ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Йўловчиларга хизмат кўрсатиш. Автовокзаллар. Автомобиллар тўхташ жойлари. Аэровокзаллар. Темирйўл станциялари /

Темир йўл вокзалларига, поездларга хизмат кўрсатиш ва рейсга тайёрлаш пунктларига, вагон, локомотив ва вагон-ресторанларга қўйиладиган санитария-гигиена талаблари (0066-24-сон СанҚваН) (ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг 13.02.2024 й. 5-сон)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги

Санитария-эпидемиологик осойишталик

ва жамоат саломатлиги қўмитасининг

2024 йил 13 февралдаги

5-сон қарорига

ИЛОВА



Темир йўл вокзалларига, поездларга хизмат

кўрсатиш ва рейсга тайёрлаш пунктларига, вагон,

локомотив ва вагон-ресторанларга қўйиладиган

санитария-гигиена талаблари

(0066-24-сон СанҚваН)


Мазкур санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (бундан буён матнда санитария қоидалари деб юритилади) темир йўл вокзалларига, поездларга хизмат кўрсатиш ва рейсга тайёрлаш пунктларига, вагон, локомотив ва вагон-ресторанларга қўйиладиган санитария-гигиена талабларини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу санитария қоидаларида қуйидаги атамалар қўлланилади:


гидроколонка - катта миқдорда сув қуйиш учун мўлжалланган манба;


локомотивлар - темир йўлларда поездлар ва алоҳида вагонларни тортиш учун мўлжалланган ҳаракатланувчи таркиб;


сув резервуари - вақтинчалик ёки доимий равишда ичимлик суви таъминоти тизимини улаш имкони бўлмаган жойларда ичимлик сувини сақлаш учун мўлжалланган металл герметик сиғим;


темир йўл вокзали - йўловчиларга хизмат кўрсатиш, поездлар ҳаракатини бошқариш ва хизмат хоналарини жойлаштириш учун мўлжалланган темир йўл станцияси инфратузилмаси;


темир йўл транспорти (темир йўл) - умумий фойдаланишдаги транспорт турларидан бири бўлиб, у ишлаб чиқариш ва ижтимоий йўналишдаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотларни ўз таркибига олган, бошқа давлатларнинг темир йўллари ва транспортнинг бошқа турлари билан ўзаро ҳамкорликда ташиш эҳтиёжларини таъминловчи ягона ишлаб чиқариш-технология мажмуидан иборатдир;


йўловчи - йўл ҳужжатларига эга бўлган ва поездда сафар қилувчи фуқаро (жисмоний шахс);


йўловчилар платформаси (перрони) - станцияларда ёки тўхташ шохобчаларида йўловчиларнинг вагонларга қулай ва хавфсиз ўтиши, уларнинг вагонларга чиқиши ва тушиши учун қулайлаштирилган майдонча;


йўловчи вагонлари - йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган вагонлар;


поездларга хизмат кўрсатиш ва рейсга тайёрлаш пунктлари - йўловчи ташиш поездларига ёқилғи, сув, мой, қум билан таъминлаш, локомотивларни тозалаш, ювиш, зарур ҳолларда 180°га буриш ҳамда рейсга тайёрлашга мўлжалланган пунктлар.



2-БОБ. ТЕМИР ЙЎЛ ВОКЗАЛЛАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН

САНИТАРИЯ-ГИГИЕНА ТАЛАБЛАРИ


2. Йўловчилар кутиш залидаги девор ва ўриндиқлар орасидаги масофа кичик ҳажмдаги механик мосламалар ёрдамида тозалашга қулай бўлиши учун камида 1,0 - 1,8 м бўлиши керак. Ўриндиқнинг орқа қисми баландлиги 80 см, ўриндиқ кенглиги 60 см, ўриндиқнинг полдан баландлиги 45 см бўлиши лозим.


3. Асосий биноларда пол ва девор сиртлари пол юзасидан 1,8 м баландликкача намли тозалаш ва дезинфекция ишларини олиб бориш учун қулай материаллар билан қопланиши керак.


4. Чиптахоналарнинг таркиби ва жиҳозлари кассирларнинг иш жойлари ШНҚ 2.08.02-09* "Жамоат бинолари ва иншоотлари" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига жавоб бериши керак.


5. Тиббиёт хонаси биринчи қаватда жойлаштирилиши, шунингдек перронга ва йўловчилар кутиш залига алоҳида чиқиш эшиклари бўлиши керак. Эшиклар ва ўтиш жойларининг жойлашиши ва кенглиги замбил билан ҳаракатланишни таъминлаши керак.


6. Санитария назорати пункти вокзал ҳудудида жойлашган бўлиши ва унинг таркибида санитария назорати пункти мудири хонаси, врачлар ва врач ёрдамчилари хонаси ҳамда қўшимча санитария маиший хоналар бўлиши керак. Санитария назорати пунктини поездларнинг перронга келиш ва жўнашини кўриш имконияти бўлган хоналарга жойлаштириш лозим.


7. Маиший хизмат хоналари (сартарошхона, вокзалнинг техник ходимлари учун маиший хоналар, ҳожатхоналар ва бошқалар) ШНҚ 2.08.02-09* "Жамоат бинолари ва иншоотлари" талабларига мувофиқ лойиҳалаштирилиши керак.


8. Фаррошлар учун хоналар оқиб келувчи ва сўрувчи вентиляция, иссиқ ва совуқ сув кранлари, латта ва тозалаш анжомларини ювиш учун ванна ва трап билан жиҳозланган бўлиши керак. Юк ташувчилар учун хоналар маиший хизмат хоналари каби жиҳозланиши керак.


9. Темир йўл вокзалининг юк бўлими алоҳида хонада жойлашиши, шунингдек ушбу бинода юкни ортиш ва тушириш механизмларини сақлаш хонаси ва уни қабул қилувчи ходим хонаси ташкил этилиши керак.


10. Қозонхона, вентиляция ва кондиционерлаш камералари ҚМҚ 2.04.05-97 "Иситиш, вентиляция ва кондиционерлаш" талабларига мувофиқ шовқиндан ҳимояловчи ва тебранишларни сўндирувчи мосламалар билан таъминланиши керак.


11. Вокзалларда имконияти чекланган йўловчилар учун маиший хизмат кўрсатиш хоналари ташкил этилиши зарур. Уларнинг вокзалга кириши ва ҳаракатланиши қулай бўлиши учун пандуслар (нишаблиги камида 1:10, тўсиқлар ораси кенглиги 1,5 м), ногиронлиги бўлган шахслар ва уларга ҳамроҳлик қилувчи шахслар учун лифтлар (кабина ўлчами 110х140 см), кутиш залида ногиронлик аравачалари учун жойлар, буфет, кафе, ресторанларда ногиронлик аравачалари ўлчамларини ҳисобга олган ҳолда столлар (узунлиги 110 см, эни 70 см, ўриндиқ баландлиги 52 см), жамоат ҳожатхоналарида ўлчами 225х15 см ли махсус кабиналар, ногиронлик аравачасини платформадан вагонга чиқариш учун кўтарувчи мосламалар кўзда тутилиши керак.

Ногиронлик аравачасидаги ногиронлиги бўлган шахслар фойдаланувчи хона эшикларининг кенглиги 120 см (эшик тортиб очилганда эса 1,5 м дан кам бўлмаслиги керак), бошқа эшикларники эса 90 см бўлиши керак.


12. Вокзал хоналарида ногиронлиги бўлган шахслар фойдаланиши имкониятини берувчи белгили пиктограммалар (объект ёки ҳодисанинг энг муҳим хусусиятларини кўрсатадиган белги) кўзда тутилиши керак.


13. Тозалаш анжомларида уларнинг ишлатилиш мақсадини кўрсатувчи белги (маркировка) бўлиши зарур.


14. Вокзалда кундалик тозалаш ҳар куни йўловчи поездлар ҳаракатининг интенсивлиги пасайган вақтларда фаррошлар томонидан анъанавий тарзда ёки пол ювиш машиналари ва чангютгичлар ёрдамида амалга оширилади.


15. Қаттиқ маиший чиқиндилар махсус ажратилган, асфальтланган ёки бетондан қилинган майдоннинг юза қисмида ўрнатилган қопқоқли металл контейнерларда йиғилиши ва ушбу майдон 10 кунда камида бир марта ювилиши ва дезинфекция қилувчи воситалар билан ишлов берилиши ҳамда канализацияга уланган оқим мавжуд бўлиши кўзда тутилади.


16. Йўловчилар пойабзалидан тушадиган лой ва сувларни тозалаш мосламаси вокзалнинг кириш эшиклари олдида жойлашган бўлиши керак.


17. Вокзал перронлари, платформалари ва тўхташ жойлари тоза бўлиши ва бир-биридан 25 м узоқликда бўлмаган масофада маиший чиқиндиларни йиғиш қутилари ўрнатилиши керак.


18. Багаж ва бошқа юкларни ташиш, ногиронлиги бўлган шахсларни ногиронлик аравачасига ўтказиш эса электромоторли ускуналар билан жиҳозланган кўтарувчи мосламаларда амалга оширилиши керак.


19. Белгиланмаган жойларда чекишни тақиқлаш, тозалик ва тартибга риоя қилиш тўғрисидаги эълонлар вокзалнинг йўловчилар хонаси ва кутиш майдонларининг кўзга кўринарли жойларига жойлаштирилиши керак.


21. Она ва бола хонаси ШНҚ 2.08.02-09* "Жамоат бинолари ва иншоотлари" талабларига мувофиқ жиҳозланиши ва фойдаланилиши керак.


22. Она ва бола хонаси вокзалнинг шовқиндан ҳимояланган, алоҳида кириш эшигига эга бўлиши ва бинонинг камида иккинчи қаватида жойлаштирилиши керак.

Она ва бола хонасида ишлатиладиган ўйинчоқлар уларни ювиш ва дезинфекциялаш имконини берадиган материаллардан тайёрланиши керак.


23. Йўловчилар учун узоқ муддатли дам олиш хоналари учун бинолар мажмуаси ва майдони ШНҚ 2.08.02-09* "Жамоат бинолари ва иншоотлари" талабларига жавоб бериши зарур.

Мазкур хоналарда устки кийимларни сақлаш учун жавон, ётоқ, чойшаблар, стол, ўриндиқлар сонига кўра креслолар (стуллар), ойна кабилар билан жиҳозланган бўлиши керак. Хонадаги жойлар сони тўрттадан ортмаслиги керак. Дам олаётган йўловчиларга кўрпа-тўшак, чойшаблар ва сочиқлар берилиши керак.


24. Дам олиш хонасини тозалаш ишлари эрталаб, зарур ҳолларда кун давомида олиб борилади. Йўловчи хонани бўшатгандан сўнг қўшимча равишда мебеллар намли артилиб, идишлар ювилади, чойшаблар алмаштирилади, кўрпа-тўшаклар, ёстиқлар чангдан тозаланиб, хона шамоллатилади.


25. Вокзал ҳудудида жойлашган ресторан, кафе ва буфетларнинг таркиби, режаси, жиҳозланиши ва хизмат кўрсатиши СанҚваН 0027-22-сон "Умумий овқатланиш корхоналарига қўйиладиган санитария-гигиена талаблари"да белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши керак.


26. Йўловчиларга хизмат кўрсатиш ва овқатланиш билан боғлиқ дам олиш хоналари ходимлари, вокзал фаррошлари Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) талаблари асосида тиббий кўрикдан ўтказилиши керак.


27. Вокзалнинг барча хоналари иситиш, вентиляция ва ҳавони тозалаш ҚМҚ 2.04.05-97* "Иситиш, вентиляция ва кондициялаш" талабларига мувофиқ амалга оширилиши керак.


28. Барча ташқи кириш эшикларида самарали ишловчи иссиқ ҳаво пардалари ёки иситиладиган тамбурлар бўлиши керак.


29. Қишда одам доимий бўладиган зонада ҳаво ҳаракати тезлиги 0,2 м/с дан ошмаслиги керак.


30. Ҳаво олиш мосламалари ифлосланган сув, ҳаво, газлар кирмайдиган жойларда жойлаштирилиши керак.


31. Вентиляция тизимидан чиқаётган ҳаво чангга қарши ва дезинфекцияловчи фильтрлардан, кираётган ҳаво эса фақат чангга қарши фильтрлардан ўтказилиши керак.

Агар вентиляция ва (ёки) кондиционер тизими рециркуляция режимидан фойдаланса, айланма ҳаво зарарсизлантирилиши керак.

Ретсеркуляция қилинган ҳавони зарарсизлантириш мосламаси ҳаво томчи йўли билан юқадиган патоген микроорганизмларни камида 95 фоиз самарадорлик билан зарарсизлантиришни таъминлаши керак.


32. Вокзалда йўловчилар ҳамда хизмат кўрсатиш хоналарининг микроорганизмлар билан ва кимёвий ифлосланганлик даражаларини аниқлаш учун ҳаво муҳити текшириб турилиши керак.


33. Вокзал хоналарида ҳавони санитария-кимёвий баҳолашда кимёвий моддаларнинг рухсат этилган миқдори СанҚваН 0294-11-сон "Иш жойи ҳавосидаги зарарли моддаларнинг рухсат этилган концентрациясининг (РЭК) гигиеник меъёрлари" талабларига мувофиқ бўлиши керак.


34. Ёзда хонага механик ҳаво оқимини олиб келувчи вентиляция 1 кишига камида 30 м³/соат ҳаво етказиб бериши керак.


35. Вентиляция ва иситиш тизимларини техник ҳолати ва ишлатилиши учун масъул ходимлар ажратилиши керак. Техник хизмат кўрсатиш ҚМҚ 2.04.05-97* "Иситиш, вентиляция ва кондициялаш" талабларида белгиланган муддатларда амалга оширилади. Вокзал хоналари ҳаво муҳитининг микроиқлим кўрсаткичлари СанҚваН 0324-16 "Ишлаб чиқариш хоналари микроиқлимини санитар-гигиеник нормативлари" талабларига мувофиқ келиши керак.


36. Темир йўл вокзалларининг ташқи ва ички сув таъминоти, канализация ва иссиқ сув таъминоти тармоқлари ҚМҚ 2.04.02-19" Сув таъминоти. Ташқи тармоқлар ва иншоотлар", ҚМҚ 2.04.03-19 "Канализация. Ташқи тармоқлар ва иншоотлар" ва ҚМҚ 2.04.01-98 "Бинолар ички водопроводи ва канализацияси" талабларига жавоб бериши керак.


37. Вокзал СанҚваН 0211-06-сон "Ўзбекистон аҳолисини марказлашган хўжалик-ичимлик сув таъминотидаги сув сифатини назорати ва гигиеник мезонлари" талабларига жавоб берадиган ичимлик суви билан таъминланиши керак. Ичимлик суви сифати, сув таъминоти объектларининг санитария-техник ҳолати мунтазам назорат қилиниши керак.


38. Суғориш ишларини олиб бориш, перрон ва платформаларни намли тозалаш учун шлангларни техник сув таъминотига улаш имконияти бўлиши керак.


39. Канализацияси мавжуд бўлмаган вокзалларда СанҚваН 0368-19-сон "Жамоат ҳожатхоналарини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилишнинг санитария қоида ва нормалари" асосида оқава сувларни йиғиш ва олиб ташлаш имкониятига эга жамоат ҳожатхоналари ташкил этилади.


40. Вокзалларнинг ер ости хоналарининг дераза ойналарини полга нисбатан камида 1:5 нисбатда жойлаштириш билан хоналардаги ёруғликни бир хилда бўлишини таъминлаш зарур.


41. Вокзалнинг ер усти ва ер ости хоналарини сунъий ёритиш тизими учун чўғланма лампалар ва оқ рангли люминессент лампалар ишлатилади. Вокзалнинг ер усти ва ер ости хоналарини сунъий ёритиш тизимига бўлган гигиеник талаблар 1-иловага мувофиқ бўлиши керак.


42. Ички хоналар ва очиқ жойлардаги чироқлар вақти-вақти билан тозаланиб турилиши зарур. Чироқларни тозалаш даврийлиги 2-иловага мувофиқ амалга оширилиши лозим.



3-БОБ. ЙЎЛОВЧИ ТАШИШ ПОЕЗДЛАРИГА

ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ВА РЕЙСГА ТАЙЁРЛАШ

ПУНКТЛАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН САНИТАРИЯ-

ГИГИЕНА ТАЛАБЛАРИ


43. Йўловчи ташиш поездларига хизмат кўрсатиш ва рейсга тайёрлаш пунктлари учун мўлжалланган ҳудудлар СанҚваН 0350-17-сон "Ўзбекистон Республикаси аҳоли турар жойлари атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш санитария нормалари ва қоидалари" талабларга жавоб бериши керак.


44. Йўловчи ташиш поездларига хизмат кўрсатиш ва рейсга тайёрлаш пунктлари қуйидаги функционал зоналарга бўлиниши керак:

йўловчи вагонларни тозалаш, ташқи юзасини ювиш ва дезинфекция қилиш;

вагонларни таъмирлаш, ёқилғи билан таъминлаш, сув қуйиш, тозалаш ва шайлаш зонаси;

йилнинг совуқ даврида иситиши таъминланган ҳолда йўловчи поездлари ва алоҳида вагонларни жойлаштириш зонаси.


45. Гидроколонкалар оқава сувнинг канализацияга тушиш имконини берувчи қияликка эга асфальт ёки бетон қопламали жойларга ўрнатилади. Канализация қудуқлари сунъий дренаж билан жиҳозланган бўлиши керак. Жўмраклар ёзда ва қишда йўловчи ташишдан олдин албатта текширилиши керак.


46. Гидроколонкалар музлашдан ҳимояланган бўлиши керак. Гидроколонкалар муздан зарур ҳолларда, лекин камида икки кунда бир марта тозаланиши зарур.


47. Гидроколонкалар сув тўлдириш шланги унинг учини ифлосланишдан ҳимоя қилувчи махсус қурилмалар билан таъминланган бўлиши ва осилган ҳолда махсус хонада сақланиши керак.


48. Сув тўлдириш колонкаларидан сув намуналари ҳар ойда, ёзги эпидемиологик мавсумда эса ҳар ўн кунда (лекин йилига 12 мартадан кам эмас) олинади.


49. Йўловчи ташиш поездларига хизмат кўрсатиш ва рейсга тайёрлаш пунктлари канализацияси ҚМҚ 2.04.03-19 "Канализация. Ташқи тармоқлар ва иншоотлар" талабларига жавоб бериши керак.


50. Йўловчи ташиш поездларига хизмат кўрсатиш ва рейсга тайёрлаш пунктлари поездларни ювиш учун вагонларни ювиш машиналари билан етарли миқдорда жиҳозланган бўлиши керак.


51. Вагонларни ювиш машиналари йўловчи вагонларни тозалаш зонасининг чиқиш жойига жойлаштирилади. Йўловчи вагонларни йил давомида ювишни таъминлаш учун иқлим шароитига қараб йўловчи вагонларни тозалаш зонасига керакли ускуналар ўрнатилиши керак (иссиқлик пардалари, вагонни қуритиш учун калориферлар ва б.).


52. Вагонларни ювиш машинаси ёпиқ циклли бўлиши керак. Вагонларни ювиш учун айланма сув қайта фойдаланишдан олдин маҳаллий тозалаш иншоотларида нефт маҳсулотлари, муаллақ моддалардан тозаланиши ва +70°С ҳароратда 40 дақиқа давомида зарарсизлантирилиши керак.


53. Поезд хизматчилари томонидан вагонларда тўпланган маиший чиқиндилар йўл давомидаги бекатларда ҳамда айланма пунктларда махсус ажратилган чиқинди тўплаш қутиларига олиб чиқиб ташланиши таъминланиши керак.


54. Йўловчи вагонлар чиқиндилари 0,5 - 0,75 м³ сиғимли стандарт металл контейнерларда йиғилиши керак, уларнинг сони йўловчи ташиш поездларига хизмат кўрсатиш ва рейсга тайёрлаш пунктларида ҳар бир вагондан 0,3 м³ ахлат тўпланишига қараб белгиланади.

Контейнерлар маҳкам ёпиладиган қопқоқларга эга бўлиши ва махсус йўлакда бир-биридан 50 м масофада жойлаштирилиши керак. Йўлак асфальт ёки бетон билан қопланиши керак. Контейнерлар чиқиндилардан тозалангандан сўнг ювувчи ва дезинфекцияловчи воситалар ёрдамида ювилиши лозим.


55. Йўловчи ташиш поездларига хизмат кўрсатиш ва рейсга тайёрлаш пунктлари йўловчи вагонлардан чиқиндиларни тозалаш учун чангютгичлар билан жиҳозланиши зарур.


56. Йўловчи ташиш поездларига хизмат кўрсатиш ва рейсга тайёрлаш пунктларидаги йўлак ва бошқа участкаларида тозалаш ишлари кунига камида уч марта бевосита фаррошлар томонидан ёки тозалаш машиналари ёрдамида амалга оширилиши керак.


57. Озиқ-овқат чиқиндилари олиб кетилишидан олдин махсус жиҳозланган тез-тез тозаланиб туриладиган совуқ хоналарда вақтинча сақланиши керак. Давлатлараро ташишларда фойдаланиладиган йўловчи вагонлари ва вагон-ресторанлардан тўпланган озиқ-овқат чиқиндиларини чорва учун озуқа сифатида фойдаланиш тақиқланади.


58. Йўловчи ташиш поездларига хизмат кўрсатиш ва рейсга тайёрлаш пунктлари ҳудуди, хизмат ва фаолият юритаётган хоналарининг ёритилганлиги ҚМҚ 2.01.05-2019 "Табиий ва сунъий ёритиш" талабларига жавоб бериши керак.


59. Куйган лампалар дарҳол алмаштирилиши, лампалар арматураси заруратга кўра ифлосланганда, лекин камида ойига бир марта чангдан тозаланиши керак.


60. Кир ювиш воситаларини сақлаш учун ажратилган хоналар, олинадиган юмшоқ мебеллар ва кичик таъмирлаш иншоотлари учун маиший хоналар ШНҚ 2.08.02-09* "Жамоат бинолари ва иншоотлари" талабларига мос келиши керак.


61. Дезинфекция, дезинсекция ва дератизация ишларини олиб бориш учун йўловчи ташиш поездларига хизмат кўрсатиш пунктларида дезинфекция бўлими, вагонларни зарарсизлантириш пункти ва омбор кўзда тутилади.


62. Дезинфекция бўлими вагонларни тўшак ва юмшоқ мебелларини дезинфекция ва дезинсекция қилади. Бўлим вагон мулкини сақлаш омборлари ва кирхона билан бир ҳудудга жойлаштирилади. Бўлим қуйидаги хоналарни ўз ичига олади:

тўшак ва вагон жиҳозларини кимёвий ва механик тозалаш учун;

"нотоза" ва "тоза" бўлимлари алоҳидаланган дезинфекцияловчи камера (мос равишда ишлатилган ва қайта ишланган тоза нарсаларни бериш учун);

дезинфекциялаш воситаларини сақлаш ва ишчи эритмаларни тайёрлаш учун;

ходимлар учун маиший-хизмат хоналари.

Дезинфекция бўлими хоналарининг ўлчамлари зарарсизлантирилувчи тўшак ва жиҳозларнинг (инвентар) сонидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.


63. Дезинфекция ва дезинсекция буғ-формалин ва буғ-ҳаво усуллари билан амалга оширилиши керак.


64. Тўшаклар ва жиҳозларни профилактик зарарсизлантириш 3-иловада келтирилган тартиб ва муддатларда олиб борилиши лозим.


65. Йўловчи ташиш поездларига хизмат кўрсатиш ва рейсга тайёрлаш пунктларида йўловчи вагонларини дезинфекция, дезинсекция ва дератизация қилиш учун мўлжалланган очиқ дезинфекция пункти ташкил этилади. Пункт шамол эсиш томонида маневр йўлларидан (локомотивнинг поезд билан боғлиқ бўлмаган ҳаракатланиш йўллари) камида 25 м, хизмат хоналаридан эса 50 м масофада жойлашган бўлиши керак. Кучли таъсир этувчи ва заҳарли моддалар омбори жойлашиш жойи, жиҳозланиши, тузилиши СанҚваН 0350-17-сон "Ўзбекистон Республикаси аҳоли турар жойлари атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш санитария нормалари ва қоидалари" талабларига мос келиши керак.


66. Ёпиқ дезинфекция пунктининг ўтказиш қобилияти вагонларни зарарсизлантириш учун сарфланадиган вақтни ҳисобга олган ҳолда ҳисобланади. Вагонларни зарарсизлантириш учун сарфланадиган вақт меъёри 4-иловадаги талабларга мос бўлиши керак.


67. Поезд бошлиғида зарарсизлантириш санаси, вақти, жойи ва зарарсизлантиришни амалга оширган масъул шахснинг имзоси кўрсатилган ҳолда вагонларни профилактик дезинфекция, дезинсекция ва дератизация ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот бўлиши керак.


68. Ёқилғи (кўмир) омборларини сунъий ёритилганлиги ҚМҚ 2.01.05-2019 "Табиий ва сунъий ёритиш" талабларига жавоб бериши керак.



4-БОБ. ЙЎЛОВЧИ ВАГОНЛАРИ, ВАГОНЛАРНИ

ТОРТУВЧИ ЛОКОМОТИВ ВА ВАГОН-РЕСТОРАНЛАРИ

ТУЗИЛИШИ, ЖИҲОЗЛАНИШИ ВА ЭКСПЛУАТАЦИЯСИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН САНИТАРИЯ-ГИГИЕНА ТАЛАБЛАРИ


69. Локомотив ва темир йўл транспортининг ҳаракатланувчи таркиби машинистлар кабинаси 5-иловада келтирилган талабларга жавоб бериши керак.

Машинист кабинасидаги ўриндиқ 6-иловада келтирилган талабларга жавоб бериши керак.

Машинист кабинаси микроиқлим кўрсаткичларини таъминлайдиган ҳавони тозалаш, иситиш ва совутиш функцияларига эга кондиционер ҳамда вентиляция тизими билан жиҳозланган бўлиши керак.

Вентиляция тизими орқали кабина ичига етказиб бериладиган ташқи ҳавонинг ҳажми бир киши учун камида 30 м3/соат бўлиши керак. Машинист кабинасига ташқи ҳаво ҳароратига қараб, ташқаридан ҳавони етказиб беришга рухсат бериладиган ҳажми 7-иловада келтирилган кўрсаткичлардан кам бўлмаслиги зарур.

Машинист кабинаси ҳавосидаги кимёвий моддаларнинг таркиби атроф-муҳит омиллари учун гигиеник меъёрлар билан белгиланган иш жойи ҳавосидаги рухсат этилган максимал концентрацияларга мос келиши керак.

Машинист кабинасидаги сунъий ёритиш даражалари 8-иловада келтирилган талабларга мос келиши керак.

Ҳар қандай тоифадаги вагонни лойиҳалашда йўловчилар учун хона, ҳожатхона, йўлаклар, тамбурлар, ўтиш йўлаклари, хизмат хоналари, вагон кузатувчилари учун дам олиш хонаси ва қозонхона (агар керак бўлса) кўзда тутилиши керак.


70. Йўловчи вагонларида қўлланилишига рухсат этилган инсон саломатлиги учун зарарли моддалар чиқармайдиган, механик таъсирга, ёруғликка, ювувчи ва дезинфекцияловчи воситаларга чидамли, тозалаш учун қулай меъморий ва пардоз материалларидан фойдаланишга рухсат этилади.


71. Вагон кузови тебраниш, шовқин ва иссиқлик изоляциясига эга бўлиши керак.


72. Кириш эшикларида йўловчиларнинг қулай ва хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида платформадан чиқиш учун зинапоя бўлиши керак. Зина юзаси силлиқ бўлмаслиги, шунингдек қор, лой ва сувни ушлаб қолиши керак. Биринчи зина платформадан 350 мм дан юқори бўлмаслиги керак. Зина чуқурлиги - 300 мм дан, кенглиги эса - 250 мм дан кам бўлмаслиги ва зиналар орасидаги вертикал масофа - 250 мм дан ошмаслиги керак.

Ногиронлик аравачаси чиқишини таъминлаш учун ногиронлик аравачаларини кўтарувчи мослама (механик, гидравлик, электр) билан жиҳозланиши керак. Кўтарувчи мослама вагоннинг қозонхонаси бўлмаган томонига жойлаштирилиши керак.


73. Йўловчи вагонларининг ўтиш жойлари нам ва лойни ушлаб қолиши, қулай тутқичлар, навбатчилик ва аварияга оид ёритгичлари бўлиши керак. Полда тешик ва ёриқлар бўлмаслиги керак.


74. Йўловчи вагонларнинг эшиклари йўловчиларни багаж билан эркин ҳаракатланишини таъминлаши керак. Ташқи ён эшикларнинг ўлчамлари камида 1900х780 мм, вагон охиридаги эшиклар 1800х700 мм, йўлаклардаги эшиклар - 1900х700 мм бўлиши керак. Ногиронлик аравачасида кириш ва чиқиш эшикларнинг кенглиги камида 900 мм бўлиши керак.

Ташқи эшиклар 50 N дан ошмайдиган куч билан очилиши, тамбурлар сув ва қор тушмаслиги учун герметик бўлиши, тамбур ва ўтиш жойларида табиий ёритилганликни таъминлаш учун юқори қисми ойнали бўлиши керак.

Эшикнинг иккала томонига зинапоялардан баландлиги 850 - 880 мм бўлган тутқичлар ўрнатилиши керак.

Вагон эшиклари очиш ва ёпиш учун хавфсизлик тутқичлари билан жиҳозланган бўлиши керак. Йўлакдаги ўтиш ва хизмат хоналари эшиклари очиқ ҳолда ушлаб турилиши учун махсус мосламалар бўлиши керак.


75. Йўловчиларнинг багаж билан эркин ўтишини, фавқулодда вазиятларда тез эвакуация қилинишини таъминлаш учун ишчи тамбур ўлчамлари камида 2700х1000 мм бўлиши керак. Тамбур полида йўловчилар пойабзалини тозалаш учун панжара, охирги вагоннинг тамбурида - ёқилғи, тозалаш ускуналари ва бошқа мулкларни сақлаш ҳамда чиқинди йиғиш қутилари жойлаштириладиган жой кўзда тутилиши керак.


76. Йўлаклар (ўтиш жойлари) йўловчиларнинг багаж билан ҳаракатланиши учун қулай ва кенглиги камида 2300 мм, вагонларда тирсак баландлигида 560 - 750 мм, ногиронлиги бўлган шахслар купесига кириш жойида - камида 1000 мм бўлиши керак.

Вагоннинг қозонхона бўлмаган томонидаги кичик йўлагида чиқинди йиғиш қутиси ўрнатилади.


77. Йўловчи вагонлари етарли кўринишни ва табиий ёруғлик, овоз ва иссиқлик изоляциясини таъминлаш учун икки-уч қаватли текис хавфсиз герметик ойналар билан жиҳозланиши керак. Полдан деразанинг пастки қиррасигача баландлиги - 900 мм дан ошмаслиги, юқори қиррасигача - 1800 мм дан кам бўлмаслиги керак. Вагон деразалари 1/3 қисми баландлигида 60 - 100 N дан ошмайдиган куч билан очилиши ва силжийдиган қисми исталган даражада фиксация бўлиши керак. Кондиционерсиз вагонларда ҳаво дарчалари бўлиши керак. Йўлакда йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш учун тутқичлар бўлиши керак. Деразалар ёруғлик ўтказмайдиган пардалар, шунингдек, ишончли ва қулай ҳаракат механизмига эга бўлган автоматик пардалар (ёки жалюзалар) билан жиҳозланган бўлиши керак. Ҳожатхона ва ювиниш хонаси ойналари шаффоф бўлмаслиги керак.


78. Вагон кузатувчилари учун хизмат хонасининг майдони камида 2,6 м² бўлиши керак. Мазкур хизмат хонасида махсус кийимларни сақлаш учун жавонлар, раковина, йўловчилар учун мўлжалланган совутгич, электр чойнаклар, вагон кузатувчиси учун кресло бўлиши керак. Вагон кузатувчилари хизмат хонасида ногиронлиги бўлган шахслар учун купега чақирув таблоси ўрнатилиши керак.

Йўловчи вагонлардаги техник ускуна ва жиҳозлар (ёнғин сигнализацияси, микротўлқинли печлар ва бошқалар) соз ҳолатда бўлиши ва йўловчилар ҳамда вагон бригада ходимлари соғлиғига зарарли таъсир кўрсатмаслиги керак.


79. Вагон кузатувчиларининг дам олиши учун икки ўринли купе бўлиши керак. Купе қўшимча равишда устки кийимлар ва шахсий буюмларини сақлаш учун жавонлар билан жиҳозланиши керак.


80. Ётоқ туридаги вагонларда рейс давомидаги йўловчилар сонини ҳисобга олган ҳолда тоза кўрпа тўшак жилдлари (чойшаб, кўрпа сиртмаси, ёстиқ жилдлари) сақлаш учун алоҳида жой бўлиши керак. Ишлатилган кўрпа тўшак жилдлари эса алоҳида сақланиши керак.

Ишлатилган чойшаблар йўловчилар тушганидан кейин вагон кузатувчилари томонидан йиғиб олинади.


81. Йўловчи купеси ётоқ диванлар, юк учун токча ва тоза буюмлар учун тахмон, бурчаклари юмалоқ бўлган йиғма дераза столи, жавон ёки ташқи кийим учун илгаклар ва илмоқлар, ҳар бир ўриндиқ устидаги кичик нарсалар учун йиғма тўр (жавон), йўловчиларни юқори ётоқ жойга кўтарилиши учун ўрнатилган нарвон ва ойна каби жиҳозларни ўз ичига олиши керак.


82. Салон типидаги ўриндиқли вагонларда юк токчалари чуқурлиги 400 мм дан кам ва 600 мм дан кўп бўлмаслиги керак. Шикастланишларни олдини олиш учун токчалар асосан ёпиқ (эшиклари билан) ёки ўраб турган томонлари бўлиши керак. Полдан стол юзасигача бўлган масофа 750 мм бўлиши керак, стол юзаси ўриндиқнинг орқа томони нишаблигидан қатъи назар, горизонтал бўлиши керак. Ўриндиқ суянчиғини қулай ҳолатга келтириш учун энг бўртган қисмининг юзаси ўриндиқ юзасига нисбатан 180±10 - 240±10 мм оралиқда бўлиши керак. Ўриндиқ полга маҳкамланган бўлиши керак.

Вагонларининг ўриндиқлари суянчиғи ўриндиққа нисбатан камида 125 градуслик бурчак остида эгилиб туриши керак, бошланғич бурчаги одатий ҳолатда 110 даража бўлади.

Ўриндиқ суянчиғини орқа томонига эгганда орқада ўтирган йўловчилар учун ҳеч қандай ноқулайлик туғдирмаслиги керак. Олдиндаги ўриндиқ орқа девори билан йўловчи тизза юзаси орасидаги масофа 220 мм дан кам бўлмаслиги керак.

Ўриндиқнинг бош қўядиган жойи юмшоқ бўлиши, бош таянчи йўловчига халақит бермаслиги, орқага суяниш учун қулай бўлиши керак. У ҳар бир йўловчи учун зарур баландликда ўрнатилиш мумкин бўлган мобил ёстиқ (ролик) шаклида бўлиши керак. Ўриндиқлар тузилиши полни тозалашга халақит бермаслиги керак. Ўриндиқларни қоплаш учун махсус гигиеник хусусиятларга эга (чанг-сув сингдирмайдиган) матолардан фойдаланиш керак. Ўриндиқнинг ички таркиби эластик бўлиши керак.


83. Ҳожатхоналар майдони камида 1,2 м2, кенглиги 900 мм бўлиши керак. Ногиронлик аравачасидан фойдаланувчилар ва унга ҳамроҳ бўлган шахснинг бир вақтнинг ўзида бўлиши учун ҳожатхонанинг ўлчамлари 1825х1500 мм бўлиши керак. Ҳожатхона эшиклари ичкарига очилиши ва "бўш" ҳамда "банд" белгиларига эга бўлиши керак. Ҳожатхона эшигининг ўлчамлари камида 1880х550 мм бўлиши керак.

Ҳожатхонада шамоллатиш учун оқиб келувчи ва сўриб чиқарувчи вентиляция ўрнатилиши лозим. Ҳожатхона поли тиқинли сув тушадиган тешикка нисбатан нишабли бўлиши керак. Оқава сув қувурлари иссиқлик изоляцияли, иситиш мосламалари билан жиҳозланган ва вагон ости ускунасидан узоқроқда жойлашган бўлиши керак.

Ҳожатхона тугма ёки педалли сув тушириш мосламали, қопқоғи бор пластмасса ўриндиқ ва уни кўтариш учун тутқичли унитаз билан жиҳозланиши керак. Ҳожатхона ўриндиқсиз фойдаланиш имкониятига эга бўлиши керак. Ҳожатхонада унитаз ёнида 700 - 750 мм баландликда тутқич, чиқинди йиғиш учун бир марталик қопча, ҳожатхона қоғози учун ушлагич ўрнатилиши керак. 400 мм баландликда эса ювувчи-дезинфекция қилувчи эритма билан чўтка бўлиши керак.


84. Ҳожатхона тизимида унитаз, бак, бакни тўлиш даражасини кўрсатувчи датчик, сувни тўкиш, тортиб чиқариш, шамоллатиш, бошқариш блоки, ҳаво ҳароратини ўлчаш қурилмаси бўлиши керак.

Ёпиқ канализация йиғиш тизимининг резервуарлари, қувурлари ифлосланишига йўл қўймаслик учун вагон ости жиҳозларидан узоқроқ масофада жойлашган бўлиши керак.

Ёпиқ канализация йиғиш тизимининг қувурларида -10°С ташқи ҳаво ҳароратида 12 соат давомида иситиш тизими ўчирилган ҳолатда ҳам сувни музлашдан ҳимоя қилиш учун иссиқлик изоляцияси бўлиши керак.

Унитаз ўлчамлари йўловчининг ўртача антропометрик кўрсаткичларига мос келиши керак ва қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

баландлиги - полдан 434 мм,

унитазнинг юқори қисми овал шаклда узунлиги - 534±20 мм, кенглиги - 410±20 мм.

Ҳожатхона жиҳозлари ювиш педалини (тугмасини) камида 15 сония оралиқда икки марта босишда сувни сачратмасдан бир хил ювишни таъминлаши керак.

Педални бир марта босиш натижасида бир марта ювиш учун кетадиган сув миқдори 0,25 литрдан кам бўлмаслиги ва 0,4 литрдан ошмаслиги керак. Унитаз зангламайдиган материалдан тайёрланиши керак. Унитаз намликни полга тушишига йўл қўймаган ҳолда маҳкамланиши керак.

Гигиеник ўриндиқлар ҳар ишлатилгандан кейин фойдаланувчи томонидан алмаштириш имкониятига эга бўлиши керак.

Ҳожатхона тизимининг ахлат йиғиш баки йиғилган ахлатни тўлиқ тўкиб ташлашни таъминлаш учун ўткир бурчакка эга бўлмаган, цилиндр шаклида бўлиш керак.

Бакни сиғими ахлат тўплашни таъминлаши керак, лекин камида 250 литрдан кам бўлмаслиги керак. Ахлат бакининг тузилиши ва ички юзаси нажасли чиқиндиларни чиқариб ташлашга ҳамда ювиш ва дезинфекциялаш воситаларини ишлатиш учун қулай бўлиши керак.

Иситиш тизими автоматик ҳолда бошқарилиши лозим, шунингдек ахлат бакининг ҳарорати +7°С га пасайганда - ёқилиши ва ҳарорат +12°С га ошганда - ўчирилиши керак.

Хизмат бўлимидаги бошқарув панелига ахлат бакни тўлиш даражаси 80 - 90 фоиз бўлганда ёруғлик сигналлари берилиши керак.

Ҳожатхонадан чиқадиган ҳаво оқими камида 50 м3/соат бўлиши керак.

Қувурлар тизими герметик равишда оқава сувни унитаздан махсус идишга тушишини таъминлаши керак;

Қувурлар тизими оқава сувни махсус идишдан машинага ёки стационар тизимга стандарт коннекторлар орқали герметик тарзда ўтказишни таъминлаши керак;

Ахлат бакдан ахлатни чиқариб ташлаш вагон тагидан қилиниши керак, тамбур орқали чиқариш тақиқланади.

Ҳожатхона шовқин ва ҳавонинг кимёвий ифлосланиш манбаси бўлмаслиги керак.

Ҳожатхоналарда йўловчилар учун ҳожатхонадан фойдаланиш бўйича кўрсатмалар бўлиши керак.

Ҳожатхоналарда техник ходимлар учун техник хизмат кўрсатиш қўлланмаси бўлиши керак.

Ҳожатхоналар йўл давомида камида 2 соатда 1 марта ёки ифлосланишига кўра тозаланиши керак.


85. Вагонларнинг сув таъминоти тизими сувнинг сифатига салбий таъсир кўрсатмайдиган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ичимлик суви таъминоти учун қўлланилишига рухсат этилган материаллардан тайёрланган сув резервуарлари, қувурлар ва сув кранлари билан жиҳозланган бўлиши керак.

Резервуар ва қувурлар бўшатилганда сув ифлосланмаслиги ҳамда самарали тозалаш, ювиш ва дезинфекция қилиш имконини бериши керак.

Сув резервуарларини ичимлик суви билан 100 фоиз тўлганини кўрсатадиган сигналли қурилма бўлиши керак (қайта лойиҳалаштирилаётган ва қурилаётган вагонлар учун).

Сув резервуарлари, қувурлар ташқи ҳарорат -10°С ташқи ҳаво ҳароратида 12 соат давомида иситиш тизими ўчирилган ҳолатда ҳам сув музлашдан ҳимоя қилиш учун иссиқлик изоляцияси бўлиши керак.


86. Йўловчиларни ётоқли вагонининг ҳар бир жойига камида 25 литр ва ўриндиқли вагонининг ҳар бир жойига эса камида 10 литр совуқ ва иссиқ сув етказиб бериш ҳажмига эга сув резервуарлари билан таъминланиши керак. Душлар мавжуд бўлган вагонларда бериладиган сув ҳажми ҳар бир жой учун камида 30 литр бўлиши керак.


87. Вагоннинг сув резервуарлари ва сув кранларидаги сувнинг сифати СанҚваН 0211-06-сон "Ўзбекистон аҳолисининг хўжалик-ичимлик сув таъминоти марказлаштирилган тизими сувининг гигиеник мезонлари ва улар сифатининг назорати" талабларга жавоб бериши керак. Вагонларни сув билан тўлдириш тугагандан сўнг, шлангларда қолиб кетган сув тўкилиши керак.


88. Йўловчи вагонларини иситиш тизими хонани бир хил иситишини таъминлаши керак. Вагонни иситиш тизими купе ва хизмат хоналарида ҳаво ҳароратини +22±2°С ушлаб туриши керак. Вагондаги ҳаво ҳароратининг вертикал градиент бўйлаб 3°С гача ўзгаришига йўл қўйилади. Деворларнинг ташқи ўраб турган юзаларининг ҳарорати ташқи ҳароратдан 3°С ортиқ фарқ қилмаслиги керак. Ички юзаларнинг ҳарорати 15°С дан паст бўлмаслиги керак.

Иситиш мосламаларининг тузилиши чанг ва ифлосланишдан тозалашда қулай бўлиши керак. Иситиш мосламалари ташқи деворларнинг узунлиги бўйлаб ва полни тозалаш имконини берувчи баландликда жойлаштирилиши керак. Иситиш мосламалари юзасидаги ҳарорат +60°С дан, электр иситгичлар учун эса +200°С дан ошмаслиги керак. Иситиш мосламалари юзасидаги ҳарорат +55°С дан ошмайдиган ҳимоя қопламалари билан қопланиши керак.


89. Вагонларда механик оқиб келувчи ва сўриб чиқарувчи вентиляция тизими ташкил қилиниши керак. Вентиляция тизими ёзда камида 20 м3/соат, қишда эса камида 10 м3/соат ташқи ҳавони етказиб беришни таъминлаши керак. Купедаги карбонат ангидрид миқдори 0,1 фоиздан ошмаслиги керак.

Ташқи ҳароратга қараб, ҳар бир жой ҳаво таъминоти билан таъминланиши керак, бунда камида:

ташқи ҳаво ҳарорати -20°С дан паст бўлганда 10 м3/соат;

ташқи ҳаво ҳарорати -20°С дан -5°Сгача бўлганда 15м3/соат;

ташқи ҳаво ҳарорати -5°С дан +26°С гача бўлганда 20м3/соат;

ташқи ҳаво ҳарорати +26°С дан юқори бўлганда 15 м3/соат.


90. Йўловчилар бўладиган жойларда ҳаво ҳаракати тезлиги қишда 0,2 м/с дан ошмаслиги, ёзда кондиционер ишлаётганида эса 0,25 м/с дан ошмаслиги керак. Вагонларга бериладиган ҳаво фильтрларда тозаланиши керак. Тозалангандан кейин етказиб бериладиган ҳавода чанг миқдори 0,5 мг/м3 дан ошмаслиги керак.

Вагоннинг купе, пласкарт, вагон-ресторан, хизмат хоналари ва йўлакларда мақбул микроиқлим шароитини яратиш учун қиш-ёз кондиционер тизими ўрнатилиши ва мунтазам ишчи ҳолатда бўлишини таъминлаш лозим.

Мақбул микроиқлим шароитини назорат қилиш учун вагоннинг ҳар бир купе, пласкарт, вагон-ресторан, хизмат хоналари ва йўлакларда термометр бўлиши лозим. Вагон кузатувчилари томонидан рейс давомида термометрнинг кунлик кўрсаткичлари махсус журналга қайд этилиши лозим.

Кондиционер тизими вагон ҳавосининг бир хил совиши ва исишини таъминлаши керак. Вагонларни ҳар бир купесида микроиқлимни +18°С дан +28°С гача бўлган оралиқда индивидуал тартибга солишни таъминлайдиган пультли ускуналар билан таъминланиши керак. Вагонларни совутишда унга етказиб бериладиган ҳаво ҳарорати +16°С дан паст бўлмаслиги керак. Рециркуляция қилинадиган ҳаво ҳажми 70 фоиздан ошмаслиги керак, бунда ҳавони дезинфекциялаш мажбурийдир. Вагонларда ҳавонинг нисбий намлиги 40 - 60 фоиз бўлиши керак.

Деразаларнинг дизайни ички юзаларда музлаш ва конденсация ҳосил бўлишига, шунингдек чанг ва намликнинг ичкарига киришига йўл қўймайдиган зич бўлиши керак.

Деразалар изоляцияни камайтириш ва йўловчиларнинг кўриш қобилиятини ҳимоя қилиш учун қуёшдан ҳимоя воситалари билан таъминланиши керак.


91. Вагонлар яхши ёритилган бўлиши керак. Сунъий ёритилганлик учун кундузги ёруғлик спектрига ўхшаш люминессент лампалар ишлатилади.

Йўловчи вагонларни купесида қўшимча кўк рангли тунги ёриткичлар билан таъминланиши керак. Барча вагонлар одамларни эвакуация қилиш учун полда камида 1лх ни ташкил этадиган аварияга оид ёритилганлик билан таъминланиши керак.


92. Шовқин босимининг даражаси қуйидагилардан ошмаслиги керак:

купеларда - 60 дБ дан;

тамбурларда - 68 дБ дан;

вагонлараро ўтиш жойларида - 80 дБ дан.

Поезд ҳаракати пайтида ҳосил бўладиган ташқи шовқиннинг эквивалент даражаси ташқи рельсдан 100 м масофада (акустик экранлар бўлмаганда) 84 дБ дан ошмаслиги керак.


93. Вагонларни ташқи тайёрлаш (экипировка) ишлари корпус, ҳаракат қисмларини, ўтиш майдонларини, зиналарни тозалаш ва ювишни ўз ичига олиб, ҳар бир рейсдан кейин амалга оширилади.

Вентиляция фильтрларини алмаштириш ва ҳаво оқимини берувчи тизимларини тозалаш жадвал асосида ҳафтада бир марта олиб борилиши керак.

Йўловчи вагонларини дезинфекцияга тайёрлаш ишлари эса вагон кузатувчилар томонидан олиб борилади.

Йўловчи вагонларни рейсга тайёрлаш пунктида қуйидаги профилактик ишлар олиб борилади:

йўловчи ташиш поездларига хизмат кўрсатиш ёки айланма пунктига етиб келганида ҳар бир вагондаги ҳожатхона ва чиқинди қутилари дезинфекцияси;

вагонларда дезинсекция ишлари заруриятга қараб ёки ойда камида бир марта;

махсус контингентларни ташиш учун мўлжалланган вагонлар ташишлардан олдин ва кейин дезинфекция, дезинсекция ва дератизация қилиниши керак;

вагонларда режадан ташқари дезинфекция, дезинсекция ва дератизация - эпидемиологик кўрсаткичлар бўйича, шунингдек поезд бошлиғининг талабномасига биноан ўтказилади.


94. Кўрпа-тўшак ва юмшоқ жиҳозларни дезинфекция камерасида ишлов бериш вагон депонинг йўловчи ташиш поездларига хизмат кўрсатиш пунктларида амалга оширилади.

Кўрпа-тўшак ва юмшоқ жиҳозлар учун профилактик ишлов бериш турлари ва муддатлари қуйидагича:

тўшаклар, ёстиқлар ва қишки кўрпалар йилда камида 4 марта чангдан тозаланади ва камерали ишлов берилади;

ёзги кўрпа кирланишига қараб, лекин ойда камида бир марта, қишги кўрпалар қишги фойдаланишдан олдин ва кейин йилда икки мартадан кам бўлмаган ҳолда ювилади ва кимёвий тозаланади;

тўшак ва ёстиқ қопламалари кирланишига қараб, лекин ойда камида бир марта ювилади;

пардалар ҳафтасига камида бир марта, дарпардалар - ойига камида бир марта алмаштирилади.


95. Вагонларнинг ички қисми зарарсизлантириш ва ички таъмирлаш ишларидан сўнг тозаланади. Вагонлар дезинсекция қилингандан 2 соатдан, дезинфекция қилинганданда 30 дақиқадан кейин таъмирланиши ва тозаланиши зарур.

Рейсга тайёрлашдан олдин олиб бориладиган тозалаш ишларига жалб этилган ишчилар махсус кийим, ювувчи воситалар, челак, латта, полювгич, чангютқич, супурги, ҳокандоз, иссиқ сув билан таъминланиши керак. Тозалаш ускуналари ишлатилиш мақсадига кўра белгиланиши керак. Тозалаш ускуналари тозалаш ишларидан сўнг дезинфекциялаш воситасида зарарсизлантирилиши, кейин чайиб, қуритилиши керак. Юмшоқ жиҳозларни чангдан тозалаш учун чангютгичлардан фойдаланилади.


96. Вагонларнинг йўлаклар орасига ўрнатилган чиқинди қутилар айланма пунктларда бўшатилади. Чиқиндиларни йўлларга, йўлакларга ва бошқа чиқинди учун мўлжалланмаган жойларга ташлаш қатъиян ман этилади.

Йўловчи ташиш поездларига хизмат кўрсатиш ва тайёрлаш, ҳамда тўхташ пунктларида поездлардаги ҳожатхоналардан фойдаланиш тақиқланади (биоҳожатхоналар бундан мустасно).

Вагонлар алмаштириладиган жиҳозлар, совунлар, ҳожатхона қоғозлари, ювувчи/дезинфекцияловчи воситалар ва тери антисептиклари билан таъминланиши керак.

Рейсга чиқарилган вагонларда қуйидаги тозалаш жиҳозлари бўлиши керак: чангютгич, супурги, хокандоз, белги қўйилган челак, латта, унитаз ювиш учун чўткалар.


97. Рейсда бериладиган чойшаб миқдори рейснинг давомийлиги, йўловчилар оқими ва йўловчилар учун мўлжалланган вагондаги ўриндиқлар сонига қараб белгиланиши керак. Чойшаблар тўплами, уни қайта ишлатмаслик учун алоҳида қадоқланган бўлиши керак. Чойшаблар тўплами қуйидагилардан иборат: иккита чойшаб, битта кўрпа сиртмаси, битта ёстиқ жилдлари, сочиқ(лар), тўшак, ёстиқ(лар), кўрпа (қишги ёки ёзги) киради. Чойшабсиз тўшакдан фойдаланиш тақиқланади.

Ҳар бир йўловчидан кейин бош қўйгич матолар (ўриндиқларни бошни қўйиб ўтириладиган қисмидаги мато) ўзгартирилади. Бош қўйгич матоларни қайта ишлатиш тақиқланади.


98. Вагонларда иситиш тизими ташқи ҳаво ҳарорати +10°С ва ундан паст бўлганда ёқилади. Вагонлардаги ҳаво ҳарорати (қиш ва ўтиш мавсумларида) йўловчиларни чиқаришдан олдин +22±2°С сақланиши керак.


99. Рейсга чиқарилган вагонларда қуйидагилар бўлиши керак:

титан ва электротитанлар ишчи ҳолатда бўлиши;

вагон деполаридаги рўйхатга асосан чой идишлари, вилка, пичоқлар, "чой идишларни ювиш учун" белгиланган идиш, идишларни қуритиш учун идиш, артиш учун сочиқлар;

идишларни ювиш учун рухсат этилган ювиш воситалари ва вагонларни жорий тозалаш учун ювиш ва дезинфекциялаш воситалари, тери антисептиклари;

йўловчиларга хизмат кўрсатиш учун махсус кийимлар.


100. Йўловчи вагонларида қуйидаги ҳолатлар бўлганда рейсга чиқариш тақиқланади:

совуқ ва иссиқ сув таъминоти тизимлари, иситиш, вентиляция, электр ёритиш, совутиш мосламалари, ҳожатхоналардаги ювиш механизмларининг носозликлари;

санитария ҳолати қониқарсиз хоналар;

синган ойналар, тўғирланмаган эшиклар;

вагонларда турли ҳашорат ва кемирувчилар топилса.


101. Йўловчиларни чиқаришдан 2 соат олдин рейсга тайёрланган поезд таркиби доимий тузилган комиссия томонидан қабул қилиб олиниши керак. Текширув давомида аниқланган барча камчиликлар зудлик билан бартараф этилиши ва текшириш натижалари рейс санитария журналида қайд этилиши керак. Рейсга тайёрланган поезд экипажи таркибига саломатлик ҳолатини тасдиқловчи белгиланган намунадаги ҳужжати (шахсий тиббий дафтарчаси) ва мажбурий тиббий кўрикдан ўтиш (ишга қабул қилинганда ва даврий) маълумотномаси ва гигиеник тайёргарлик дастури (санитария минимуми) бўйича ўқитилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси бўлмаган вагон кузатувчилари ва вагон ресторан ходимларини киритиш тақиқланади.


102. Йўналиш бўйлаб йўловчи вагонларида санитария қоидаларига риоя қилиш назорати поезд бошлиғи ва вагон кузатувчиларига юклатилади. Вагонлар йўл давомида тоза бўлиши керак. Намли тозалаш ва дезинфекциялаш зарурият бўлганда, лекин кунига камида икки марта амалга оширилиши керак, айниқса вагоннинг барча тутқичлари дезинфекцияловчи эритма билан артиш мажбурийдир.

Йўлакларга солинган гиламчалар кунига камида 2 марта чангютгич билан чангдан тозаланади. Тозалаш ишлари вагон кузатувчиси томонидан махсус кийимда амалга оширилиши керак. Тозалаш охирида вагон кузатувчилари қўллари ювилиши ва антисептик билан ишлов берилиши керак. Ҳар бир тўхташ жойида йўловчилар вагондан тушишидан олдин тутқичлар артилиши керак, уларни артиш учун латталар дезинфекцияли эритма билан алоҳида идишда сақланиши керак.

Вагонда чиқиндилар полиэтилен пакетлар солинган махсус идишларга йиғилади.

Йўналиш бўйлаб тўпланган чиқиндилар жадвал билан белгиланган тўхташ бекатларидаги чиқинди контейнерларига олиб чиқилиши керак. Чиқиндилардан тозаланган махсус идиш сув билан ювилиши ва дезинфекция қилиниши керак.


103. Тўхташ жойларида ҳожатхоналардан фойдаланиш тақиқланади, йирик темир йўл бекатлари, санаторийлар ва шаҳар атрофи ҳудудлари, туннеллар, кўприклар орқали ўтаётганда улар ёпиқ бўлиши керак. Вагонларни ёпиқ турдаги ҳожатхоналар билан жиҳозлашда уларни поезднинг бутун йўналиши бўйлаб ва тўхташ жойларида ишлатишга рухсат берилади.


104. Йўл давомида йўловчилар совутилган қайнатилган ёки қадоқланган сув билан таъминланиши керак. Ичимлик сувини ичишда умумий стакандан фойдаланиш тақиқланади.


105. Тоза идишлар, ошхона жиҳозлари (қошиқ, санчқи, пичоқ) ва чой маҳсулотлари хизмат хонасида махсус жавонда сақланиши керак. Ушбу жавонда бошқа буюм ва нарсаларни сақлаш тақиқланади. Йўл давомида идиш ва ошхона жиҳозлари ҳар бир ишлатилгандан сўнг ювувчи воситалардан фойдаланган ҳолда белгиланган канализация тизимига уланган идишларни ювиш учун раковинада (ваннада) ювилиши ва оқар сувда чайилиши керак. Ювилган идиш ва ошхона жиҳозлари тоза сочиқ билан артиб қуритилади. Идиш ювиш ванналари кун давомида тўрт марта ювувчи ва дезинфекция қилувчи воситалар билан тозаланиши керак.


106. Вагонларда ишлатиладиган қандолат маҳсулотлари, ичимликлар, озиқ-овқат, шунингдек, ишлатиладиган ювиш ва дезинфекциялаш воситалари, ҳожатхона қоғози ва бошқаларнинг сифатлилиги ва инсон саломатлиги учун хавфсизлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлиши керак. Қандолат маҳсулотлари йўловчиларга кичик ўрамларда берилиши керак.


107. Мажбурий шамоллатиш ва кондиционери бўлган вагонларда вентиляция ҳаво ҳароратига қараб доимий равишда автоматик режимда ишлаши керак. Вентиляция ишлаётганда вагоннинг йўловчилар қисмидаги ва ҳожатхоналардаги дефлекторлар очиқ бўлиши керак. Қўлда ёқиладиган (фавқулодда режим) вентиляция ишлаш қоидаларига мувофиқ вақти-вақти билан ёқилади.


108. Вагонлардаги ёритиш мосламаларининг тўғри ишлаши таъминланиши керак.


109. Вагон-ресторан хоналари таркибига ошхона бўлими, ошхона жиҳозларини ювиш, сервизлаш, буфет, маҳсулотларни сақлаш, овқатланиш зали, ходимлар учун (душ билан) ва йўловчилар учун ҳожатхоналар киради.

Купе-буфет хоналари таркибига ошхона бўлими (фақат ярим тайёр маҳсулотлар ва тез музлатилган маҳсулотлар ишлатилади), ошхона жиҳозларини ювиш, сервизлаш, маҳсулотларни сақлаш, бар пештахтаси киради. Маҳсулотларни тайёрлашда унинг тайёрлаш кетма-кетлигига риоя қилиш керак.


110. Хом ва (ёки) ярим тайёр маҳсулотлар билан ишлайдиган вагон-ресторанлар духовкали плита, микротўлқинли печ, совутгич, хом ва тайёр маҳсулотлар учун ишлаб чиқариш столлари, сервизлаш столи, ошхона идишларини ювиш учун иккита ванна, маҳсулотларни ювиш, музлатилган маҳсулотни эритиш учун жавон, зираворлар учун жавон, идиш ва ошхона жиҳозларини қуритиш ва сақлаш учун жавонлар, озиқ-овқат чиқиндилари учун қопқоқли ва полиэтилен пакет солинган қути каби технологик жиҳозларга эга бўлиши керак.

Чуқур музлатилган тайёр маҳсулотлардан фойдаланганда, қўшимча равишда паст ҳароратли совутгич кўзда тутилиши керак. Ошхона плитаси периметри бўйича 15 - 20 мм баландликда қиррали ва ҳаво тортувчи зонт билан жиҳозланган бўлиши керак.

Хом ва пиширилган маҳсулотларга ишлов бериш столи белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланилишига рухсат этилган материаллардан тайёрланган қирралари юмалоқ, чоксиз материаллар билан қопланган бўлиши керак.

Ошхона анжомларини ювиш учун ванналарга совуқ ва иссиқ сув киритилиши керак. Оқава сув қувурлари музлашга қарши иситилиш билан жиҳозланади.Вагон-ресторанларни тўхтовсиз иссиқ сув билан таъминлаш учун автоном сув иситгич ўрнатилиши керак (узатилаётган сувнинг ҳарорати +80°С дан паст бўлмаслиги керак).


111. Ошхонада ўрнатилган технологик ускуналар, озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш механизмлари ходимларни эркин ҳаракатланишига халал бермаслиги керак. Ошхонада картошка, сабзавот маҳсулотларига ишлов бериш ва қисқа муддатли сақлаш учун махсус жиҳозланган жой кўзда тутилиши керак.

Ошхона идишларини ювиш жойини ошхонада жойлаштиришга рухсат берилади. Ювиш хонасида ишлатилган жиҳозлар учун стол, иссиқ ва совуқ сув киритилган иккита ванна, идишларни қуритиш ва сақлаш жойи, овқат чиқиндиларини йиғиш учун қутилар жойлаштирилиши керак.

Сервизлаш хонаси ошхонани овқатланиш зали ва буфет билан қулай алоқасини таъминлаган ҳолда жойлаштирилиши, тайёр овқатларни қабул қилиш столи, тоза прибор, стакан ва бошқаларни сақлаш учун жавон, нон кескич билан жиҳозланиши керак.

Чакана савдо учун буфет стол, совутгич, жавонлар, витриналар, жавонлар билан жиҳозланган бўлиши керак. Омборхонада сабзавот, картошка, меваларни ва қуруқ маҳсулотларни сақлаш учун алоҳида жой, хом ва тайёр маҳсулотларни сақлаш учун совутгич ўрнатилиши керак. Вагон-ресторан ходимларининг шахсий кийимларини сақлаш учун жавонлар бўлиши шарт.

Овқатланиш зали тўрт кишилик тахланадиган столлар билан жиҳозланади. Стол юзаси тозалаш вақтида +80°С гача бўлган ҳароратда ювувчи ва дезинфекцияловчи воситалар билан ишлов беришда чидамли материаллардан тайёрланади.

Столлар периметр бўйлаб 30 мм баландликда бўлиши, шунингдек қиррали бўлмаслиги ва полларни тозалаш ва ювишга халақит қилмаслиги керак. Ҳар бир стол бутилка идишлар қўйиш учун уя билан жиҳозланиши керак. Салондаги столлар орасидаги йўлак кенглиги ходимни серверлаш аравасини ўтишини таъминлаши керак.

Вагон-ресторанларни совуқ ёки иссиқ сувсиз ишлатиш мумкин эмас. Айланма, тўхташ пунктлари ва санитария минтақалари чегараларида оқава сувларни тўкиш тақиқланади.


112. Озиқ-овқат ва маиший чиқиндилар махсус идишларга алоҳида йиғилиши ва тўлишига қараб поездлар ҳаракатининг технологик жадвалида назарда тутилган тўхташ жойларида чиқариб ташланиши керак. Чиқинди қутилари қопқоқли ва полиэтилен пакет солинган бўлиши керак. Ҳар иш кунининг охирида вагон-ресторан чиқинди қутилари ювиш ва дезинфекциялаш воситаларни қўшган ҳолда иссиқ сув билан ювилади.

Вагон-ресторанлар механик ҳаво берувчи ва тортувчи вентиляция ҳамда кондиционер билан жиҳозланган бўлиши керак. Вентиляция тизими хона бўйлаб ҳавонинг бир текис тақсимланишини таъминлаши ва ишлаб чиқариш хоналаридан овқатланиш залига ҳаво киришига йўл қўймаслиги керак. Вентиляция тизими жўнаш бекатидан белгиланган бекатгача узлуксиз ишлаши керак. Механик ҳаво берувчи вентиляция ҳар бир жойга ёзда камида 25 м3/соат, қишда эса камида 20 м3/соат ташқаридаги ҳавони етказиб бериши керак.

Овқатланиш залида карбонат ангидрид (CO2) миқдори 0,1 фоиздан ошмаслиги керак. Йўловчилар бўлиш ҳудудида ҳаво ҳаракатининг тезлиги қишда 0,2 м/с дан, ёзда эса кондиционер ишлаганда 0,25 м/с дан ошмаслиги керак.

Вагон-ресторанларга вентиляция орқали ташқи ҳавони беришда ортиқча иссиқлик ва намликни чиқаришни, шунингдек плита атрофида ҳаво пардалари ташкил этишни ҳисобга олиш керак. Вагонга бериладиган ҳаво фильтрлар ёрдамида тозаланиши керак. Тозаланиб таъминланаётган ҳаво таркибидаги чанг миқдори 0,5 мг/м3 дан ошмаслиги керак.Вагон-ресторанга берилаётган ҳаво ҳарорати иситилиб берилганда +18°С дан паст ва +26°С дан ошмаслиги, совутиб берилган пайтида эса +16°С дан паст бўлмаслиги керак. Вентиляция камералари қозонхона ва ошхонадан яхшилаб изоляция қилиниши керак. Ҳавони тўғридан-тўғри ифлослантирувчи манбалар (газ, чанг, ҳидлар), шунингдек иссиқлик чиқиши юқори бўлган жойлар маҳаллий сўрувчи вентиляция билан жиҳозланган бўлиши керак.


113. Сунъий ёритиш учун люминессент лампалардан фойдаланиш керак. Вагон-ресторанлари қуйидаги ёритилганликдан кам бўлмаган ҳолда таъминланиши керак:

200 лх - овқатланиш зали стол юзасида;

100 лх - буфетдаги тарқатиш ойнасида;

50 лх - идишларни ювиш бўлимида;

200 лх - ювиш ванналарида;

300 лх - ошхона ишлаб чиқариш столлари юзасида;

50 лх - йўлакларда ва ювиниш хонасида пол юзасида;

Қозонхона бошқарув мосламаларида ёритилганлик камида 30 - 50 лх бўлиши керак. Одамларни эвакуация қилиш учун пол юзасида 1 лх дан кам бўлмаган авария ёритиш чироқлари бўлиши керак.


114. Вагон-ресторанда хом гўшт учун битта гўшт майдалагич ёки алмаштириладиган механизмларга эга универсал ўтказгич бўлиши керак. Қайнатилган маҳсулотларни майдалаш учун гўшт майдалагичдан фойдаланиш тақиқланади. Ишдан кейин гўшт майдалагич ёки универсал ўтказгич қисмларга бўлиниши, қайноқ сув билан ювилиши, қуритилиши ва ифлосланишдан ҳимояланган махсус жойда сақланиши керак.

Кесиш тахталари ҳар бир турдаги маҳсулотни қайта ишлаш учун алоҳида бўлиши, озиқ-овқат маҳсулотлари учун фойдаланишга рухсат этилган материаллардан тайёрланган, ёриқларсиз силлиқ юзага эга бўлиши керак.

Тахтакач ва пичоқлар ишлатиш мақсадига кўра "ХГ" (хом гўшт), "ХБ" (хом балиқ), "ҚГ" (қайнатилган гўшт), "ҚБ" (қайнатилган балиқ), "ХС" (хом сабзавотлар), "ҚС" (қайнатилган сабзавотлар), "ГГ" (гўшт масаллиқлари), "БГ" (балиқ гастрономияси), "Н" (нон), "C" (селд балиғи) тарзида ён юзалари белгиланиши керак.

Захирада битта кесиш тахтакачи бўлиши талаб қилинади. Тахтакачлар ёнлама ҳолда алоҳида ячейкали махсус жойларда сақланиши керак. Пичоқлар сони битта захира пичоқ билан кесиш тахтакачлари сонига тўғри келиши керак, тахтакачларнинг белгиларига мос равишда пичоқ дасталарига ҳам белги қўйилади.

Хом ва тайёр маҳсулотлар учун кесиш тахтакачлари ва пичоқлари алоҳида сақланиши керак. Ошхонада зангламайдиган пўлат, чўян (товалар), алюминий, темир (товоқлар), рухланган темирли (сув ва сочилувчан маҳсулотлар учун идиш, челак, баклар) жиҳозлардан фойдаланишга рухсат берилади. Идишларни қирраларида синиқлар ва ёриқлар бўлмаслиги керак.


115. Ошхона идишлари ювиш тартиби амалдаги СанҚваН 0027-22-сон "Умумий овқатланиш корхоналарига қўйиладиган санитария-гигиена талаблари"га мувофиқ бўлиши керак.


116. Йўл давомида вагон-рестораннинг барча хоналари тоза бўлиши, столлардаги ишлатилган идишлар дарҳол олиб ташланиши керак. Хоналарни жорий тозалаш (супуриш, полини ювиш) ифлосланишига кўра, лекин кунда камида икки марта олиб борилади.

Столларни, деворларни, совутгичларни тозалаш ускуналари (челак, чўтка ва бошқалар) белгиланиши ва алоҳида жойларда сақланиши керак.


117. Вагон-ресторанлар етарли миқдорда совун, стол оқликлари, махсус кийимлар тўплами билан таъминланиши керак.

Махсус кийимлари ва ошхона оқликлари полиэтилен плёнкага ўралиши ва белгиланган жавонда сақланиши керак.

Ҳар бир вагон-ресторан биринчи тиббий ёрдам тўплами билан жиҳозланган бўлиши керак. Вагон-ресторанда келиб чиқиши, сифати ва хавфсизлигини тасдиқловчи мувофиқлик сертификати ва гигиеник хулосага эга бўлмаган озиқ-овқат ва бошқа товарларни сақлаш тақиқланади. Вагон-ресторанга қабул қилинган тез бузиладиган маҳсулотлар сони яроқлилик муддати ва совутгичларнинг сиғими билан белгиланади.

Озиқ-овқат маҳсулотларининг ҳар бир партияси унинг сифати ва хавфсизлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (мувофиқлик сертификати, санитария-эпидемиология хулосаси) билан бирга рейсга қабул қилинади. Ёрлиғида сақлаш шартлари ва ишлаб чиқарилган сана ҳақида маълумот бўлиши керак. Вагон-ресторанга (шунингдек, таъминот омборларига) етказиб бериладиган озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати вагон-ресторан директори (ишлаб чиқариш менежери, ошпаз), омборчи томонидан текширилади.


118. Маҳсулотлар тури бўйича таснифга мувофиқ қуруқ (ун, шакар, дон, макарон ва бошқалар), нон, гўшт, балиқ, сут ёғи, гастрономик, сабзавотлар ва мевалар алоҳида сақланиши керак. Тез бузиладиган тайёр ва ярим тайёр маҳсулотлар талаб қилинадиган ҳарорат режимига ва сақлаш қоидаларига риоя қилган ҳолда махсус мўлжалланган (хом ва тайёр маҳсулотлар учун) совутгичларда сақланиши керак.

Хом тухумларни сут ва гастрономик маҳсулотлардан алоҳида хом озиқ-овқат маҳсулотлари учун мўлжалланган идишларда сақлаш керак.

Хом ёки ярим тайёр маҳсулотларни тайёр маҳсулотлар билан бирга, шунингдек бузилган ёки сифати шубҳали маҳсулотларни сифатли маҳсулотлар билан бирга сақлаш тақиқланади.

Сариёғ пергаментга ўралган идишларда сақланади. Сут ва сут маҳсулотлари кичик ўрамларда (0,5 литр ва ундан кам) зарур бўлган миқдорда олиниши ва белгиланган ҳароратга мувофиқ сақланиши керак.

Нон жавонларда сақланади, жавон полдан камида 35 см баландликда ўрнатилиши, эшикларида шамоллатиш учун тешиклар бўлиши керак. Жавонлар ҳар куни тозаланиши, ҳафтада бир марта эса ошхона циркасининг 1 фоизлик эритмаси билан артилиши керак.

Ярим тайёр маҳсулотлар маҳсулотларнинг яроқлилик муддати ва санитария қоидаларига кўра сақланиши керак.

Тез музлатилган маҳсулотлар ва ярим тайёр маҳсулотларни яроқлилик муддати тугаганидан кейин сотиш тақиқланади. Таомлар кичик партияларда тайёрланиши керак, иссиқ таом тўғридан-тўғри плитадан берилади. Янги тайёрланган таомни аввалроқ тайёрланган таом билан аралаштириш мумкин эмас.


119. Сабзавот, мева ва резаворлар фойдаланиш учун оқар ичимлик сувида ювилиши керак. Тозаланган картошка қорайиб кетмаслиги учун ишлатилишидан олдин совуқ ичимлик сувида сақланади.


120. Таом тарқатишдан бир соат олдин тайёрланиши керак. Тайёр таомларни тарқатиш муддати уч соатдан кўп бўлмаслиги керак. Биринчи таомларнинг ҳарорати +75°С дан, иккинчи таомларнинг ҳарорати +65°С дан, совуқ овқатлар ҳарорати эса +7+14°С дан паст бўлмаслиги керак. Совуқ овқатларни совутгичларда тайёрланган вақтдан кўпи билан 4 соат, сендвичларни 2 соат сақлашга рухсат берилади.


121. Купеларга тайёр таомлар олдиндан ювилиб, қайноқ сувга чайилган контейнер идишларида, нон ва ошхона жиҳозлари эса полиэтилен пакетларда етказиб берилади. Дилдироқ, паштет, қийма гўштли макарон, гўштли, творогли қуймоқлар, кремли қандолат маҳсулотларини тайёрлашга рухсат этилмайди. 1 ва 2 тоифали ярим тайёр ичак-чавоқ ва ўпка-жигар маҳсулотларидан тайёрланган таомларни сотишга йўл қўйилмайди (фақат тилга рухсат берилади). Тайёр таомларнинг сифати тарқатишдан олдин ошпаз томонидан текширилиши, шунингдек маҳсулотларни саралаш (бракераж) комиссияси махсус журналга ёзилиши керак.


122. Вагон-ресторанларда режали дезинсекция ва дератизация ишларини олиб бориш зарур. Пашшалардан ҳимоя қилиш мақсадида озиқ-овқат маҳсулотлари ёпиқ идишлар, буфет ва жавонларда сақланади. Вагон-ресторанларда дезинсекция ва дератизация ҳар рейсдан кейин, шунингдек вагон-ресторан директорининг талабномасига биноан (йўловчи ташиш поездларига хизмат кўрсатиш ва тайёрлаш ҳамда айланма пунктларида) олиб борилади.

Вагон-ресторанда дезинсекция иш тугагандан сўнг амалга оширилади.Вагон-ресторанларни инсектицидлар билан ишлов беришдан олдин озиқ-овқат маҳсулотлари, идишлар ва жиҳозлар вагонлардан чиқарилади. Бунда фақат деворлар, шифтлар ва дераза ромларига ишлов берилади. Пол ва жиҳозларга (жавонлар, столлар, кесиш тахталари ва бошқалар) ишлов бериш тақиқланади.

Дезинсекция олиб борилгандан сўнг иш бошланиши олдидан вагон-ресторанда тозалаш ишлари ўтказилиши керак. Вагон-ресторанларда уй ҳашаротлари ва кемирувчилар бўлса, дезинсекция ва дератизация тадбирлари ўтказилмагунга қадар ишлаши тақиқланади.


123. Мазкур санитария қоидаларини ишлаб чиқувчилар рўйхати 9-иловада келтирилган.

       

         




Санитария-гигиена талаблари

1-ИЛОВА



Вокзалнинг ер усти ва ер ости

хоналарини сунъий ёритиш тизимига

қўйилган гигиеник талаблар*

         

Хоналар номи

Умумий ёритилганлик, кам эмас, лк

      

Ёритилганлик

меъёрланадиган

юза

   

Люминессент лампа

    

Чўғланма лампа

    

Вестибюллар, касса заллари, кутиш заллари, юк кассалари


200

150

полдан 0,8м

баландликда


Маълумотлар бюроси, савдо заллари (буфетлар) сартарошхона, почта ва телеграф, тиббий пункт, касса хонаси


300

-

полдан 0,8м

баландликда


Юк хонаси, она ва бола хонаси, йўловчиларни дам олиш хонаси, маъмурий-хизмат хоналари


150

100

полдан 0,8м

баландликда


Ресторанларни ишлаб чиқариш хоналари (буфет)


200

150

полдан 0,8м

баландликда


Санитария назорат пункти хоналари


300

300

полдан 0,8м

баландликда


Фаррошлар, юк ташувчилар хонаси, ҳожатхона, ечиниб-кийиниш хонаси, вентиляция, насосхона, чекиш хонаси, қозонхона, трансформатор хонаси


-

50

полда

Юкхона


-

20

полда

Пиёдалар туннеллари


50

30

полда

     

Изоҳ:


1. Хоналардаги иш ўринларига (кассир, шифокор, радиотармоқ, почта-телеграф ва бошқалар иш столи устидаги ёритилганлик даражаси) 270 - 300 лкгача бўлган қўшимча ёритилганлик ташкил этиш зарур.


2. Вокзалнинг қуйидаги хоналарида одамларни бинолардан эвакуация қилиш учун зарур бўлган ҳалокатга оид ёритиш (мустақил манбадан) билан таъминланиши керак:

А) асосий ўтиш жойларида (вестибюл, пиёдалар туннели, йўлаклар ва зинапоялар),

Б) бир вақтнинг ўзида 100 дан ортиқ одам бўлиши мумкин бўлган алоҳида хоналарда; она ва бола хоналари, дам олиш хоналари ва тиббиёт пунктларида одамларни эвакуация қилиш учун зарур бўлган ёритиш полда камида 5 лх ёритишни таъминлаши керак. Одамларни эвакуация қилиш ва ёнғинга қарши кранлар ўтиши керак бўлган хоналарнинг чиқиш эшиклари нур таратиб турувчи кўрсаткичлар билан жиҳозланган бўлиши керак.

         

          




Санитария-гигиена талаблари

2-ИЛОВА



Чироқларни тозалаш даврийлиги

          

Тозалаш ўтказиш жойлари


Чироқларни тозалаш даврийлиги

(кам эмас)

     

Ички хоналар

        

ойига икки марта

Очиқ жойлар

     

йилига уч марта

         

           




Санитария-гигиена талаблари

3-ИЛОВА



Тўшаклар ва жиҳозларни профилактик

зарарсизлантириш тартиби ва муддатлари

            

Т/р

Зарарсизлантириш

объектлари

     

Ишлатиладиган

восита ва усуллар

 

Ишлов бериш

муддатлари ва

даврийлиги

       

Ишлов бериш жойи

    

1.

Тозалаш жиҳозлари


-

ҳар рейсдан кейин

дезинфекция бўлими


2.

Чойшаблар


қайнатиш

рейснинг охирида ҳар йўловчидан кейин


кирхона

3.

Вагоннинг юмшоқ жиҳозлари


қайнатиш

ҳар рейсдан кейин

кирхона

4.

Тўшак ғилофлари


қайнатиш

ифлосланишига кўра, лекин ойда бир мартадан кам эмас


кирхона

5.

Ётоқ буюмлари

(тўшак ва ёстиқлар)


камерали зарарсизлантириш


ёзда ҳар ой, бошқа фаслларда 3 ойда бир марта


камерали дезинфекция бўлими


6.

Ёзги кўрпа


қайнатиш

ойда икки мартадан кам эмас


кирхона

7.

Қишги кўрпа


камерали зарарсизлантириш, кимёвий тозалаш, чангсизлантириш


йилда икки марта, ифлослантиришга кўра


камерали дезинфекция бўлими, кимёвий тозалаш, чангсизлантириш

          

          

            




Санитария-гигиена талаблари

4-ИЛОВА



Вагонларни зарарсизлантириш учун

сарфланадиган вақт меъёри

          

Т/р

Зарарсизлантириш усули

Зарарсизлантириш вақти,

мин

       

Зарарсизлантирувчи модданинг зарарсизлан-

тирилган юзаларда сақлаш (экспозиция) вақти, соат

      

Лойиҳа бўйича вақти,

соат

     

Туришнинг умумий

вақти, соат

    

1.

Намли


10 - 30

2

1-2

3-4

2.

Аэрозолли


5 - 10

1

1-2

3

3.

Очиқ пунктда синил кислота билан


60

4

19 - 30

24 - 26

4.

Омборда синил кислота билан


5

3

3 - 5

6 - 8

5.

Бром метил билан


10

4

4 - 8

8 - 12

6.

Формалдегид билан


120

20

2 - 6

24 - 28

         

           




Санитария-гигиена талаблари

5-ИЛОВА



Локомотив ва темир йўл транспортининг

махсус ҳаракатланувчи таркибидаги машинист

кабинасига қўйиладиган талаблар

           

Кўрсаткичлар номи

    

Меъёри

         

Полдан иш жойигача бўлган бўш жойнинг баландлиги, мм


2000 дан кам эмас

Иш жойларидаги пультнинг орқа четидаги бўш жойнинг чуқурлиги, мм


1200 дан кам эмас

Пульт токчасининг орқа четидан (токчанинг симметрия ўқи бўйлаб) локомотив олд ойнасигача бўлган масофа (пультнинг юқори четидан ўтадиган горизонтал текислик бўйлаб), мм


700 дан 900 гача

Олд ойнанинг юқори четининг полдан баландлиги, мм


1835 дан кам эмас

Масофадан бошқариш пультининг юқори четининг полдан баландлиги, мм


1100 дан 1200гача

Пультнинг мотор панелининг полдан баландлиги, мм


900 дан ортиқ эмас

Масофадан бошқариш пультининг маълумот панелининг вертикал текисликдан эгилиш бурчаги, даража


20 дан 40 гача

Масофадан бошқариш пультининг мотор панелининг горизонтал текисликдан эгилиш бурчаги, даража


0 дан 20 гача

Ахборотни акс эттириш мосламаларини кузатиш масофаси, мм


350 дан 750 гача

Масофадан бошқариш пульти:



Полдан баландлиги, мм;


830 дан кам эмас

чуқурлик, мм;


600 дан кам эмас

Оёқларнинг жойлашган жойида кенглиги, мм.


600 дан кам эмас

Зинапоя:



Зинапоянинг орқа четининг полдан баландлиги, мм;


150 дан 250 гача

Оёқлар учун майдоннинг горизонтал эгилиш бурчаги, даража;


10 дан 25 гача

Оёқлар учун майдонининг чуқурлиги, мм;


500 дан кам эмас

Оёқлар учун майдонининг кенглиги, мм;


600 дан кам эмас

Пульт токчасининг орқа чети проэкциясидан оёқлар учун полдаги бўш жойнинг чуқурлиги, мм.


170 дан кам эмас

Ҳайдовчи ўриндиғининг кабинадаги ўрни:



Маҳкамлаш механизмидаги стул ўриндиғининг энг паст ҳолатидаги полдан баландлиги, мм;


630 дан 680 гача

Маҳкамлаш механизмидаги стул ўриндиғининг ўта олдинга ва ўта орқа ҳолатига бўйлама силжишининг масофаси, мм;


180 дан кам эмас

Ўриндиқнинг ўртача ҳолатида пультнинг орқа четининг полдаги проэкцияси ва ўриндиқнинг суянчиқ билан боғланиш чизиғи орасидаги масофа, мм.


440 дан 460 гача

         

           




Санитария-гигиена талаблари

6-ИЛОВА



Машинист ўриндиғига қўйиладиган талаблар

           

Кўрсаткичлар номи

        

Меъёри

Ўриндиқ юзасининг баландлиги (кабина юзасига ўриндиқни маҳкамлаш мосламасининг баландлиги бундан мустасно), мм


400 дан 420 гача

Ўриндиқ баландлигини созлаш (400 дан 420 мм гача баландликда ўрнатилган ўриндиқ юзасидан юқорига), мм


80 дан кам эмас

Кресло ўриндиғининг максимал олдинга ва орқага бўйлама силжиши, мм


200 дан кам эмас

Ўриндиқ кенглиги, мм


410 дан кам эмас

Ўриндиқ чуқурлиги,мм


400 дан кам эмас

Бош тирагичли суянчиқнинг баландлиги (маневр локомотивининг ҳайдовчи ўриндиғи, махсус ўзиюрар ҳаракат таркиби, маневр локомотив турига ўхшаш кабинали ўзи юрар махсус ҳаракат таркиби бундан мустасно), мм


840 дан 870 гача

Бош тирагичсиз суянчиқнинг баландлиги, мм:



Маневр локомотивининг машинист ўриндиғи, маневр тепловозига ўхшаш кабинали ўзи юрар махсус ҳаракатланувчи таркиб учун;


560 дан 590 гача

Махсус ўзи юрар ҳаракатланувчи таркиб учун


430 дан 450 гача

Бош тирагичнинг таянч юзасининг баландлиги, мм


180 дан 260 гача

Бош тирагичнинг кенглиги, мм


175 дан кам эмас

Суянчиқ кенглиги, мм


390дан кам эмас

Тирсак қўйгич баландлиги, мм


230 дан 250 гача

Махсус ўзи юрар бўлмаган ҳаракатланувчи таркиб учун


240 дан 260 гача

Тирсак қўйгич узунлиги, мм


300 дан 400 гача

Махсус ўзи юрар бўлмаган ҳаракатланувчи таркиб учун (ўрнатилган технологик бошқарув панели бўлган тирсак қўйгич)


200 дан 250 гача

Тирсак қўйгич кенглиги, мм,


50 дан кам эмас

Тирсак қўйгичларнинг ички қирралари орасидаги масофа, мм,


500 дан кам эмас

Бош тирагичнинг таянч юзасининг суянчиғ чизиғидан олдинга тушиши, мм,


25 дан ортиқ эмас


Ўриндиқнинг (таянч юзасининг) горизонтал эгилиш бурчаги, даража


0° дан 7° гача

Суянчиқнинг ўриндиққа нисбатан эгилиш бурчаги (поғонали созлаш ёрдамида), даражалар


95° дан 115° гача

Тирсак қўйгичларнинг горизонтал эгилиш бурчаги, даража


Созланмайдиган


0° дан 5° гача

Созланувчи


0° дан 20° гача

Суянчиқ текислигидан созланувчи бел таянчининг устки қисмининг (энг чиқиб турган нуқтаси) баландлиги, мм


140 дан 250 гача

        

         




Санитария-гигиена талаблари

7-ИЛОВА



Машинист кабинасига ташқи ҳаво

ҳароратига кўра, ташқаридан етказиб беришга

рухсат бериладиган ҳавонинг ҳажми

             

Шамоллатиш тизимининг иш режимига мос ҳолда ташқи

ҳаво ҳароратини инобатга олган ҳолда инсонлар сони бўйича

1 киши учун хонага етказиб бериладиган ташқи ҳаво

миқдори, м3/соат, кам эмас

          

-20°С дан паст

-20°С дан

-5°С гача


-5°С дан

+26°С гача


+ 26°С дан юқори


15


18

        

30

    

15


          

          




Санитария-гигиена талаблари

8-ИЛОВА



Машинист кабинасидаги сунъий ёритиш

даражаларига қўйиладиган талаблар

           

Кўрсаткичлар номи

       

Меъёри

Умумий ишчи ёритилганлик

      


Бошқарув пульти ёритилганлиги, ёқилган ҳолда, лх:



Ёрқин ёруғлик режими;


20 дан 60 гача

Хира ёруғлик режими


2 дан 9 гача

Ёритилганликнинг нотекислиги (максимал ёритилганликнинг минимал ёритилганликка нисбати), ортиқ эмас


2:1

Ишчи маҳаллий ёритилганлик



Ҳайдовчининг иш жойидаги бошқарув пультидаги ҳаракатланиш жадвали учун жойнинг ва ҳайдовчи ёрдамчиси иш жойидаги ўлчамлари 200х300 мм бўлган жойнинг ёритилганлиги, лх


аста-секин 1 лх гача

созланувчи ва 10 лх

дан кам эмас


Ёритилганликнинг нотекислиги (максимал ёритилганликнинг минимал ёритилганликка нисбати)


5:1 дан ортиқ эмас

Бошқарув пультидаги авария ёритиш, лх


3 дан кам эмас

Зиналар, зинапоялар ва майдонларнинг ёритилганлиги, лх


5 дан кам эмас

         

           




Санитария-гигиена талаблари

9-ИЛОВА



Ишлаб чиқувчилар рўйхати:

         

Тузувчилар:

       

Ж.Ж. Жалилов

-

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ Марказий санитария-эпидемиология станцияси бош врачи


Х.П. Мухамедова

-

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ Марказий санитария-эпидемиология станцияси санитария-гигиена бўлими мудири


Тақризчилар:

         

О.П. Миршина

-

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бош мутахассиси, т.ф.н.


Б.О. Сагдуллаева

-

Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти, тиббий-биологик фанлар кафедраси ассистенти, PhD

         

        

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz).












































































Время: 0.1763
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск