ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Жамоат тартибини муҳофаза қилиш, ҳуқуқбузарликлар проилактикаси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.04.2024 й. 190-сон "Ички ишлар органларининг навбатчилик қисмларида алкотестер ёрдамида шахсларнинг алкоголли ичимлик истеъмол қилганлигини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.04.2024 й.

N 190



ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИНГ

НАВБАТЧИЛИК ҚИСМЛАРИДА АЛКОТЕСТЕР

ЁРДАМИДА ШАХСЛАРНИНГ АЛКОГОЛЛИ

ИЧИМЛИК ИСТЕЪМОЛ ҚИЛГАНЛИГИНИ

АНИҚЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Мамлакатимизда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашишнинг замонавий усулларини жорий этиш орқали ҳуқуқ-тартибот ва қонунийликни мустаҳкамлаш ҳамда аҳолининг тинчлиги ва осойишталигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ҳуқуқбузарлик содир этганлик ҳолатини аниқлаш мақсадида ички ишлар органларининг навбатчилик қисмларига олиб келинган шахсларнинг алкоголли ичимлик истеъмол қилганлигини алкотестер ёрдамида аниқлашни йўлга қўйиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳуқуқбузарлик содир этганлик ҳолатини аниқлаш мақсадида ички ишлар органларининг навбатчилик қисмларига олиб келинган шахсларнинг алкоголли ичимлик истеъмол қилганлигини алкотестер ёрдамида аниқлаш тартибини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Ички ишлар органларининг навбатчилик қисмларида алкотестер ёрдамида шахсларнинг алкоголли ичимлик истеъмол қилганлигини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилаб қўйилсинки:

ички ишлар органлари ходимлари ёки Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчилари ва (ёки) ходимлари (кейинги ўринларда - масъул ходимлар) томонидан ҳуқуқбузарлик содир этганлик ҳолатини аниқлаш мақсадида ички ишлар органларининг навбатчилик қисмларига олиб келинган шахсларнинг алкоголли ичимлик истеъмол қилганлиги алкотестер ёрдамида текширувдан ўтказилади;

ушбу банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилгандан бошқа ҳолларда алкоголли ичимлик истеъмол қилганликни аниқлаш тақиқланади, йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан транспорт воситалари ҳайдовчиларининг алкоголли ичимлик истеъмол қилганлигини аниқлаш ҳоллари бундан мустасно;

маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганликда гумон қилинаётган шахс алкотестер ёрдамида текширувдан ўтказилиб, унинг организмида алкоголь мавжудлиги аниқланса, бироқ натижалари бўйича ушбу шахсда эътирозлар мавжуд бўлган тақдирда, унинг организмида алкоголь мавжудлиги аниқлаш мақсадида тиббий текширувдан ўтказиш учун ушбу шахс масъул ходимлар томонидан туман (шаҳар) даволаш-профилактика муассасасига олиб борилади;

ички ишлар органларининг навбатчилик қисмлари алкотестерлар билан тўлиқ таъминлангунга қадар шахслар туман (шаҳар) даволаш-профилактика муассасасига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда олиб борилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

Миллий гвардия билан биргаликда бир ой муддатда алкотестер ёрдамида шахсларнинг алкоголли ичимлик истеъмол қилганлигини аниқлаш бўйича масъул ходимлар учун махсус ўқув машғулотларини ташкил этсин;

2024-2025 йилларда давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талаблари асосида туман (шаҳар) ички ишлар органларининг навбатчилик қисмларини ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимини ривожлантириш жамғармалари ҳисобидан 2-иловага мувофиқ босқичма-босқич алкотестерлар билан таъминлаш чораларини кўрсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 5 апрелдаги

190-сон қарорига

2-ИЛОВА



2024-2025 йилларда туман (шаҳар) ички

ишлар органларининг навбатчилик қисмларини

босқичма-босқич алкотестерлар билан таъминлаш

ЖАДВАЛИ

Т/р

Ҳудуд номи


Туман (шаҳар)лар

сони


Алкотестер

(дона)


2024 йилда


2025 йилда


1.

Қорақалпоғистон Республикаси


17

8

9

2.

Андижон вилояти


17

9

8

3.

Бухоро вилояти


13

6

7

4.

Жиззах вилояти


13

7

6

5.

Қашқадарё вилояти


15

8

7

6.

Навоий вилояти


11

6

5

7.

Наманган вилояти


14

7

7

8.

Самарқанд вилояти


16

8

8

9.

Сурхондарё вилояти


15

8

7

10.

Сирдарё вилояти


11

6

5

11.

Тошкент вилояти


22

11

11

12.

Фарғона вилояти


19

9

10

13.

Хоразм вилояти


13

7

6

14.

Тошкент шаҳри


12

6

6

Жами


208

106

102

     

Изоҳ. Заруратга кўра ички ишлар органларининг навбатчилик қисмлари қўшимча алкотестерлар билан таъминланиши мумкин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 6 апрель












































Время: 0.0061
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск