ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Апрель, 2024 й. / Айрим тармоқларнинг фаолияти / Транспорт /

Транспорт вазирининг 13.03.2024 й. 2-сон "Автомобилда халқаро ташишда ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимларини назорат қилиш учун фойдаланиладиган рақамли назорат қурилмаси карточкалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 15.04.2024 й. 2345-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

15.04.2024 й.

N 2345-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТРАНСПОРТ ВАЗИРИНИНГ

13.03.2024 й.

N 2


БУЙРУҒИ



"Автомобилда халқаро ташишда ҳайдовчиларнинг

меҳнат ва дам олиш режимларини назорат қилиш учун

фойдаланиладиган рақамли назорат қурилмаси карточкалари

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Метрология тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сон ҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги, 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон "Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2023 йил 14 июндаги ПФ-94-сон "Маъмурий ислоҳотлар доирасида транспорт соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 августдаги 406-сон "Транспорт воситаларида ташишда ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2012 йил 27 февралдаги 34-сон "Автомобилда халқаро ташишда ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимларини назорат қилиш учун фойдаланиладиган рақамли назорат қурилмаси карточкалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғига (рўйхат рақами 2345, 2012 йил 26 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 13-сон, 147-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Транспорт вазири                                                       И.Р. Махкамов






Буйруққа

ИЛОВА



"Автомобилда халқаро ташишда ҳайдовчиларнинг

меҳнат ва дам олиш режимларини назорат қилиш учун

фойдаланиладиган рақамли назорат қурилмаси карточкалари

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Буйруқ номи ва 1-банддаги "Автомобилда халқаро ташишда" деган сўзлар "Автотранспорт воситаларида халқаро ташишда ҳамда шаҳарлараро йўловчи ташишда" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Низомда:


а) номидаги "Автомобилда халқаро ташишда" деган сўзлар "Автотранспорт воситаларида халқаро ташишда ҳамда шаҳарлараро йўловчи ташишда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом Европа битими талабларига мувофиқ автотранспорт воситаларида халқаро ташишда ҳамда шаҳарлараро йўловчи ташишда ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимини назорат қилишга мўлжалланган рақамли назорат қурилмаларида фойдаланиш учун мўлжалланган карточкаларни бериш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди ";


в) 1-бандда:

иккинчи ва учинчи хатбошилардаги "автомобилда халқаро" деган сўзлар "автотранспорт воситаларида халқаро ташувлар ҳамда шаҳарлараро йўловчи" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"устахона карточкаси - рақамли назорат қурилмаларини қиёслаш бўйича фаолият олиб борувчи юридик шахсга бериладиган рақамли назорат қурилмасида фойдаланиладиган карточка (3-илова);";


г) 2-банддаги "Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигига" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги "Транспорт илмий-тадқиқот маркази" масъулияти чекланган жамиятига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


д) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Ҳайдовчи, корхона, устахона ва назоратчи карточкаларини беришни ташкил этиш ва электрон базани шакллантирган ҳолда амалдаги карточкалар реестрни юритиш Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги "Транспорт илмий-тадқиқот маркази" масъулияти чекланган жамиятига юкланади.";


е) 6-банддаги "E" тоифадаги" деган сўзлар "CE", "DE" тоифадаги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


ё) 7 ва 8-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин;


ж) 11 ва 12-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Ҳайдовчи карточкасини олиш учун ҳайдовчи паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси билан ваколатли органга ўзи келиб ёки электрон тарзда ваколатли органнинг "TITM" мобил иловаси орқали мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклдаги аризани топширади.

12. Аризага киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан олинган маълумотлар асосида "Uztrans" ягона интерактив ахборот тизими ёрдамида текширилади.";


з) 23 ва 43-бандлардаги "чекланмаган" деган сўз "5 йил" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


и) 24 ва 25-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"24. Ташкилот карточкасини олиш учун юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор ваколатли органга ўзи келиб ёки электрон тарзда ваколатли органнинг "TITM" мобил иловаси орқали мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шаклдаги аризани топширади.

25. Аризага киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан олинган маълумотлар асосида "Uztrans" ягона интерактив ахборот тизими ёрдамида текширилади.";


й) 31 ва 32-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"31. Устахона карточкаси рақамли назорат қурилмасини қиёслаш учун рақамли назорат қурилмасидаги маълумотларни кўчириб олишда фойдаланилади.

32. Устахона карточкаси рақамли назорат қурилмаларини қиёслаш бўйича фаолият юритаётган ҳамда белгиланган тартибда аккредитация гувоҳномасига эга бўлган юридик шахсга берилади.";


к) 34 ва 35-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"34. Устахона карточкасини олиш учун юридик шахс ваколатли органга ўзи келиб ёки электрон тарзда ваколатли органнинг "TITM" мобил иловаси орқали мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ шаклдаги аризани топширади.

35. Аризага киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан олинган маълумотлар асосида "Uztrans" ягона интерактив ахборот тизими ёрдамида текширилади ";


л) 38-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "жойлашган ери" деган сўзлар "юридик манзили" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


м) 45-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"45. Назоратчи карточкасини олиш учун назоратчи "TITM" мобил иловаси орқали мазкур Низомнинг 8-иловасига мувофиқ шаклдаги аризани топширади.

Аризага киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан олинган маълумотлар асосида "Uztrans" ягона интерактив ахборот тизими ёрдамида текширилади.";


н) 49-бандда:

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"назоратчи ўз лавозимидан озод этилганда;";

учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


о) 1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Автотранспорт воситаларида халқаро ташишда ҳамда

шаҳарлараро йўловчи ташишда ҳайдовчиларнинг

меҳнат ва дам олиш режимларини назорат қилиш

учун фойдаланиладиган рақамли назорат қурилмаси

карточкалари тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА



Автотранспорт воситаларида халқаро ташувларни ҳамда

шаҳарлараро йўловчи ташувларни амалга оширувчи

ҲАЙДОВЧИ КАРТОЧКАСИ


Олд томони

1. Юқори чап томонда 1968 йил 8 ноябрда Вена шаҳрида имзоланган Йўл ҳаракати тўғрисидаги Конвенцияга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси белгиси туширилади.


2. Карточканинг юқори қисмида йирик ва аниқ ажралиб турадиган ҳарфлар билан ўзбек ва инглиз тилларида "Ҳайдовчи карточкаси. Ўзбекистон Республикаси" сўзлари ёзилади.


3. Карточкадаги ёзувлар мазмуни:

1-ҳайдовчи фамилияси;

2-ҳайдовчи исми;

3-ҳайдовчининг туғилган санаси;

4а-ҳайдовчи карточкасининг берилган санаси;

4b-ҳайдовчи карточкасининг амал қилиш санаси;

4с-ҳайдовчи карточкасини берган ваколатли органнинг номи;

5а-ҳайдовчилик гувоҳномасининг рақами;

5b-ҳайдовчи карточкасининг тартиб рақами;

6-ҳайдовчининг фотосурати;

7-ҳайдовчининг имзоси;

8-ҳайдовчининг почта манзили.


4. Карточкадаги ёзувлар кўрсатилган жойларда икки тилда: ўзбекча ва инглизчада қуйидаги форматда тўлдирилади: "Ўзбек тилидаги ёзув/ Инглиз тилидаги ёзув". Ҳайдовчининг фамилияси ва исмининг ёзилиши халқаро ҳаракатда ишлатиладиган ҳайдовчилик гувоҳномасига мос келиши шарт.


5. Ҳайдовчи карточкасининг тартиб рақами қуйидаги тузилишга эга:

UZ XXXXXXXXXXX X X бу ерда:

UZ - Ўзбекистон Республикаси;

XXXXXXXXXXX - ҳайдовчи карточкасининг тартиб рақами. Ҳайдовчи карточкаси 11 та рақамдан ташкил топади. Ҳар бир ҳайдовчи учун ҳайдовчи карточкасининг тартиб рақами уни янги берилишидан қатъи назар, ягона ва доимий бўлади;

XX - ҳайдовчи карточкасининг янги бериш индекси.


Орқа томони

       

HAYDOVCHI KARTOCHKASI

DRIVER CARD


1. Familiya / Surname

2. Ism / First name(s)

3. Tug`ilgan sanasi / Date of birth

4а. Berilgan sanasi / Date of issue

4b. Amal qilish sanasi / Date of expiry

4с. Taqdim etuvchi tashkilot / Issuing authority

5a. Haydovchilik guvohnomasining raqami / Driving license number

5b. Kartochka raqami / Card number

6. Fotosurat / Photograph

7. Imzo / Signature

8. Manzil / Address

Iltimos, "Transport ilmiy-tadqiqot markazi" mas`uliyati cheklangan

jamiyatga qaytaring / Please return to: "Transportation research center" LLC.

Manzil: O`zbekiston Respublikasi, Toshkent sh., Zulfiyaxonim k., 3 / Address:

3, Zulfiyahxonim street, Tashkent, Republic of Uzbekistan

п) 2-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Автотранспорт воситаларида халқаро ташишда ҳамда

шаҳарлараро йўловчи ташишда ҳайдовчиларнинг

меҳнат ва дам олиш режимларини назорат қилиш

учун фойдаланиладиган рақамли назорат қурилмаси

карточкалари тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА



Автотранспорт воситаларида халқаро ташувларни ҳамда

шаҳарлараро йўловчи ташувларни амалга оширувчи

ТАШКИЛОТ КАРТОЧКАСИ

Олд томони

1. Юқори чап томонда 1968 йил 8 ноябрда Вена шаҳрида имзоланган Йўл ҳаракати тўғрисидаги Конвенцияга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси белгиси туширилади.


2. Карточканинг юқори қисмида йирик ва аниқ ажралиб турадиган ҳарфлар билан ўзбек ва инглиз тилларида "Ташкилот карточкаси. Ўзбекистон Республикаси" сўзлари ёзилади.


3. Карточкадаги ёзувлар мазмуни:

1-юридик шахс номи;

2-ташкилот раҳбари (якка тартибдаги тадбиркор)нинг фамилияси;

3-ташкилот раҳбари (якка тартибдаги тадбиркор)нинг исми;

4а-ташкилот карточкаси берилган сана;

4b-ташкилот карточкасининг амал қилиш санаси;

4с-ташкилот карточкасини берган ваколатли органнинг номи;

5b-ташкилот карточкасининг рақами;

7-ташкилот раҳбари (якка тартибдаги тадбиркор)нинг имзоси;

8-ташкилот (якка тартибдаги тадбиркор)нинг почта манзили.


4. Карточкадаги ёзувлар кўрсатилган жойларда икки тилда: ўзбекча ва инглизчада қуйидаги форматда тўлдирилади: "Ўзбек тилидаги ёзув/ Инглиз тилидаги ёзув".


5. Ташкилот карточкасининг тартиб рақами қуйидаги тузилишга эга:

UZ XXXXXXXXXX X X X, бу ерда:

UZ - Ўзбекистон Республикаси;

XXXXXXXXXX - ташкилот карточкасининг тартиб рақами. Ташкилот карточкаси 10 та рақамдан ташкил топади. Ташкилот учун карточканинг тартиб рақами уни янги берилишидан қатъи назар, ягона ва доимий бўлади;

X - ташкилотларга берилган ташкилот карточкалари сони индекси;

X X - ташкилот карточкасини янги бериш индекси.


Орқа томони

      

TASHKILOT KARTOCHKASI

COMPANY CARD


1. Tashkilot nomi / Company name

(2.) Familiya / Surname

(3.) Ism / First name(s)

4а. Berilgan sanasi / Date of issue

4b. Amal qilish sanasi / Date of expiry

4с. Taqdim etuvchi tashkilot / Issuing authority

5b. Kartochka raqami / Card number

(7.) Imzo / Signature

8. Manzil / Address

Iltimos, "Transport ilmiy-tadqiqot markazi" mas`uliyati cheklangan

jamiyatga qaytaring / Please return to: "Transportation research center" LLC.

Manzil: O`zbekiston Respublikasi, Toshkent sh., Zulfiyaxonim k., 3 / Address:

3, Zulfiyahxonim street, Tashkent, Republic of Uzbekistan

қ) 3-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Автотранспорт воситаларида халқаро ташишда ҳамда

шаҳарлараро йўловчи ташишда ҳайдовчиларнинг

меҳнат ва дам олиш режимларини назорат қилиш

учун фойдаланиладиган рақамли назорат қурилмаси

карточкалари тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА



Рақамли назорат қурилмаларини қиёслаш

бўйича фаолият олиб борувчи

УСТАХОНА КАРТОЧКАСИ


Олд томони


1. Юқори чап томонда 1968 йил 8 ноябрда Вена шаҳрида имзоланган Йўл тўғрисидаги Конвенцияга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси белгиси туширилади.


2. Карточканинг юқори қисмида йирик ва аниқ ажралиб турадиган ҳарфлар билан ўзбек ва инглиз тилларида "Устахона карточкаси. Ўзбекистон Республикаси" сўзлари ёзилади.


3. Карточкадаги ёзувлар мазмуни:

1-юридик шахснинг номи;

2-юридик шахс маъсул ходимининг фамилияси;

3-юридик шахс маъсул ходимининг исми;

4а-устахона карточкаси берилган санаси;

4b-устахона карточкасининг амал қилиш санаси;

4с-устахона карточкасини берган ваколатли органнинг номи;

5b-устахона карточкасининг рақами;

7-юридик шахс маъсул ходимининг имзоси;

8-юридик шахснинг жойлашган ери (почта манзили).


4. Карточкадаги ёзувлар кўрсатилган жойларда икки тилда: ўзбекча ва инглизчада қуйидаги форматда тўлдирилади: "Ўзбек тилидаги ёзув/ Инглиз тилидаги ёзув"/.


5. Устахона карточкасининг тартиб рақами қуйидаги тузилишга эга:

UZ XXXXXXXXXX X X X, бу ерда:

UZ - Ўзбекистон Республикаси;

XXXXXXXXXX - устахона карточкасининг тартиб рақами. Устахона карточкаси 10 та рақамдан ташкил топади. Устахона учун карточканинг тартиб рақами уни янги берилишидан қатъи назар, ягона ва доимий бўлади;

X - Устахона карточкаси индекси;

X X -Устахона карточкасини янги бериш индекси.


Орқа томони

USTAXONA KARTOCHKASI

WORKSHOP CARD


1. Ustaxona nomi / Workshop Name

(2.) Familiya / Surname

(3.) Ism / First name(s)

4а. Berilgan sanasi / Date of issue

4b. Amal qilish sanasi / Date of expiry

4с. Taqdim etuvchi tashkilot / Issuing authority

5b. Kartochka raqami / Card number

(7.) Imzo / Signature

8. Manzil / Address

Iltimos, "Transport ilmiy-tadqiqot markazi" mas`uliyati cheklangan jamiyatga

qaytaring / Please return to: "Transportation research center" LLC.

Manzil: O`zbekiston Respublikasi, Toshkent sh., Zulfiyaxonim k., 3 / Address:

3, Zulfiyahxonim street, Tashkent, Republic of Uzbekistan

р) 4-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Автотранспорт воситаларида халқаро ташишда ҳамда

шаҳарлараро йўловчи ташишда ҳайдовчиларнинг

меҳнат ва дам олиш режимларини назорат қилиш

учун фойдаланиладиган рақамли назорат қурилмаси

карточкалари тўғрисидаги низомга

4-ИЛОВА



Ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам

олиш режимини назорат қилувчи

НАЗОРАТЧИ КАРТОЧКАСИ


Олд томони

1. Юқори чап томонда 1968 йил 8 ноябрда Вена шаҳрида имзоланган Йўл тўғрисидаги Конвенцияга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси белгиси туширилади.


2. Карточканинг юқори қисмида йирик ва аниқ ажралиб турадиган ҳарфлар билан ўзбек ва инглиз тилларида "Назоратчи карточкаси. Ўзбекистон Республикаси" сўзлари ёзилади.


3. Карточкадаги ёзувлар мазмуни:

1-назорат қилувчи орган номи;

2-назоратчининг фамилияси;

3-назоратчининг исми;

4а-назоратчи карточкаси берилган сана;

4b-назоратчи карточкасининг амал қилиш санаси;

4с-назоратчи карточкасини берган ваколатли орган номи;

5b-назоратчи карточкасининг рақами;

6-назоратчининг фотосурати

7-назоратчининг имзоси;

8-назорат қилувчи органнинг жойлашган ери (почта манзили).


4. Карточкадаги ёзувлар кўрсатилган жойларда икки тилда: ўзбекча ва инглизчада қуйидаги форматда тўлдирилади: "Ўзбек тилидаги ёзув/ Инглиз тилидаги ёзув".


5. Назоратчи карточкасининг тартиб рақами қуйидаги тузилишга эга:

UZ XXXXXXXXXX X X X бу ерда:

UZ - Ўзбекистон Республикаси;

XXXXXXXXXX - назоратчи карточкасининг тартиб рақами. Назоратчи карточкаси 10 та рақамдан ташкил топади. Назоратчи орган учун карточканинг тартиб рақами уни янги берилишидан қатъи назар, ягона ва доимий бўлади;

X - назоратчи карточкасининг индекси;

X X - карточкани янги бериш индекси.


Орқа томони

NAZORATCHI KARTОCHКASI

CONTROL CARD


1. Nazorat qiluvchi tashkilot / Control Body

(2.) Familiya / Surname

(3.) Ism / First name(s)

4а. Berilgan sanasi / Date of issue

4b. Amal qilish sanasi / Date of expiry

4с. Taqdim etuvchi tashkilot / Issuing authority

5b. Kartochka raqami / Card number.

(6.) Fotosurat / Photograph.

(7.) Imzo / Signature

8. Manzil / Address

Iltimos, "Transport ilmiy-tadqiqot markazi" mas`uliyati cheklangan jamiyatga

qaytaring / Please return to: "Transportation research center" LLC.

Manzil: O`zbekiston Respublikasi, Toshkent sh., Zulfiyaxonim k., 3 / Address:

3, Zulfiyahxonim street, Tashkent, Republic of Uzbekistan

с) қуйидаги мазмундаги 5-8-иловалар билан тўлдирилсин:


"Автотранспорт воситаларида халқаро ташишда ҳамда

шаҳарлараро йўловчи ташишда ҳайдовчиларнинг

меҳнат ва дам олиш режимларини назорат қилиш

учун фойдаланиладиган рақамли назорат қурилмаси

карточкалари тўғрисидаги низомга

5-ИЛОВА



Ҳайдовчи карточкасини олиш учун

АРИЗА

3*4 фотосурат

Ф.И.О.*



ЖШШИР



туғилган жойи ва санаси*



доимий яшаш манзили*



Паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта серияси ва рақами*



телефон рақами



Электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса)



Ҳайдовчилик гувоҳномаси серияси ва рақами*



Ҳайдовчилик гувоҳномаси категорияси*





имзо


аризачи Ф.И.О.



        

*) Ушбу маълумотлар вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан олинган маълумотлар асосида "Uztrans" ягона интерактив ахборот тизимида автоматик равишда тўлдирилади.






Автотранспорт воситаларида халқаро ташишда ҳамда

шаҳарлараро йўловчи ташишда ҳайдовчиларнинг

меҳнат ва дам олиш режимларини назорат қилиш

учун фойдаланиладиган рақамли назорат қурилмаси

карточкалари тўғрисидаги низомга

6-ИЛОВА



Ташкилот карточкасини олиш учун

АРИЗА

Юридик шахс номи*



СТИР



Юридик шахс раҳбари Ф.И.О.*



Юридик шахс раҳбари ЖШШИРи*



Телефон рақами



Юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси тартиб рақами*



Юридик манзили*



Юридик шахс филлиаллари жойлашган манзили (агар мавжуд бўлса)





имзо


юридик шахс раҳбари



*) Ушбу маълумотлар вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан олинган маълумотлар асосида "Uztrans" ягона интерактив ахборот тизимида автоматик равишда тўлдирилади.






Автотранспорт воситаларида халқаро ташишда ҳамда

шаҳарлараро йўловчи ташишда ҳайдовчиларнинг

меҳнат ва дам олиш режимларини назорат қилиш

учун фойдаланиладиган рақамли назорат қурилмаси

карточкалари тўғрисидаги низомга

7-ИЛОВА



Устахона карточкасини олиш учун

АРИЗА

Юридик шахс маълумотлари

Юридик шахс номи*



СТИР



Юридик шахс раҳбари Ф.И.О.*



Юридик шахс раҳбари ЖШШИРи*



Юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси тартиб рақами*



Юридик шахснинг қиёслаш фаолиятини аккредитациядан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома рақами



Телефон рақами



Юридик манзили*



Юридик шахс филлиаллари жойлашган манзили (агар мавжуд бўлса)



Юридик шахснинг қиёслаш фаолиятини амалга оширувчи

масъул ходими ҳақида маълумотлари

Ф.И.О.*



ЖШШИР



Паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта серияси ва рақами*



доимий яшаш манзили*





имзо


қиёслаш фаолиятини амалга оширувчи масъул шахс Ф.И.О



     

*) Ушбу маълумотлар вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан олинган маълумотлар асосида "Uztrans" ягона интерактив ахборот тизимида автоматик равишда тўлдирилади.






Автотранспорт воситаларида халқаро ташишда ҳамда

шаҳарлараро йўловчи ташишда ҳайдовчиларнинг

меҳнат ва дам олиш режимларини назорат қилиш

учун фойдаланиладиган рақамли назорат қурилмаси

карточкалари тўғрисидаги низомга

8-ИЛОВА



Назоратчи карточкасини олиш учун

АРИЗА

3*4 фотосурат

Ф.И.О.*



ЖШШИР



туғилган жойи ва санаси*



доимий яшаш манзили*



лавозими



Паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта серияси ва рақами*



телефон рақами



Электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса)





имзо


аризачи Ф.И.О.



        

*) Ушбу маълумотлар вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан олинган маълумотлар асосида "Uztrans" ягона интерактив ахборот тизимида автоматик равишда тўлдирилади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 16 апрель













































Время: 0.2850
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск