Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / ЯНГИ МК / Янги МК бўйича тавсиялар / Ишга қабул қилиш /

Чет элликни ишга жойлаштириш қандай расмийлаштирилади

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЧЕТ ЭЛЛИКНИ ИШГА ЖОЙЛАШТИРИШ ҚАНДАЙ РАСМИЙЛАШТИРИЛАДИ


Тавсияда:

чет эллик шахсни ишга қабул қилиш тартиб-таомили;

чет эллик фуқароларни ишга жойлаштиришда имтиёзлар;

чет эллик шахсни ишга қабул қилиш қоидалари бузилганлиги учун иш берувчининг жавобгарлиги.

Бошқа давлат фуқароларини бизнинг мамлакатимизга ташриф буюриши қонуний бўлиши лозим, шунинг учун уларнинг ишга жойлаштирилишини қонун доирасида расмийлаштиринг.


Чет эллик (хорижий) фуқароларни ишга жойлаштириш қуйидагилар билан тартибга солинади:

• Меҳнат кодекси;

• 07.11.2018 йилдаги ПҚ-4008-сон «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий давлатларнинг малакали мутахассислари томонидан меҳнат фаолиятини амалга ошириши учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори;

• Вазирлар Маҳкамасининг 22.02.2022 йилдаги 86-сон «Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги Ягона низомни тасдиқлаш ҳақида» қарори.


Хорижий ишчи кучи қуйидагилар томонидан жалб этилиши мумкин:

• мулкчилик шаклидан ва идоравий бўйсунишидан қатъий назар, ташкилотлар;

• ташкилотларнинг таркибий бўлинмалари (филиаллар, ваколатхоналар ва бошқалар);

• жисмоний шахслар:

юридик шахс ташкил этмасдан фаолият юритувчи якка тартибдаги тадбиркорлар;

уй ишчиларини шахсий хизмат кўрсатиш ва уй хўжалигини бошқариш учун ёллайдиган шахслар (энагалар, ошпазлар ва бошқалар);

касбий фаолияти рўйхатдан ўтказилиши ва (ёки) лицензияланиши керак бўлган ва қонунчилик ушбу фаолиятни амалга ошириш учун ходимлар билан меҳнат муносабатларига киришишига рухсат берилган шахслар (хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар ва бошқалар) (26.12.1996 й. ЎРҚ-343-I-сон Қонун 8-1-м.).


Хорижий фуқаро Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномага эга бўлган тақдирдагина ишга қабул қилиниши мумкин. У Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги (кейинги ўринларда - Aгентлик) томонидан берилади.


Эслатиб

...
Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск