари

         

       

б) Тўғри тўртбурчак ёки квадрат шаклга эга бўлган истеъмол ўрови орқа томонига жойлаштириладиган тиббий огоҳлантиришлар намуналари

      

      

в) Цилиндр шаклига эга бўлган истеъмол ўровига жойлаштириладиган тиббий огоҳлантиришлар намуналари

        

    

г) Доира шаклига эга бўлган истеъмол ўровининг устки томонига жойлаштириладиган тиббий огоҳлантиришлар намуналари

         

       

д) Доира шаклига эга бўлган истеъмол ўровининг пастки томонига жойлаштириладиган тиббий огоҳлантиришлар намуналари

         

         

        

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 21 май


















































































Время: 0.2069
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск