Умная подшивка

2024 й. / Газеты на узбекском / Норма маслахатчи / 16 /

Қонунчиликдаги янгиликлар

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МАКТАБЛАР

ТАРМОҒИ КЕНГАЙТИРИЛМОҚДА


Президент "Ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш ва уларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонни (1.04.2024 йилдаги ПФ-55-сон) имзолади.



АКАДЕМИКЛАР ИШТИРОКИДАГИ ДАРСЛАР


2024/2025 ўқув йилидан бошлаб Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларда Фанлар академияси академиклари иштирокида дарс ўтиш амалиёти йўлга қўйилади. Мазкур мактабларда қуйидагилар режалаштирилган:

q ўқувчиларнинг яратувчанлик кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган дарслар ташкил этиш;

q ўқувчиларга амалий лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва уларни ҳаётга татбиқ этиш масалаларида кўмак кўрсатиш;

q ўқувчиларни ишлаб чиқариш жараёнларига фаол жалб этиш.

Ўқувчиларнинг инновацион ғоялари ва ишланмаларини ривожлантириш мақсадида "Ёш академиклар" клублари ташкил этилади.

Ҳар йили умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида таълим, ахборот технологиялари, яшил энергия, экология, иқлим ўзгариши ва қишлоқ хўжалиги каби йўналишларда янги маҳсулот ёки хизмат турини яратишни назарда тутувчи "Ихтирочиликка қадам" танлови ўтказилади.

Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактабда SТЕМ модели жорий этилади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактабда тажриба-синов тариқасида "Янги Ўзбекистон" университети билан ўзаро интеграциялашган ўқувчиларни муҳандислик асосларига ўргатиш бўйича таълим дастурлари жорий қилинади.

Бунда:

q Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг ўқув жараёни 5 йиллик дастурлар асосида SТЕМ модели бўйича ташкил этилади.

q муҳандислик дастурларига танлов умумий ўрта таълим муассасаларининг математика, мантиқий фикрлаш, информатика ва муҳандислик йўналишлари бўйича қобилияти бор 6-синф битирувчилари орасида амалга оширилади.

q муҳандислик таълим дастурлари "Янги Ўзбекистон" университети бакалавриат таълим дастурлари билан ўзаро интеграция қилинади;

q муҳандислик таълим дастурларини лозим даражада ўзлаштирган битирувчиларга ўз ўқишини "Янги Ўзбекистон" университети тегишли бакалавриат таълим йўналишининг 2-босқичидан давом эттириш ҳуқуқи берилади.



ЧЕТ ТИЛИДА ЎҚИТИШ АМАЛИЁТИ

...
Время: 0.0061
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск