Умная подшивка

2024 й. / Газеты на узбекском / СБХ / 15 /

Дастурий маҳсулот билан боғлиқ бўлган битимлар ("СБХ" 15-сон, 2024 йил 9 апрель)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



ДАСТУРИЙ МАҲСУЛОТ БИЛАН

БОҒЛИҚ БЎЛГАН БИТИМЛАР



МЕЪЁРИЙ БАЗА


Дастурий маҳсулот билан боғлиқ битимларни тартибга солувчи асосий норматив ҳужжатлар:

q Фуқаролик кодекси;

q "Электрон тижорат тўғрисида"ги Қонун;

q 7-сон БҲМС "Номоддий активлар", 21-сон БҲМС "Хўжалик юритувчи субъектлар молия-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режаси ва уни қўллаш бўйича Йўриқнома";

q Электрон тижоратни амалга ошириш қоидалари;

q "Электрон тижоратни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори;

q Дастурий маҳсулотлар ва ахборот маҳсулотларидан фойдаланиш ҳуқуқини амалга ошириш ҳамда расмийлаштиришнинг божхона расмийлаштируви (декларациялаш) ва бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низом.



ДАСТУРИЙ МАҲСУЛОТ БИЛАН

БОҒЛИҚ БИТИМ ТУРЛАРИ


Дастурий маҳсулот (ДМ) билан боғлиқ битимларга қуйидагилар киради:

q ДМни буюртмага асосан ишлаб чиқиш;

q ДМга бўлган мутлақ ҳуқуқларнинг олди-сотдиси;

q ДМдан фойдаланиш ҳуқуқини топшириш;

q таркибида ДМ бўлган мол-мулк олди-сотдиси.



ДАСТУРИЙ МАҲСУЛОТНИ БУЮРТМАГА

АСОСАН ИШЛАБ ЧИҚИШ


Дастурий маҳсулот ишлаб чиқувчиси дастурий маҳсулотни яратиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги шартномага асосан уни яратиш ва буюртмачига ундан фойдаланиш учун мутлақ ҳуқуқлар бериш мажбуриятини ўз зиммасига олади (ФК 1037-м.).


МИСОЛ. НМАга киритилган дастурий маҳсулотнинг буюртмачи ва ишлаб чиқувчида ҳисобга олиниши

"А" корхона "В" корхона билан ишлаб чиқаришни автоматлаштирилган бошқариш тизимини ишлаб чиқишга 48 млн сўмлик шартнома тузди.

"А" корхонанинг ҳисоб сиёсатида сотиб олиш пайтида қиймати 50 БҲМдан юқори бўлган активлар номоддий активлар жумласига киритилиши мумкинлиги белгиланган.

2023 йил 1 декабрдан бошлаб БҲМ 340 000 сўмни ташкил этади. Тизимни ишлаб чиқиш қиймати 50 БҲМдан (340 000 х 50 = 17 млн сўм) ошиши боис.

"А" корхона учун бу номоддий активни барпо қилиш харажатлари ҳисобланади.

Ушбу активнинг фойдали хизмат муддати 10 йил, амортизацияси эса тўғри чизиқли усул билан ҳисобланиши белгилаб олинди.

Бир ой учун амортизация 0,4 млн сўм дастурий маҳсулот ишга туширилганидан кейинги ойдан бошлаб ҳисобланади.

Ишлаб чиқаришни автоматлаштирилган ҳолда бошқариш тизими бу ишлаб чиқариш мақсадидаги номоддий актив. Шу сабабдан уни амортизациялашга доир корхона харажатлари ишлаб чиқариш таннархига олиб борилади (Низом 1.4.2-б., 5.02.1999 йилдаги 54-сон ВМҚга илова).

"В" корхона учун бу дастурий маҳсулотни ишлаб чиқиш бўйича ишларни реализация қилишдан тушум ҳисобланади.

Дастурий маҳсулотни буюртмага асосан яратиш бўйича корхона харажатлари бажарилган ишлар таннархига киритилади. Дейлик, дастурчиларнинг иш ҳақи, МҲТФдан ижтимоий солиқ, компьютер ускунасининг эскириши, электр энергияси бўйича харажатлар 30 млн сўмни ташкил қилди.

Бухгалтерия ҳисоби:

  


Хўжалик операциясининг мазмуни



Сумма, млн сўм



Дебет


...
Время: 0.0114
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск