Умная подшивка

2024 й. / Газеты на узбекском / СБХ / 15 /

Қонунчиликдаги янгиликлар

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ҚИШЛОҚ ЖОЙЛАРИ ҚАНДАЙ

РИВОЖЛАНТИРИЛАДИ


Президентнинг 28.03.2024 йилдаги "Ислом тараққиёт банки иштирокида "Қишлоқ жойларни комплекс ривожлантириш" (2-босқич) лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-141-сон қарори қабул қилинди.


Қишлоқ аҳоли пунктларининг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини яхшилаш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш ва молиялаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ва Ислом тараққиёт банки ўртасида (ИТБ) 2023 йил 26 апрелда 5 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олувчи 20 йил муддатга 260 млн АҚШ доллари миқдорида Ҳадли келишув ва Агентлик келишуви имзоланган.

БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Лойиҳани амалга ошириш даврида масъул ижро этувчи органнинг ҳамкори сифатида фаолият кўрсатади. Лойиҳанинг умумий қиймати 293,5 млн АҚШ долларига тенг, шундан Ўзбекистон Республикасининг улуши 33,5 млн АҚШ долларини ташкил этади.

Лойиҳа Қашқадарё, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларининг 21 та туманидаги 157 та маҳалла фуқаролар йиғинларида 5 йил давомида (2024-2028 йиллар) амалга оширилади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Лойиҳани ўз вақтида амалга ошириш ва мувофиқлаштириш, шунингдек, ИТБтомонидан ажратилган қарзлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича масъул ижро этувчи орган ҳисобланади.

Сублойиҳаларни лойиҳаловчи ва пудрат ишларини амалга оширувчи ташкилотларни танлаб олиш ИТБ талаблари асосида ва ушбу талабларга зид бўлмаган давлат харидлари тўғрисидаги тартиб-таомиллар асосида очиқ ва шаффоф усулда амалга оширилади.

Танланган қишлоқларда зарурий сублойиҳалар аниқлангандан сўнг, ҳар бир вилоят бўйича амалга оширилиши режалаштирилган тадбирлар юзасидан белгиланган тартибда техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар ишлаб чиқилади ва экспертиза органларида белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилади.

Лойиҳани амалга оширишда Қашқадарё, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари қошидаги "Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси" ДУКлари буюртмачи ҳисобланади.

Лойиҳани амалга ошириш доирасида:

q ҳосил бўладиган қўшилган ҚҚС суммаси Лойиҳа доирасида иштирок этаётган хўжалик юритувчи субъектлар маблағлари ҳисобидан тўланади ва қонунчиликда белгиланган тартибда

...
Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск